EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17K subscribers
71.3K photos
18.6K videos
36 files
72.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инспекция рухсатисиз кўп квартирали уй қуриш — жиддий жавобгарликка сабаб бўлади

Шаҳарсозлик нормаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш, ноқонуний қурилишларнинг олдини олиш ҳамда қурилиш соҳасида давлат назоратини кучайтиришга қаратилган қонун имзоланди.

Унга кўра, қурилиш жараёнларида қонунийликни таъминлаш мақсадида бир қатор янги талаблар ва жавобгарлик чоралари белгиланди.

Энди қурилиш-монтаж ишларини бошлашдан олдин ҳудудий назорат қилиш инспекцияларидан тегишли рухсатнома олиш шарт.

Рухсатномасиз кўп квартирали уй қуриш — жаримага сабаб бўлади. Бундай ҳолат учун фуқароларга БҲМнинг 400 баравари, мансабдор шахсларга эса 450 баравари миқдорида маъмурий жарима қўлланади.

Агар рухсатсиз амалга оширилган қурилиш одам ўлимига ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келса, айбдор шахс 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Мазкур қонун ҳужжати расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сантьяго сув остида қолди: кучли сел шаҳарни фалаж қилди

Чили пойтахти Сантьягода кучли ёмғирлар сув тошқинларига сабаб бўлди. Шаҳарда сариқ хавф даражаси эълон қилинган.

Кучли ёғингарчилик оқибатида соҳилбўйи ва марказий ҳудудларни сув босган. Шаҳар ҳаёти деярли издан чиққан.

Кўплаб аҳоли жамоат транспорти ва автомобилларда қолиб кетган. Мактаблар, шифохоналар ва бошқа ўнлаб бинолар ҳам зарар кўргани хабар қилинмоқда.

Ҳозирча жабрланганлар сони ва табиий офат етказган умумий зарар ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
«Ҳеч нарса инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш учун асос бўла олмайди» — Фермерлар кенгаши Пискент ҳокими юзасидан прокуратурага мурожаат қилди

Пискент тумани ҳокимининг фермерга нисбатан босим ўтказгани ҳақидаги мақоладан сўнг Ўзбекистон фермерлари кенгаши прокуратурага мурожаат қилди. Кенгаш ҳокимнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришда амалий ёрдам сўраган.

Ижтимоий тармоқларда «Ерингиз тугул жонингизни суғуриб оламан» — Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказди» сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди. Унда Пискент тумани ҳокими фермерни ҳақорат қилгани ва картошка экилмаса, ерни тортиб олиш билан таҳдид қилгани ҳақида маълумот берилган.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасига мувофиқ, инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир. Ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасида ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача жарима белгиланган.

Бундай ҳолатлар тадбиркорлик субъекти фаолиятига ноқонуний аралашув аломатларини юзага келтириши ва мамлакатнинг халқаро имижига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон фермерлари кенгаши 2026 йил 9 октябрь куни прокуратура органига мурожаат қилди. Кенгаш Пискент тумани ҳокимининг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо беришда амалий ёрдам сўраган. Ҳолатга ваколатли органлар томонидан қандай ҳуқуқий баҳо берилиши ва мурожаат натижалари ҳозирча маълум эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Кибержиноятларнинг 90 фоизи хориждан туриб содир этилмоқда

Ўзбекистонда кибержиноятларнинг 90 фоизи чет давлатлардан туриб амалга оширилмоқда. Бу ҳақда ИИВ вазири ўринбосари Рамазон Ашропов маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун деярли ҳар икки жиноятдан бири ахборот технологиялари орқали содир этилмоқда.

Фуқароларга шубҳали APK файлларни очмаслик, SMS-код ва банк карта маълумотларини ҳеч кимга бермаслик, онлайн савдода эса олдиндан тўлов қилишдан аввал сотувчининг ишончлилигини текшириш тавсия этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Кадастр тизимида янги тайинловлар амалга оширилди

Кадастр агентлигининг Тошкент шаҳри ва бир қатор вилоят бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди.

Тайинловларга кўра:

* Сарвар Қодиров — Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи;

* Яшин Исмоилов — Қашқадарё вилояти бошқармаси бошлиғи;

* Бекзод Қурбонов — Давлат кадастрлари палатасининг Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи;

* Қувончбек Ниёзов — Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи;

* Равшанбек Раҳимов — Давлат кадастрлари палатасининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Шунингдек, Тўрабек Абдримов Кадастр агентлиги ҳузуридаги тегишли малака ошириш маркази ўқув жараёнини ташкил этиш бўлими бошлиғи — директор ўринбосари лавозимини эгаллади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Экология бош бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди

Андижон, Наманган ва Хоразм вилоятлари Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди.

Тайинловларга кўра:

* Лазизбек Ҳасанов — Андижон вилояти;

* Анваржон Ашуров — Наманган вилояти;

* Абдуғани Мирзараҳимов — Хоразм вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари бошлиғи лавозимини эгаллади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
Тошкентда 5 та автобус йўналиши вақтинча ўзгарди

Тошкентда BRT йўлаги қурилиши сабабли № 2, 26, 37, 68 ва 93-автобусларнинг ҳаракат йўналиши вақтинча ўзгартирилди.

Шаҳрисабз ва Истиқбол кўчалари чорраҳасида чапга бурилиш чеклангани боис, автобуслар марказдан Шаҳрисабз, Махтумқули ва С. Азимов кўчалари орқали ҳаракатланади.

Тирбандликлар сабабли автобуслар оралиғидаги вақт узайиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғонада 8 қаватли бино фасадининг 20 квадрат метрга яқин қисми кўчиб тушди

Фарғона шаҳрида кучли шамол ва ёмғир оқибатида кўп қаватли уй фасадининг қопламаси кўчиб тушди. Ҳодиса оқибатида бино конструкцияларига зарар етмаган.

Ҳолат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан ўрганилди.

Маълум бўлишича, воқеа Фарғона шаҳридаги Қашқар кўчаси, 101-уйда содир бўлган. 2023 йилда фойдаланишга топширилган 8 қаватли бино фасадининг қарийб 20 квадрат метрлик алюкопон қопламаси кўчиб тушган.

Инспекция масъуллари қурилиш корхонаси вакилларига тегишли кўрсатмалар берган. Кўчиб тушган қоплама қисқа вақт ичида бартараф этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Қўшработдаги боғча қурилишидаги нуқсонлар бартараф этилмоқда

Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги янги мактабгача таълим ташкилоти биноси сифати юзасидан ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ўрганилди.

Ўрганиш давомида объектда ҳақиқатан ҳам айрим камчиликлар мавжудлиги аниқланди. Мутахассислар нуқсонларни жойида кўздан кечириб, уларни бартараф этиш ишларини бошлади.

Маълум қилинишича, мазкур боғча қурилиши 2025 йилда Самарқанд вилояти ҳудудий инспекциясида рўйхатга олинган. Лойиҳа буюртмачиси — Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси давлат муассасасининг Самарқанд вилояти бўлими.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👍1