EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17K subscribers
71.4K photos
18.6K videos
36 files
72.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Мирзиёев Ўзбекистоннинг МДҲга раислигидаги устувор йўналишларни белгилади

Ўзбекистон 2027 йилда МДҲга раислик қилиш даврида иқтисодиёт, сунъий интеллект, транспорт, хавфсизлик, таълим ва илм-фан соҳаларига устувор аҳамият қаратади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев саммитнинг кенгайтирилган таркибдаги йиғилишида маълум қилди.

Давлат раҳбари саноат кооперациясини ривожлантириш, савдо тўсиқларини бартараф этиш, транспорт йўлакларини такомиллаштириш ва кибержиноятчиликка қарши ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистоннинг раислиги «МДҲ — ишонч ва умумий тараққиёт макони» шиори остида ўтади. Режа доирасида 100 дан ортиқ тадбирни амалга ошириш кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24🔥13👎1
Ар-Риёд аэропортида самолётларга ракета урилди

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд аэропортида ҳусийлар томонидан учирилган баллистик ракета самолётларга келиб урилгани ҳақида хабар тарқалди.

Ҳодиса оқибатлари ва етказилган зарар ҳақида ҳозирча қўшимча маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биргина қўнғироқ билан маблағингиздан айрилманг!

Киберфирибгарлар ўзларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими ёки мобил алоқа оператори сифатида таништириб, айниқса, нафақахўрларни алдашга уринмоқда.

Шубҳали қўнғироқ келганда ваҳимага тушманг, суҳбатни якунланг ва ички ишлар органларига мурожаат қилинг.

Киберфирибгарликдан ҳимояланиш учун Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Қўриқчи” АПК иловасини изоҳларда қолдирилган ҳавола орқали ўрнатишингиз мумкин.

https://promo-bot-ucad.onrender.com/r/rMuhsPKYlOG3SVAnE5xOVQ

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунига етди. Давлат раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси ўринбосари Ботир Аннаев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14🔥9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ерингиз тугул, жонингизни суғуриб оламан”: Пискент ҳокими фермерларга таҳдид қилгани айтилмоқда

Ҳокимнинг мазкур ҳолат юзасидан муносабати матнда келтирилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шифокорлар фарзандлари контрактининг 30 фоизи қоплаб берилмоқда

Ўзбекистонда давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йиллик иш стажига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун олий таълим контрактининг бир қисмини қоплаш бошланди.

Бу имтиёз Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 310-сон қарорида белгиланган.

Унга кўра, мазкур тоифадаги ходимларнинг фарзандлари республикадаги олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичида ўқиши учун йиллик контракт суммасининг 30 фоизигача қисми қоплаб берилади. Бунда субсидия миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараваридан ошмаслиги керак.

2026 йил 8 октябрдан бошлаб тасдиқланган аризалар бўйича маблағлар олий таълим муассасаларига ўтказила бошланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшонда 13,9 млрд сўм бюджет маблағи талон-торож қилинди

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида оқова сув тозалаш иншооти қурилишида 13,9 млрд сўм бюджет маблағини ўзлаштириш ҳолати фош этилди.

Текширувда амалда 73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари бажарилган бўлса-да, ҳужжатларда улар 87,2 млрд сўм этиб кўрсатилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарз ва жарима қайси ҳужжат асосида ундирилаётганини онлайн билиш мумкин

Энди фуқаролар ўзларига нисбатан қўзғатилган ижро ишига асос бўлган ҳужжатни my.gov.uz портали орқали онлайн кўриши мумкин. Бунинг учун Мажбурий ижро бюросига бориш шарт эмас.

Хизматдан фойдаланиш учун порталнинг «Жарималар» бўлимига кириб, «Ижро ҳужжатлари (МИБ)» бандини танлаш лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мисрга бориш қоидалари ўзгарди: ўзбекистонликларга виза талаб этилади

1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Мисрга бориш учун олдиндан виза олиши шарт.

Янги тартибга кўра, 40 ёшгача бўлган сайёҳлар яқин оила аъзолари ҳамроҳлигида ва камида 5 минг доллар нақд маблағ билан сафар қилиши лозим. 40 ёшдан ошган мустақил сайёҳлар эса камида 3 минг долларга эга бўлиши керак.

Шунингдек, сафар ваколатли туроператорлар орқали ташкил этилиши, меҳмонхона брон қилингани, мобил алоқа маълумотлари ва етарли маблағ мавжудлиги тасдиқланиши талаб этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Турдимов янги лавозимга тайинланиши кутилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов лавозимидан озод этилгани ва янги ташкил этилаётган Таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Ҳозирча ушбу маълумотлар расман тасдиқланмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ерда магнит бўрони бошланиши кутилмоқда

Бугун, Тошкент вақти билан соат 20:00 дан кейин Ерда магнит бўронлари бошланиши прогноз қилинмоқда.

Россия Фанлар академияси Қуёш институти олимлари маълум қилишича, Қуёшдан Ер томон учта плазма булути ҳаракатланмоқда. Уларнинг бири кучли геомагнит тебранишларини келтириб чиқариши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бухоро МДҲ саммитини қабул қилади

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг навбатдаги саммити 2027 йил 8–9 октябрь кунлари Бухорода бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ташкилотга раислик қилади.

Бу ҳақда 9 октябрь куни МДҲ бош котиби Сергей Лебедев Туркманистоннинг Аваза ҳудудида маълум қилди.

2027 йил 1 январдан МДҲга раислик Туркманистондан Ўзбекистонга ўтади. Мамлакат Ҳамдўстликка иккинчи марта раислик қилади. Ўзбекистон илк бор бу вазифани 2020 йилда бажарган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥19👎1
Эркинжон Турдимов Бош вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

Эркинжон Турдимов Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.

Тегишли фармон билан Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида янги лавозим жорий этилди. Шунингдек, Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ташкил қилинди.

Янги лавозим эгаси вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимларининг таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги фаолиятини мувофиқлаштириб, уларга ваколати доирасида умумий раҳбарлик қилади.

Ушбу йўналишлардаги вазифалар ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева зиммасига юклатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍63🔥23👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Путин Эрон ва АҚШ ўртасидаги урушни тўхтатишга ёрдам бермоқчи

Россия президенти Владимир Путин Эрон ва АҚШ ўртасидаги можарони ҳал қилишга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда у 8 октябрь куни Туркманистонда Эрон президенти Масъуд Пезешкиён билан ўтказган учрашувида маълум қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🤔3