EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17K subscribers
71.4K photos
18.6K videos
36 files
72.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Теримчиларнинг ҳақи берилмаган: 8,8 млрд сўм ундириб берилди

2–4 октябрь кунлари ўтказилган меҳнат мониторингларида пахта теримида ишлаган фуқароларга ҳақ ўз вақтида тўланмагани аниқланди.

Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразмдаги текширувлар натижасида теримчиларга 8 млрд 833 млн сўм маблағ ундириб берилди.

Давлат меҳнат инспекцияси терим мавсумида меҳнат ҳақининг ўз вақтида тўланиши ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги бўйича назоратни давом эттиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уйлар остидаги газ қувурига ким рухсат берган?

Фарғона шаҳри, Ал-Хоразмий МФЙ. Кўп қаватли уйлар остида газ қувури ўтказилаётгани аҳолида саволлар уйғотмоқда. Айни пайтда газ таъминотида узилишлар ва босим пасайиши кузатилаётган бир шароитда, мазкур қувурнинг тадбиркорлик объекти учун ўтказилаётгани айтилмоқда.

Қувурни бу ердан ўтказишга ким рухсат берган? Лойиҳа тасдиқланганми? Уйлар остида жойлашиши хавфсизлик меъёрларига мосми? Умумий фойдаланишдаги ердан фойдаланишга ҳуқуқий асос борми?

Масъул ташкилотлардан:
— Ҳокимликдан — рухсат ва ердан фойдаланиш асосини;

— Газ таъминоти ташкилотидан — техник шарт ва лойиҳани;

— Кадастрдан — ернинг ҳуқуқий мақомини;

— Қурилиш соҳаси масъулларидан — хавфсизлик ва меъёрларга мувофиқлик бўйича расмий жавоб бериш сўралади.

Гап кимнидир айблашда эмас. Аҳолига ҳужжатларга асосланган аниқ жавоб керак.
EFFECT.UZ савол қўяди, жавобни масъул ташкилотлардан кутади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
Ўлат хавфи бўйича Ўзбекистонда расмий баёнот: эпидемиологик вазият барқарор

Ўзбекистонда ўлат касаллиги бўйича эпидемиологик вазият барқарор. Бу ҳақда Санэпидқўмита раиси биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

Россиянинг Иркутск шаҳрида ўлат қайд этилгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳозирча расман тасдиқланмаган. Ҳолат бўйича текширув давом этмоқда.

Ўзбекистонда ўлат каби ўта хавфли юқумли касалликларнинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш учун чегара пунктларида 53 та санитария назорат пункти фаолият юритмоқда.

Шунингдек, ҳудудий лабораториялар касалликни аниқлаш учун зарур диагностика воситалари ва реагентлар билан таъминланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгарлик қурбонига айланиб қолманг – аҳолига муҳим огоҳлантириш

Полковник Рамазон Ашропов аҳолини киберфирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

У фуқароларни онлайн фирибгарлик қурбонларига айланиб қолмаслик учун зарур хавфсизлик қоидаларига амал қилишга чақириб, муҳим тавсияларини билдирди.

Батафсил — видеода.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тиббиёт ходимлари учун уй-жой субсидияси: илк танлов қачон?

Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун уй-жой субсидияси бўйича илк танлов 9 октябрь соат 10:00 да ўтказилади.

Дастур доирасида давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга ходимларга ипотека асосида уй-жой харид қилишда дастлабки бадалнинг 25 фоизи қоплаб берилади.

Танловга келиб тушган 4 728 та аризадан 1 657 таси талабларга мос деб топилган. Улар орасидан 125 нафар ғолиб автоматик тасодифий танлов орқали аниқланади.

Танлов жараёни жонли эфирда намойиш этилади, натижалар ариза ID рақамлари бўйича эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туғруқхонадаги ҳолат: бош шифокор изоҳ бермади

Самарқанднинг Нуробод туманидаги туғруқхонада аёллар коридор ва полда ётгани акс этган фото-видеолар юзасидан бош шифокор билан боғландик.

У ходимларга босим бўлмаганини, фақат тушунтириш олинганини айтди. Бироқ фото ва видеолардаги ҳолат ҳақида «изоҳ бера олмайман» дея жавоб берди.

Ҳолат бўйича саволлар эса очиқ қолмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Муқимий театрида янги давр: Фотиҳ Жалолов директор этиб тайинланди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотиҳ Жалолов Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат академик мусиқали театри директори этиб тайинланди.

Фотиҳ Жалолов бунга қадар Маданият вазирлиги ҳузуридаги Халқаро фестиваллар дирекцияси директори лавозимида фаолият юритган.

7 октябрь куни янги раҳбар театр жамоасига Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Нодирбек Сайфуллаев томонидан таништирилди.

Унга театрнинг ижодий салоҳиятини ошириш, замонавий ёндашувларни жорий этиш ва миллий театр санъатини ривожлантириш вазифалари белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Таълим тизимида катта ўзгаришлар: Президент устувор вазифаларни белгилади

Президент Шавкат Мирзиёев янги ташкил этилган Таълим ва илм-фан вазирлиги фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тақдимот билан танишди.

Ягона вазирликни ташкил этишдан асосий мақсад — мактабгача таълимдан олий таълим ва илм-фангача бўлган жараёнларни бир тизимга бирлаштириш, таълим сифатини ошириш ва инсон капиталини ривожлантириш.

Тақдимотда:
— таълим мазмунини замонавий ва меҳнат бозори талабларига мослаштириш;
— мактабларда дарслик ва баҳолаш тизимини такомиллаштириш;
— сунъий интеллектдан таълимда фойдаланиш;
— касбий таълимда дуал тизимни кенгайтириш;
— университетлар мустақиллигини ошириш;
— илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Президент таълимнинг боғчадан олийгоҳгача бўлган барча босқичлари ягона вертикал сифатида ишлаши ва мактаб билан университет ўртасидаги узвийликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Масъулларга билдирилган таклифларни пухта ишлаб чиқиш топширилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥22👎2
Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташриф билан борди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташриф билан борди.

Давлат раҳбарини Туркманбоши шаҳри аэропортида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон–Туркманистон муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган қатор масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥31👎1🤔1
200 млрд сўмлик активлар атрофидаги можаро: Орзиқул Пайзиқулов нима дейди?

Effect.uz 2026 йил 28 сентябрь куни «Қидирувдаги шахсга 200 млрдлик активларга эга жамият улуши қандай расмийлаштирилди?» сарлавҳали материални эълон қилган эди. Унда хорижлик инвесторга тегишли экани айтилган, қарийб 200 млрд сўмлик активларга эга жамиятдаги 50 фоизлик улуш қандай расмийлаштирилгани юзасидан саволлар кўтарилган.

Энди мазкур материалда номи тилга олинган тадбиркор Орзиқул Пайзикулов томонидан ушбу воқеаларга муносабат билдирилмоқда. Унинг адвокати таҳририятга тақдим этган маълумотномада аввалги мақолада тилга олинган ҳолатларга нисбатан бошқача позиция билдирилган.

Адвокатнинг асосий тушунтириши — О.Пайзикулов келишув шартларини бажаргани, унга нисбатан юритилган жиноят ишининг тегишли қисми тугатилгани ва кейинчалик унга нисбатан янги даъволар билан мурожаат қилингани ҳақида.

👉 https://effect.uz/n/257

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қамоқ ҳавас қиладиган жой эмас»: 7 йилга қамалган йигит панжара ортидаги ҳаёти ҳақида гапирди

Кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси учун 7 йилга озодликдан маҳрум этилган йигит Бухородаги жазони ижро этиш муассасасидаги ҳаёти, қилган хатоси ва ундан олган сабоқлари ҳақида гапирди.

Унинг айтишича, қамоқда инсон эркинликнинг ҳақиқий қадрини янада чуқурроқ англар экан. «Қуёшни ярим соат кўрамиз», дея таъкидлаган маҳкум ёшларни бундай хатога йўл қўймасликка чақирди.

Бир нафар фарзанди борлигини айтган йигит давлат раҳбаридан ҳам ўз ҳолати бўйича енгиллик сўраганини билдирди.

Унинг панжара ортидаги ҳаёти, қилган хатоси, фарзанди ҳақидаги ўйлари ва ёшларга берган сабоғи — батафсил видеода.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
300 нафар талаба ётоқхонадан чиқарилди: сабаби маълум қилинди Тошкент давлат техника университетида вилоятлардан келиб таҳсил олаётган 300 нафар талаба ётоқхонадан чиқариб юборилгани айтилмоқда. Маълум қилинишича, талабалар ётоқхона учун тўлов қилган. Бироқ…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
300 нафар талаба ётоқхонадан чиқарилди: вазирлик ҳолатга изоҳ берди

Тошкент давлат техника университетининг вилоятлардан келиб таҳсил олаётган 300 га яқин талабаси жойлаштирилган ётоқхона бўшатилди. Талабалар университетнинг бошқа ётоқхоналарига вақтинча жойлаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram