Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентнинг бу қиёфасини кўрганмисиз?
Бу — Лас-Вегас, Нью-Йорк ёки Дубай эмас. Бу — кун сайин ўзгариб, замонавий қиёфа касб этаётган Тошкент!
Осмонўпар бинолар, ёрқин чироқлар ва замонавий шаҳар муҳити — пойтахтимиз тобора дунё мегаполислари билан рақобатлашадиган қиёфага кириб бормоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Босимлар тўхтамаяпти”: Тадбиркор солиқ ходимларидан шикоят қилди
Тадбиркорлик фаолиятига деярли ҳар куни аралашув бўлаётгани, солиқ ходимлари томонидан қўпол муомала ва асоссиз текширувлар ўтказилаётганини иддао қилган.
Зарафшонлик тадбиркор Effect.uz таҳририятига мурожаат қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тадбиркорлик фаолиятига деярли ҳар куни аралашув бўлаётгани, солиқ ходимлари томонидан қўпол муомала ва асоссиз текширувлар ўтказилаётганини иддао қилган.
Зарафшонлик тадбиркор Effect.uz таҳририятига мурожаат қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥6
Мирзиёевга ФАОнинг энг юксак мукофоти топширилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — ФАОнинг олий мукофоти, «Agricola» медали топширилди.
Мукофот 6 октябрь куни ФАО бош директори Цюй Дунъюй билан учрашув якунида берилди.
«Agricola» медали Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш борасидаги ташаббус ва натижалар эътирофи сифатида тақдим этилди.
Учрашувда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, сунъий интеллектни жорий этиш, иқлим молиясини жалб қилиш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Айни пайтда Ўзбекистон ва ФАО ўртасида 27 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.

👍46🔥12👎3😢1
Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга 2:0 ҳисобида ютқазди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувида мағлуб бўлди.
Сафарда ўтган баҳсда кореяликлар биринчи бўлим аввалида Сон Хён Миннинг жарима зарбасидан киритган голи эвазига ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда О Се Хун бош билан яна бир гол урди. Шу тариқа Жанубий Корея 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувида мағлуб бўлди.
Сафарда ўтган баҳсда кореяликлар биринчи бўлим аввалида Сон Хён Миннинг жарима зарбасидан киритган голи эвазига ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда О Се Хун бош билан яна бир гол урди. Шу тариқа Жанубий Корея 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8👍3
Бухорода 17 ёшли йигитни уйга олиб бориб, калтаклашди
Бухоро вилоятида 2009 йилда туғилган йигитни қиз билан учрашиш учун келгани сабабли калтаклаганлик ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Маълум бўлишича, 28 август куни фуқаро Э.Р. йигитни унинг розилигисиз автомашинада қариндоши Ф.Ф.нинг хонадонига олиб бориб, бошқа шахслар билан бирга урган. Суд-тиббий экспертизасида унинг танасида турли жароҳатлар аниқланган.
7 сентябрь куни Э.Р. ва Ф.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 137-моддаси 2-қисми ҳамда 105-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Болалар омбудсмани ҳолатни назоратга олган.

Моддий ёрдам берилади, лимит оширилади: эҳтиёжманд оилаларга ёрдам янада кенгайтирилади
Қиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилади. Президент Шавкат Мирзиёевга аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича таклифлар тақдим этилди.
Унга кўра:
🔹 газлашмаган ҳудудларда электр энергияси бўйича базавий меъёр 200 кВт·соатдан 350 кВт·соатга оширилади;
🔹 декабрь ойида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам ажратиш масаласи кўриб чиқилади;
🔹 қўллаб-қувватлаш доираси яна 166 минг оилага кенгайтирилади;
🔹 электр ва газ бўйича ортиқча истеъмол харажатларининг бир қисмини қоплаш муддати 2028 йил 1 апрелгача узайтирилиши таклиф қилинди.
Шунингдек, оғир шароитдаги маҳаллаларда 3 мингта хонадонни иссиқлик жиҳатидан ҳимоялаш ва энергия тежовчи ускуналар билан таъминлаш ишлари давом эттирилади.

👍77🔥22👎2😢1
‼️Prezident Farmoni: Davlat aktivlarini 7 yilgacha foizsiz bo'lib to'lash sharti bilan sotib olish imkoniyati yaratildi
Farmonga muvofiq 1 mingga yaqin davlatga tegishli ko'chmas mulk va ulushlar "E-auksion" platformasiga joylashtirildi.
➡️Qoraqalpog'iston Respublikasidan 108 ta
➡️Andijon viloyatidan 34 ta
➡️Buxoro viloyatidan 67 ta
➡️Jizzax viloyatidan 86 ta
➡️Qashqadaryo viloyatidan 84 ta
➡️Navoiy viloyatidan 71 ta
➡️Namangan viloyatidan 49 ta
➡️Samarqand viloyatidan 51 ta
➡️Surxondaryo viloyatidan 69 ta
➡️Sirdaryo viloyatidan 40 ta
➡️Toshkent shahridan 143 ta
➡️Toshkent viloyatidan 89 ta
➡️Farg'ona viloyatidan 33 ta
➡️Xorazm viloyatidan 64 ta
Barcha lotlarni ko'rish
Izoh: Davlat aktivlarini sotib olish faqat e-auksion.uz portali orqali amalga oshiriladi. Bo'lib to'lash shartlari haqida batafsil ma'lumotni +998712022111 raqami orqali olishingiz mumkin.
@onlineauksionuz

🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Электр таъминоти бўйича мурожаатлар учун сунъий интеллект ишга туширилмоқда
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга 2026 йилда 49 372 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 47 476 таси — 96 фоизи ижобий ҳал этилган.
Мурожаатларнинг асосий қисми электр узилишлари, тармоқлар, тўловлар ва ҳисоблагичлар билан боғлиқ.
Аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлаш учун 5 311 км тармоқ ва 1 610 та трансформатор пункти янгиланди, 172 км янги юқори кучланишли тармоқ ҳамда 4 та подстанция ишга туширилди.
Мурожаатлар билан ишлашга сунъий интеллект жорий этилмоқда. Call-марказ операторлари сони эса 93 нафардан 143 нафарга оширилди.

Тошкент метросида поезд 6 дақиқа ҳаракатсиз қолди
7 октябрь куни соат 08:22 да «Шаҳристон» бекатида 1985 йилда ишлаб чиқарилган 69-сонли поездда техник носозлик юзага келган.
Ҳолат 6 дақиқа давом этган. Йўловчилар туширилиб, поезд техник кўрик учун олиб кетилган. Ҳаракатда узилиш бўлмаслиги учун захира поезд йўналишга чиқарилган.
Метрополитен техник чоралар кўрилганини маълум қилиб, йўловчилардан узр сўраган.

«Навоий сув таъминоти» АЖ 15,5 млрд сўмлик тендерда қонунбузилишга йўл қўйгани аниқланди
Рақобат қўмитаси тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида «Навоий сув таъминоти» АЖ буюртмачилигида ўтказилган бошланғич нархи 15,5 миллиард сўмлик тендер савдосини ўрганди.
Текширувлар натижасида жамият томонидан «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талабларига риоя этилмагани маълум бўлди. Ҳукмга кўра, Қўмита Махсус комиссияси «Навоий сув таъминоти» АЖга нисбатан иш қўзғатиб, молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилди.
Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Рақобат қўмитаси тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида «Навоий сув таъминоти» АЖ буюртмачилигида ўтказилган бошланғич нархи 15,5 миллиард сўмлик тендер савдосини ўрганди.
Текширувлар натижасида жамият томонидан «Рақобат тўғрисида»ги Қонун талабларига риоя этилмагани маълум бўлди. Ҳукмга кўра, Қўмита Махсус комиссияси «Навоий сув таъминоти» АЖга нисбатан иш қўзғатиб, молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилди.
Шунингдек, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш ҳамда келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
148 млн сўмга 297 млн сўмлик қалбаки пул!
ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилоятида уй шароитида қалбаки пул тайёрлаб, муомалага киритган шахс қўлга олинди.
Асака туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган, муқаддам фирибгарлик учун судланган шахс 297 млн сўмлик 100 ва 200 минг сўмлик қалбаки банкнотларни 148 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Унинг хонадонидан қалбаки пул тайёрлашда фойдаланилган компьютер, «Epson» принтери, махсус қоғозларга чоп этилган ярим тайёр 50 ва 100 минг сўмлик купюралар ҳамда қоғоз кесувчи ускуналар топилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга ташриф буюради
Президент Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда амалий ташриф билан бўлади.
Давлат раҳбари «Аваза»да Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.
Унда савдо-иқтисодий ҳамкорлик, энергетика, экология, таълим ва бошқа соҳалар муҳокама қилинади. Ташриф доирасида икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилади.

👍35👎1🔥1
300 нафар талаба ётоқхонадан чиқарилди: сабаби маълум қилинди
Тошкент давлат техника университетида вилоятлардан келиб таҳсил олаётган 300 нафар талаба ётоқхонадан чиқариб юборилгани айтилмоқда.
Маълум қилинишича, талабалар ётоқхона учун тўлов қилган. Бироқ давлат-хусусий шериклик асосида қурилган бинода кадастр ҳужжати ва фойдаланиш учун зарур рухсатномалар мавжуд эмаслиги аниқланган.
Шу сабабли талабалар бинодан чиқарилган.

😢4👎3🤔1
Мелиев НКМК раҳбариятига тайинланди
Худоёр Хуррамович Мелиев «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ бошқарув раиси — бош директорининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунга қадар «Навоийуран» ДКда инвестициялар бўйича директор лавозимида ишлаган. Мелиев кўп йиллар Адлия вазирлиги тизимида фаолият юритган, 2025 йилда адлия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилган.