EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17K subscribers
71.4K photos
18.6K videos
36 files
72.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда маҳалла раиси келинга шилқимлик қилгани учун 5 суткага қамалди

Самарқанд вилояти Қўшработ туманида маҳалла раиси аёлга Telegram орқали шаҳвоний мазмундаги хабарлар юбориб, жинсий алоқага таклиф қилгани ва порнографик видеолар жўнатгани учун жазоланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Centrum Air"дан навбатдаги сюрприз: 99 та йўловчи чемодансиз қолди!

Истанбул–Фарғона йўналиши бўйича учиб келган C6 316 рейси йўловчилари Фарғона аэропортига "қўли бўш" тушишга мажбур бўлишди, чунки 99 нафар йўловчининг багажи Истанбулда қолиб кетди.

Жамланган норозиликларга жавобан авиакомпания самолётга юк ортишда парвоз хавфсизлиги ва эксплуатацион чекловлар сабабли шундай қарорга келинганини айтиб, вазият учун узр сўради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Блогер Сирожиддин Одилов 4 йилга қамалди!

"Sirojiddin media" МЧЖ раҳбари Сирожиддин Одиловга нисбатан суд ҳукми ўқилди — у товламачилик ва фирибгарликда айбли деб топилиб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Тергов ва суд давомида унинг 3 нафар фуқародан товламачилик ҳамда мансаб ваколатини суистеъмол қилиш йўли билан жами 75 миллион сўм олгани тўлиқ ўз исботини топди ва бу зарар тўлиқ тўланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎16
Газ баллонини фақат битта одам оладими?

Ижтимоий тармоқларда суюлтирилган газ баллонларини етказиб беришда Face ID тизими жорий этилгани юзасидан турли саволлар пайдо бўлди.

«Ҳудудгаз Фарғона» ГТФ Матбуот хизматига кўра, газ баллонини қабул қилиш учун фақат битта шахсга боғланиб қолиш шарт эмас. Хонадонда рўйхатда турган ва вояга етган исталган фуқаро Face ID орқали баллонни қабул қилиб олиши мумкин.

Газ баллони етказиб берилишидан камида бир кун олдин маҳалла аҳолисига расмий саҳифалар, маҳаллий Telegram гуруҳлари ва маҳалла фаоллари орқали хабар берилади.

Эътиборли жиҳати, Face ID тизими жорий этилганидан буён 30 мингдан ортиқ эгасиз ёки ноқонуний ҳолатдаги газ баллонлари аниқланган. Уларнинг тегишли ID карталари деактивация қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекча гапиринг» дегани учун самолётдан туширилдими? — блогер

Блогернинг айтишича, Самара–Тошкент йўналишидаги рейсда ўзбек тилида мурожаат қилишни сўраганидан сўнг стюардесса билан тортишув юзага келган ва ундан самолётдан тушиши сўралган.

Блогер komil_vlogs Centrum Air авиакомпаниясининг Самара–Тошкент йўналишидаги рейсида юз берган ҳолат ҳақида гапирди.

Унинг айтишича, самолётга кириш вақтида стюардесса ундан рус тилида посадка талонини сўраган. Блогер эса ундан ўзбек тилида мурожаат қилишни сўраган.
Шундан сўнг улар ўртасида тортишув юзага келгани, стюардесса рус ёки инглиз тилида гапиришини айтгани ва блогердан самолётдан тушишни сўрагани маълум қилинди.

Ҳозирча воқеа бўйича авиакомпаниянинг расмий муносабати билдирилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👎8
Латвия ўзбеклар учун виза чекловидан воз кечди

Латвия Ўзбекистон фуқароларига виза бериш тартибини ўзгартирмайди. Мамлакат томони ўзбекларга визалар беришни вақтинча чеклаш ташаббусидан воз кечди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Омонулла Файзиев маълум қилди.

Аввалроқ Латвия Ички ишлар вазирлиги айрим Ўзбекистон фуқаролари мамлакатга келганидан кўп ўтмай жиноят содир этгани сабабли виза беришни чеклашни таклиф қилган эди.

Ўзбекистон ва Латвия расмийлари ўртасидаги музокаралардан сўнг ушбу ташаббусдан воз кечилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Икки собиқ вазирга янги лавозим берилди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаб келган Қўнғиротбой Шарипов Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори этиб тайинланди.

Шунингдек, мактабгача ва мактаб таълими вазири бўлиб ишлаган Эъзозахон Каримова Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👎5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тоғда адашган 5 киши тун ярмида қутқарилди

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида тоғли ҳудудда дам олиш вақтида адашиб қолган 5 нафар фуқаро қутқарилди.

Маълум қилинишича, воқеа 4 октябрь куни соат 19:37 да содир бўлган. Қидирув-қутқарув ишлари натижасида фуқаролар 00:31 да топилиб, хавфсиз ҳудудга олиб чиқилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Кореяга қарши майдонга тушади

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Корея термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

🕓 Бошланиш вақти — 16:00 (Тошкент вақти билан).

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
4,25 млн долларлик ер можароси: банк ходими ушланди

Тошкент вилоятида нуфузли банклардан бирининг минтақавий марказидаги бўлим бошлиғи 100 минг доллар олган вақтида ушланди.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда гумонланувчи Қуйичирчиқ туманидаги 16,05 гектар ерни сотиш ҳамда яна 4 гектар ерни расмийлаштириб бериш эвазига харидордан жами 4,25 млн доллар талаб қилгани аниқланган.

У талаб қилинган пулдан 100 минг долларини олдиндан олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥44👍39
Саида Мирзиёева: янги авлод архитекторлари керак

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди.

Айни пайтда университетда 4 та таълим йўналишида 10 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда. Олийгоҳда рақамли технологиялар кенг жорий қилиниб, дуал таълим ва инновацион лойиҳалар ривожлантирилмоқда.

Саида Мирзиёева шаҳарларни замонавий ва экологик барқарор ривожлантириш учун кенг фикрлайдиган, замонавий ечимлар яратадиган янги авлод архитекторлари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳим эканини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48👎2🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтиёжманд оилаларга кўмир учун пул берилади

2026–2027 йилларда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган оилаларга кўмир хариди учун 600 минг сўмгача компенсация берилади.

Компенсация миқдори ҳар бир тонна кўмир учун 300 минг сўм бўлиб, бир оилага календарь йили давомида кўпи билан икки тонна учун тўланади.

Кўмирни mycoal.uz портали ёки мобил илова орқали харид қилган фуқароларга компенсация автоматик тарзда ажратилади. Қўшимча ҳужжат талаб этилмайди, маблағ ижтимоий ёки банк картасига ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Қоғоздаги боғчалар» орқали 1,3 млрд сўмлик фирибгарлик фош этилди

Наманган вилояти Учқўрғон туманида фаолият юритмаган мактабгача таълим ташкилотлари номидан 1,3 млрд сўмлик субсидия маблағлари ўзлаштирилгани аниқланди.

Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари ва бошқалар хонадонларда МТТларни давлат рўйхатидан ўтказиб, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167, 207 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Бензин 20%, пропан эса 49%га қимматлади

Ўзбекистонда автомобиль ёқилғиси нархлари йил давомида сезиларли ошди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йил сентябрида бензин нархи бир ойда 1,2%га, 2025 йил сентябрига нисбатан эса 20,1%га қимматлаган.

Пропан нархи эса бир ойда 4,2%га, йиллик ҳисобда 48,9%га ошган. Метан нархи сентябрда ўзгармаган, аммо йиллик ҳисобда 10,1%га қимматлаган.

Айни пайтда AI-92 бензини литри 10,5–17 минг, AI-95 — 13,5–21,5 минг, AI-98 ва AI-100 эса 16,5–28 минг сўм оралиғида сотилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентнинг бу қиёфасини кўрганмисиз?

Бу — Лас-Вегас, Нью-Йорк ёки Дубай эмас. Бу — кун сайин ўзгариб, замонавий қиёфа касб этаётган Тошкент!

Осмонўпар бинолар, ёрқин чироқлар ва замонавий шаҳар муҳити — пойтахтимиз тобора дунё мегаполислари билан рақобатлашадиган қиёфага кириб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Босимлар тўхтамаяпти”: Тадбиркор солиқ ходимларидан шикоят қилди

Тадбиркорлик фаолиятига деярли ҳар куни аралашув бўлаётгани, солиқ ходимлари томонидан қўпол муомала ва асоссиз текширувлар ўтказилаётганини иддао қилган.

Зарафшонлик тадбиркор Effect.uz таҳририятига мурожаат қилди.

Telegram
I Facebook I YouTube I Instagram
🔥6
Мирзиёевга ФАОнинг энг юксак мукофоти топширилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти — ФАОнинг олий мукофоти, «Agricola» медали топширилди.

Мукофот 6 октябрь куни ФАО бош директори Цюй Дунъюй билан учрашув якунида берилди.

«Agricola» медали Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлиги, қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш борасидаги ташаббус ва натижалар эътирофи сифатида тақдим этилди.

Учрашувда қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, сунъий интеллектни жорий этиш, иқлим молиясини жалб қилиш ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Айни пайтда Ўзбекистон ва ФАО ўртасида 27 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥12👎3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“12 метрлик йўл 8 метрга тушди”: Аҳоли тирбандликдан норози

Effect.uz таҳририятига Тошкент тумани ҳудудидаги Меҳнат-Қизғалдоқ кўчасида йўл инфратузилмаси билан боғлиқ муаммо юзасидан мурожаат келиб тушди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга 2:0 ҳисобида ютқазди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик учрашувида мағлуб бўлди.

Сафарда ўтган баҳсда кореяликлар биринчи бўлим аввалида Сон Хён Миннинг жарима зарбасидан киритган голи эвазига ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда О Се Хун бош билан яна бир гол урди. Шу тариқа Жанубий Корея 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8👍3