Маҳалла раиси аёлга жинсий яқинлик таклиф қилгани учун жазоланди
Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги Катта Оқмачит маҳалласи раиси низоли оилани яраштириш жараёнида аёлнинг телефон рақамини олиб, кейин унга Telegram орқали шаҳвоний мазмундаги хабар ва видеолар юборган ҳамда жинсий яқинлик таклиф қилган.
Судда раис айбига иқрор бўлмаган. Бироқ суд уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг шаҳвоний шилқимлик ва порнографик маҳсулот тарқатишга оид моддалари бўйича айбдор деб топиб, 5 суткага маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔6🤷♂3🔥1
Педагоглар учун муҳим хабар: аттестация тўловига қўшимча вақт берилди
Кузги аттестацияда иштирок этиш учун тўлов қилиш муддати 5 октябрь соат 23:59 гача узайтирилди.
Навбатдан ташқари аттестацияга ариза берган айрим педагоглар тўловни амалга оширишга улгурмагани сабабли, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тўлов муддатини узайтиришга қарор қилди. Илгари белгиланган муддат — 1 октябрь эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Кузги аттестацияда иштирок этиш учун тўлов қилиш муддати 5 октябрь соат 23:59 гача узайтирилди.
Навбатдан ташқари аттестацияга ариза берган айрим педагоглар тўловни амалга оширишга улгурмагани сабабли, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тўлов муддатини узайтиришга қарор қилди. Илгари белгиланган муддат — 1 октябрь эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мактаб таълими вазирлигида муҳим лавозим тугатилди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппарати тузилмасидаги вазирнинг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозими тугатилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппарати тузилмасидаги вазирнинг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозими тугатилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥14🤔1
Россиядаги шубҳали инфекциядан сўнг Ўзбекистонда назорат кучайтирилди
Россиянинг Иркутск вилоятида аёл «ўта хавфли инфекция» гумони билан вафот этганидан сўнг Шелехов туман шифохонасининг айрим бўлимлари карантинга ёпилди.
Бемор билан алоқада бўлган 197 киши аниқланиб, уларнинг 189 нафари тиббий кузатувга олинган. Ҳозирча уларда касаллик белгилари аниқланмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Россиянинг Иркутск вилоятида аёл «ўта хавфли инфекция» гумони билан вафот этганидан сўнг Шелехов туман шифохонасининг айрим бўлимлари карантинга ёпилди.
Бемор билан алоқада бўлган 197 киши аниқланиб, уларнинг 189 нафари тиббий кузатувга олинган. Ҳозирча уларда касаллик белгилари аниқланмаган.
Ижтимоий тармоқларда инфекция ўпка ўлати экани ҳақида хабарлар тарқалган бўлса-да, бу маълумот Россия расмийлари томонидан ҳозирча тасдиқланмаган.
Ҳодиса ортидан Ўзбекистонда ҳам ўта хавфли юқумли касалликларнинг кириб келишининг олдини олиш бўйича эпидемиологик назорат ва тайёргарлик кучайтирилди.
Тегишли идоралар вазиятни Россиянинг ваколатли ташкилотлари ва ЖССТ маълумотлари асосида кузатиб бормоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂1👎1
Ўзбекистонда таълим соҳасини бошқариш тизими ўзгарди
Президент фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди.
Янги вазирлик таълим, тарбия ва илм-фанни ягона тизим асосида бошқариш, таълим сифатини ошириш ҳамда инсон капиталини ривожлантириш билан шуғулланади.
Шунингдек, мактабгача таълимдан олий таълимгача бўлган барча босқичлар ва илмий фаолият ўртасидаги узвийликни таъминлаш, ягона самарали бошқарув тизимини жорий этиш режалаштирилган.

👍44🔥12👎1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44🔥31👎1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухородаги «Карвон» бозорида дўконлар ёнаётгани хабар қилинди
«Карвон» бозорида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари жалб қилинган.
Айни пайтда ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Карвон» бозорида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари жалб қилинган.
Айни пайтда ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча тунда “Карвон” бозорида содир бўлган ёнғин юзасидан янги тафсилотлар
Кеча тунда Бухоро шаҳридаги “Карвон” бозорида катта ёнғин содир бўлди. Уни бартараф этишга кўплаб куч ва махсус техника жалб қилинди.
Соат 23:45 да ёнғин қуршаб олиниб, назоратга олинди, 00:12 да эса тўлиқ ўчирилди.
Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Ёнгин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Кеча тунда Бухоро шаҳридаги “Карвон” бозорида катта ёнғин содир бўлди. Уни бартараф этишга кўплаб куч ва махсус техника жалб қилинди.
Соат 23:45 да ёнғин қуршаб олиниб, назоратга олинди, 00:12 да эса тўлиқ ўчирилди.
Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Ёнгин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
"Карвон бозори"да ёнғиндан кейинги оғир манзара
Бухородаги «Карвон» бозоридаги ёнғиндан сўнг дўконлардаги катта миқдордаги товарлар ёниб, кулга айланган.
Айрим дўконларда ҳатто музлатгичлар ҳам ичимликлари билан бирга эриб кетган.
Зарар кўрган тадбиркорларга сабр ва матонат тилаймиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бухородаги «Карвон» бозоридаги ёнғиндан сўнг дўконлардаги катта миқдордаги товарлар ёниб, кулга айланган.
Айрим дўконларда ҳатто музлатгичлар ҳам ичимликлари билан бирга эриб кетган.
Зарар кўрган тадбиркорларга сабр ва матонат тилаймиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Испанияда сув тошқини
Испаниянинг Кастилия — Ла-Манча автоном ҳамжамиятида кучли ёмғирлар оқибатида йирик сув тошқинлари юзага келди.
Энг кўп зарар кўрган Мадригерас муниципалитетида бир неча соат ичида ҳар квадрат метрга 140–142 литр ёғингарчилик тушган. Айрим жойларда сув сатҳи 2 метргача кўтарилган.
Тошқин оқибатида уй-жойлар, тиббиёт маркази каби ижтимоий объектлар сув остида қолган, ўнлаб автомобилларни сув оқими олиб кетган.

Uzbekistan Airways ички рейслар учун янги тарифларни жорий қилади
16 октябрдан Тошкентдан ички йўналишларга авиачипталарнинг янги тарифлари амалга киритилади.
Андижон, Наманган, Самарқанд ва Фарғонага — 201 062 сўмдан, Бухорога — 241 274 сўмдан, Термизга — 361 911 сўмдан, Нукус ва Урганчга — 442 336 сўмдан бошланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
16 октябрдан Тошкентдан ички йўналишларга авиачипталарнинг янги тарифлари амалга киритилади.
Андижон, Наманган, Самарқанд ва Фарғонага — 201 062 сўмдан, Бухорога — 241 274 сўмдан, Термизга — 361 911 сўмдан, Нукус ва Урганчга — 442 336 сўмдан бошланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухородаги ёнғин: жиноят иши қўзғатилди, тадбиркорлар кредитлари музлатилади, жойлар бепул берилади
Бухородаги «Карвон» бозорида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бухоро вилоят прокурори Улуғбек Ҳамдамов жабрланган тадбиркорлар билан учрашувда маълум қилди.
Тергов-суриштирув ишлари тезлаштирилиб, ёнғин сабаблари ва етказилган зарар тўлиқ аниқланади.
Шунингдек, жабрланган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун:
🔹 кредит тўловлари 1 йилгача музлатилади;
🔹 «Карвон» ва бошқа савдо мажмуаларидан 1 йилгача ижара ҳақисиз жой ажратилади;
🔹 зарарни аниқлаш ва қоплаш бўйича ишлар тезлаштирилади.

Тошкентда шамол кучайиб, ҳаво чангиши мумкин
Бугун пойтахтда ёмғирдан олдин қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор.
Шамол тезлиги 3–8 м/с, айрим ҳудудларда 10–14 м/с гача кучайиши мумкин. Натижада ҳаводаги чанг заррачалари, жумладан PM10 миқдори қисқа муддатга ортиши эҳтимоли бор.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун пойтахтда ёмғирдан олдин қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор.
Шамол тезлиги 3–8 м/с, айрим ҳудудларда 10–14 м/с гача кучайиши мумкин. Натижада ҳаводаги чанг заррачалари, жумладан PM10 миқдори қисқа муддатга ортиши эҳтимоли бор.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
57,4 млрд долларлик савдо: Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий алоқалари кенгаймоқда
2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 57,4 млрд долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 млрд долларга кўп.
Мамлакат 200 дан ортиқ давлат билан савдо алоқаларини амалга оширган.
🔹 Экспорт — 22,9 млрд доллар
🔹 Импорт — 34,5 млрд доллар
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2026 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 57,4 млрд долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 млрд долларга кўп.
Мамлакат 200 дан ортиқ давлат билан савдо алоқаларини амалга оширган.
🔹 Экспорт — 22,9 млрд доллар
🔹 Импорт — 34,5 млрд доллар
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Тошкентда айрим ҳудудларда 5 кун иссиқ сув бўлмайди
Режали профилактика ишлари сабаб 5–9 октябрь кунлари Миробод, Яшнобод, Сергели, Янгиҳаёт ва Бектемир туманларининг қуйидаги ҳудудларида иссиқ сув таъминоти тўхтатилади:
🔹 Миробод: Баратхўжа, Парвона, Чинор, Юксалиш, Янги Қўйлиқ, Толариқ, Зиёнур, Билимдон, Файзобод, Сариқўл, Қорасув, Олтинкўл, Фурқат, Абдурауф Фитрат.
🔹 Яшнобод: Катта Қўйлиқ, Мумтоз.
🔹 Сергели: Ўзгариш, Ҳабибий, Меҳригиё, Мададкор, Зийнат, Янги Сергели, Соҳибкор, Софдил, Нилуфар, Иттифоқ, Нурҳаёт, Саховат, Қипчоқ, Халқобод, Маданият, Бирдамлик, Шукрона, Қўшқўрғон, Қурувчилар, Фароғатли.
🔹 Янгиҳаёт: Машъал, Навқирон, Ал-Фарғоний, Виқор, Йўлдош, Чорбоғ, Зарбдор, Дўстлик, Чароғон, Ёрқинҳаёт, Хушнуд.
🔹 Бектемир: Зилола, Роҳат, Миришкор, Иқбол.

Дуал таълимда энг яхшиларга 3 млрд сўмгача берилади
2027/2028 ўқув йилидан бошлаб дуал таълимда ОТМ ва корхоналар самарадорлиги бўйича рейтинг юритилади.
Рейтингда талабалар қамрови, уларнинг иш ҳақи, ўзлаштириш даражаси ва битирувчилар бандлиги асосий мезон бўлади.
🥇 1-ўрин — 3 млрд сўм
🥈 2-ўрин — 2 млрд сўм
🥉 3-ўрин — 1 млрд сўм
Шунингдек, 2027 йилдан айрим йўналишларда дуал таълимда ўқиётган талабалар учун корхона тўлаган иш ҳақининг 50 фоизи субсидия қилинади.
Дуал таълим учун олиб кириладиган айрим жиҳозларга 2030 йилгача 1 фоизлик божхона божи қўлланади.

Фарғонада 1 кг наркотикни $20 мингга сотмоқчи бўлганлар ушланди
Фарғонада 1 килограмм опиум гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотиш вақтида икки нафар шахс қўлга олинди.
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида 1 килограмм опиум гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотмоқчи бўлган икки нафар шахс ушланди.
Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 1981 йилда Андижон вилоятида туғилган фуқаро 1998 йилда туғилган шериги билан гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган.
Тезкор тадбир давомида улар қўлга олинган.
Вазирлик хабарида қайд этилишича, мусодара қилинган гиёҳвандлик воситаларининг қора бозордаги қиймати 240 миллион сўмни ташкил этган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Скутер ҳайдовчиларига ҳам «права» шарт: талаб нега кучайтирилди?
Скутер, мопед ва кичик ҳажмли мототранспорт бошқарувчилари ҳам йўл ҳаракати қоидаларини билиши ва тегишли ҳужжатларга эга бўлиши шарт.
Бу талаб кеча пайдо бўлган эмас. Ҳайдовчиларга икки йилдан буён «права» олиш ва транспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш зарурлиги ҳақида огоҳлантириб келинган.
Эндиликда қоидаларга риоя қилиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш талаби кучайтирилмоқда.

👍7👎1