Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди
Наманган шаҳрида ДХХ ва божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки 20, 50, 100 ва 200 минг сўмлик банкнотларни тайёрлаб, сотаётган икки нафар шахс ушланди.
Улар шартли харидорга жами 37,4 млн сўмлик қалбаки пулни 7,5 млн сўмга сотиш вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шунингдек, улардан ва автомашина салонидан яна 6,4 млн сўм, гумонланувчилардан бирининг хонадонидан эса 7,7 млн сўмлик қалбаки пул, 145 дона турли купюралар, компьютер ва рангли принтер аниқланиб, расмийлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро тарихий қисмида гольфкарлар ҳаракати чекланишига изоҳ берилди
Бухоро шаҳар ҳокимлиги тарихий ҳудудда йўловчи ташишга мўлжалланмаган транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш бўйича қарор юзасидан расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, қарор тарихий обидаларни асраш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва сайёҳлар учун қулай муҳит яратиш мақсадида қабул қилинган.
Қарордан норози бўлган 30 нафардан ортиқ фуқаро билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилган. Учрашувда муқобил йўналишлар, махсус жойлар ташкил этиш ва қўшимча иш ўринлари таклиф қилиш бўйича чоралар белгиланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бухоро шаҳар ҳокимлиги тарихий ҳудудда йўловчи ташишга мўлжалланмаган транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш бўйича қарор юзасидан расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, қарор тарихий обидаларни асраш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва сайёҳлар учун қулай муҳит яратиш мақсадида қабул қилинган.
Қарордан норози бўлган 30 нафардан ортиқ фуқаро билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилган. Учрашувда муқобил йўналишлар, махсус жойлар ташкил этиш ва қўшимча иш ўринлари таклиф қилиш бўйича чоралар белгиланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан уриб ўлдирилган
Қашқадарё вилояти Касби туманида 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилганидан сўнг вафот этган.
Маълум қилинишича, 26 сентябрь куни 1994 йилда туғилган аёл турмуш ўртоғи билан низолашиб, унинг 2022 йилда туғилган қизини урган. Оқибатда бола бош қисмидан оғир жароҳат олиб, шу куни вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, аёл гумонланувчи тариқасида ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Мазкур иш Болалар омбудсмани назоратига олинган.

Ўзбекистон U-23 пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, медалсиз қолди
Осиё ўйинларининг 3-ўрин учун баҳсида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойга қарши 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Жамоамиз сафида Сардор Баҳромов ва Шодиёр Шодибоев гол урди. Асосий вақтдан сўнг ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди.
Унда Хитой U-23 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, бронза медалини қўлга киритди. Ўзбекистон эса Осиё ўйинларини медалсиз якунлади.

👍7👎2
82 ёшли аёлга 82,4 млн сўм жарима: Кадастр агентлиги изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда «82 ёшли онахонни 82 млн сўм жаримага тортган агентлик» мазмунидаги мурожаат тарқалди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ижтимоий тармоқларда «82 ёшли онахонни 82 млн сўм жаримага тортган агентлик» мазмунидаги мурожаат тарқалди.
Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасига кўра, низоли ер майдони Юнусобод туманидаги ҳокимлик захирасида бўлиб, 2021 йилда 574 кв. метр ер ўзбошимчалик билан эгаллангани ва ноқонуний қурилиш қилингани аниқланган.
2026 йил 24 апрелдаги назорат тадбирида эса 1 574 кв. метр ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллангани ва 574 кв. метр ҳудудда ноқонуний қурилиш мавжудлиги қайд этилган. Шу асосда 82,4 млн сўм жарима қўлланилган.
Берилган кўрсатма бажарилмагани учун ноқонуний қурилмани бузиш ва ерни бўшатиш бўйича судга даъво киритилган.
1993 йилдаги ер ажратиш ҳақидаги қарорда майдоннинг манзили ва чегаралари кўрсатилмаган, ер давлат рўйхатидан ҳам ўтказилмаган. Низоли ҳудуд шаҳар бош режасига кўра «қизил чизиқ»да жойлашган. Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш ва рухсатсиз қурилиш қилиш қонунга зид.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7
Маҳалла раиси аёлга жинсий яқинлик таклиф қилгани учун жазоланди
Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги Катта Оқмачит маҳалласи раиси низоли оилани яраштириш жараёнида аёлнинг телефон рақамини олиб, кейин унга Telegram орқали шаҳвоний мазмундаги хабар ва видеолар юборган ҳамда жинсий яқинлик таклиф қилган.
Судда раис айбига иқрор бўлмаган. Бироқ суд уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг шаҳвоний шилқимлик ва порнографик маҳсулот тарқатишга оид моддалари бўйича айбдор деб топиб, 5 суткага маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.

🤔6🤷♂3🔥1
Педагоглар учун муҳим хабар: аттестация тўловига қўшимча вақт берилди
Кузги аттестацияда иштирок этиш учун тўлов қилиш муддати 5 октябрь соат 23:59 гача узайтирилди.
Навбатдан ташқари аттестацияга ариза берган айрим педагоглар тўловни амалга оширишга улгурмагани сабабли, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тўлов муддатини узайтиришга қарор қилди. Илгари белгиланган муддат — 1 октябрь эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Кузги аттестацияда иштирок этиш учун тўлов қилиш муддати 5 октябрь соат 23:59 гача узайтирилди.
Навбатдан ташқари аттестацияга ариза берган айрим педагоглар тўловни амалга оширишга улгурмагани сабабли, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тўлов муддатини узайтиришга қарор қилди. Илгари белгиланган муддат — 1 октябрь эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мактаб таълими вазирлигида муҳим лавозим тугатилди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппарати тузилмасидаги вазирнинг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозими тугатилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги марказий аппарати тузилмасидаги вазирнинг педагогик таълимни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозими тугатилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥14🤔1
Россиядаги шубҳали инфекциядан сўнг Ўзбекистонда назорат кучайтирилди
Россиянинг Иркутск вилоятида аёл «ўта хавфли инфекция» гумони билан вафот этганидан сўнг Шелехов туман шифохонасининг айрим бўлимлари карантинга ёпилди.
Бемор билан алоқада бўлган 197 киши аниқланиб, уларнинг 189 нафари тиббий кузатувга олинган. Ҳозирча уларда касаллик белгилари аниқланмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Россиянинг Иркутск вилоятида аёл «ўта хавфли инфекция» гумони билан вафот этганидан сўнг Шелехов туман шифохонасининг айрим бўлимлари карантинга ёпилди.
Бемор билан алоқада бўлган 197 киши аниқланиб, уларнинг 189 нафари тиббий кузатувга олинган. Ҳозирча уларда касаллик белгилари аниқланмаган.
Ижтимоий тармоқларда инфекция ўпка ўлати экани ҳақида хабарлар тарқалган бўлса-да, бу маълумот Россия расмийлари томонидан ҳозирча тасдиқланмаган.
Ҳодиса ортидан Ўзбекистонда ҳам ўта хавфли юқумли касалликларнинг кириб келишининг олдини олиш бўйича эпидемиологик назорат ва тайёргарлик кучайтирилди.
Тегишли идоралар вазиятни Россиянинг ваколатли ташкилотлари ва ЖССТ маълумотлари асосида кузатиб бормоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂1👎1
Ўзбекистонда таълим соҳасини бошқариш тизими ўзгарди
Президент фармони билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида Таълим ва илм-фан вазирлиги ташкил этилди.
Янги вазирлик таълим, тарбия ва илм-фанни ягона тизим асосида бошқариш, таълим сифатини ошириш ҳамда инсон капиталини ривожлантириш билан шуғулланади.
Шунингдек, мактабгача таълимдан олий таълимгача бўлган барча босқичлар ва илмий фаолият ўртасидаги узвийликни таъминлаш, ягона самарали бошқарув тизимини жорий этиш режалаштирилган.

👍44🔥12👎1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44🔥31👎1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухородаги «Карвон» бозорида дўконлар ёнаётгани хабар қилинди
«Карвон» бозорида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари жалб қилинган.
Айни пайтда ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Карвон» бозорида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари жалб қилинган.
Айни пайтда ёнғинни ўчириш ишлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кеча тунда “Карвон” бозорида содир бўлган ёнғин юзасидан янги тафсилотлар
Кеча тунда Бухоро шаҳридаги “Карвон” бозорида катта ёнғин содир бўлди. Уни бартараф этишга кўплаб куч ва махсус техника жалб қилинди.
Соат 23:45 да ёнғин қуршаб олиниб, назоратга олинди, 00:12 да эса тўлиқ ўчирилди.
Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Ёнгин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Кеча тунда Бухоро шаҳридаги “Карвон” бозорида катта ёнғин содир бўлди. Уни бартараф этишга кўплаб куч ва махсус техника жалб қилинди.
Соат 23:45 да ёнғин қуршаб олиниб, назоратга олинди, 00:12 да эса тўлиқ ўчирилди.
Ҳозирча жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Ёнгин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
"Карвон бозори"да ёнғиндан кейинги оғир манзара
Бухородаги «Карвон» бозоридаги ёнғиндан сўнг дўконлардаги катта миқдордаги товарлар ёниб, кулга айланган.
Айрим дўконларда ҳатто музлатгичлар ҳам ичимликлари билан бирга эриб кетган.
Зарар кўрган тадбиркорларга сабр ва матонат тилаймиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бухородаги «Карвон» бозоридаги ёнғиндан сўнг дўконлардаги катта миқдордаги товарлар ёниб, кулга айланган.
Айрим дўконларда ҳатто музлатгичлар ҳам ичимликлари билан бирга эриб кетган.
Зарар кўрган тадбиркорларга сабр ва матонат тилаймиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Испанияда сув тошқини
Испаниянинг Кастилия — Ла-Манча автоном ҳамжамиятида кучли ёмғирлар оқибатида йирик сув тошқинлари юзага келди.
Энг кўп зарар кўрган Мадригерас муниципалитетида бир неча соат ичида ҳар квадрат метрга 140–142 литр ёғингарчилик тушган. Айрим жойларда сув сатҳи 2 метргача кўтарилган.
Тошқин оқибатида уй-жойлар, тиббиёт маркази каби ижтимоий объектлар сув остида қолган, ўнлаб автомобилларни сув оқими олиб кетган.