EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
16.9K subscribers
71.4K photos
18.6K videos
36 files
72.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Трамп билан учрашув: Мирзиёевнинг эзгу тилаклари етказилди

Саида Мирзиёева АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашиб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий ва эзгу тилакларини етказди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🔥12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишхонадаги «шилқимлик» энди жавобгарликка сабаб бўлади

Иш жойларида шаҳвоний шилқимликка йўл қўймасликни назарда тутувчи қонун Сенатда маъқулланди.

Ташқи қиёфани изоҳлаш, номақбул ишора, тегиниш ёки чақириш шахс учун номақбул бўлиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирласа, шаҳвоний шилқимлик сифатида баҳоланиши белгиланмоқда.

Маълумотларга кўра, 2024 йилда 2 106 нафар, 2025 йилда эса қарийб 23 фоиз кўп шахс шу каби ҳолатлар бўйича жавобгарликка тортилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ишдан бўшатилган фуқароларга муддатидан олдин пенсия тайинланиши мумкин

Айрим ҳолатларда ишдан бўшатилган фуқароларга белгиланган пенсия ёшидан олдин пенсия тайинланиши мумкин.

Бунда 58–60 ёшдаги, камида 25 йил иш стажига эга эркаклар ҳамда 53–55 ёшдаги, камида 20 йил иш стажи бор аёллар меҳнат шартномаси қонунчиликда белгиланган айрим асосларга кўра бекор қилинган бўлса, ЯИДХП орқали ариза бериши мумкин.

➖ Ариза ва ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ нусхаси тақдим этилади. Иш стажи тўлиқ рақамлаштирилмаган бўлса, меҳнат дафтарчаси нусхаси ҳам талаб қилинади.

➖ Тақдим этилган ҳужжатлар икки иш куни ичида текширилади. Шундан сўнг фуқарога уч ой давомида муносиб иш топишда кўмаклашилади.

➖ Агар уч ой ичида иш топилмаса, фуқаро ишсиз деб эътироф этилади ва муддатидан олдин пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатлар Пенсия жамғармасига юборилади.

Пенсия тайинланганидан кейин ишсизлик нафақасини тўлаш кейинги ойдан тўхтатилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Бугун Тошкентда дрон-шоу бўлиб ўтади

Бугун, 2 октябрь куни соат 20:00 да «Янги Ўзбекистон» боғида Ўзбекистон терма жамоасининг 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидаги тарихий ғалабаси муносабати билан махсус дрон-шоу ташкил этилади.

Шахматчиларимизнинг тарихий зафарини осмондаги ёрқин намойиш орқали нишонлаш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўшработдаги ер низоси ижобий ҳал этилди

Қўшработ туманида 1992 йилда фуқарога ажратилган ер майдони бўйича узоқ йиллардан бери ҳал бўлмаётган кадастр муаммоси ижобий якун топди.

ОАВда эълон қилинган суриштирувдан сўнг туман ҳокими масалани ўз назоратига олди. Ҳоким бошчилигида қурилиш бўйича ўринбосар, архитектура, кадастр ва адлия бўлими масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ҳужжатлар атрофлича ўрганилди.

Оқибатда фуқаронинг қонуний ҳуқуқлари тўлиқ тикланиб, ер майдони давлат реестридан ўтказиб берилди. Масалага тезкор ва адолатли ёндашгани учун Қўшработ тумани ҳокимлигига миннатдорлик билдирамиз.

Журналистик суриштирув ва масъуллар аралашуви билан йиллар давомида ечимини кутган навбатдаги низо барҳам топди.

Effect.uz — сизга аслини кўрсатади!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойиши билан Баҳодир Махсутович Юнусов Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти шўъба мудири лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥18
Тошкент давлат шарқшунослик университетига ректор тайинланди

Саодат Абдуллаевна Носирова Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори этиб тайинланди.

У бунга қадар университет ҳузуридаги Конфуций номидаги Ўзбек-Хитой институти директори лавозимида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистон боғида ўтказилган дрон шоудан эсда қоларли кадрлар

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2
17 та олийгоҳнинг бўйсунуви ўзгарди

Президентнинг 2 октябрдаги қарори билан 17 та олий таълим муассасаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тизимига ўтказилди.

Шундан 14 таси — Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогика олийгоҳлари, яна 3 таси эса Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги олий таълим муассасаларидир.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий педагогика университети Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб қайта номланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Талаба ўқиш пайтида маош олади: битиргач 2 йил ишлайди

2027/2028 ўқув йилидан олий таълимда корхона буюртмаси асосида дуал таълим тизими жорий этилади.

Янги тартибга кўра:
▪️ талаба ўқиш даврида корхонада амалиёт ўтайди ва ҳар ой камида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида иш ҳақи олади;
▪️ ўқишни тамомлагандан сўнг камида 2 йил шу корхонада ишлайди;
▪️ қабул корхоналар буюртмаси асосида тўлов-контракт шаклида амалга оширилади.

Тизим «корхона – олийгоҳ – мақсадли кадр» тамойили асосида йўлга қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Бухородаги баҳсли қурилишга Кадастр нуқта қўйди

Бухоро шаҳри, Пойи Калон кўчасидаги қурилиш ишлари юзасидан Кадастр агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Аниқланишича, Пойи Калон кўчаси, 12/1-уйдаги 235 кв. метр ер майдони 2019 йилда фуқаро М.Ш.га мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик ҳуқуқи асосида берилган.
Мазкур кўчмас мулк 2024 йилда нотариал олди-сотди шартномаси асосида фуқаро С.М.га ўтган ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган.

Ўрганиш натижасига кўра, ҳозирда олиб борилаётган қайта қуриш ишлари мулк эгасига тегишли ер участкаси доирасида амалга оширилаётгани аниқланган.
Кадастр агентлиги мазкур ҳолатни ўз ваколати доирасида ўрганган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўқитувчиларга берилган имтиёзлар ҳақида биласизми?

🔹Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

🔹Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.

🔹Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

🔹Мактабда ўрнак кўрсатган педагог ходимлар рағбатлантирилади.

🔹“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.

🔹Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.

🔹Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

🔹Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.

🔹Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.

🔹Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

🔹Педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилади.

🔹Педагогларга айрим давлат хизматларини кўрсатишда 50 фоиз чегирма берилади.

🔹Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ётоқхонадан жой ололмаган талабаларга ижара пули бўйича енгиллик

Ётоқхонадан жой ололмаган талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш учун ариза топшириш имконияти чеклангани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Амалдаги тартибга кўра, ётоқхона билан қамраб олинмаган давлат олий таълим ташкилотлари талабаларига ижара асосида яшаётган хонадони учун тўловнинг бир қисми белгиланган тартибда қоплаб берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
9,1 млрд сўмлик газ «ҳавога учган»: Учкўприкда қоидабузарлик фош этилди

Фарғона вилояти Учкўприк туманида ўтказилган назорат тадбирида 9 миллиард 187 миллион сўмлик зарарга сабаб бўлган газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Ўтказилган текширув натижасида «R. P.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ҳисоблаш ускунаси табиий газ сарфини ҳисобламаётгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда чоралар кўрилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сергелида янги қурилаётган масжид гумбази ёнди

Бугун, 3 октябрь куни соат 11:36 да Тошкент шаҳри Янгихаёт тумани, Сергели-4 даҳасида янги қурилаётган масжид биносининг гумбаз қисмида ёнғин содир бўлди.

ФВБ маълумотига кўра, гумбаз қисмидаги пенополиуретан ёнган. Қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 12:04 да тўлиқ бартараф этган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди

Наманган шаҳрида ДХХ ва божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки 20, 50, 100 ва 200 минг сўмлик банкнотларни тайёрлаб, сотаётган икки нафар шахс ушланди.

Улар шартли харидорга жами 37,4 млн сўмлик қалбаки пулни 7,5 млн сўмга сотиш вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Шунингдек, улардан ва автомашина салонидан яна 6,4 млн сўм, гумонланувчилардан бирининг хонадонидан эса 7,7 млн сўмлик қалбаки пул, 145 дона турли купюралар, компьютер ва рангли принтер аниқланиб, расмийлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро тарихий қисмида гольфкарлар ҳаракати чекланишига изоҳ берилди

Бухоро шаҳар ҳокимлиги тарихий ҳудудда йўловчи ташишга мўлжалланмаган транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш бўйича қарор юзасидан расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, қарор тарихий обидаларни асраш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва сайёҳлар учун қулай муҳит яратиш мақсадида қабул қилинган.

Қарордан норози бўлган 30 нафардан ортиқ фуқаро билан мулоқот ўтказилиб, уларнинг муаммолари ўрганилган. Учрашувда муқобил йўналишлар, махсус жойлар ташкил этиш ва қўшимча иш ўринлари таклиф қилиш бўйича чоралар белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан уриб ўлдирилган

Қашқадарё вилояти Касби туманида 3 ёшли қиз ўгай онаси томонидан урилганидан сўнг вафот этган.

Маълум қилинишича, 26 сентябрь куни 1994 йилда туғилган аёл турмуш ўртоғи билан низолашиб, унинг 2022 йилда туғилган қизини урган. Оқибатда бола бош қисмидан оғир жароҳат олиб, шу куни вафот этган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, аёл гумонланувчи тариқасида ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Мазкур иш Болалар омбудсмани назоратига олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон U-23 пенальтилар сериясида мағлуб бўлиб, медалсиз қолди

Осиё ўйинларининг 3-ўрин учун баҳсида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойга қарши 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Жамоамиз сафида Сардор Баҳромов ва Шодиёр Шодибоев гол урди. Асосий вақтдан сўнг ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди.

Унда Хитой U-23 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, бронза медалини қўлга киритди. Ўзбекистон эса Осиё ўйинларини медалсиз якунлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎2