EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
16.9K subscribers
71.4K photos
18.6K videos
36 files
72.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Устозни эъзозлаш — миллат келажагини эъзозлашдир

«Ўқитувчининг қадри улуғланган юртда илмга интилиш, қонунга ҳурмат, меҳнатга муносабат ва Ватанга садоқат ҳамиша юксак бўлади. Чунки устозни эъзозлаш — бутун бир миллат келажагини эъзозлаш демакдир», — деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Президент таъкидлаганидек, устозга бўлган ҳурмат жамиятнинг илм-фан, меҳнат ва маънавий қадриятларга муносабатида муҳим ўрин тутади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥9👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқда туман ва ёмғир: ҳайдовчиларга огоҳлантириш

«Қамчиқ» довонида майда ёмғир ёғиши давом этмоқда. Айрим ҳудудларда туман тушгани сабабли йўлнинг кўриниш масофаси қисқарган.

Ҳаракат хавфсизлиги ЙПХ ходимлари томонидан назоратга олинган.

Ҳайдовчилардан тезликни меъёрдан оширмаслик, оралиқ масофани сақлаш ҳамда об-ҳаво ва йўл шароитини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиш сўралмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда 3 та автомобиль тўқнашиб, йўлда тирбандлик юзага келди

Бугун, 1 октябрь куни соат 07:45 атрофида Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 924–925-километрларида таъмирланаётган йўл қисмида учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

Ҳодиса сабаб қисқа муддатли тирбандлик юзага келган. Дастлабки маълумотларга кўра, тан жароҳати олганлар йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўмир қачон сотувга чиқади? Расмий жавоб берилди

Кўмир омборларга етказиб берилгач, аҳоли учун сотув mycoal.uz электрон платформаси орқали йўлга қўйилади.

Сотув бошланадиган сана, омбор манзили ҳамда мавжуд кўмир миқдори ҳудудлар кесимида платформада очиқ эълон қилиб борилади.

Яъни аҳоли кўмирни қаердан ва қачон харид қилиш мумкинлигини mycoal.uz орқали олдиндан билиб олади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистондан жанубий осиёга янги темирйўл йўли очилади

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Бирлашган Араб Амирликлари Қозоғистон–Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон йўналиши бўйлаб янги темирйўл лойиҳасини ишлаб чиқади.

Бу борада томонлар CASA (Марказий Осиё – Жанубий Осиё) лойиҳаси доирасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзолади.

Лойиҳа Марказий ва Жанубий Осиёни темирйўл орқали боғлаш, шунингдек, Покистоннинг денгиз портларига чиқиш имкониятини яратишни назарда тутади.

Лойиҳа доирасида техник ва иқтисодий тадқиқотлар ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
Тошкентда бугун тунда кучли ёмғир ёғиши мумкин

Халқаро об-ҳаво прогноз моделларига кўра, бугун тунда Тошкент шаҳрида қисқа вақт ичида кучли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Прогноз харитасида ёғингарчилик эҳтимоли юқори бўлган ҳудудлар яшил ва сариқ рангларда акс эттирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Магистратурадаги талаба қизлар учун муҳим хабар: ариза топшириш муддати узайтирилди

Магистратурада таҳсил олаётган хотин-қизларнинг контракт тўловини давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш учун ариза топшириш муддати 10 октябрга қадар узайтирилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 447-сон қарорига мувофиқ, магистратурага базавий тўлов-контракт асосида тавсия этилган ва таҳсил олаётган хотин-қизларнинг контракт тўловлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.

2026/2027 ўқув йили учун аризалар 10 октябрга қадар қабул қилинади.

Аризани kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн юбориш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда машина устига дарахт қулаб тушди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳаракатланаётган автомобиль устига дарахт қулаб тушди.

Ҳодиса 1 октябрь куни соат 23:59 да Кичик ҳалқа кўчасида содир бўлган. Қулаган дарахт автомобиль ҳаракатида бўлган пайтда уни босиб қолган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Киберҳужумлар кескин кўпайди: Ўзбекистонда янги чоралар белгиланди

Ўзбекистонда киберхавфсизликка таҳдидлар сўнгги йилларда сезиларли даражада ошган. Расмий маълумотларга кўра, сўнгги беш йилда кибержиноятлар сони қарийб 11 баробар кўпайиб, 62 мингдан ошган.

2026–2030 йилларга мўлжалланган Киберхавфсизлик стратегияси доирасида бу таҳдидларга қарши қатор чоралар белгиланган.

Жумладан:

▪️ 2026 йил якунига қадар киберхавфсизлик талабларига бефарқ муносабатда бўлган мансабдор шахслар учун жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади;

▪️ 2029 йил якунига қадар миллий SOC марказлари ишга туширилади;

▪️ мактабларда ўқувчилар учун кибергигиена дарсларини жорий этиш давом эттирилади.

Киберхавфсизлик маркази маълумотига кўра, фирибгарлик ҳолатларининг 82 фоизи ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган.

Банк тизимидаги антифрод дастурлари эса 2026 йилнинг биринчи ярмида 462 млрд сўмлик ноқонуний ўтказмаларни реал вақт режимида тўхтатган.

Шунингдек, давлат органларининг веб-ресурсларига қилинган тармоқ ҳужумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 427 фоизга, .uz доменида аниқланган киберхавфсизлик ҳодисалари эса 570 фоизга ошган.

Кибертаҳдидлар кўпайиб бораётган шароитда янги стратегия хавфларни эрта аниқлаш, ҳимояни кучайтириш ва аҳолининг рақамли саводхонлигини оширишга қаратилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14 ёшга тўлмаганларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилиши мумкин: 25 йил ёки умрбод қамоқ

Олий Мажлис Сенати томонидан муҳокама қилинаётган янги қонунга кўра, болаларга нисбатан оғир жиноятлар содир этган шахсларга нисбатан жазо муддати 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум этиш этиб белгиланиши кутилмоқда.

Шунингдек, бундай жиноий қилмишларни содир этганларга нисбатан амнистия, шартли озод қилиш ёки жазони енгиллаштириш каби ҳеч қандай имтиёзлар қўлланилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥12
Қозоғистонда сел хавфи: қишлоқлар эвакуацияга тайёрланди

Туркистон вилояти Қозиғурт туманида кучли ёмғирдан сўнг сел хавфи кузатилди. Оқибатларни бартараф этишга 64 нафар мутахассис ва 9 та махсус техника жалб қилинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар ва уй-жойларга зарар етказилгани ҳақида хабарлар йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ҳаво кескин ўзгаради: совуқ ва ёмғирли кунлар кутилмоқда

3 октябрдан шимолий ҳудудларга, 4–5 октябрь кунлари эса республиканинг қолган қисмига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

3–4 октябрда шимол ва чўл ҳудудларида, 4–5 октябрда бошқа жойларда ёмғир ёғади. Айрим ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши, баланд тоғларда эса қорга айланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«40 миллион кредитим бор, студентман...» — веломопед ҳайдовчиси билан боғлиқ видео тарқалди

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ва веломопед бошқарган фуқаро ўртасидаги мулоқот акс этган видео тарқалди. Кадрларда фуқаро ўзининг студент экани ва 40 миллион сўм кредит мажбурияти борлигини айтиб, ходимдан уни қўйиб юборишни сўраган.

Ҳолат жамоатчилик орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Айримлар веломопедларга нисбатан жарима қўллаш тартиби бўйича саволлар билдирмоқда.

Веломопедларга нисбатан ушбу талаблар қандай тартибда амал қилаётганига ойдинлик киритиш учун расмий изоҳ кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢12
Трамп билан учрашув: Мирзиёевнинг эзгу тилаклари етказилди

Саида Мирзиёева АҚШ Президенти Дональд Трамп билан учрашиб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий ва эзгу тилакларини етказди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🔥12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ишхонадаги «шилқимлик» энди жавобгарликка сабаб бўлади

Иш жойларида шаҳвоний шилқимликка йўл қўймасликни назарда тутувчи қонун Сенатда маъқулланди.

Ташқи қиёфани изоҳлаш, номақбул ишора, тегиниш ёки чақириш шахс учун номақбул бўлиб, унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирласа, шаҳвоний шилқимлик сифатида баҳоланиши белгиланмоқда.

Маълумотларга кўра, 2024 йилда 2 106 нафар, 2025 йилда эса қарийб 23 фоиз кўп шахс шу каби ҳолатлар бўйича жавобгарликка тортилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ишдан бўшатилган фуқароларга муддатидан олдин пенсия тайинланиши мумкин

Айрим ҳолатларда ишдан бўшатилган фуқароларга белгиланган пенсия ёшидан олдин пенсия тайинланиши мумкин.

Бунда 58–60 ёшдаги, камида 25 йил иш стажига эга эркаклар ҳамда 53–55 ёшдаги, камида 20 йил иш стажи бор аёллар меҳнат шартномаси қонунчиликда белгиланган айрим асосларга кўра бекор қилинган бўлса, ЯИДХП орқали ариза бериши мумкин.

➖ Ариза ва ишдан бўшатиш ҳақидаги буйруқ нусхаси тақдим этилади. Иш стажи тўлиқ рақамлаштирилмаган бўлса, меҳнат дафтарчаси нусхаси ҳам талаб қилинади.

➖ Тақдим этилган ҳужжатлар икки иш куни ичида текширилади. Шундан сўнг фуқарога уч ой давомида муносиб иш топишда кўмаклашилади.

➖ Агар уч ой ичида иш топилмаса, фуқаро ишсиз деб эътироф этилади ва муддатидан олдин пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатлар Пенсия жамғармасига юборилади.

Пенсия тайинланганидан кейин ишсизлик нафақасини тўлаш кейинги ойдан тўхтатилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Бугун Тошкентда дрон-шоу бўлиб ўтади

Бугун, 2 октябрь куни соат 20:00 да «Янги Ўзбекистон» боғида Ўзбекистон терма жамоасининг 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидаги тарихий ғалабаси муносабати билан махсус дрон-шоу ташкил этилади.

Шахматчиларимизнинг тарихий зафарини осмондаги ёрқин намойиш орқали нишонлаш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўшработдаги ер низоси ижобий ҳал этилди

Қўшработ туманида 1992 йилда фуқарога ажратилган ер майдони бўйича узоқ йиллардан бери ҳал бўлмаётган кадастр муаммоси ижобий якун топди.

ОАВда эълон қилинган суриштирувдан сўнг туман ҳокими масалани ўз назоратига олди. Ҳоким бошчилигида қурилиш бўйича ўринбосар, архитектура, кадастр ва адлия бўлими масъулларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ҳужжатлар атрофлича ўрганилди.

Оқибатда фуқаронинг қонуний ҳуқуқлари тўлиқ тикланиб, ер майдони давлат реестридан ўтказиб берилди. Масалага тезкор ва адолатли ёндашгани учун Қўшработ тумани ҳокимлигига миннатдорлик билдирамиз.

Журналистик суриштирув ва масъуллар аралашуви билан йиллар давомида ечимини кутган навбатдаги низо барҳам топди.

Effect.uz — сизга аслини кўрсатади!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойиши билан Баҳодир Махсутович Юнусов Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Коммуникациялар департаменти шўъба мудири лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥18