Орол денгизининг Ўзбекистондаги қисми: энди 7 та ҳавза ташкил этилади
Ўзбекистон ҳудудида Орол денгизини аввалги ҳолатигача тўлиқ тиклаш имкони мавжуд эмас. Шу сабабли денгиз қолдиқларидан 7 та алоҳида ҳавза ташкил этиш стратегияси танланган.
Айтилишича, Оролнинг Ўзбекистон ҳудудидаги қисмини сақлаб қолишда ҳудуд рельефи ва мавжуд гидрологик шароитлар инобатга олинган.
Қозоғистон эса Шимолий Оролни сақлаб қолиш учун бошқача ёндашувни танлаган. Мамлакат Сирдарё оқимини ушлаб қолиш ва сув ресурсларини тўплаш орқали Шимолий Орол ҳавзасини сақлашни кўзламоқда. Қозоғистон ҳудудининг табиий рельефи бу усулни қўллаш имконини беради.
Бироқ Бурхонжоновга кўра, ушбу ёндашув Оролнинг Ўзбекистон ҳудудидаги қисми учун самарали эмас. Шу боис бу ерда денгиз қолдиқларини 7 та ҳавзага ажратишга асосланган стратегик ёндашув танланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли ва қадрли устозлар, муаллимлар!
Сизни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан EFFECT.UZ ижодий жамоаси номидан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.
Ҳаёт йўлимизни ёритиб, билим ва маърифат зиёсини улашган машаққатли ҳамда шарафли меҳнатингиз чексиз ҳурмат ва эътирофга лойиқдир. Жамият тараққиёти, ёш авлоднинг комил инсон бўлиб вояга етишида қўшаётган ҳиссангиз беқиёс.
Сизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан зафарлар тилаймиз. Доимо шогирдларингизнинг ютуқларидан қувониб юриш насиб этсин.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Сизга ҳурмат ва эҳтиром ила, EFFECT.UZ жамоаси

🔥5
Мадамин Сафаров МТРК раиси ўринбосари лавозимидан кетди
Мадамин Сафаров Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди. Айрим манбаларда Сафаровнинг Администрация тизимига ўтиши мумкинлиги айтилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мадамин Сафаров Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
У 2020 йилдан буён ушбу лавозимда ишлаб келаётган эди. Айрим манбаларда Сафаровнинг Администрация тизимига ўтиши мумкинлиги айтилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда тунги ёнғин: икки ошхонага зарар етди
Бугун, 1 октябрь куни соат 03:17 да Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани Амир Темур кўчасида жойлашган ёнма-ён қурилган икки умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар хизмати томонидан ёнғин соат 04:25 да тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида биринчи ошхонанинг 40 квадрат метр, иккинчисининг эса 38 квадрат метр майдони зарарланган.
Ёнғин сабаблари ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Пенальтиларда омад Япония томонида: Ўзбекистон U-23 финалга чиқа олмади
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари ярим финалида Японияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди.
Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланди. Сардорбек Баҳромов 8-дақиқада Ўзбекистонни олдинга олиб чиққан бўлса, японлар 88-дақиқада ҳисобни тенглаштирди.
Пенальтилар сериясида эса Япония 9:8 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 3 октябрь куни Хитойга қарши бронза медали учун майдонга тушади.

👍2
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 84 миллиард доллардан ошди
2026 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 84,1 миллиард долларга етди. Йил бошидан буён кўрсаткич 1,9 миллиард долларга ошган.
Шундан:
— 🏛️ 41,7 млрд доллар — давлат ташқи қарзи;
— 🏢 42,4 млрд доллар — давлат кафолатисиз корпоратив қарзлар.
Марказий банк маълумотида қайд этилишича, Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистоннинг қарз юкини паст даражада баҳолайди. Ташқи қарзнинг салмоқли қисми имтиёзли шартларда жалб қилинган.

👎8🤷♂3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Устозни эъзозлаш — миллат келажагини эъзозлашдир
«Ўқитувчининг қадри улуғланган юртда илмга интилиш, қонунга ҳурмат, меҳнатга муносабат ва Ватанга садоқат ҳамиша юксак бўлади. Чунки устозни эъзозлаш — бутун бир миллат келажагини эъзозлаш демакдир», — деди Президент Шавкат Мирзиёев.
Президент таъкидлаганидек, устозга бўлган ҳурмат жамиятнинг илм-фан, меҳнат ва маънавий қадриятларга муносабатида муҳим ўрин тутади.

👍50🔥9👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қамчиқда туман ва ёмғир: ҳайдовчиларга огоҳлантириш
«Қамчиқ» довонида майда ёмғир ёғиши давом этмоқда. Айрим ҳудудларда туман тушгани сабабли йўлнинг кўриниш масофаси қисқарган.
Ҳаракат хавфсизлиги ЙПХ ходимлари томонидан назоратга олинган.
Ҳайдовчилардан тезликни меъёрдан оширмаслик, оралиқ масофани сақлаш ҳамда об-ҳаво ва йўл шароитини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиш сўралмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Қамчиқ» довонида майда ёмғир ёғиши давом этмоқда. Айрим ҳудудларда туман тушгани сабабли йўлнинг кўриниш масофаси қисқарган.
Ҳаракат хавфсизлиги ЙПХ ходимлари томонидан назоратга олинган.
Ҳайдовчилардан тезликни меъёрдан оширмаслик, оралиқ масофани сақлаш ҳамда об-ҳаво ва йўл шароитини инобатга олган ҳолда ҳаракатланиш сўралмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда 3 та автомобиль тўқнашиб, йўлда тирбандлик юзага келди
Бугун, 1 октябрь куни соат 07:45 атрофида Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 924–925-километрларида таъмирланаётган йўл қисмида учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Ҳодиса сабаб қисқа муддатли тирбандлик юзага келган. Дастлабки маълумотларга кўра, тан жароҳати олганлар йўқ.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун, 1 октябрь куни соат 07:45 атрофида Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 924–925-километрларида таъмирланаётган йўл қисмида учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди.
Ҳодиса сабаб қисқа муддатли тирбандлик юзага келган. Дастлабки маълумотларга кўра, тан жароҳати олганлар йўқ.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўмир қачон сотувга чиқади? Расмий жавоб берилди
Кўмир омборларга етказиб берилгач, аҳоли учун сотув mycoal.uz электрон платформаси орқали йўлга қўйилади.
Сотув бошланадиган сана, омбор манзили ҳамда мавжуд кўмир миқдори ҳудудлар кесимида платформада очиқ эълон қилиб борилади.
Яъни аҳоли кўмирни қаердан ва қачон харид қилиш мумкинлигини mycoal.uz орқали олдиндан билиб олади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Кўмир омборларга етказиб берилгач, аҳоли учун сотув mycoal.uz электрон платформаси орқали йўлга қўйилади.
Сотув бошланадиган сана, омбор манзили ҳамда мавжуд кўмир миқдори ҳудудлар кесимида платформада очиқ эълон қилиб борилади.
Яъни аҳоли кўмирни қаердан ва қачон харид қилиш мумкинлигини mycoal.uz орқали олдиндан билиб олади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистондан жанубий осиёга янги темирйўл йўли очилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Бирлашган Араб Амирликлари Қозоғистон–Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон йўналиши бўйлаб янги темирйўл лойиҳасини ишлаб чиқади.
Бу борада томонлар CASA (Марказий Осиё – Жанубий Осиё) лойиҳаси доирасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида меморандум имзолади.
Лойиҳа Марказий ва Жанубий Осиёни темирйўл орқали боғлаш, шунингдек, Покистоннинг денгиз портларига чиқиш имкониятини яратишни назарда тутади.
Лойиҳа доирасида техник ва иқтисодий тадқиқотлар ўтказилади.

👍4🔥1
Тошкентда бугун тунда кучли ёмғир ёғиши мумкин
Халқаро об-ҳаво прогноз моделларига кўра, бугун тунда Тошкент шаҳрида қисқа вақт ичида кучли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Прогноз харитасида ёғингарчилик эҳтимоли юқори бўлган ҳудудлар яшил ва сариқ рангларда акс эттирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Халқаро об-ҳаво прогноз моделларига кўра, бугун тунда Тошкент шаҳрида қисқа вақт ичида кучли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.
Прогноз харитасида ёғингарчилик эҳтимоли юқори бўлган ҳудудлар яшил ва сариқ рангларда акс эттирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Магистратурадаги талаба қизлар учун муҳим хабар: ариза топшириш муддати узайтирилди
Магистратурада таҳсил олаётган хотин-қизларнинг контракт тўловини давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш учун ариза топшириш муддати 10 октябрга қадар узайтирилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 447-сон қарорига мувофиқ, магистратурага базавий тўлов-контракт асосида тавсия этилган ва таҳсил олаётган хотин-қизларнинг контракт тўловлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
2026/2027 ўқув йили учун аризалар 10 октябрга қадар қабул қилинади.
Аризани kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн юбориш мумкин.

Тошкентда машина устига дарахт қулаб тушди
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳаракатланаётган автомобиль устига дарахт қулаб тушди.
Ҳодиса 1 октябрь куни соат 23:59 да Кичик ҳалқа кўчасида содир бўлган. Қулаган дарахт автомобиль ҳаракатида бўлган пайтда уни босиб қолган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ҳаракатланаётган автомобиль устига дарахт қулаб тушди.
Ҳодиса 1 октябрь куни соат 23:59 да Кичик ҳалқа кўчасида содир бўлган. Қулаган дарахт автомобиль ҳаракатида бўлган пайтда уни босиб қолган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Киберҳужумлар кескин кўпайди: Ўзбекистонда янги чоралар белгиланди
Ўзбекистонда киберхавфсизликка таҳдидлар сўнгги йилларда сезиларли даражада ошган. Расмий маълумотларга кўра, сўнгги беш йилда кибержиноятлар сони қарийб 11 баробар кўпайиб, 62 мингдан ошган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда киберхавфсизликка таҳдидлар сўнгги йилларда сезиларли даражада ошган. Расмий маълумотларга кўра, сўнгги беш йилда кибержиноятлар сони қарийб 11 баробар кўпайиб, 62 мингдан ошган.
2026–2030 йилларга мўлжалланган Киберхавфсизлик стратегияси доирасида бу таҳдидларга қарши қатор чоралар белгиланган.
Жумладан:
▪️ 2026 йил якунига қадар киберхавфсизлик талабларига бефарқ муносабатда бўлган мансабдор шахслар учун жавобгарлик белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади;
▪️ 2029 йил якунига қадар миллий SOC марказлари ишга туширилади;
▪️ мактабларда ўқувчилар учун кибергигиена дарсларини жорий этиш давом эттирилади.
Киберхавфсизлик маркази маълумотига кўра, фирибгарлик ҳолатларининг 82 фоизи ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилган.
Банк тизимидаги антифрод дастурлари эса 2026 йилнинг биринчи ярмида 462 млрд сўмлик ноқонуний ўтказмаларни реал вақт режимида тўхтатган.
Шунингдек, давлат органларининг веб-ресурсларига қилинган тармоқ ҳужумлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 427 фоизга, .uz доменида аниқланган киберхавфсизлик ҳодисалари эса 570 фоизга ошган.
Кибертаҳдидлар кўпайиб бораётган шароитда янги стратегия хавфларни эрта аниқлаш, ҳимояни кучайтириш ва аҳолининг рақамли саводхонлигини оширишга қаратилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14 ёшга тўлмаганларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилиши мумкин: 25 йил ёки умрбод қамоқ
Олий Мажлис Сенати томонидан муҳокама қилинаётган янги қонунга кўра, болаларга нисбатан оғир жиноятлар содир этган шахсларга нисбатан жазо муддати 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум этиш этиб белгиланиши кутилмоқда.
Шунингдек, бундай жиноий қилмишларни содир этганларга нисбатан амнистия, шартли озод қилиш ёки жазони енгиллаштириш каби ҳеч қандай имтиёзлар қўлланилмайди.

👍16🔥12
Қозоғистонда сел хавфи: қишлоқлар эвакуацияга тайёрланди
Туркистон вилояти Қозиғурт туманида кучли ёмғирдан сўнг сел хавфи кузатилди. Оқибатларни бартараф этишга 64 нафар мутахассис ва 9 та махсус техника жалб қилинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар ва уй-жойларга зарар етказилгани ҳақида хабарлар йўқ.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туркистон вилояти Қозиғурт туманида кучли ёмғирдан сўнг сел хавфи кузатилди. Оқибатларни бартараф этишга 64 нафар мутахассис ва 9 та махсус техника жалб қилинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар ва уй-жойларга зарар етказилгани ҳақида хабарлар йўқ.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ҳаво кескин ўзгаради: совуқ ва ёмғирли кунлар кутилмоқда
3 октябрдан шимолий ҳудудларга, 4–5 октябрь кунлари эса республиканинг қолган қисмига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
3–4 октябрда шимол ва чўл ҳудудларида, 4–5 октябрда бошқа жойларда ёмғир ёғади. Айрим ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши, баланд тоғларда эса қорга айланиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
3 октябрдан шимолий ҳудудларга, 4–5 октябрь кунлари эса республиканинг қолган қисмига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.
3–4 октябрда шимол ва чўл ҳудудларида, 4–5 октябрда бошқа жойларда ёмғир ёғади. Айрим ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши, баланд тоғларда эса қорга айланиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«40 миллион кредитим бор, студентман...» — веломопед ҳайдовчиси билан боғлиқ видео тарқалди
Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ва веломопед бошқарган фуқаро ўртасидаги мулоқот акс этган видео тарқалди. Кадрларда фуқаро ўзининг студент экани ва 40 миллион сўм кредит мажбурияти борлигини айтиб, ходимдан уни қўйиб юборишни сўраган.
Ҳолат жамоатчилик орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Айримлар веломопедларга нисбатан жарима қўллаш тартиби бўйича саволлар билдирмоқда.
Веломопедларга нисбатан ушбу талаблар қандай тартибда амал қилаётганига ойдинлик киритиш учун расмий изоҳ кутилмоқда.

😢12