EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
16.9K subscribers
71.4K photos
18.6K videos
36 files
72.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
ЙПХ ходими машинани қандай асосларга кўра тўхтатиши мумкин?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада ЙПХ ходими хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ҳолда ҳайдовчидан ҳужжатларини кўрсатишни талаб қилган.

Амалдаги Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 18-бандига кўра, йўл ҳаракати қатнашчиси хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга.

👉 https://effect.uz/n/255

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12
Давлат активлари агентлиги матбуот котиблигига раҳбар тайинланди

Кўпчиликка Сабина номи билан таниш бўлган Элмира Бекмуродова Давлат активлари агентлиги Ахборот хизмати бўлими раҳбари — агентлик директорининг матбуот котиби лавозимига тайинланди.

Охирги 2024–2025 йилларда у «O‘zbekiston neft va gaz» журнали бош муҳаррири сифатида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🔥4👎2🤔2
Чегарада ушлаб туриш тартиби ўзгарди

Ўзбекистонда чегара тартибини бузган шахсларни 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш учун энди суд қарори талаб этилади.

Аввал шахсни аниқлаш мақсадида 3 суткагача, ҳужжатлари бўлмаган ҳолларда эса прокурор санкцияси асосида 10 суткагача ушлаб туриш мумкин эди.

2026 йил 22 сентябрь куни Ўзбекистон Конституциявий суди мазкур нормаларни Конституцияга зид, деб топди. Қарор 25 сентябрдан кучга кирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Марокашда тарихий қадам: мамлакатни илк бор аёл бошқаради

Қирол Муҳаммад VI парламент сайловида энг кўп ўринни қўлга киритган Асллик ва Замонавийлик партияси (PAM) раҳбари Фотима Заҳро Эль Мансурини мамлакат бош вазири этиб тайинлади.

У Марокаш тарихида ҳукумат раҳбари бўлган биринчи аёлга айланди. Шунингдек, Эль Мансури араб дунёсида бош вазир лавозимини эгаллаган иккинчи аёл бўлди.

Янги ҳукумат раҳбарига 2030 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёнини ҳам бошқариш вазифаси юкланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Икки давлат банкида раҳбар ўринбосарлари лавозимидан озод этилди

“Туронбанк” АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари Обидов Зоҳиджон Сидиқовичнинг ваколатлари 29 сентябрдан муддатидан олдин тугатилди.

Шунингдек, “Микрокредитбанк” АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари Мелибаев Содир Адилович ҳам лавозимидан озод этилган.

“Туронбанк”даги қарорга кўра, ушбу масала Бош вазир ўринбосарининг 16 сентябрдаги топшириғи ҳамда Марказий банкнинг 4 сентябрдаги танқидий хатида белгиланган вазифалар билан боғлиқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент устоз ва мураббийларни касб байрами билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» университетида устоз ва мураббийлар билан учрашиб, уларни касб байрами билан табриклади.

Давлат раҳбари ўқитувчини «меҳр дарёси, эзгулик булоғи, маърифат қуёши» дея таърифлаб, ёшлар қалбига сингдирилаётган билим ва эзгулик эртага бутун жамият самарасига айланишини таъкидлади.

Президент буюк аждодларимиз — Имом Бухорий, Беруний, Амир Темур ва Алишер Навоий камолоти ортида ҳам устозлар меҳнати турганини қайд этиб, барча педагогларга юксак ҳурмат ва миннатдорлик билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥11👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги давлат мукофоти таъсис этилади

Президент Шавкат Мирзиёев таълим тизимининг барча бўғинларида фаолият юритаётган илғор педагогларни рағбатлантириш мақсадида алоҳида давлат мукофоти таъсис этишни таклиф қилди.

Давлат раҳбари ушбу мукофотга ўзбек миллий педагогикаси асосчиларидан бири, жадид бобомиз Абдулла Авлоний номини беришни таклиф қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20🔥11👎2
Ўқитувчилар учун янги рағбатлар эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев таълим сифатини ошириш ва илғор педагогларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги ташаббусларни маълум қилди.

🔹 Синфда 25 нафардан ортиқ ўқувчи бўлса, математика, физика, кимё ва биология икки гуруҳга бўлиб ўқитилади.

🔹 Миллий сертификатга эга педагогларга 50 фоиз устама, ҳар йили 208 та туман ва шаҳарнинг лидер ўқитувчиларига 30 миллион сўмдан мукофот берилади.

🔹 1 минг нафар ўқитувчи хорижда стажировка ўтайди. 15 йилдан ортиқ иш стажига эга педагоглар фарзандларига олий таълим контракти учун фоизсиз кредит ажратилади.

🔹 Халқаро ва миллий сертификат имтиҳонлари харажатлари қопланади. Халқаро олимпиада ғолибларини тайёрлаган устозларга тўғридан-тўғри олий тоифа берилади.

🔹 4-синф ўқувчилари учун фан олимпиадалари йўлга қўйилади. Ғолибларга компьютер, уларнинг устозларига эса босқичига қараб 10, 50 ва 100 миллион сўм мукофот берилади.

🔹 Янги ўқув йилидан 100 та мактабда математика, информатика ва табиий фанлар айрим синфларда тўлиқ инглиз тилида ўқитилади. Лойиҳа ўқитувчиларига 100 фоиз устама берилади.

Шунингдек, мактаблар учун «сифат индекси» жорий этилади. Илғор мактаб ўз тажрибасини бошқаларга ўргатиб, уларни юқори тоифага олиб чиқса, унинг педагогик жамоасига 30 фоиз устама тўланади.

Президент бу ташаббуслар қарийб 100 минг нафар ўқитувчини муносиб рағбатлантиришини таъкидлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25🔥9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хусусий мактабда ўқиётган фарзанд учун солиқ имтиёзи кенгайтирилади

Фарзанди хусусий мактабда таълим олаётган ота-оналар учун солиқ солинмайдиган даромад чегараси 3 миллион сўмдан 6 миллион сўмга оширилади. Бу оилаларга йилига 6–7 миллион сўмгача тежаш имконини беради.

Шунингдек, хусусий мактабларни кўпайтириш учун:

🔹 мактаб очишга 7 йилга 10 фоизли имтиёзли кредит;
🔹 қурилиш ва жиҳозлаш харажатларининг 15 фоизигача, 1,5 млрд сўмгача субсидия;
🔹 бўш давлат биноларини хусусий мактабларга 10 йилга бепул ижарага бериш;
🔹 халқаро аккредитация харажатларининг 50 фоизини қоплаш чоралари жорий этилади.

Мактаб учун биносини ижарага берганларга ҳам ер ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзлар берилади.

Тўловларни солиқ идоралари ҳар ой автоматик қайтарадиган тизим яратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мактаб даврида ҳар йили 4 ярим ой пахтада бўлганман. Болаларимизни пахта даласидан мактаб партасига қайтардик" — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев устоз ва мураббийлар билан учрашувда ўз мактаб йилларини эслади.

Давлат раҳбари ўша даврда ўқувчилар ҳар йили ойлаб пахта теримига жалб қилинганини таъкидлади.
«Болаларимизни пахта даласидан мактаб партасига, ўқитувчиларни таълим жараёнига қайтардик», — деди Президент.

Шунингдек, бугун ёшларнинг ўқиши, изланиши, камол топиши ва катта орзулар билан яшаши учун зарур шароитлар яратилганини қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1👍22🔥8👎2
Дубай–Тел-Авив рейсида кутилмаган можаро

Дубайдан Тел-Авивга учган Flydubai самолёти бортида фавқулодда ҳолат юз берди.

Самолёт Иордания ҳаво ҳудудида учиб кетаётганда фавқулодда сигналларини узатган. Дастлаб ҳижакликдан гумон қилиниб, Исроил қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилган.

Кейинроқ маълум бўлишича, кабинада икки учувчи ўртасида жанжал ва жисмоний тўқнашув юз берган. Ҳодиса сабаб самолёт йўналишини ўзгартириб, Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига хавфсиз қўнган. Барча йўловчилар омон.

Айрим тафсилотлар ҳозирча расмий тасдиқланмаган, ҳодиса юзасидан текширув давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍2🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Математика ва табиий фанлар инглиз тилида ўқитилади

Янги ўқув йилидан бошлаб 100 та мактабнинг биттадан синфида математика, информатика ва табиий фанлар инглиз тилида ўқитилади.

Лойиҳага жалб қилинган ўқитувчилар ҳамда мактабга тайёрлов гуруҳи педагогларига 100 фоизлик устама берилади.

Ташаббус ўқувчиларнинг чет тилларини ўрганиши ва замонавий билимларни эгаллашига кенгроқ имконият яратиши кўзда тутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54🔥13👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда янги сифат мезони жорий этилади: илғор жамоаларга 30 фоиз устама

Мактаблар педагогик жамоа салоҳияти ва эришилган натижаларига қараб тоифаларга ажратилади.

Илғор мактаблар ўз тажрибасини бошқа таълим муассасаларига жорий этиб, уларнинг ҳам юқори тоифага ўтишига ёрдам берса, бутун педагогик жамоага 30 фоиз устама тўланади.

Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида ҳам таълим сифати кўрсаткичлари инобатга олинишини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥11👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчилар учун бир ойлик мажбурий курслар бекор қилинади

Энди педагоглар малака ошириш учун пойтахт ёки вилоят марказига бориб, бир ойлик мажбурий курсда ўқимайди.

Янги тартибга кўра, тоифа синови натижасига қараб, ўқитувчиларга 18 соатдан 72 соатгача мустақил касбий ривожланиш учун ваучер берилади. Харажатлар давлат томонидан қопланади.

Президент Шавкат Мирзиёев бу ўзгаришлар ўқитувчилар учун манфаатли бўлишини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23🔥15👎1
Ўқитувчиларга тўланган мукофот пулидан нега солиқ ушланди?

1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан берилган мукофот пулларидан даромад солиғи ушлангани ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига кўра, Директор жамғармаси ҳисобидан тўланадиган, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача бўлган мукофот рағбатлантириш тўлови ҳисобланади.

Шу боис ушбу маблағ ходимнинг жами даромади таркибига киритилиб, ундан даромад солиғи ундирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ишли оналарга боғча пули қопланади, тарбиячилар 3 йил ўқийди

Келгуси йил 1 январдан 2–3 ёшли фарзандини оилавий боғчага берган ишли оналарнинг бадал пули бюджет ҳисобидан қоплаб берилади.

Шунингдек, келгуси ўқув йилидан боғча тарбиячиларининг педагогика олийгоҳларида ўқиш муддати 4 йилдан 3 йилга қисқартирилади.

Боғчада камида 5 йил ишлаган тарбиячи ёрдамчилари ҳам ушбу имкониятдан фойдаланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14🔥11👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болалар ҳимояси бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

Лойиҳа билан 5 та кодекс ва 7 та қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Ҳужжат болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш, зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳамда масъул ташкилотлар жавобгарлигини кучайтиришга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчи ва мураббийларга юксак эҳтиром

Президент Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар билан анъанавий учрашув ўтказиб, таълим соҳаси фидойиларига давлат мукофотларини топширди.

Учрашувда устозларнинг жамият ва ёш авлод тарбиясидаги муҳим ўрни алоҳида таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Устозга эҳтиром — келажакка эҳтиром!

Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент вилояти филиали жамоаси барча устоз ва мураббийларни 1 октябрь — Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан самимий муборакбод этади!

Инсон ҳаётида устознинг ўрни беқиёс. Устоз — билим берувчи, йўл кўрсатувчи, тажрибаси ва ибрати билан келажак авлодни камолга етказувчи улуғ сиймодир. Айниқса, тиббиёт соҳасида ҳар бир малакали мутахассиснинг ортида ўз билим ва тажрибасини сидқидилдан улашган устозларнинг улкани меҳнати мужассам.

Азиз устоз ва мураббийлар! Сизларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий фаровонлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкани муваффақиятлар тилаймиз. Шогирдларингизнинг ютуқлари, халқимизнинг ҳурмат ва эътирофи доимо Сизга ҳамроҳ бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устоз ва мураббийлар!"

дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram