Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«QUYLIQ AVENUE» ҳозир қандай ҳолатда? EFFECT.UZ яна воқеа жойида
2026 йил август ойида Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Quyliq Avenue» турар жой мажмуаси бўйича расмий муносабат билдирган.
Ҳокимлик маълумотига кўра, қурилиш ишларининг тахминан 53 фоизи бажарилган. Қурувчи компания — «Original Lyuks Servis» МЧЖ. Объект Сергели тумани, Қўшқўрғон маҳалласи, Бешкент кўчаси, 46А-уй манзилида жойлашган.
Энг муҳими, маълумотларга кўра, 500 нафардан ортиқ фуқаро қурувчи билан шартнома тузган, бироқ хонадонлар белгиланган муддатларда топширилмаган. Шунингдек, компания мансабдорларига нисбатан фирибгарлик ва бошқа моддалар бўйича жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинган.
Қурилиш шаҳар ҳокимининг шахсий назоратига олинган ва компания зиммасига:
- қурилиш ишларининг кейинги босқичлари;
- зарур ҳужжатларни расмийлаштириш;
- хонадонларни топшириш муддатлари
бўйича аниқ жадвал ишлаб чиқиш ва харидорларга тақдим этиш вазифасини юклаган.
EFFECT.UZ воқеалар ривожини ёритиб бормоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

15 йиллик стажга эга тиббиёт ходимлари фарзандларига контракт учун имтиёз берилди
Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун муҳим имтиёз жорий этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 310-сон қарорига кўра, уларнинг олий таълимда ўқиши учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисми белгиланган тартибда қоплаб берилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун муҳим имтиёз жорий этилди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 310-сон қарорига кўра, уларнинг олий таълимда ўқиши учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисми белгиланган тартибда қоплаб берилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОТМ контрактини бир йўла тўлаш шарт эмас
Тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар контракт маблағини ўқув йили давомида 4 қисмга бўлиб тўлашлари мумкин.
Тўлов муддатлари:
🔹 25 фоиз — 1-босқич талабалари учун 15 сентябргача, юқори курслар учун 1 октябргача;
🔹 50 фоиз — 1 январгача;
🔹 75 фоиз — 1 мартгача;
🔹 100 фоиз — 1 майгача.
Айрим ҳолларда ушбу муддатлар узайтирилиши мумкин.

Бизнеслар қайта рўйхатга олинади: муддатлар маълум қилинди
Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш жараёни 2026 йил 15 октябрдан 30 ноябрга қадар ўтказилади.
Президентнинг 10 сентябрдаги фармонига мувофиқ, рўйхатга олиш 2026 йил 1 октябрь ҳолатига амалга оширилади.
Шунингдек, 2027 йил якунига қадар аҳолининг статистик регистри шакллантирилади. У орқали аҳоли сонини ҳисоблаш ва мунтазам эълон қилиб бориш тизими жорий этилади.
Регистрдаги шахсий маълумотлардан фойдаланиш чекланади — улардан фақат статистик мақсадларда белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат берилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Вақтинча иш қиламан деб ўйламанглар", "ғўддайган бойвачча пайдо бўлса, бирортангни кечирмайман"
Давлат раҳбари тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қиладиган, уларга босим ўтказадиган шахсларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш кераклигини таъкидлади.
Шу муносабат билан Ички ишлар вазирига Тошкент шаҳрида жиноятчиликни жиловлаш ва тадбиркорлик учун хавфсиз муҳитни таъминлаш бўйича ишларни кучайтириш вазифаси топширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Давлат раҳбари тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қиладиган, уларга босим ўтказадиган шахсларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш кераклигини таъкидлади.
Шу муносабат билан Ички ишлар вазирига Тошкент шаҳрида жиноятчиликни жиловлаш ва тадбиркорлик учун хавфсиз муҳитни таъминлаш бўйича ишларни кучайтириш вазифаси топширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥22
Сеул кўчалари Ўзбекистон байроқлари билан безатилди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи арафасида Сеулнинг марказий кўчалари ҳамда машҳур Сеул минораси Ўзбекистон давлат байроғи ва миллий рамзлари акс этган безаклар билан ёритилди.
Ташриф икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган муҳим мулоқотларга бой бўлиши кутилмоқда.

👍48🔥10👎1
Тошкентнинг айрим ҳудудларида совуқ сув вақтинча ўчирилади
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида совуқ сув таъминоти бўйича режали ишлар олиб борилиши муносабати билан айрим ҳудудларда сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
14 сентябрь соат 09:00 дан 15 сентябрь соат 09:00 гача қуйидаги манзилларда сув бўлмайди:
— Янги-шаҳар кўчаси;
— Чинобод кўчаси;
— Чинобод кўчасидаги тергов изолятори;
— «Манзара» турар-жой мажмуаси;
— «High Town Сити» турар-жой мажмуаси ва савдо-кўнгилочар маркази.

Мурожаатлар билан ишлашдаги камчиликлар 151 нафар ходимнинг ишдан олинишига сабаб бўлди
2026 йилнинг январь–август ойларида Президент Халқ қабулхоналари томонидан мурожаатлар билан ишлашда камчиликларга йўл қўйган давлат органлари ва ташкилотларига нисбатан чора кўриш бўйича 5 486 та ҳужжат киритилган.
Кўрилган чоралар натижасида:
🔹 151 нафар ходим лавозимидан озод этилди;
🔹 833 нафар ходимга ҳайфсан берилди;
🔹 150 нафар ходим маъмурий жавобгарликка тортилди;
🔹 1 335 нафар ходим расман огоҳлантирилди;
🔹 8 нафар ходимнинг лавозими пасайтирилди.

👍5😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Декабрда ғалвирни сувдан кўтарамиз
Яна бир марта огоҳлантирмоқчиман. Қайси раҳбар маҳаллага тушмаса, ҳақиқий ҳолатни ўз кўзи билан кўрмаса, еттиликка ўзи бош бўлмаса иш юрмайди", – Президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Яна бир марта огоҳлантирмоқчиман. Қайси раҳбар маҳаллага тушмаса, ҳақиқий ҳолатни ўз кўзи билан кўрмаса, еттиликка ўзи бош бўлмаса иш юрмайди", – Президент.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍60🔥36👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Талабаларга ижара пули учун ҳар ой 440 минг сўмгача тўлаб берилади
Ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўз уйи ёки ота-онасига тегишли бўлмаган хонадонда ижара асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларига ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилади.
💰 Тошкент шаҳрида — 440 минг сўм
💰 Бошқа ҳудудларда — 220 минг сўм
Бир уйда икки ёки ундан ортиқ талаба яшаса, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлиши керак.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўз уйи ёки ота-онасига тегишли бўлмаган хонадонда ижара асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларига ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилади.
💰 Тошкент шаҳрида — 440 минг сўм
💰 Бошқа ҳудудларда — 220 минг сўм
Бир уйда икки ёки ундан ортиқ талаба яшаса, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлиши керак.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тергов ва суд ишларига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилди
Президент томонидан имзоланган Қонунга кўра, терговчи, прокурор ёки судьяга ишнинг холис кўрилишига тўсқинлик қилиш мақсадида қонунга хилоф таъсир ўтказиш учун жавобгарлик белгиланди.
🔹 Оддий ҳолатда — 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 1–3 йил озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;
🔹 Агар ҳаракат мансабдор шахс томонидан содир этилса — 3–5 йил озодликни чеклаш ёки 3–5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент томонидан имзоланган Қонунга кўра, терговчи, прокурор ёки судьяга ишнинг холис кўрилишига тўсқинлик қилиш мақсадида қонунга хилоф таъсир ўтказиш учун жавобгарлик белгиланди.
🔹 Оддий ҳолатда — 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 1–3 йил озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;
🔹 Агар ҳаракат мансабдор шахс томонидан содир этилса — 3–5 йил озодликни чеклаш ёки 3–5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алифбода ягона тизим: янги ўзгариш кутилмоқда
Ўзбекистонда икки хил алифбодан фойдаланишга чек қўйилиб, ягона алифбога ўтиш таклиф қилинмоқда.
Ҳукумат департаменти раҳбари Нодир Жанузоқовнинг маълум қилишича, тегишли қонун кучга кирса, мамлакатда ягона алифбо амал қилади.
Бу ўзгариш амалдаги икки хил алифбо тизимига барҳам беришни назарда тутади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда икки хил алифбодан фойдаланишга чек қўйилиб, ягона алифбога ўтиш таклиф қилинмоқда.
Ҳукумат департаменти раҳбари Нодир Жанузоқовнинг маълум қилишича, тегишли қонун кучга кирса, мамлакатда ягона алифбо амал қилади.
Бу ўзгариш амалдаги икки хил алифбо тизимига барҳам беришни назарда тутади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Сеулда хотира ёдгорлигига гулчамбар қўйди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳридаги Миллий мемориал мажмуасига ташриф буюриб, хотира учун гулчамбар қўйдилар.
Маросимда Корея халқи хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси Корея Республикаси пойтахти Сеул шаҳридаги Миллий мемориал мажмуасига ташриф буюриб, хотира учун гулчамбар қўйдилар.
Маросимда Корея халқи хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥8👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
100 мингга яқин ўзбекистонлик Россияни тарк этди
Сўнгги 10 кун ичида 100 мингга яқин Ўзбекистон фуқароси Россиядан қайтгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Иқтисодчилар бу ҳолатни Россияда иш ҳақининг пасайиши, иқтисодий вазиятнинг беқарорлиги, хавфсизликка таҳдидларнинг ортиши ҳамда мигрантларга нисбатан муносабатнинг ёмонлашиши билан изоҳламоқда.
Айни пайтда ушбу маълумотнинг расмий манбалар томонидан тасдиқлангани ҳақида аниқ маълумот келтирилмаган.

Индонезияда йўловчи пароми чўкиб кетди: 130 киши бедарак
Индонезияда 243 киши бўлган йўловчи пароми Ява денгизида ноқулай об-ҳаво шароитида чўкиб кетди.
Маълумотларга кўра, фожиа оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 107 киши қутқарилган. Яна тахминан 130 нафар йўловчининг тақдири ҳозирча номаълум.
Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Индонезияда 243 киши бўлган йўловчи пароми Ява денгизида ноқулай об-ҳаво шароитида чўкиб кетди.
Маълумотларга кўра, фожиа оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 107 киши қутқарилган. Яна тахминан 130 нафар йўловчининг тақдири ҳозирча номаълум.
Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Сеулда расмий кутиб олинди
Сеулдаги «Chong Va De» саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сеулдаги «Chong Va De» саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥8👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Бекор қилинган жарима қайта қўлланди Қашқадарё вилояти Касби туманида Деҳқон бозорига хизмат кўрсатувчи автотураргоҳ фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркор унга қўлланган 82,4 миллион сўмлик жаримага эътироз билдирди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Касбидаги 82,4 млн сўмлик жарима юзасидан янги савол туғилди
Аввалроқ Effect.uz Касби туманидаги Деҳқон бозорига хизмат кўрсатувчи автотураргоҳ фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорнинг 82,4 миллион сўмлик жаримага эътирози юзасидан материал эълон қилган эди.
Мурожаатчининг айтишича, 2025 йил 25 сентябрда қўлланган 82,4 миллион сўмлик жарима суд томонидан бекор қилинган. Бироқ 2026 йил 31 март куни унга яна худди шу миқдорда жарима қўлланган.
Материалимиздан сўнг Қашқадарё вилояти Кадастр бошқармаси расмий муносабат билдирди. Унда ҳолат мутасаддилар томонидан жойига чиқиб ўрганилгани ва тадбиркорга автотураргоҳ учун 400 квадрат метр ер майдони ажратилгани хариталар орқали кўрсатиб берилгани маълум қилинган.
Бироқ бу муносабатдан кейин яна бир савол туғилади: агар аввал қўлланган 82,4 миллион сўмлик жарима суд томонидан бекор қилинган бўлса, 2026 йил 31 март куни айни миқдордаги жарима қайта қўлланишига нима сабаб бўлган?
Effect.uz мурожаатчи билан яна боғланди. Унинг таъкидлашича, айнан ушбу савол юзасидан мурожаат қилганида қониқарли ва аниқ жавоб ололмаган.
Effect.uz мутасадди ташкилотларнинг мазкур савол юзасидан қўшимча расмий изоҳини эълон қилишга тайёр.

Қаршида университет томи ёнди
Бугун, 14 сентябрь куни соат 14:53 да Қарши шаҳрида жойлашган Қарши давлат техника университетининг бош биноси том қисмида ёнғин содир бўлган.
Ҳодиса жойига Қашқадарё вилояти ФВБ қутқарув бўлинмалари зудлик билан етиб борган.
Маълум қилинишича, ёнғин соат 15:57 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳозирча тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва етказилган зарар миқдори бўйича маълумотлар аниқланмоқда.