EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.7K photos
18.2K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Мирзиёевни Кореядаги ватандошларимиз самимий кутиб олди

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Сеул шаҳрига келди.

Давлат раҳбарини Корея Республикасида меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз самимий кутиб олди.

Учрашувда юртдошларимиз Президентга ўз ҳурмати ва эзгу тилакларини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍64🔥13👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистондан алангали салом"– Президент Кореядаги ватандошлар билан учрашди

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Корея Республикасида меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар билан самимий суҳбатлашди.

Учрашув давомида юртдошлар билан фикр алмашилиб, уларнинг ҳаёти ва фаолиятига оид масалалар муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оналар учун янги имтиёз: 1 ёшгача болани парваришлаш пули берилади

2027 йил 1 январдан меҳнат шартномаси асосида ишлаётган хотин-қизларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин фарзанди 1 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш нафақаси тўланади.

Шу санадан бошлаб оилаларни Ижтимоий реестрга киритишда фақат даромад эмас, балки ногиронлик, сурункали касаллик, ташқи меҳнат миграцияси ва кўп болалилик каби мезонлар ҳам инобатга олинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода йил якунигача камбағаллик ва ишсизликни тўлиқ тугатиш мақсади қўйилди

Бухоро вилоятида 2026 йил якунига қадар камбағаллик ва ишсизликни давлат кўмагидан ташқари аҳоли қисми бўйича тўлиқ бартараф этиш режалаштирилмоқда.

Вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг маълум қилишича, йил бошида камбағаллик даражаси 6 фоиз, ишсизлик 4,7 фоизни ташкил этган. Ҳозирда бу кўрсаткичлар 2 фоиздан ошмаслиги таъминланган.

Ҳоким йил якунига қадар белгиланган вазифалар тўлиқ бажарилишини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8🤷‍♂2😢1
Кадастр бўйича муаммо борми? Раҳбариятга тўғридан-тўғри мурожаат қилинг

17 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Давлат кадастрлари палатаси раиси в.в.б. Беҳзоджон Каримов иштирокида сайёр қабул ўтказилади.

Қабул давомида фуқаролар ва тадбиркорларнинг:

- ер участкалари ва кўчмас мулкка оид;
- кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш;
- кадастр маълумотларини шакллантириш ва янгилаш;
- давлат кадастр хизматларидан фойдаланиш;

тадбиркорлик фаолиятига оид кадастр масалалари
бўйича мурожаатлари бевосита кўриб чиқилади.

📅 Сана: 17 сентябрь, 2026 йил
🕙 Вақти: 10:00 дан бошлаб
📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Баҳор МФЙ, М. Улуғбек кўчаси, 82-уй — Тошкент геодезия ва картография техникуми.

📞 Қабулга ёзилиш: 95-114-46-00
💬 Telegram: @dkp_qabul

Маълумот ўрнида, Беҳзод Каримов 6 август куни палатанинг бошқа ишга ўтган раҳбари Мохир Камолов ўрнига тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Сеулда Ўзбекистон байроғи намойиш этилди

Ўзбекистон Президентининг Жанубий Кореяга ташрифи арафасида Сеул шаҳридаги Кванхвамун майдонида «Ўзбекистон байроғи» ватанпарварлик акцияси ўтказилди.

Тадбирда 100 га яқин киши иштирок этиб, майдонда 6×12 метр ўлчамдаги Ўзбекистон байроғи ёйилди.

Акция Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги жамоатчилик вакиллари томонидан қўллаб-қувватлангани қайд этилди.

🇺🇿 Ўзбекистон байроғи — дунёнинг қайси нуқтасида бўлмасин, юртдошларимизни бирлаштирувчи тимсол.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥11👎1
Тошкент метросида поездлар тез-тез қатнайди: кутиш вақти қисқаради

Йўловчилар оқими юқорилиги инобатга олиниб, Тошкент метросининг айрим йўналишларида эрталабки соатларда поездлар сони оширилди.

Хусусан, Чилонзор йўналишида 07:00 дан 08:00 гача қўшимча поезд ҳаракатга қўйилди.

Ўзбекистон йўналишида эса 07:00 дан 10:00 гача поездлар сони 16 тадан 18 тага етказилиб, ҳаракат оралиғи 3 дақиқагача қисқартирилди. Куннинг бошқа вақтларида ҳам поездлар оралиғини қисқартириш чоралари кўрилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«QUYLIQ AVENUE» ҳозир қандай ҳолатда? EFFECT.UZ яна воқеа жойида

2026 йил август ойида Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Quyliq Avenue» турар жой мажмуаси бўйича расмий муносабат билдирган.

Ҳокимлик маълумотига кўра, қурилиш ишларининг тахминан 53 фоизи бажарилган. Қурувчи компания — «Original Lyuks Servis» МЧЖ. Объект Сергели тумани, Қўшқўрғон маҳалласи, Бешкент кўчаси, 46А-уй манзилида жойлашган.

Энг муҳими, маълумотларга кўра, 500 нафардан ортиқ фуқаро қурувчи билан шартнома тузган, бироқ хонадонлар белгиланган муддатларда топширилмаган. Шунингдек, компания мансабдорларига нисбатан фирибгарлик ва бошқа моддалар бўйича жиноят иши қўзғатилгани хабар қилинган.

Қурилиш шаҳар ҳокимининг шахсий назоратига олинган ва компания зиммасига:

- қурилиш ишларининг кейинги босқичлари;
- зарур ҳужжатларни расмийлаштириш;
- хонадонларни топшириш муддатлари
бўйича аниқ жадвал ишлаб чиқиш ва харидорларга тақдим этиш вазифасини юклаган.

EFFECT.UZ воқеалар ривожини ёритиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
15 йиллик стажга эга тиббиёт ходимлари фарзандларига контракт учун имтиёз берилди

Давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандлари учун муҳим имтиёз жорий этилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 12 июндаги 310-сон қарорига кўра, уларнинг олий таълимда ўқиши учун тўланадиган контракт маблағининг бир қисми белгиланган тартибда қоплаб берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОТМ контрактини бир йўла тўлаш шарт эмас

Тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар контракт маблағини ўқув йили давомида 4 қисмга бўлиб тўлашлари мумкин.

Тўлов муддатлари:
🔹 25 фоиз — 1-босқич талабалари учун 15 сентябргача, юқори курслар учун 1 октябргача;
🔹 50 фоиз — 1 январгача;
🔹 75 фоиз — 1 мартгача;
🔹 100 фоиз — 1 майгача.

Айрим ҳолларда ушбу муддатлар узайтирилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизнеслар қайта рўйхатга олинади: муддатлар маълум қилинди

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш жараёни 2026 йил 15 октябрдан 30 ноябрга қадар ўтказилади.

Президентнинг 10 сентябрдаги фармонига мувофиқ, рўйхатга олиш 2026 йил 1 октябрь ҳолатига амалга оширилади.

Шунингдек, 2027 йил якунига қадар аҳолининг статистик регистри шакллантирилади. У орқали аҳоли сонини ҳисоблаш ва мунтазам эълон қилиб бориш тизими жорий этилади.

Регистрдаги шахсий маълумотлардан фойдаланиш чекланади — улардан фақат статистик мақсадларда белгиланган тартибда фойдаланишга рухсат берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Вақтинча иш қиламан деб ўйламанглар", "ғўддайган бойвачча пайдо бўлса, бирортангни кечирмайман"

Давлат раҳбари тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қиладиган, уларга босим ўтказадиган шахсларга нисбатан муросасиз муносабатда бўлиш кераклигини таъкидлади.

Шу муносабат билан Ички ишлар вазирига Тошкент шаҳрида жиноятчиликни жиловлаш ва тадбиркорлик учун хавфсиз муҳитни таъминлаш бўйича ишларни кучайтириш вазифаси топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥22
Сеул кўчалари Ўзбекистон байроқлари билан безатилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи арафасида Сеулнинг марказий кўчалари ҳамда машҳур Сеул минораси Ўзбекистон давлат байроғи ва миллий рамзлари акс этган безаклар билан ёритилди.

Ташриф икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришга қаратилган муҳим мулоқотларга бой бўлиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥10👎1