EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.8K photos
18.2K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
24 ёшида 18 йилга қамалган инсон: ҳаётни қайта бошлашга уриниш

18 йил — инсон ҳаётининг катта қисми. У қамоқда бўлган йиллар давомида ота-онаси ва яқинларидан айрилди. Энг оғири эса — уларнинг сўнгги манзилга кузатишда ҳам иштирок эта олмади.

Озодликка чиққан пайтида уни яна бир оғир синов кутарди — у ногирон бўлиб қолган эди.
18 йилдан сўнг оддий ҳаётга қайтиш эса осон кечмади. Олдида битта савол бор эди:

«Энди ҳаётни қаердан бошлайман?»

Бугун унга ижтимоий хизматлар кўрсатилмоқда. Соғлиғида ҳам ижобий ўзгаришлар бор. У аста-секин оддий ҳаётга қайтиш, ўз ўрнини топиш ва янги саҳифадан бошлашга ҳаракат қилмоқда.

18 йил йўқотилган вақт бўлиши мумкин. Аммо инсон учун ҳаётни қайта бошлаш имконияти ҳар доим бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болага қўл кўтарган педагог бир йил дарс бера олмайди

Болаларга нисбатан зўравонлик содир этган педагоглар учун жавобгарлик кучайтирилди.

Яъни таълим ташкилотида болани тарбиялаш ва унга таълим бериш мажбурияти юклатилган шахс томонидан вояга етмаганга нисбатан жисмоний зўравонлик ишлатиш, уни камситиш ёки хўрлаш учун, агар қилмишда жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлмаса, БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача жарима солинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9
Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

13 сентябр куни соат 01:00 дан 04:00 гача Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Юнусобод туманларидаги айрим ҳудудларда электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бу вақтда «Л-ДОК-1» 110 кВ электр узатиш тармоғининг 36-таянчида кабель тармоғини таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Олмазор туманида «Иброҳим Ота», «Гулзор», «Мояриқ», «Гулсарой», «Элпарвар», «Мискин» ва «Аҳил» МФЙларининг айрим ҳудудлари;

Юнусобод туманида эса «Астробод», «Туркистон», «Мингчинор», «Нурмакон», «Собиробод», «Ҳамкоробод», «Катта Ҳасанбой», «Шарқ Ҳақиқати», «Регистон», «Йўлайриқ» ҳамда «Уч Қаҳрамон» МФЙларининг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан ҳам олдин якунланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қаршида мактаб ўқувчилари ўртасида жанжал: қиз бола калтакланган

Қарши шаҳридаги 1-сонли мактаб ўқувчилари ўртасида жанжал юз берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода бир қиз ўзидан бир ёш кичик бўлган ўқувчини ҳақорат қилиб, калтаклагани акс этган.

Ҳолат юзасидан ўрганиш олиб борилиб, воқеа иштирокчилари ва уларнинг ота-оналаридан тушунтиришлар олинган. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳужжатлар Қарши шаҳар ИИБга юборилган.

Айни пайтда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Фоизсиз кредит» бу тузоқ! 400 нафар фуқародан 17 миллиард сўм ўзлаштирган гуруҳ фош этилди

Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари интернетда «фоизсиз кредит олиб берамиз» мазмунида жойлаштирилаётган эълонларни кузатувга олди.

Тезкор тадбирлар давомида ушбу эълонлар орқали фуқароларни алдаб, улардан пул олган жиноий гуруҳ фаолияти фош этилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, гуруҳ 400 нафар фуқародан 17 миллиард сўм ўзлаштирган.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фоизсиз кредит ваъдасига ишонишдан олдин, эълон ортида ким турганини текшириб кўринг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шавкат Мирзиёев Кореяда муҳим учрашувлар ўтказади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Корея Республикасига боради.

Сеулда давлат раҳбари Корея президенти Ли Чжэ Мён билан тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказади.

Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Корея Миллий Ассамблеяси спикери Чо Чжон Шик, бош вазир Хан Сон Сук, шунингдек, мамлакатнинг йирик компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари билан учрашади.

Ташриф доирасида Ўзбекистон–Корея стратегик шериклигини янада ривожлантиришга қаратилган масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍75🔥18👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистонга кучли сел келди

Ижтимоий тармоқларда Афғонистон шимолида кучли сел оқимлари акс этган видеолар тарқалмоқда.

Метеорология хизмати 17 август куни куз мавсуми учун прогнозини ҳам эълон қилган. Унга кўра, Афғонистоннинг шимоли ва шимоли-шарқида октябрь–ноябрь ойларида ёғингарчилик миқдори юқори бўлиши, мавсумий ҳарорат эса кўп йиллик меъёрдан тахминан 2 даража юқори бўлиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
4 метрлик қудуқдаги 66 ёшли онахон қутқарилди

Наманган вилояти Чуст туманидаги хонадонлардан бирида 66 ёшли аёл 4 метр чуқурликдаги қудуққа тушиб кетди.

Ҳодиса жойига ФВВ қутқарувчилари зудлик билан етиб бориб, онахонни қудуқдан олиб чиқишган.

Фуқаро шифокорлар назоратига топширилган ва аҳволи яхши экани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактабдан чиқаришда қоғозбозликка чек қўйилди

18 ёшга тўлмаган ўқувчини хорижга кетиши муносабати билан мактабдан чиқариш хизмати тўлиқ электрон шаклга ўтказилди.

Аризани ўқувчининг ота-онаси ёки васийси my.gov.uz орқали онлайн топшириши мумкин. Хизмат мактаб, лицей, коллеж ва техникум ўқувчиларига татбиқ этилади.

Хизмат бепул, қўшимча ҳужжат талаб қилинмайди. Зарур маълумотлар идоралараро электрон тизимлар орқали автоматик олинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мирзиёевни Кореядаги ватандошларимиз самимий кутиб олди

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Сеул шаҳрига келди.

Давлат раҳбарини Корея Республикасида меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошларимиз самимий кутиб олди.

Учрашувда юртдошларимиз Президентга ўз ҳурмати ва эзгу тилакларини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍64🔥13👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистондан алангали салом"– Президент Кореядаги ватандошлар билан учрашди

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Корея Республикасида меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар билан самимий суҳбатлашди.

Учрашув давомида юртдошлар билан фикр алмашилиб, уларнинг ҳаёти ва фаолиятига оид масалалар муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оналар учун янги имтиёз: 1 ёшгача болани парваришлаш пули берилади

2027 йил 1 январдан меҳнат шартномаси асосида ишлаётган хотин-қизларга ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин фарзанди 1 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш нафақаси тўланади.

Шу санадан бошлаб оилаларни Ижтимоий реестрга киритишда фақат даромад эмас, балки ногиронлик, сурункали касаллик, ташқи меҳнат миграцияси ва кўп болалилик каби мезонлар ҳам инобатга олинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода йил якунигача камбағаллик ва ишсизликни тўлиқ тугатиш мақсади қўйилди

Бухоро вилоятида 2026 йил якунига қадар камбағаллик ва ишсизликни давлат кўмагидан ташқари аҳоли қисми бўйича тўлиқ бартараф этиш режалаштирилмоқда.

Вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг маълум қилишича, йил бошида камбағаллик даражаси 6 фоиз, ишсизлик 4,7 фоизни ташкил этган. Ҳозирда бу кўрсаткичлар 2 фоиздан ошмаслиги таъминланган.

Ҳоким йил якунига қадар белгиланган вазифалар тўлиқ бажарилишини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8🤷‍♂2😢1
Кадастр бўйича муаммо борми? Раҳбариятга тўғридан-тўғри мурожаат қилинг

17 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Давлат кадастрлари палатаси раиси в.в.б. Беҳзоджон Каримов иштирокида сайёр қабул ўтказилади.

Қабул давомида фуқаролар ва тадбиркорларнинг:

- ер участкалари ва кўчмас мулкка оид;
- кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва давлат рўйхатидан ўтказиш;
- кадастр маълумотларини шакллантириш ва янгилаш;
- давлат кадастр хизматларидан фойдаланиш;

тадбиркорлик фаолиятига оид кадастр масалалари
бўйича мурожаатлари бевосита кўриб чиқилади.

📅 Сана: 17 сентябрь, 2026 йил
🕙 Вақти: 10:00 дан бошлаб
📍 Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Баҳор МФЙ, М. Улуғбек кўчаси, 82-уй — Тошкент геодезия ва картография техникуми.

📞 Қабулга ёзилиш: 95-114-46-00
💬 Telegram: @dkp_qabul

Маълумот ўрнида, Беҳзод Каримов 6 август куни палатанинг бошқа ишга ўтган раҳбари Мохир Камолов ўрнига тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Сеулда Ўзбекистон байроғи намойиш этилди

Ўзбекистон Президентининг Жанубий Кореяга ташрифи арафасида Сеул шаҳридаги Кванхвамун майдонида «Ўзбекистон байроғи» ватанпарварлик акцияси ўтказилди.

Тадбирда 100 га яқин киши иштирок этиб, майдонда 6×12 метр ўлчамдаги Ўзбекистон байроғи ёйилди.

Акция Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги жамоатчилик вакиллари томонидан қўллаб-қувватлангани қайд этилди.

🇺🇿 Ўзбекистон байроғи — дунёнинг қайси нуқтасида бўлмасин, юртдошларимизни бирлаштирувчи тимсол.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50🔥11👎1
Тошкент метросида поездлар тез-тез қатнайди: кутиш вақти қисқаради

Йўловчилар оқими юқорилиги инобатга олиниб, Тошкент метросининг айрим йўналишларида эрталабки соатларда поездлар сони оширилди.

Хусусан, Чилонзор йўналишида 07:00 дан 08:00 гача қўшимча поезд ҳаракатга қўйилди.

Ўзбекистон йўналишида эса 07:00 дан 10:00 гача поездлар сони 16 тадан 18 тага етказилиб, ҳаракат оралиғи 3 дақиқагача қисқартирилди. Куннинг бошқа вақтларида ҳам поездлар оралиғини қисқартириш чоралари кўрилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram