EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.2K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
20 йиллик хизмат натижаси: Дилноза Ражабова Президент топшириғи билан полковник бўлди
 
Ички ишлар вазирлиги тизимида қарийб 20 йилдан буён хизмат қилиб келаётган Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати Ахборот хизмати етакчи мутахассиси Дилноза Ражабовага «полковник» махсус унвони берилди.
 
У хизмат фаолияти давомида йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб қилиш, аҳолига йўл қоидаларини тушунтириш ва ёшларда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиб келган.
 
Ражабова раҳбарлигида ўқувчи ёшлардан иборат йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботчилари гуруҳи 2024 йилда Қирғизистонда, 2025 йилда Тожикистонда ўтказилган халқаро танловларда II ўринни, 2026 йил август ойида Қозоғистонда ўтказилган «Ёш йўл ҳаракати инспекторлари» халқаро мусобақасида эса 1-ўринни эгаллаган.
 
Шунингдек, Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 441-сонли мактабгача таълим ташкилотида болаларга йўл ҳаракати қоидаларини амалий ва қизиқарли шаклда ўргатишга қаратилган машғулотлар йўлга қўйилган.
 
Дилноза Реджабованинг кўп йиллик самарали хизмати ва эришган натижалари инобатга олиниб, Президент топшириғига биноан Ички ишлар вазирининг буйруғи билан у рағбатлантирилди ва унга «полковник» махсус унвони берилди. Унвон Ички ишлар вазири бошчилигида ўтказилган тадбирда тантанали равишда топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🔥9
Ўзбекистонда алиментни ойлик даромадга қараб ҳисоблаш тартиби бекор қилиниш арафасида

Ўзбекистонда алимент миқдорини белгилаш тартибини ўзгартириш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Сенатнинг 19-ялпи мажлисида Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова маълум қилди.

Таклифга кўра, алимент миқдори ота-онанинг расмий маошидан эмас, боланинг ёши ва эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланиши мумкин.

Бунга сабаб сифатида айрим шахсларнинг алимент миқдорини камайтириш мақсадида ҳақиқий даромадини яшириши ёки кам маошли ишга расмийлашиши ҳолатлари қайд этилди.

Шунингдек, ҳар бир ёш тоифаси учун боланинг минимал истеъмол саватини белгилаш таклиф қилинмоқда.

Алимент ундириш билан боғлиқ айрим жараёнларни хориж тажрибаси асосида босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш таклифи ҳам билдирилди. Ҳозирча мазкур таклифлар қонунчиликка киритиш учун муҳокама қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ишдан кейин ҳам уйма-уй юриб, қарз ундирамиз»: Хивада банк ходимасидан шикоят
 
Хива шаҳридаги «Бизнесни ривожлантириш банки» филиали ходимаси раҳбарлар томонидан иш вақтидан ташқари фуқароларнинг кредит қарздорлигини ундириш учун уйма-уй юришга мажбурланаётганини айтган видео тарқалди.
 
Ходиманинг сўзларига кўра, бу вазифа унинг иш вақтидан кейин ҳам давом этади. Табиий савол туғилади: ходиманинг ишдан кейин фарзандлари олдига, ўз вақтида уйига қайтиш ҳуқуқи-чи?
 
Агар ходимнинг мурожаатидаги ҳолатлар тасдиқланса, иш берувчи томонидан ходимларни иш вақтидан ташқари бундай вазифаларга мажбурлаш масаласига ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши керак.
 
Маълум бўлишича, филиал масъуллари ва айрим ходимлар фаолияти юзасидан бошқа ходималар томонидан ҳам шикоятлар борлиги айтилмоқда.
 
Effect.uz ушбу мурожаатни Марказий банк раисига етказилиши ва ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилишини сўрайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ғузорда экология ходими ноқонуний қум-шағал қазувчилар ҳужумига учради

11 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармасининг Ғузор тумани бўлими бошлиғи Баҳром Тошпўлатов ҳушсиз ҳолатда вилоят шошилинч тез тиббий ёрдам марказига олиб келинган.

Дастлабки маълумотларга кўра, у Қовчин МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Қашқадарё дарёсида ноқонуний қум-шағал қазиб олиш ҳолатларини аниқлаш бўйича рейд вақтида ҳуқуқбузарлар ҳужумига учраган.

Маълум бўлишича, 7 сентябрга ўтар кечаси ҳам шу ҳудудда экополит­сия инспекторлари томонидан экологик назорат рейди ўтказилган. Унда дарёнинг муҳофаза этиладиган ҳудудида ноқонуний қум-шағал қазиб олинаётгани аниқланган.

Инспекторлар қонунбузарликни тўхтатиб, техникани жарима майдонига олиб кетаётган вақтда бир гуруҳ шахслар уларга қаршилик кўрсатган. Улар йўлни тўсиб, инспекторлардан бирига тан жароҳати етказгани ҳамда жарима майдонига олиб кетилаётган техникани олиб қочгани айтилмоқда. Ҳозирда Баҳром Тошпўлатовга шифохонада зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Ғузор тумани прокуратураси ва ИИБнинг тезкор-тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 18 ёшга тўлмаганларнинг никоҳ қуришига рухсат берилиши мумкин. Фақат...
 
Янги қонун лойиҳасига кўра, никоҳ ёшига етмаган шахсларга никоҳдан ўтишга фақат икки: ҳомиладорлик ёки фарзанд туғилиши ҳолатларида рухсат бериш таклиф этилмоқда.

Бунда туман ёки шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин бўлади. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилноза Каттахонова Сенат мажлисида маълум қилди.

Шунингдек, эрта никоҳни тарғиб қилганлик учун БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда 26 минг долларга баҳоланган 1 килодан ортиқ гашиш мусодара қилинди

Тошкентда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситасини сотишга уринган икки нафар шахс ушланди.

Тезкор тадбирда Сурхондарё вилояти Денов шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси учун судланган шахс Яккасарой туманидаги меҳмонхонада 1 кг 185 грамм гашишни 26 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтда қўлга олинган. У келишилган пулнинг 21 минг долларини олган пайтда ушланган.

Шунингдек, гиёҳвандлик воситасини Сурхондарёдан пойтахтга олиб келган «Кобальт» автомобили ҳайдовчиси — 1987 йилда туғилган, Денов шаҳрида яшовчи ва муқаддам ўғрилик учун судланган шахс ҳам меҳмонхона ёнида қўлга олинган.

Маълум бўлишича, наркотик модда қўшни давлатдан олиб келинган.

Тезкор тадбир ДХХ, божхона ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилиб, натижада катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пиёдалар ўтиш жойидаги хавфли ҳаракат ҳайдовчини судга олиб борди

Самарқандда йўл безорилиги содир этган ҳайдовчи аниқланди
Пиёдалар ўтиш жойида бир гуруҳ фуқароларга йўл бермай, уларнинг ҳаётини хавф остига қўйган ҳайдовчи топилди.

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўрилди. Тўпланган ҳужжатлар белгиланган тартибда Самарқанд шаҳар судига юборилди.

Йўлдаги бир сониялик беэътиборлик инсон ҳаётига хавф солиши мумкин. Ҳайдовчилардан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсон қадри улуғланган жойда барака бўлади – Президентнинг Олмазорга ташрифидан видео эълон қилинди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥10🤷‍♂1
«Ҳар бир фуқарога 30 миллион сўмдан»: фирибгарлар янги тузоқ қўйди

Telegram гуруҳ ва каналларида ҳар бир фуқарога гўёки 30 миллион сўм ижтимоий тўлов берилиши ҳақида ёлғон хабарлар тарқалмоқда.

Хабардаги ҳавола расмий gov.uz сайтига ўхшатилган сохта сайтга олиб боради. У ерда «тўловни расмийлаштириш» учун аввал 101 минг 400 сўмни кўрсатилган пластик картага ўтказиш талаб қилинмоқда.

Сохта сайтда ишонч уйғотиш мақсадида уйдирма фуқароларнинг қалбаки фикрлари ҳам жойлаштирилган.

❗️Эслатма: бундай хабарларга ишонманг ва шубҳали ҳаволалар орқали пул ўтказманг. 30 миллион сўмлик «ижтимоий тўлов» ҳақидаги хабар — фирибгарлик схемаси.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️«Мана шундай микрофони бор (журналист) лар олдимга кирмасин» — Хоразм прокурори яна ОАВга “қайноқ” муносабатини кўрсатди   Хоразм вилояти прокурори Муроджон Аҳмедов Effect.uz мухбири Муҳаммадали Қазоқовга нисбатан жамоат жойида билдирган муносабати билан…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Прокурор Муродхон Аҳмедовнинг ОАВга муносабати – биринчиси эмас

Айни пайтда жамоатчиликнинг кескин танқидларига сабаб бўлаётган воқеа – Хоразм вилояти прокурори Муродхон Аҳмедов билан боғлиқ биринчи баҳсли ҳолат эмас. Аввалроқ у Effect.uz таҳририяти раҳбари Акмал Эшонхонов билан ҳам тадбиркорнинг мурожаатини кўриб чиқиш жараёнида тортишиб қолган.

Ўшанда Аҳмедов Эшонхоновга қарата «Оғайни, сиз бунга адвокатмисиз?» мазмунида савол берган. Эшонхонов эса қонунлар ҳамма учун бир хил ишлаши кераклигини таъкидлаб, баҳсдан кўра, қонуний кучга кирган суд қарорининг ижросини таъминлаш муҳимлигини билдирган.

Қизиғи, ушбу суҳбат акс этган видеолавҳа эълон қилингач, тадбиркорнинг масаласи тез орада ҳал этилган. Бироқ шундан сўнг материални ўчириш бўйича «норасмий илтимос» билдирилгани айтилган. Бу илтимос қабул қилинмаган.

Албатта, прокурорнинг фуқароларни қабул қилиши, уларнинг мурожаатларини эшитиб, қонуний ечим топишга кўмаклашиши — унинг бевосита хизмат вазифаси. Муродхон Аҳмедов ҳам шахсий қабулларда фуқароларнинг муаммоларини ҳал этишга ёрдам бераётган бўлиши мумкин.

Аммо савол бошқача:

Прокурорнинг очиқ қабул жараёнларини ОАВ ёритишидан ким зарар кўради?

Ахир биз очиқлик ва ошкоралик сиёсатига таянаётган мамлакатда яшаяпмиз. Жамоатчилик учун аҳамиятли жараёнларни ёритиш — журналистнинг вазифаси. Расмий ОАВ ходимига микрофони борлиги учун босим ўтказиш ёки уни қабулдан четлатиш эса мутлақо бошқа масала.

Аҳмедовни қўллаб-қувватлаётганлар ҳам бир нарсани унутмаслиги керак: прокурор фуқаролар муаммосини қонуний ҳал этишга кўмаклашиши учун давлатдан маош олади. Бу имтиёз эмас, унинг хизмат вазифаси.

Жамоатчиликнинг кутгани эса оддий: прокуратура тизими ва унинг раҳбарлари Халқ учун хизмат қилиши, қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаши керак.

ОАВ эса бу жараённи кузатади. Савол беради. Ёритади. Чунки микрофон — босим ўтказиш учун эмас, жамоатчиликка ҳақиқатни етказиш учун берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11🔥4
Ўзбекистонда болага зўравонлик қилган педагоглар учун жазо чоралари кучайтирилмоқда
 
11 сентябрь куни қабул қилинган ЎРҚ–1174-сонли қонун билан болаларга нисбатан зўравонлик содир этган педагоглар учун янги жавобгарлик белгиланди.
 
Унга кўра, таълим ташкилотида болаларни тарбиялаш ва ўқитиш мажбурияти юклатилган шахс томонидан жисмоний зўравонлик содир этиш, болани камситиш ёки хўрлаш учун, жиноят аломатлари бўлмаган тақдирда, 1 БҲМдан 5 БҲМгача жарима қўлланади.
 
Бундан ташқари, вояга етмаганларга нисбатан жисмоний ёки руҳий зўравонлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс 1 йил давомида педагогик фаолият билан шуғуллана олмайди.
 
Ушбу чеклов мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва болаларга қўшимча таълим берувчи ташкилотларга татбиқ этилади.
 
Қонун билан давлат ёки нодавлат муассасаларининг тўлиқ таъминотида бўлган болага алимент тўлаши шарт бўлган ота ёки онани алиментдан озод қилишга йўл қўйилмаслиги ҳам белгиланди.
 
Шунингдек, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар фойдасига ундириладиган алимент миқдорини камайтиришга оид ишларга «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ҳам жалб этилади. Қонун расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«10 йил бўлибди, энди полковник олсангиз ҳам бўлади» — Президент аёл ЙПХ ходимига

Президент Шавкат Мирзиёев ЙПХда 10 йилдан буён хизмат қилаётган аёл ходим билан суҳбатлашди.

Ходимнинг хизмат стажи 10 йил эканини эшитган Президент:
— «10 йил бўлибди, энди полковник олсангиз ҳам бўлади», — деди.

Президент топшириғига кўра, Ички ишлар вазири томонидан ходимга полковник унвони топширилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍22👎3
Фермер хўжалиги раҳбарларига муҳим огоҳлантириш
 
Президент фармонига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқини 2027 йил 1 январга қадар ижара ҳуқуқига ўтказиш имконияти берилмоқда.
 
Бу ўзгариш, айниқса, аввал туман ҳокимлари қарорлари асосида ерни доимий ёки вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан олган фуқаролар ва юридик шахсларга тааллуқли.
 
Шу сабабли ер эгалари ўзларидаги ҳоким қарори ва кадастр ҳужжатларини текшириб, ерга бўлган ҳуқуқ қайси шаклда расмийлаштирилганига эътибор қаратиши муҳим.
 
Агар ерга бўлган ҳуқуқ ижарадан бошқа шаклда расмийлаштирилган бўлса, уни белгиланган тартибда ижара ҳуқуқига ўтказиш масаласини кўриб чиқиш мумкин.
 
Ижара муддати қанча?
Ерга бўлган ҳуқуқ ижара ҳуқуқига ўтказилган тақдирда, ижара муддати шартнома тузилган санадан бошлаб:
Ўзбекистон фуқаролари ва улар муассислигидаги юридик шахслар учун — 30 йил;
чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар учун — 25 йил.
 
Шунинг учун қишлоқ хўжалиги ерига эга фуқароларга 2027 йил 1 январь муддатини ўтказиб юбормасдан, ер ҳужжатларини ҳозирдан текшириб қўйиш тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Виртуал муҳаббат ёки сохта фирибгарлик?

Интернетдаги танишувлар ортидан кимдир қалбдош топса, кимдир алдовга учрамоқда. Айрим кимсалар ўзгалар номига кредит олдириб ёки қимматбаҳо буюмларни бўлиб тўлашга сотиб олдириб, алдов йўли билан бойлик орттирмоқда.

Виртуаль оламдаги ширин ваъдаларга алданиб қолманг!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган ва Фарғонада йирик гиёҳвандлик каналлари тўхтатилди

Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний равишда сотиш билан шуғулланиб келган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Наманган ва Андижонда: Андижон вилоятидан бўлган фуқаро чегара ҳудудидаги Норин дарёси орқали сумкага жойланган 20 кг «гашиш»ни олиб ўтиб, дарахтлар тагига яшираётган пайтда қўлга олинди. Ушбу жиноятни давом эттирган ҳолда, унинг шериклари Анджонов ва Наманганда 10 кг «гашиш»ни қабул қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Қўқон шаҳрида: «Гашиш» гиёҳвандлик моддасини 24 минг долларга сотган шахс қўлга олинди.

Бешариқ туманида: Яна бир фуқаро 4 кг «гашиш»ни сотаётган пайтида ушланди. Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram