EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.2K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда “учар” ҳайдовчи пиёдаларни уриб юборишига бир баҳя қолди

Пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқаролар бир неча сония ичида автомобил зарби остида қолиши мумкин эди.

Самарқанд шаҳрида “Malibu” автомобилини бошқарган ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқароларни уриб юборишига бир баҳя қолди.

Ҳолатда ҳайдовчининг ҳаракати йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига қанчалик мос келгани савол остида қолмоқда.


Мазкур ҳолат юзасидан масъул ходимлардан муносабат кутиб қоламиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Лукашенко: уруш бўлмаслиги учун беларус армияси урушга тайёргарлик кўради

Беларусь бутун армиясининг жанговар шайлигини, ҳатто сафарбарлик даражасини ҳам текширмоқчи. Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Лукашенко маълум қилди.

Беларусь армиясининг жанговар шайлиги тўлиқ текширилади. Жумладан, қўшинларнинг сафарбарлик даражаси ҳам баҳоланади. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко маълум қилди.

«Армияни қайта кўриб чиқиш керак. Бунинг вақти келди. Бутун армияни текширамиз. Ҳатто сафарбарлик даражасигача», — деди Лукашенко.
Унинг таъкидлашича, бу чоралар мамлакат мудофаа қобилиятини баҳолаш ва урушнинг олдини олиш мақсадига қаратилган.

Шунингдек, Лукашенко ўғли Николай Лукашенко ҳозирда армиянинг энг оғир талаблар қўйиладиган бўлинмаларидан бирида хизмат қилаётганини айтди
.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда янги миллий музей қурилмоқда

Тошкентда барпо этилаётган янги Ўзбекистон Миллий музейи 3,5 минг нафар ташриф буюрувчини қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтда Халқлар дўстлиги саройи ва Миллий боғ яқинида барпо этилаётган янги Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди.

Музейда Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид 10 мингга яқин ноёб экспонат намойиш этилиши режалаштирилган.
Президент музей фаолиятини халқаро даражага олиб чиқиш, жумладан, Франциянинг Лувр ва АҚШнинг Метрополитен музейлари билан қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берди.

Шунингдек, музей биносининг 60 фоиз майдонини ўқув заллари, кутубхона ва реставрация лабораторияларига ажратиш белгиланган.

Масканда оилалар учун ресторанлар ва болалар майдончаларини ташкил этиш ҳам кўзда тутилмоқда.


Янги музейнинг умумий сиғими 3,5 минг кишилик бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥14👎1
Кун фотоси!
👍62🔥33👎3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Сирдарёда экология инспектори рейд вақтида ҳалок бўлди Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекциясининг Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими ходими Мирзо Ботиров хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлди. Маълумотларга…
Сирдарёда эколог ходимининг ўлими бўйича уч киши қўлга олинди

Давлат экологик назорати инспекциясининг Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими ходими Мирзо Ботиров хизмат вазифасини бажараётган вақтда ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, у 9 сентябрь куни соат 23:00 атрофида Сирдарё дарёсида электр қармоқ ёрдамида ноқонуний балиқ овлаётган шахсларни аниқлаш бўйича рейд ўтказган. Рейд давомида қаршиликка учраган инспектор сувга тушиб кетган.

Ҳодиса юзасидан уч нафар фуқаро қўлга олинган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг уч моддаси:

202-модда — ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш;
219-модда — ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш;
102-модда — эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қамчиқ” довонида ҳаракат вақтинча бир томонлама бўлади

12 сентябрдан А-373 автомобиль йўлининг 106–108-километрлари оралиғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан мазкур ҳудудда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча бир томонлама ташкил этилади.

Ҳайдовчилардан йўлда эҳтиёткорликка риоя қилиш ва ўрнатилган йўл белгилари талабларига амал қилиш сўралмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Pepsi ўзбек футболчилари билан судлашмоқда
 
Pepsi Uzbekistan билан Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Ўткир Юсупов, Ҳусайн Норчаев ва Диёр Холматов ўртасида келишмовчилик юзага келди.
 
Маълум қилинишича, компания 2026 йил бошида уч футболчи билан шартнома тузиб, уларга дастлабки тўловни амалга оширган. Футболчилар эса реклама роликларида иштирок этган.
 
Бироқ Жаҳон чемпионати яқинлашгач, компания шартнома бўйича ҳамкорликни давом эттиришдан воз кечгани ва футболчилардан аввал тўланган маблағни қайтаришни талаб қилгани айтилмоқда.
 
Эътиборлиси, Pepsi Uzbekistan Жаҳон чемпионати арафасида футболга бағишланган реклама кампаниясини ўтказиб, ўзини футбол мухлисларига яқин компания сифатида намоён қилган эди.
 
Энди эса компаниянинг ўзбек футболчилари билан судлашaётгани жамоатчиликда саволлар уйғотмоқда. EFFECT.UZ бу масалани ўрганишда давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар учун муҳим енгиллик: асоссиз камомад ҳисобланмайди
 
Президентнинг ПФ-175-сонли фармонига мувофиқ, ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида фаолият юритаётган тадбиркорлар учун янги тартиб жорий этилмоқда.
 
Унга кўра, солиқ органларида ҳисобга қўйилмаган ижара шартномаси асосида фаолият юритилаётган объектлардаги товарлар инвентаризация ўтказилмасдан туриб камомад деб топилмайди.
 
Шунингдек, янги тартибни амалиётга жорий этиш учун қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
 
Бу ўзгариш тадбиркорлар учун текширувлар жараёнидаги ортиқча маъмурий тўсиқ ва бюрократик юкни камайтиришга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40🔥31👎1
Тошкентда автобус ва метро йўлкираси 2 500 сўмга оширилиши таклиф қилинмоқда

Тошкентда жамоат транспорти йўлкирасини амалдаги 1 700 сўмдан 2 500 сўмга ошириш таклифи муҳокама қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, мазкур тариф 2023 йил кузидан буён ўзгармаган. Шу вақт ичида юридик шахслар учун электр энергияси 22,2 фоизга, метан гази 33,3 фоизга, заправкалардаги газ нархи эса 52,7 фоизга ошган.

Айни пайтда пойтахтда автобуслар сони 1 900 тага етган, кунлик йўловчи оқими эса 2,5 миллионга яқин. Йўлкирадан тушаётган маблағ транспорт тизими харажатларини тўлиқ қопламаётгани, тариф ва таннарх ўртасидаги фарқ эса давлат субсидияси ҳисобидан қопланаётгани айтилмоқда. Таклиф маъқулланса, йўлкира 800 сўмга қимматлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўғлим ўлган куни дарахтимиз қуриди, соатим тўхтаб қолди...»

2000 йилдаги Сариосиё воқеаларида Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган кичик сержант Улуғбек Барноевнинг отаси Абдулло бобо ўғлининг сўнгги кунини оғриқ билан эслайди.

Унинг айтишича, ўғли ҳалок бўлган 4 август куни хонадон ҳовлисидаги 15 йиллик ўрик дарахти тўсатдан сарғайиб, баргларини тўка бошлаган. Ўғли отасига совға қилган ҳарбий соат эса айнан шу куни тўхтаб қолган.

Ота-она ўша пайтда олис тоғларда Ватан учун кечаётган жангдан бехабар эди. Аммо ота қалби ниманидир сезган — юраги безовта бўлиб, ўғлини кутаётган эди.

«Қароргоҳ» подкастининг навбатдаги сонида Улуғбек Барноевнинг қаҳрамонлик қисмати, Сариосиёдаги қонли воқеалар ва фарзандидан айрилган отанинг йиллар давомида юрагида сақлаб келаётган хотиралари ҳақида сўз боради. Баҳодирлар тарихи унутилмайди.

👉 https://youtu.be/6OHCsq5wSwY
😢5🤔1
Тошкентда тадбиркорлар учун гаровсиз кредит лимити 200 миллион сўмгача оширилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олмазор туманига ташрифида маълум қилинди.
 
Маълум қилинишича, маҳаллаларда кичик бизнес ва хизматлар соҳасини ривожлантириш учун янги имкониятлар кенгайтирилмоқда. Жумладан, кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватларини савдо ва сервис объектларига мослаштириш имконияти кенгайтирилади. Тошкентда бизнес бошламоқчи бўлган тадбиркорлар учун гаровсиз кредит лимити 100 миллион сўмдан 200 миллион сўмгача оширилади.

Олмазор туманида ушбу имкониятлардан фойдаланиб, йил якунигача 300 нафар янги тадбиркорни қўллаб-қувватлаш ва 1 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилган. Тажриба пойтахтнинг бошқа туманларига ҳам кенгайтирилиб, 20 минг нафар аҳолини даромадли иш билан таъминлаш вазифаси қўйилган.

Мискин ва Иброҳим ота маҳаллаларидаги 305 гектарлик саноат зонасида 504 та тадбиркорлик объекти мавжуд. Ҳудуднинг салоҳиятидан тўлиқ фойдаланиш орқали иш ўринларини 35 мингдан 100 мингтагача, экспорт ҳажмини эса 600 миллион долларга етказиш имконияти борлиги қайд этилди.

Бунинг учун тадбиркорларга саноат ипотекаси, кредит ва лизинг каби молиявий имкониятлар тақдим этилиб, юқори қўшилган қиймат яратадиган янги лойиҳаларни ишга тушириш белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥30👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️EFFECT.UZ эффекти: Урганчда суд қароридан сўнг ноқонуний қурилиш бузилади Урганч шаҳридаги «ANVA GOLD COMPANY» МЧЖга тегишли кўп қаватли турар жой объекти бўйича суд қарорлари қонуний кучга кирган бўлса-да, бино шу кунга қадар бузилмай турган эди. Effect.uz…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда МИБдан «спектакль»: ҳоким бузилади деган қурилишда бир нафар уста ишлаяпти

Урганчдаги «ANVA GOLD COMPANY» МЧЖга тегишли кўп қаватли турар жой объекти бўйича суд қарорлари қонуний кучга кирган бўлса-да, бино ҳанузгача бузилмаган. Effect.uz мазкур масалани 2025 йилдан буён мунтазам ёритиб келмоқда.
 
Effect.uz мухбири Муҳаммадали Қазоқов ҳолатни Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимовга етказганидан сўнг, ҳокимлик объектдаги қурилиш ишлари 7 сентябрга қадар тўхтатилиши ва шу куни ижро ҳаракатлари амалга оширилишини маълум қилган эди.
 
Яъни, суд қарорига асосан биноларни бузиш ва ер майдонини дастлабки ҳолатига келтириш бўйича 7 сентябрь куни амалий ижро ҳаракатлари бошланиши кутилганди.
 
Аммо 11 сентябрь ҳолатига кўра, бино ҳамон бузилмаган. Объектда эса бузиш ишларини амалга ошираётган бор-йўғи бир нафар уста кўринмоқда.
 
Шу ўринда савол туғилади: қонуний кучга кирган суд қарорини ижро этиш учун битта уста етарлими? Ёки бу жамоатчиликка «ижро бошланди» деган тасаввур уйғотиш учун қилинаётган навбатдаги чалғитувчи ҳаракатми? Effect.uz мазкур суд қарорининг амалда қандай ижро этилишини кузатишда давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤷‍♂2🔥2
Саида Мирзиёева: «Янги Ўзбекистон Миллий музейи тарихимиз ва маданий меросимизнинг ажралмас қисмига айланади»

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда барпо этилаётган янги Ўзбекистон Миллий музейи қурилиши билан танишди. ПА раҳбари Саида Мирзиёева музей ҳақида ўз таасуротлари билан бўлишди.

Бу лойиҳа менда алоҳида таассурот қолдирди. Музейнинг меъморий концепцияси дунёга машҳур меъмор, нуфузли Pritzker мукофоти соҳиби Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган.

Тадао Андонинг меъморий услуби соддалик, аниқлик, макон ва ёруғлик уйғунлиги билан ажралиб туради. Унинг Япония, Европа ва АҚШдаги лойиҳалари бугун бутун дунёда эътироф этилган.

Янги Миллий музей Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бири бўлиши кутилмоқда. Бу ерда замонавий кўргазма заллари, кутубхона, реставрация лабораториялари ва таълим майдонлари жойлашади.

Менимча, тарихий аҳамиятга эга бундай иншоотларни яратишда жаҳон миқёсидаги мутахассислар иштирок этаётгани жуда муҳим.

Зеро, бу музей нафақат бугунги авлод, балки келажак авлодлар учун ҳам хизмат қилади. У халқимизнинг бой тарихи, маданияти ва меросини асраб-авайлаш ва намоён этишда муҳим масканга айланади. Бу — тарихимизга бўлган ҳурмат ва келажак авлод олдидаги масъулиятимиз рамзи.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40🔥17👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Мана шундай микрофони бор (журналист) лар олдимга кирмасин» — Хоразм прокурори яна ОАВга “қайноқ” муносабатини кўрсатди
 
Хоразм вилояти прокурори Муроджон Аҳмедов Effect.uz мухбири Муҳаммадали Қазоқовга нисбатан жамоат жойида билдирган муносабати билан яна баҳсларга сабаб бўлди.

Прокурор журналистнинг қўлидаги микрофонни назарда тутиб, «мана шундай микрофони борлар қабулга кирмасин», деган мазмунда фикр билдириб, уни камситишга уринган. Эътиборлиси, бу прокурорнинг Effect.uz ва унинг журналистларига муносабати билан боғлиқ биринчи баҳсли ҳолат эмас.

Аввалроқ Муроджон Аҳмедов Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов билан ҳам тортишган. Ўшанда прокурор Эшонхоновга «оғайни» дея мурожаат қилган ва унга фуқаронинг мурожаати юзасидан «адвокатимисиз?» мазмунида савол берган.

Эшонхонов эса прокурорга қонунлар ҳамма учун бир хил ишлаши кераклигини таъкидлаб, тортишувдан кўра, қонуний кучга кирган суд қарорининг ижросини таъминлаш муҳимлигини билдирган.

Президент Шавкат Мирзиёев бир неча бор ОАВ вакилларининг қонуний, холис ва адолатли фаолиятини қўллаб-қувватлаб, журналистларнинг эркин ишлаши учун шароит яратиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканини таъкидлаган.

Хусусан, давлат раҳбари 2023 йил февраль ойида Қашқадарё вилояти фаоллари билан учрашувда мамлакатда очиқлик ва ошкоралик сиёсати ортга қайтмаслигини билдирган.

Шу нуқтаи назардан, Хоразм вилояти прокурорининг журналистларга нисбатан «микрофони борлар қабулга кирмасин» деган мазмундаги муносабати жамоатчиликда савол уйғотиши табиий.
 
«Ҳамма айтади [ОАВларни] ёпиб қўй, деб. Йўқ, ёпмайман. Яна олдингидай прокурор, СНБ (МХХ) текширувчи бўлаверсинми? Биз ниятимизга етдикми? Биримиз икки бўлдими? Шунинг учун эркинлик нафаси, оммавий ахборот воситаларини дўст билишимиз керак», — деган эди Президент.
👍9🔥6👎3🤔1