EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.2K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Болам аввал юрарди, овқатланарди, гапирарди. Бирданига ётиб қолди…»

SSPE касаллиги билан курашаётган болаларнинг ота-оналари давлатдан дори-дармон, махсус реабилитация ва малакали тиббий ёрдам сўрамоқда.

Мурожаатчиларнинг айтишича, ҳозир 300 га яқин бола ушбу касаллик билан касалланган. Айрим болаларнинг аҳволи оғирлашиб, ҳатто реанимацияга тушмоқда.

Ота-оналар дорилар қимматлиги, айрим ҳолларда берилган препаратлар болага тўғри келмаётганини таъкидламоқда.
«
Бизга ваъда эмас, аниқ даво, дори ва реабилитация керак», — дейди мурожаатчилардан бири.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤔1
Туркий давлатлар ички ишлар вазирлари Остонада хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди

Остонада Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ички ишлар вазирларининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия делегациялари иштирок этди.

Йиғилиш олдидан делегация раҳбарлари Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев қабулida бўлди. Учрашувда замонавий хавф-хатарларга қарши курашиш ва давлатлар ўртасида амалий ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Асосий йиғилишда қидирувдаги ва бедарак йўқолган шахсларни аниқлаш, кибержиноятчилик, ноқонуний букмекерлик ва қимор, терроризм ва экстремизм, трансмиллий жиноятчилик, одам савдоси ҳамда ноқонуний миграцияга қарши курашиш масалалари кўриб чиқилган.

👉 https://effect.uz/n/234

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биргина нотўғри танлов — бутун ҳаётни ўзгартириши мумкин

Гиёҳвандлик бир лаҳзалик хато билан бошланиб, йиллар давомида орзуларни барбод қилиши мумкин.
Тўғри йўлни танланг. Келажагингизни хавф остига қўйманг!


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Кўзи ожиз Улуғбекнинг хонадони аукциондан олиб қолинадими? Effect.uz кўтарган масала ортидан масъуллар ҳаракатга ўтди! Кўзи ожиз, 1-гуруҳ ногирони Солиев Улуғбек Валижоновичнинг хонадони нега аукционга чиқарилгани ҳақида аввалроқ Effect.uz веб-сайтида танқидий…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Улуғбек аканинг уйи бўйича кутилган ечим

Бир неча кундан буён жамоатчилик эътиборида бўлган масала ўз ечимини топмоқда:
 
Улуғбек аканинг уйи бўйича тўсқинлик қилган қарздорлик тўлиқ қопланди.

Биринчи гуруҳ ногирони, кўзи ожиз Улуғбек аканинг хонадонини ўз номига расмийлаштиришига тўсқинлик қилиб келган ижро юритувидаги қарздорлик 11 сентябрь куни саховатпеша ҳомий томонидан тўлиқ қоплаб берилди.

Шу билан масаланинг энг муҳим қисми ҳал этилди. Энди хонадон ҳужжатларини Улуғбек ака номига расмийлаштириш ишлари бугуннинг ўзида бошланади.

Бу ҳолат инсон мурожаатига қулоқ тутиш, муаммони эътиборсиз қолдирмаслик ва уни амалий ҳал этиш мумкинлигининг яна бир мисолидир.

EFFECT.UZ Фарғона шаҳар ҳокими Назаров Восилжон Шухратович ҳамда ҳокимликнинг масъул ходимларига масалага эътибор қаратиб, унинг ижобий ҳал этилишига амалий кўмак кўрсатгани учун миннатдорчилик билдиради.

Улуғбек ака ҳам Фарғона шаҳар ҳокимига алоҳида салом йўллаб, кўрсатилган эътибор ва амалий ёрдам учун самимий ташаккур билдирди.


EFFECT.UZ журналистик кузатуви якунланди.

Мухбир: Аҳмедов Ҳамиджон


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1
Бельгия ва Швециянинг ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

Ўзбекистонда Бельгия ва Швециянинг янги дипломатик вакиллари иш бошлайди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бельгия ва Швециянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчилари ишонч ёрлиқларининг нусхаларини қабул қилди.

Шу тариқа, икки давлатнинг Ўзбекистондаги янги дипломатик вакиллари ўз вазифаларини бажаришга киришди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1🔥1
Муҳаммад бин Салмон Трампдан ҳусийларга зарба беришни сўради — рад жавобини олди

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон 10 сентябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп билан икки марта телефон орқали мулоқот қилган.

Америка расмийларига таяниб хабар берган
Axios нашрига кўра, бин Салмон Трампни Яман ҳусийларига қарши ҳарбий зарбалар беришга чақирган.

Бироқ Трамп Саудия томонининг бу таклифини рад этган.

Мазкур мулоқот Яман ва ҳусийлар масаласи бўйича АҚШ ва Саудия Арабистони позицияларида айрим фарқлар мавжудлигини кўрсатмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
Эрон баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни қайта бошлади

The Wall Street Journal нашри АҚШ ва Яқин Шарқ расмийларига таяниб хабар беришича, Эрон ракета инфратузилмасига етказилган жиддий зарарларга қарамай, баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни қайта бошлаган.

Маълум қилинишича, Эрон мавжуд компонентлардан фойдаланган ҳолда бир нечта ерости объектларида, жумладан Хожир ракета мажмуасида, суюқ ва қаттиқ ёқилғида ишлайдиган ракеталарни йиғмоқда.

Шунингдек, Теҳрон эҳтимолий янги зарбалардан ҳимояланиш мақсадида қўшимча ерости йиғув майдонларини барпо этмоқда.

Бироқ ишлаб чиқариш суръатлари ҳали урушдан олдинги даражага етмаган. Ҳозирги жараён асосан аввалдан захира қилинган компонентларга боғлиқ бўлиб қолмоқда. АҚШ ва Исроил зарбалари ракета ишлаб чиқариш учун зарур бўлган қатор саноат объектларига зарар етказгани ҳам хабар қилинмоқда.

Америкалик расмийлардан бирига кўра, Эрон Трамп билан июнь ойида дастлабки келишувга эришилганидан кейинёқ ракета ишлаб чиқаришни чекланган суръатда қайта бошлаган. Теҳрон ўша вақтда сулҳ узоқ давом этмаслиги мумкин, деган ҳисобда ҳаракат қилган бўлиши эҳтимол қилинмоқда.

Нашр қайд этишича, Эроннинг ракета дастурини тўлиқ йўқ қилиш АҚШ ва Исроил учун урушдаги асосий мақсадлардан бири бўлган. Бироқ ерости ва тарқоқ инфратузилма Теҳронга ракеталар ишлаб чиқариш салоҳиятини қайта тиклаш имконини бермоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда “учар” ҳайдовчи пиёдаларни уриб юборишига бир баҳя қолди

Пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқаролар бир неча сония ичида автомобил зарби остида қолиши мумкин эди.

Самарқанд шаҳрида “Malibu” автомобилини бошқарган ҳайдовчи пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган фуқароларни уриб юборишига бир баҳя қолди.

Ҳолатда ҳайдовчининг ҳаракати йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига қанчалик мос келгани савол остида қолмоқда.


Мазкур ҳолат юзасидан масъул ходимлардан муносабат кутиб қоламиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Лукашенко: уруш бўлмаслиги учун беларус армияси урушга тайёргарлик кўради

Беларусь бутун армиясининг жанговар шайлигини, ҳатто сафарбарлик даражасини ҳам текширмоқчи. Бу ҳақда мамлакат президенти Александр Лукашенко маълум қилди.

Беларусь армиясининг жанговар шайлиги тўлиқ текширилади. Жумладан, қўшинларнинг сафарбарлик даражаси ҳам баҳоланади. Бу ҳақда Беларусь президенти Александр Лукашенко маълум қилди.

«Армияни қайта кўриб чиқиш керак. Бунинг вақти келди. Бутун армияни текширамиз. Ҳатто сафарбарлик даражасигача», — деди Лукашенко.
Унинг таъкидлашича, бу чоралар мамлакат мудофаа қобилиятини баҳолаш ва урушнинг олдини олиш мақсадига қаратилган.

Шунингдек, Лукашенко ўғли Николай Лукашенко ҳозирда армиянинг энг оғир талаблар қўйиладиган бўлинмаларидан бирида хизмат қилаётганини айтди
.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкентда янги миллий музей қурилмоқда

Тошкентда барпо этилаётган янги Ўзбекистон Миллий музейи 3,5 минг нафар ташриф буюрувчини қабул қилиш имкониятига эга бўлади.

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтда Халқлар дўстлиги саройи ва Миллий боғ яқинида барпо этилаётган янги Ўзбекистон Миллий музейи қурилишини кўздан кечирди.

Музейда Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид 10 мингга яқин ноёб экспонат намойиш этилиши режалаштирилган.
Президент музей фаолиятини халқаро даражага олиб чиқиш, жумладан, Франциянинг Лувр ва АҚШнинг Метрополитен музейлари билан қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берди.

Шунингдек, музей биносининг 60 фоиз майдонини ўқув заллари, кутубхона ва реставрация лабораторияларига ажратиш белгиланган.

Масканда оилалар учун ресторанлар ва болалар майдончаларини ташкил этиш ҳам кўзда тутилмоқда.


Янги музейнинг умумий сиғими 3,5 минг кишилик бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥14👎1
Кун фотоси!
👍62🔥33👎3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Сирдарёда экология инспектори рейд вақтида ҳалок бўлди Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекциясининг Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими ходими Мирзо Ботиров хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлди. Маълумотларга…
Сирдарёда эколог ходимининг ўлими бўйича уч киши қўлга олинди

Давлат экологик назорати инспекциясининг Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими ходими Мирзо Ботиров хизмат вазифасини бажараётган вақтда ҳалок бўлди.

Маълум қилинишича, у 9 сентябрь куни соат 23:00 атрофида Сирдарё дарёсида электр қармоқ ёрдамида ноқонуний балиқ овлаётган шахсларни аниқлаш бўйича рейд ўтказган. Рейд давомида қаршиликка учраган инспектор сувга тушиб кетган.

Ҳодиса юзасидан уч нафар фуқаро қўлга олинган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг уч моддаси:

202-модда — ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш;
219-модда — ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш;
102-модда — эҳтиётсизлик орқасида одам ўлдириш бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қамчиқ” довонида ҳаракат вақтинча бир томонлама бўлади

12 сентябрдан А-373 автомобиль йўлининг 106–108-километрлари оралиғида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу муносабат билан мазкур ҳудудда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча бир томонлама ташкил этилади.

Ҳайдовчилардан йўлда эҳтиёткорликка риоя қилиш ва ўрнатилган йўл белгилари талабларига амал қилиш сўралмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Pepsi ўзбек футболчилари билан судлашмоқда
 
Pepsi Uzbekistan билан Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари Ўткир Юсупов, Ҳусайн Норчаев ва Диёр Холматов ўртасида келишмовчилик юзага келди.
 
Маълум қилинишича, компания 2026 йил бошида уч футболчи билан шартнома тузиб, уларга дастлабки тўловни амалга оширган. Футболчилар эса реклама роликларида иштирок этган.
 
Бироқ Жаҳон чемпионати яқинлашгач, компания шартнома бўйича ҳамкорликни давом эттиришдан воз кечгани ва футболчилардан аввал тўланган маблағни қайтаришни талаб қилгани айтилмоқда.
 
Эътиборлиси, Pepsi Uzbekistan Жаҳон чемпионати арафасида футболга бағишланган реклама кампаниясини ўтказиб, ўзини футбол мухлисларига яқин компания сифатида намоён қилган эди.
 
Энди эса компаниянинг ўзбек футболчилари билан судлашaётгани жамоатчиликда саволлар уйғотмоқда. EFFECT.UZ бу масалани ўрганишда давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар учун муҳим енгиллик: асоссиз камомад ҳисобланмайди
 
Президентнинг ПФ-175-сонли фармонига мувофиқ, ижарага олинган ёки текин фойдаланилаётган кўчмас мулк объектларида фаолият юритаётган тадбиркорлар учун янги тартиб жорий этилмоқда.
 
Унга кўра, солиқ органларида ҳисобга қўйилмаган ижара шартномаси асосида фаолият юритилаётган объектлардаги товарлар инвентаризация ўтказилмасдан туриб камомад деб топилмайди.
 
Шунингдек, янги тартибни амалиётга жорий этиш учун қонунчиликка тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
 
Бу ўзгариш тадбиркорлар учун текширувлар жараёнидаги ортиқча маъмурий тўсиқ ва бюрократик юкни камайтиришга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40🔥31👎1
Тошкентда автобус ва метро йўлкираси 2 500 сўмга оширилиши таклиф қилинмоқда

Тошкентда жамоат транспорти йўлкирасини амалдаги 1 700 сўмдан 2 500 сўмга ошириш таклифи муҳокама қилинмоқда.

Маълумотларга кўра, мазкур тариф 2023 йил кузидан буён ўзгармаган. Шу вақт ичида юридик шахслар учун электр энергияси 22,2 фоизга, метан гази 33,3 фоизга, заправкалардаги газ нархи эса 52,7 фоизга ошган.

Айни пайтда пойтахтда автобуслар сони 1 900 тага етган, кунлик йўловчи оқими эса 2,5 миллионга яқин. Йўлкирадан тушаётган маблағ транспорт тизими харажатларини тўлиқ қопламаётгани, тариф ва таннарх ўртасидаги фарқ эса давлат субсидияси ҳисобидан қопланаётгани айтилмоқда. Таклиф маъқулланса, йўлкира 800 сўмга қимматлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8👍1