EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
«Умра»га юбориш ваъдаси: Фарғона ва Наманганда ноқонуний ҳолатлар аниқланди

2 нафар фуқарони «Умра»га юбориш учун 2 200 доллар талаб қилинган. Фарғонада пулни олаётган сайёҳлик фирмаси раҳбари ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Фарғона ва Наманган вилоятларида фуқароларни «Умра» зиёратига юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди.

Маълум қилинишича, айрим сайёҳлик фирмалари тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда фуқароларни Саудия Арабистонига олиб бориш билан боғлиқ хизматларни таклиф қилмоқда.

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари 2 нафар фуқарони «Умра» сафарига юборишни ваъда қилиб, 2 200 АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Наманган вилоятининг Чортоқ туманида ҳам шунга ўхшаш ҳолат аниқланган. Сайёҳлик фирмаси ходими 2 нафар фуқарони «Умра»га юбориш эвазига 2 200 АҚШ доллари талаб қилгани маълум қилинган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, бундай ҳолатларнинг олдини олиш, фуқароларнинг зиёратларини хавфсиз ва қонуний ташкил этиш мақсадида назорат чоралари кучайтирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ICT Week 2026: Тошкентда йирик стартап ва технологиялар ҳафталиги ўтказилади

22–25-центабр кунлари Тошкентдаги CAEx мажмуасида ICT Week Uzbekistan 2026 бўлиб ўтади. Унда маҳаллий ва хорижий стартаплар, инвесторлар, венчур фондлар, технологик компаниялар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этади.

Ҳафталик доирасида Startup & Venture Summit, Enterprise Uzbekistan Summit, Startup World Cup, AI Native, AWS Community Day Uzbekistan ва Ignyte AI Challenge каби йирик тадбирлар ўтказилади.

Стартаплар ўз лойиҳаларини инвесторлар ва халқаро экспертларга тақдим этиши, янги ҳамкорлар топиши ҳамда халқаро бозорга чиқиш имкониятларига эга бўлади. Startup World Cup минтақавий финалида ғолиб бўлган лойиҳа Сан-Франсискодаги глобал финалда қатнашиб, 1 миллион долларлик инвестиция мукофоти учун курашади.

👉 https://effect.uz/n/233

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида 240 минг долларни ноқонуний олиб чиқиш, пойтахтда эса қалбаки 8400 долларни муомалага киритиш ҳолатларининг олди олинди

«Навоий» чегара-божхона постида икки нафар Қозоғистон фуқароси шахсий кўрикдан ўтказилган. Уларнинг бири оёқларига 160 минг, иккинчиси эса 80 минг долларни яшириб, мамлакатдан олиб чиқиб кетмоқчи бўлгани аниқланган.

Яна бир ҳолатда Қибрай туманида яшовчи шахс Туркиядан олиб келинган 8400 долларлик қалбаки купюраларни шериги билан Юнусободда ҳақиқий 3800 долларга сотаётган вақтида ушланган. Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Хавфсизлик хизмати хавфни чегарагача етмасдан аниқлай олади» — Абдуқодир Тошқулов
 
Хавфсизлик хизмати хавфни мамлакат чегарасига келгунга қадар аниқлаш имкониятига эга. Бу ҳақда Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Одамлар жизғанак бўлиши керакми? Гапир-э, жаноб” – Турдимов
 
Сирдарё вилояти ҳокими Эркин Турдимов ҳудуддаги ишламайдиган ёнғин гидрантлари ҳолатини танқид қилди.

Маълум бўлишича, вилоятда 991 та ёнғин ўчириш гидранти рўйхатга олинган. Ўрганишлар давомида уларнинг қарийб 208 таси талабга жавоб бермаслиги, айримлари эса сув тармоғига уланмагани аниқланган.

Ҳоким масъулларга гидрантларни қисқа муддатда тўлиқ ишчи ҳолатга келтириш бўйича топшириқ бериб, белгиланган муддатларга қатъий риоя қилишни талаб қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон ҳокими тадбиркор бўлишни истаган аёлга 50 млн кредит берди
 
Андижонда тадбиркорлар ва бизнес бошлаш истагидаги фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилмоқда. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов учрашувда тадбиркорларнинг муаммо, мурожаат ва таклифларини бевосита тингламоқда.
 
Мулоқот давомида янги лойиҳаларни ишга тушириш, мавжуд бизнесни кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама қилинган. Ҳатто тадбиркорларнинг бирига нақд пулда 50 млн сўм кредит берилган. Тадбиркорларга давлат томонидан яратилган имконият ва имтиёзлар бўйича ҳам тушунтиришлар берилган.
 
Effect.uz кузатуви: бундай очиқ мулоқотларда асосий масала — берилган ваъдаларнинг амалда қай даражада бажарилиши. Тадбиркорларнинг ҳар бир мурожаати бўйича қандай натижага эришилиши эса жараён якунида маълум бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6
Навоий аэропорти — халқаро логистика хабига айланади

9 сентябрь куни Гонконгда ўтказилган «Бир макон — бир йўл» халқаро конференцияси доирасида «Навоий халқаро аэропорти» МЧЖ ва Harvest Epoch Strategic Investment Limited компанияси ўртасида стратегик ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Келишув доирасида аэропорт орқали халқаро юк ташиш, e-commerce, экспресс етказиб бериш ва совуқ занжирли логистика йўналишларини ривожлантириш режалаштирилган.

Шунингдек, автомобиль саноати, оғир ва йирик ҳажмли юклар учун янги логистика имкониятлари яратилади. Темир йўл–авиация ташувлари ҳамда Навоий эркин иқтисодий зонасида халқаро логистика ва электрон тижорат маркази ташкил этиш бўйича ҳамкорлик қилинади.

Лойиҳанинг асосий мақсади — Навоий халқаро аэропортини Европа, Жанубий Осиё ва Хитойни боғловчи мультимодал логистика хабига айлантириш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юк машиналаридаги ҳарф ва рақамлар нимани англатади?

Қайси белги автомобиль тури, юк хусусияти ёки бошқа талаблар ҳақида маълумот беради?

🚛 Билиб қўйинг — бу белгиларнинг ҳар бири муҳим маълумотни англатади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўтган кунлар»даги Отабек образи бугунги кун ҳаётига мос келмоқда – Олий судда Бекзод Муҳаммадкаримов билан учрашув ўтказилди

Учрашувда санъат ва ҳуқуқ соҳалари ўртасидаги муштарак жиҳатлар, хусусан, инсонни чуқур англаш, унинг кечинмалари ва тақдирини ҳис қилиш масалалари ҳақида фикр алмашилди.

Бекзод Муҳаммадкаримов театр ва кинода Алишер Навоий, Амир Темур, Отабек, Мажнун, Элчин каби қатор мураккаб образларни гавдалантирган.

Тадбир давомида санъаткорнинг ижодий фаолияти ва ҳаётий тажрибаси судья ҳамда суд ходимлари билан ўртоқлашилди. Мулоқот иштирокчилар учун маънавий озуқа ва касбий фаолиятга бошқача нигоҳ билан қараш имконияти бўлди.

“Ўтган кунлар”даги Отабек образи жудаям мураккаб образ ҳисобланадида. Чунки бугунги кун ҳаётига мосда. Бу ерда оилавий масала, бу ерда кўчадаги гап-сўзлар, аёллар билан бўлган суҳбатлар, муносабатлар жудаям чигалда”, – дейилган учрашувда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жиззахда Тошкент–Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётган автобус юк машинаси билан тўқнашди

Йўл-транспорт ҳодисаси 11 сентябрь куни эрталаб Шароф Рашидов тумани ҳудудида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, Тошкент–Самарқанд йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи автобуси йўлнинг белгиланган жойидан қайрилиб ҳаракатланаётган вақтида қарама-қарши томондан келаётган юк машинаси билан тўқнашиб кетган.

Ҳодиса оқибатлари ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча қўшимча маълумот берилмаган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Болам аввал юрарди, овқатланарди, гапирарди. Бирданига ётиб қолди…»

SSPE касаллиги билан курашаётган болаларнинг ота-оналари давлатдан дори-дармон, махсус реабилитация ва малакали тиббий ёрдам сўрамоқда.

Мурожаатчиларнинг айтишича, ҳозир 300 га яқин бола ушбу касаллик билан касалланган. Айрим болаларнинг аҳволи оғирлашиб, ҳатто реанимацияга тушмоқда.

Ота-оналар дорилар қимматлиги, айрим ҳолларда берилган препаратлар болага тўғри келмаётганини таъкидламоқда.
«
Бизга ваъда эмас, аниқ даво, дори ва реабилитация керак», — дейди мурожаатчилардан бири.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤔1
Туркий давлатлар ички ишлар вазирлари Остонада хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди

Остонада Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ички ишлар вазирларининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия делегациялари иштирок этди.

Йиғилиш олдидан делегация раҳбарлари Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев қабулida бўлди. Учрашувда замонавий хавф-хатарларга қарши курашиш ва давлатлар ўртасида амалий ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Асосий йиғилишда қидирувдаги ва бедарак йўқолган шахсларни аниқлаш, кибержиноятчилик, ноқонуний букмекерлик ва қимор, терроризм ва экстремизм, трансмиллий жиноятчилик, одам савдоси ҳамда ноқонуний миграцияга қарши курашиш масалалари кўриб чиқилган.

👉 https://effect.uz/n/234

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биргина нотўғри танлов — бутун ҳаётни ўзгартириши мумкин

Гиёҳвандлик бир лаҳзалик хато билан бошланиб, йиллар давомида орзуларни барбод қилиши мумкин.
Тўғри йўлни танланг. Келажагингизни хавф остига қўйманг!


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ | Расмий канал
Кўзи ожиз Улуғбекнинг хонадони аукциондан олиб қолинадими? Effect.uz кўтарган масала ортидан масъуллар ҳаракатга ўтди! Кўзи ожиз, 1-гуруҳ ногирони Солиев Улуғбек Валижоновичнинг хонадони нега аукционга чиқарилгани ҳақида аввалроқ Effect.uz веб-сайтида танқидий…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Улуғбек аканинг уйи бўйича кутилган ечим

Бир неча кундан буён жамоатчилик эътиборида бўлган масала ўз ечимини топмоқда:
 
Улуғбек аканинг уйи бўйича тўсқинлик қилган қарздорлик тўлиқ қопланди.

Биринчи гуруҳ ногирони, кўзи ожиз Улуғбек аканинг хонадонини ўз номига расмийлаштиришига тўсқинлик қилиб келган ижро юритувидаги қарздорлик 11 сентябрь куни саховатпеша ҳомий томонидан тўлиқ қоплаб берилди.

Шу билан масаланинг энг муҳим қисми ҳал этилди. Энди хонадон ҳужжатларини Улуғбек ака номига расмийлаштириш ишлари бугуннинг ўзида бошланади.

Бу ҳолат инсон мурожаатига қулоқ тутиш, муаммони эътиборсиз қолдирмаслик ва уни амалий ҳал этиш мумкинлигининг яна бир мисолидир.

EFFECT.UZ Фарғона шаҳар ҳокими Назаров Восилжон Шухратович ҳамда ҳокимликнинг масъул ходимларига масалага эътибор қаратиб, унинг ижобий ҳал этилишига амалий кўмак кўрсатгани учун миннатдорчилик билдиради.

Улуғбек ака ҳам Фарғона шаҳар ҳокимига алоҳида салом йўллаб, кўрсатилган эътибор ва амалий ёрдам учун самимий ташаккур билдирди.


EFFECT.UZ журналистик кузатуви якунланди.

Мухбир: Аҳмедов Ҳамиджон


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1