UzAuto Motors Ўзбекистонда илк бор Equinox PHEV гибрид автомобили сотувини бошлади
UzAuto Motors Ўзбекистонда биринчи марта Chevrolet Equinox PHEV гибрид автомобили сота бошланганини маълум қилди.
Автомобиль Activ 80KM ва Activ 120KM комплектацияларида таклиф этилмоқда.
Улар фақат электр қувватида мос равишда 80 ва 120 кмгача юра олади. Тўлиқ қувватланган аккумулятор ва ёнилғи баки билан умумий юриш захираси 1 000 кмдан ошади.
Нархлар:
▪️ Activ 80KM — 463,5 млн сўм
▪️ Activ 120KM — 478,5 млн сўм
Автомобиль 1,5 литрли турбо двигатель, 188 от кучига эга электромотор, 360° камера, адаптив круиз-контроль, Apple CarPlay, панорамали люк ва бошқа замонавий функциялар билан жиҳозланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎19🔥1
“Бу мажмуа инсон меҳнати ва қадрига бўлган юксак эътибор ифодасидир” — Абдуғани Сангинов
Мўйноқнинг чекка ҳудудида меҳнат қилаётган “Ўзбекнефтегаз” ходимлари учун 144 ўринли ётоқхона, ошхона ва спорт майдонидан иборат янги мажмуа иш бошлади.
👉 https://effect.uz/n/230
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мўйноқнинг чекка ҳудудида меҳнат қилаётган “Ўзбекнефтегаз” ходимлари учун 144 ўринли ётоқхона, ошхона ва спорт майдонидан иборат янги мажмуа иш бошлади.
👉 https://effect.uz/n/230
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳазораспда ҳамширалар ҳашарга мажбурланмоқда
Effect.uz таҳририятига Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги тиббиёт муассасаларидан бирида ишловчи ходим мурожаат қилди.
Унинг таъкидлашича, тумандаги барча қишлоқ врачлик пунктлари ходимлари ободонлаштириш ишларига мажбуран жалб қилинмоқда.
Мурожаатда айтилишича, ҳар куни тумандаги қишлоқ врачлик пунктларидан 34 нафардан ҳамшира Урганч ва Хива шаҳарларига олиб борувчи йўллар бўйидаги ободонлаштириш ишларига чиқарилмоқда. Ходимлар йўл ҳақи ва овқатланиш харажатларини ҳам ўз ҳисобидан қоплаётгани билдирилган.
Шунингдек, мурожаатчи Ҳазорасп тумани ҳудудидан ўтувчи Урганч Ҳазорасп йўли бўйида жойлашган айрим хонадонлар олдида ҳам тиббиёт ходимлари раҳбарлар топшириғи асосида ҳашар ишларига жалб қилинаётганини айтган.
Ходимнинг сўзларига кўра, тиббиёт ходимларига бошқа турдаги молиявий босимлар ҳам мавжуд. Жумладан, санитария-эпидемиология хизмати текшируви натижасида қишлоқ врачлик пунктига жарима қўлланилса, ушбу маблағ ходимлардан йиғиб олинаётгани иддао қилинган.
Оладиган ойлигимиз оз. Ҳамма масъулият ҳам ҳамшираларнинг зиммасига тушмоқда, дейди мурожаатчи.
Effect.uz таҳририяти мазкур ҳолатлар юзасидан масъул ташкилотлардан муносабат берилишини кутиб қолади.

🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Меҳмонхона бизнеси учун янги енгилликлар белгиланди
Президентнинг ПФ–175-сонли фармони билан туризм соҳаси, хусусан, меҳмонхона бизнесини қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилди.
🔹 3, 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар қурилиши учун субсидия бериш муддати 2029 йил 1 январгача узайтирилди.
🔹 Меҳмонхоналарга тоифа беришда “Катта тўртлик” (Big Four) аудиторлик компанияларидан бирининг хулосасини олиш талаби бекор қилинди.
Янги тартиб меҳмонхона инфратузилмасига инвестицияларни жалб қилиш ва соҳадаги бюрократик жараёнларни қисқартиришга қаратилган.

👍37🔥12
Сирдарёда экология инспектори рейд вақтида ҳалок бўлди
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекциясининг Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими ходими Мирзо Ботиров хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлди.
Маълумотларга кўра, у 9 сентябрь куни соат 23:00 атрофида Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд давомида электр қармоқ ёрдамида ноқонуний балиқ овлаётган шахсларнинг қаршилигига учраган ва сувга тушиб кетган.
Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилган қидирув ишлари натижасида инспекторнинг жасади 10 сентябрь куни топилган.
Ҳозирда воқеанинг барча тафсилотларини ўрганиш, марҳумнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Мирзо Ботиров атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик қонунчилик талабларини таъминлаш йўлида хизмат қилган. Унинг фидокорона меҳнати ва жасорати муносиб баҳоланиб, инспектор «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирланади.
Effect.uz марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.

😢10
IT Park ёшларни ишга чорламоқда
IT Park Ўзбекистон ёшлар ва мутахассислар учун ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтирмоқда. Шу мақсадда тажрибаси, мутахассислиги ва тил кўникмаларига мос номзодларни жамлайдиган ягона база шакллантирилмоқда.
Ушбу база орқали номзодларнинг резюмелари мос вакант лавозимлар пайдо бўлганда маҳаллий ва халқаро компанияларга, жумладан IT Park резидентларига юборилиши мумкин.
Лойиҳа Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади. Унда нафақат тажрибали мутахассислар, балки талаба ва олий таълим муассасаларини яқинда тамомлаган битирувчилар ҳам иштирок этиши мумкин.
👉 https://effect.uz/n/231

“Уни севганман” – Косонсойда севган қизини пичоқлаб ўлдирган йигит 18 йилга қамалди
EFFECT.UZ нинг ижтимоий тармоқларида ёритилган ҳолат юзасидан Косонсой туман судида ҳукм ўқилди.
EFFECT.UZ манбасига кўра, Насибхон Мубиллаев Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди ва 219-моддаси 1-қисми бўйича айбдор деб топилиб, 18 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Жазонинг дастлабки 3 йили турмада, қолган қисми эса умумий тартибли колонияда ўталади. Шунингдек, марҳуманинг қонуний вакили фойдасига 20 миллион сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди.
Судланувчи судда марҳума унинг севган қизи бўлганини ва қилган ишидан пушаймон эканини билдирган.

👍1🔥1
Ўзбекистонда 100 триллион сўмлик давлат активлари сотувга чиқарилмоқда
Ўзбекистонда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнлари жадаллаштирилади. Президентнинг 2026 йил 28 августдаги фармонига мувофиқ, хусусийлаштириш доирасида 84 та хўжалик жамиятидаги давлат улуши, 1 242 та кўчмас мулк объекти ҳамда қарийб 8 минг гектар ер савдога чиқарилади. Шунингдек, давлат иштирокидаги 85 та корхона тугатилади ёки қайта ташкил этилади.
Савдога чиқариладиган активларнинг умумий қиймати 100 триллион сўм бўлиб, уларни реализация қилишдан йил якунига қадар камида 14 триллион сўм тушум олиш режалаштирилган.
👉 https://effect.uz/n/232
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнлари жадаллаштирилади. Президентнинг 2026 йил 28 августдаги фармонига мувофиқ, хусусийлаштириш доирасида 84 та хўжалик жамиятидаги давлат улуши, 1 242 та кўчмас мулк объекти ҳамда қарийб 8 минг гектар ер савдога чиқарилади. Шунингдек, давлат иштирокидаги 85 та корхона тугатилади ёки қайта ташкил этилади.
Савдога чиқариладиган активларнинг умумий қиймати 100 триллион сўм бўлиб, уларни реализация қилишдан йил якунига қадар камида 14 триллион сўм тушум олиш режалаштирилган.
👉 https://effect.uz/n/232
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Китоблар жуда оғир»: мактаб ўқувчисидан масъулларга мурожаат
Мактаб ўқувчиси китоблар оғирлиги масаласида масъулларга мурожаат қилди. Унинг айтишича, дарсликларнинг оғирлиги кичик ёшдаги ўқувчиларга қийинчилик туғдирмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мактаб ўқувчиси китоблар оғирлиги масаласида масъулларга мурожаат қилди. Унинг айтишича, дарсликларнинг оғирлиги кичик ёшдаги ўқувчиларга қийинчилик туғдирмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20👎2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Энг тоза маҳаллага — 500 миллион сўм ва электромобиль!»
Тозалик ва ободонлаштириш соҳаси ходимлари ҳамда экофаоллар рағбатлантирилади. «Энг тоза маҳалла» танлови якунига кўра, 14 та ғолиб маҳалланинг ҳар бирига 500 миллион сўм ажратилади. Шунингдек, хизмат фаолияти учун ҳар бир маҳаллага биттадан электромобиль топширилади.
Узоқ йиллардан буён соҳада меҳнат қилаётган ходимларнинг давлат ОТМларига ўқишга кирган фарзандлари ёки набираларининг контракт тўловлари қоплаб берилади.
Шунингдек, тозалик ва ободонлаштириш соҳаси ходимлари, экофаоллар ҳамда жамоатчилик экологик назоратчиларига 100 та велосипед топширилади.

👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«CITY TOWER» бўйича янги қарор: хонадон харидорлари нега учинчи тараф сифатида жалб қилинмади?
EFFECT.UZ журналистлари «IQBOL ZAMIN SERVIS» МЧЖга тегишли «CITY TOWER» қурилиш лойиҳаси юзасидан суриштирувларни давом эттирмоқда.
Аввалроқ Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда «Aloqabank» АЖ даъвоси бўйича ишни вақтинча тўхтатиб туриш юзасидан Бош прокуратура томонидан протест киритилгани маълум қилинган эди.
Бироқ бугун Ўрта Чирчиқ туманлараро фуқаролик судида банк томонидан киритилган даъво кўриб чиқилиб, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилинган.
Фуқароларнинг айтишича, хонадонларни аввалдан харид қилган шахслар суд жараёнида учинчи тараф сифатида жалб этилмаган. Ваҳоланки, улар банк томонидан мазкур хонадонларга гаров ҳуқуқи ўрнатилишидан аввал уй-жой учун маблағ тўлаган.
Энди асосий савол: банк манфаати инобатга олинган бўлса, хонадон харид қилган юзлаб фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қандай ҳимоя қилинади?
Қолаверса, жиноят иши ҳали якунига етмаган бир шароитда бундай қарор қабул қилиниши қанчалик қонуний? Суд бу ҳолатларни баҳолашда нималарга асосланган? EFFECT.UZ мазкур жараённи кузатишда давом этади.

77 та чиқинди полигони тадбиркорлар учун танловга қўйилди!
Чиқиндиларни бошқариш агентлиги 77 та қаттиқ маиший чиқинди полигонида чиқиндиларни саралаш хизматини йўлга қўйиш учун танлов эълон қилди.
Танлов давлат харидларининг электрон платформасига жойлаштирилган. Унда чиқиндиларни саралаш соҳасида фаолиятини бошлаш ёки кенгайтиришни истаган тадбиркорлар иштирок этиши мумкин.
Танлов орқали тадбиркорларга янги фаолият йўналишини йўлга қўйиш билан бирга, атроф-муҳитни асрашга ҳисса қўшиш имконияти ҳам яратилмоқда.

InfinBANK Хоразмда эҳтиёжманд оилалар учун 156 та янги хонадон қуради
Лойиҳа Шовот туманидаги «Янги Ўзбекистон» массивида амалга оширилади. Бу ерда тўртта етти қаватли уй барпо этилиб, хонадонлар эҳтиёжманд оилаларга тўлиқ жиҳозланган ҳолда топширилади.
Лойиҳани амалга ошириш бўйича InfinBANK, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ўртасида меморандум имзоланган.
Хонадонларни 2027 йил Мустақиллик байрами арафасида босқичма-босқич топшириш режалаштирилган. Бу ИнфинБАНКнинг ҳудудлардаги ижтимоий лойиҳаларининг давоми бўлиб, аввалроқ Қорақалпоғистонда эҳтиёжманд 101 ёш оилага янги хонадонлар тақдим этилган.

👍2🔥1
Навоийдаги конда фожиа: самосвал шинаси портлаб, 2 киши ҳалок бўлди
Навоийдаги конда оғир бахтсиз ҳодиса содир бўлди. Автоағдаргич шинасининг портлаши оқибатида икки ишчи ҳалок бўлган, яна бир неча киши жароҳатланган.
10 сентябрь куни Навоий вилоятидаги Навоий кон-металлургия комбинатининг “Қизилқум” кон бошқармаси таркибидаги Пистали конида оғир бахтсиз ҳодиса юз берди.
Маълум қилинишича, конда ишлаётган автоағдаргич шинаси портлаб кетган. Ҳодиса оқибатида икки ишчи ҳалок бўлган, яна бир неча киши турли даражада тан жароҳатлари олган.
Эътиборлиси, мазкур ҳодиса комбинатда сўнгги икки ой ичида инсон ўлими билан боғлиқ иккинчи бахтсиз ҳодиса экани айтилмоқда.
Ҳодиса юзасидан масъул идоралар томонидан текширув ўтказилиши ва фожиа сабабларига аниқлик киритилиши кутилмоқда.

🤔1
«IZMIR ART STROY» МЧЖ банкрот деб топилмади – Суд
Тошкент туманлараро иқтисодий судида «IZMIR ART STROY» МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги ариза кўриб чиқилди.
Очиқ суд муҳокамасида қарздорнинг вақтинчалик бошқарувчиси ва улушдорлар жамоаси вакили иштирок этди.
Суд ҳал қилув қарорига кўра, «IZMIR ART STROY» МЧЖни тўловга қобилиятсиз деб топиш ҳақидаги аризани қаноатлантириш рад этилди.
Тарафларга суд қарори устидан шикоят бериш тартиби ва муддатлари тушунтирилган.

«Ўзагролизинг»нинг лизинг портфели 6,7 триллион сўмга етди
«Ўзагролизинг» АЖ 2026 йилда қишлоқ хўжалигини замонавий техникалар билан таъминлаш ишларини давом эттирмоқда.
1 сентябрь ҳолатига кўра, жамият томонидан ҳудудларга 2 309 дона қишлоқ хўжалиги техникаси етказиб берилди. Уларнинг умумий қиймати 940 млрд сўмдан ортиқ.
Шундан 767 донаси пахта териш машиналари бўлиб, улар лизинг асосида етказиб берилган. 2026 йил давомида жами 800 та пахта териш машинасини етказиб бериш режалаштирилган.
1 август ҳолатига «Ўзагролизинг»нинг лизинг портфели 6,7 трлн сўмга етган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 54 фоизга кўп.
Шунингдек, лизинг лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банкларидан 45 млрд сўм кредит маблағи жалб қилинган.

«Умра»га юбориш ваъдаси: Фарғона ва Наманганда ноқонуний ҳолатлар аниқланди
2 нафар фуқарони «Умра»га юбориш учун 2 200 доллар талаб қилинган. Фарғонада пулни олаётган сайёҳлик фирмаси раҳбари ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Фарғона ва Наманган вилоятларида фуқароларни «Умра» зиёратига юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди.
Маълум қилинишича, айрим сайёҳлик фирмалари тегишли лицензияга эга бўлмаган ҳолда фуқароларни Саудия Арабистонига олиб бориш билан боғлиқ хизматларни таклиф қилмоқда.
Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари 2 нафар фуқарони «Умра» сафарига юборишни ваъда қилиб, 2 200 АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у сўралган пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Наманган вилоятининг Чортоқ туманида ҳам шунга ўхшаш ҳолат аниқланган. Сайёҳлик фирмаси ходими 2 нафар фуқарони «Умра»га юбориш эвазига 2 200 АҚШ доллари талаб қилгани маълум қилинган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, бундай ҳолатларнинг олдини олиш, фуқароларнинг зиёратларини хавфсиз ва қонуний ташкил этиш мақсадида назорат чоралари кучайтирилмоқда.