EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Саида Мирзиёева Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси этиб тайинланди

Президент фармони билан Президент Администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёева ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди.

Шу тариқа, Саида Мирзиёева Президент Администрацияси раҳбари сифатидаги фаолиятини давом эттирган ҳолда, Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш жараёнига ҳам раҳбарлик қилади.

Бошқарувчи зиммасига марказ фаолиятини ташкил этиш, зарур ҳужжатларни тайёрлаш, давлат органлари ҳамда марказ тузилмалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш каби вазифалар юклатилган.

Тошкент халқаро молия марказини нолдан ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш марказ олдидаги асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥16👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Расмий ОАВ янги алифбода фаолият юритади” — Нодиржон Холбўтаев

Ўзбекистонда ўзбек алифбосини янгилашга оид қонун кучга киргач, ОАВ ва расмий иш юритишни янги алифбога ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 10 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари Нодиржон Холбўтаев маълум қилди.

Холбўтаевнинг айтишича, қонун кучга киргач, барча ОАВ ягона, стандартлаштирилган ва тасдиқланган янги алифбода фаолият юритиши талаб этилади.
Бу тартиб давлат органлари ва расмий ҳужжат айланмасига ҳам татбиқ этилади.

Шу билан бирга, фуқаролар кундалик ва эркин ёзишмаларида ўзлари ўрганган алифбодан фойдаланиши мумкин. Бироқ расмий иш юритиш ва расмий ОАВда янги алифбодан фойдаланиш талаб этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26🔥12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий гвардия фуқарога мурожаат қилганда ўзини таништириши шарт бўлади

Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун муҳокама қилинди.

Қонун билан Миллий гвардия органларининг асосий вазифалари қайта тизимлаштирилмоқда.

Жумладан, жамоат хавфсизлиги ва тартибини таъминлаш, қўриқлаш билан боғлиқ вазифалар оптималлаштирилиб, оммавий тартибсизликларга чек қўйиш янги вазифа сифатида белгиланмоқда.

Шунингдек, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг фуқаролар билан мулоқот қилиш тартиби аниқлаштирилмоқда.

Эндиликда ҳарбий хизматчи фуқарога мурожаат қилганда ўз лавозими, ҳарбий унвони, фамилияси, исми ва отасининг исмини айтиши, мурожаат сабаби ва мақсадини тушунтириши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши шарт бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
UzAuto Motors Ўзбекистонда илк бор Equinox PHEV гибрид автомобили сотувини бошлади

UzAuto Motors Ўзбекистонда биринчи марта Chevrolet Equinox PHEV гибрид автомобили сота бошланганини маълум қилди.

Автомобиль Activ 80KM ва Activ 120KM комплектацияларида таклиф этилмоқда.

Улар фақат электр қувватида мос равишда 80 ва 120 кмгача юра олади. Тўлиқ қувватланган аккумулятор ва ёнилғи баки билан умумий юриш захираси 1 000 кмдан ошади.

Нархлар:

▪️ Activ 80KM — 463,5 млн сўм

▪️ Activ 120KM — 478,5 млн сўм

Автомобиль 1,5 литрли турбо двигатель, 188 от кучига эга электромотор, 360° камера, адаптив круиз-контроль, Apple CarPlay, панорамали люк ва бошқа замонавий функциялар билан жиҳозланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎19🔥1
“Бу мажмуа инсон меҳнати ва қадрига бўлган юксак эътибор ифодасидир” — Абдуғани Сангинов

Мўйноқнинг чекка ҳудудида меҳнат қилаётган Ўзбекнефтегаз ходимлари учун 144 ўринли ётоқхона, ошхона ва спорт майдонидан иборат янги мажмуа иш бошлади.

👉 https://effect.uz/n/230

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳазораспда ҳамширалар ҳашарга мажбурланмоқда

Effect.uz таҳририятига Хоразм вилояти Ҳазорасп туманидаги тиббиёт муассасаларидан бирида ишловчи ходим мурожаат қилди.

Унинг таъкидлашича, тумандаги барча қишлоқ врачлик пунктлари ходимлари ободонлаштириш ишларига мажбуран жалб қилинмоқда.

Мурожаатда айтилишича, ҳар куни тумандаги қишлоқ врачлик пунктларидан 34 нафардан ҳамшира Урганч ва Хива шаҳарларига олиб борувчи йўллар бўйидаги ободонлаштириш ишларига чиқарилмоқда. Ходимлар йўл ҳақи ва овқатланиш харажатларини ҳам ўз ҳисобидан қоплаётгани билдирилган.

Шунингдек, мурожаатчи Ҳазорасп тумани ҳудудидан ўтувчи Урганч Ҳазорасп йўли бўйида жойлашган айрим хонадонлар олдида ҳам тиббиёт ходимлари раҳбарлар топшириғи асосида ҳашар ишларига жалб қилинаётганини айтган.

Ходимнинг сўзларига кўра, тиббиёт ходимларига бошқа турдаги молиявий босимлар ҳам мавжуд. Жумладан, санитария-эпидемиология хизмати текшируви натижасида қишлоқ врачлик пунктига жарима қўлланилса, ушбу маблағ ходимлардан йиғиб олинаётгани иддао қилинган.

Оладиган ойлигимиз оз. Ҳамма масъулият ҳам ҳамшираларнинг зиммасига тушмоқда, дейди мурожаатчи.

Effect.uz таҳририяти мазкур ҳолатлар юзасидан масъул ташкилотлардан муносабат берилишини кутиб қолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Меҳмонхона бизнеси учун янги енгилликлар белгиланди

Президентнинг ПФ–175-сонли фармони билан туризм соҳаси, хусусан, меҳмонхона бизнесини қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилди.

🔹 3, 4 ва 5 юлдузли меҳмонхоналар қурилиши учун субсидия бериш муддати 2029 йил 1 январгача узайтирилди.

🔹 Меҳмонхоналарга тоифа беришда “Катта тўртлик” (Big Four) аудиторлик компанияларидан бирининг хулосасини олиш талаби бекор қилинди.

Янги тартиб меҳмонхона инфратузилмасига инвестицияларни жалб қилиш ва соҳадаги бюрократик жараёнларни қисқартиришга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥12
Сирдарёда экология инспектори рейд вақтида ҳалок бўлди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекциясининг Сирдарё сув ҳавзасини назорат қилиш бўлими ходими Мирзо Ботиров хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлди.

Маълумотларга кўра, у 9 сентябрь куни соат 23:00 атрофида Сирдарё дарёси ўзанида ўтказилган тезкор рейд давомида электр қармоқ ёрдамида ноқонуний балиқ овлаётган шахсларнинг қаршилигига учраган ва сувга тушиб кетган.

Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда олиб борилган қидирув ишлари натижасида инспекторнинг жасади 10 сентябрь куни топилган.

Ҳозирда воқеанинг барча тафсилотларини ўрганиш, марҳумнинг оила аъзоларига моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш бўйича чоралар кўрилмоқда.

Мирзо Ботиров атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик қонунчилик талабларини таъминлаш йўлида хизмат қилган. Унинг фидокорона меҳнати ва жасорати муносиб баҳоланиб, инспектор «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирланади.

Effect.uz марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢10
IT Park ёшларни ишга чорламоқда

IT Park Ўзбекистон ёшлар ва мутахассислар учун ишга жойлашиш имкониятларини кенгайтирмоқда. Шу мақсадда тажрибаси, мутахассислиги ва тил кўникмаларига мос номзодларни жамлайдиган ягона база шакллантирилмоқда.

Ушбу база орқали номзодларнинг резюмелари мос вакант лавозимлар пайдо бўлганда маҳаллий ва халқаро компанияларга, жумладан IT Park резидентларига юборилиши мумкин.

Лойиҳа Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини қамраб олади. Унда нафақат тажрибали мутахассислар, балки талаба ва олий таълим муассасаларини яқинда тамомлаган битирувчилар ҳам иштирок этиши мумкин.

👉 https://effect.uz/n/231

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Уни севганман” – Косонсойда севган қизини пичоқлаб ўлдирган йигит 18 йилга қамалди

EFFECT.UZ нинг ижтимоий тармоқларида ёритилган ҳолат юзасидан Косонсой туман судида ҳукм ўқилди.

EFFECT.UZ манбасига кўра, Насибхон Мубиллаев Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди ва 219-моддаси 1-қисми бўйича айбдор деб топилиб, 18 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Жазонинг дастлабки 3 йили турмада, қолган қисми эса умумий тартибли колонияда ўталади. Шунингдек, марҳуманинг қонуний вакили фойдасига 20 миллион сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди.

Судланувчи судда марҳума унинг севган қизи бўлганини ва қилган ишидан пушаймон эканини билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Ўзбекистонда 100 триллион сўмлик давлат активлари сотувга чиқарилмоқда

Ўзбекистонда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнлари жадаллаштирилади. Президентнинг 2026 йил 28 августдаги фармонига мувофиқ, хусусийлаштириш доирасида 84 та хўжалик жамиятидаги давлат улуши, 1 242 та кўчмас мулк объекти ҳамда қарийб 8 минг гектар ер савдога чиқарилади. Шунингдек, давлат иштирокидаги 85 та корхона тугатилади ёки қайта ташкил этилади.

Савдога чиқариладиган активларнинг умумий қиймати 100 триллион сўм бўлиб, уларни реализация қилишдан йил якунига қадар камида 14 триллион сўм тушум олиш режалаштирилган.

👉 https://effect.uz/n/232

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Китоблар жуда оғир»: мактаб ўқувчисидан масъулларга мурожаат
 
Мактаб ўқувчиси китоблар оғирлиги масаласида масъулларга мурожаат қилди. Унинг айтишича, дарсликларнинг оғирлиги кичик ёшдаги ўқувчиларга қийинчилик туғдирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21👎2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Энг тоза маҳаллага — 500 миллион сўм ва электромобиль!»
 

Тозалик ва ободонлаштириш соҳаси ходимлари ҳамда экофаоллар рағбатлантирилади. «Энг тоза маҳалла» танлови якунига кўра, 14 та ғолиб маҳалланинг ҳар бирига 500 миллион сўм ажратилади. Шунингдек, хизмат фаолияти учун ҳар бир маҳаллага биттадан электромобиль топширилади.

Узоқ йиллардан буён соҳада меҳнат қилаётган ходимларнинг давлат ОТМларига ўқишга кирган фарзандлари ёки набираларининг контракт тўловлари қоплаб берилади.

Шунингдек, тозалик ва ободонлаштириш соҳаси ходимлари, экофаоллар ҳамда жамоатчилик экологик назоратчиларига 100 та велосипед топширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«CITY TOWER» бўйича янги қарор: хонадон харидорлари нега учинчи тараф сифатида жалб қилинмади?
 
EFFECT.UZ журналистлари «IQBOL ZAMIN SERVIS» МЧЖга тегишли «CITY TOWER» қурилиш лойиҳаси юзасидан суриштирувларни давом эттирмоқда.

Аввалроқ Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда «Aloqabank» АЖ даъвоси бўйича ишни вақтинча тўхтатиб туриш юзасидан Бош прокуратура томонидан протест киритилгани маълум қилинган эди.

Бироқ бугун Ўрта Чирчиқ туманлараро фуқаролик судида банк томонидан киритилган даъво кўриб чиқилиб, даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида қарор қабул қилинган.

Фуқароларнинг айтишича, хонадонларни аввалдан харид қилган шахслар суд жараёнида учинчи тараф сифатида жалб этилмаган. Ваҳоланки, улар банк томонидан мазкур хонадонларга гаров ҳуқуқи ўрнатилишидан аввал уй-жой учун маблағ тўлаган.

Энди асосий савол: банк манфаати инобатга олинган бўлса, хонадон харид қилган юзлаб фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қандай ҳимоя қилинади?

Қолаверса, жиноят иши ҳали якунига етмаган бир шароитда бундай қарор қабул қилиниши қанчалик қонуний? Суд бу ҳолатларни баҳолашда нималарга асосланган? EFFECT.UZ мазкур жараённи кузатишда давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
77 та чиқинди полигони тадбиркорлар учун танловга қўйилди!

Чиқиндиларни бошқариш агентлиги 77 та қаттиқ маиший чиқинди полигонида чиқиндиларни саралаш хизматини йўлга қўйиш учун танлов эълон қилди.

Танлов давлат харидларининг электрон платформасига жойлаштирилган. Унда чиқиндиларни саралаш соҳасида фаолиятини бошлаш ёки кенгайтиришни истаган тадбиркорлар иштирок этиши мумкин.

Танлов орқали тадбиркорларга янги фаолият йўналишини йўлга қўйиш билан бирга, атроф-муҳитни асрашга ҳисса қўшиш имконияти ҳам яратилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram