Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ким уруғни назорат қилса, озиқ-овқатни ҳам назорат қилади — Депутатдан жиддий сигнал
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, профессор Борий Алихонов GMO — генетик модификацияланган озиқ-овқат маҳсулотларининг кенг оммалашуви уруғчилик соҳасида давлатлар ўртасида қарамлик юзага келишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Унинг фикрича, GMO маҳсулотларининг кенг тарқалиши натижасида айрим давлатлар уруғчилик масаласида бошқа давлатларга боғлиқ бўлиб қолиш хавфи мавжуд.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

«GMO — генетик модификацияланган озиқ-овқат маҳсулотларининг кенг оммалашуви натижасида маълум бир давлат бошқа бир давлатга уруғчилик масаласида қарам бўлиб қолиши мумкин», — деди Борий Алихонов.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12
Анваржон Алиев МДҲ архив кенгаши матбуот котиби бўлди
Беларуснинг Минск шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар давлат архив хизматлари раҳбарлари Маслаҳат кенгашининг XXII йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда кенгашнинг ахборот тузилмасини такомиллаштириш бўйича қарор қабул қилиниб, “Ўзархив” агентлиги директори матбуот котиби Алиев Анваржон Орифжонович Маслаҳат кенгашининг расмий матбуот котиби этиб тайинланди.
Қайд этилишича, мазкур қарор кенгашнинг оммавий ахборот воситалари билан алоқаларини кучайтириш, унинг фаолияти ҳақида жамоатчиликка тезкор ва ишончли ахборот етказишга қаратилган.
Шунингдек, янги матбуот котиби кенгаш қарорлари ва ташаббусларини ёритиш, архив меросини сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишда муҳим ўрин тутади.

👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда талабалар ётоқхоналарида амалий-тактик машғулотлар ўтказилмоқда
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан пойтахтдаги барча олий таълим муассасаларига қарашли талабалар ётоқхоналарида амалий-тактик ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Навбатдаги ўқув машғулоти Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясида ташкил этилди.
Машғулот давомида фавқулодда вазиятлар юзага келганда тўғри ҳаракат қилиш, хавфсизлик чораларига риоя этиш ҳамда зарур амалий кўникмаларни шакллантириш бўйича тадбирлар ўтказилди.
Тафсилотлар — видеороликда.

Ўзбек алифбосига ўзгартиш киритилади
Сенатнинг 19-ялпи мажлисида ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид Қонун муҳокама қилиниб, маъқулланди.
Унга кўра, амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат алифбога ўтиш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, янги алифбога ўтиш даврида амалдаги алифбо асосида расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозларнинг муомалада бўлишига тўсқинлик қилинмайди.
Сенаторлар ўзгаришлар ўзбек тилини ривожлантириш, имло қоидаларини такомиллаштириш ва тилни рақамлаштиришга хизмат қилишини таъкидлади.

👍37🔥12👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чорвоқда чўкиб кетган ота ва икки ўғилнинг жасади топилди
Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган ота ва унинг икки ўғлининг жасади топилди. Қидирув операцияси бугун, 10 сентябрь куни якунланган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ғаввослари соат 13:35 да учинчи фуқаронинг ҳам жасадини топган.
Ҳодиса 2 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида содир бўлган. Катерда сайр қилаётган оила аъзоларидан бири чўмилиш учун сувга тушган.
Қутқарув нимчаси бўлмагани сабабли у чўкиб кетган. Унга ёрдам бериш мақсадида акаси ва отаси ҳам сувга тушган ва оқибатда учаласи ҳам чўкиб кетган.
Кичик ўғилнинг жасади 9 сентябрь куни, қолган икки фуқаронинг жасади эса бугун топилган.
Қидирув ишларига ФВВ штаби, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ФВБларининг қўшимча куч ва воситалари ҳамда замонавий қидирув ускуналари жалб этилган.

😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Камроқ ухлаймиз, кўпроқ юрамиз» — Шуҳрат Абдураҳмонов
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда ҳудудларда ишни кабинетдан туриб эмас, балки маҳаллаларга тушган ҳолда ташкил этиш, ҳар бир оила ва корхонадаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, йиғилишда аҳоли бандлигини ошириш, бўш турган объектларни ишга тушириш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллаларда аҳоли даромадларини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам ҳудуддаги ишларни ташкил этиш бўйича ўз ёндашувини билдириб ўтди ва Президентга натижа кўрсатишни ваъда берди.

👍29🔥9😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қонун кучга кирса, давлатда битта алифбо амал қилади” — Нодир Жонузоқ
Ҳукумат департаменти бошлиғи Нодир Жонузоқнинг айтишича, янги қонун кучга кириши билан Ўзбекистонда икки хил алифбодан фойдаланишга чеклов қўйилиб, ягона алифбо амал қилади.
Унинг таъкидлашича, бу ўзгариш мамлакатда алифбодан фойдаланиш бўйича ягона тартибни шакллантиришга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонун муҳокама қилиниб, сенаторлар томонидан маъқулланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳукумат департаменти бошлиғи Нодир Жонузоқнинг айтишича, янги қонун кучга кириши билан Ўзбекистонда икки хил алифбодан фойдаланишга чеклов қўйилиб, ягона алифбо амал қилади.
Унинг таъкидлашича, бу ўзгариш мамлакатда алифбодан фойдаланиш бўйича ягона тартибни шакллантиришга қаратилган.
Қонун кучга кирса, давлатда битта алифбо амал қилади, — деди Нодир Жонузоқ.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонун муҳокама қилиниб, сенаторлар томонидан маъқулланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥11
Саида Мирзиёева Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси этиб тайинланди
Президент фармони билан Президент Администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёева ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди.
Шу тариқа, Саида Мирзиёева Президент Администрацияси раҳбари сифатидаги фаолиятини давом эттирган ҳолда, Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш жараёнига ҳам раҳбарлик қилади.
Бошқарувчи зиммасига марказ фаолиятини ташкил этиш, зарур ҳужжатларни тайёрлаш, давлат органлари ҳамда марказ тузилмалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш каби вазифалар юклатилган.
Тошкент халқаро молия марказини нолдан ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш марказ олдидаги асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

👍43🔥16👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Расмий ОАВ янги алифбода фаолият юритади” — Нодиржон Холбўтаев
Ўзбекистонда ўзбек алифбосини янгилашга оид қонун кучга киргач, ОАВ ва расмий иш юритишни янги алифбога ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 10 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлисида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари Нодиржон Холбўтаев маълум қилди.
Холбўтаевнинг айтишича, қонун кучга киргач, барча ОАВ ягона, стандартлаштирилган ва тасдиқланган янги алифбода фаолият юритиши талаб этилади.
Бу тартиб давлат органлари ва расмий ҳужжат айланмасига ҳам татбиқ этилади.
Шу билан бирга, фуқаролар кундалик ва эркин ёзишмаларида ўзлари ўрганган алифбодан фойдаланиши мумкин. Бироқ расмий иш юритиш ва расмий ОАВда янги алифбодан фойдаланиш талаб этилади.

👍26🔥12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий гвардия фуқарога мурожаат қилганда ўзини таништириши шарт бўлади
Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун муҳокама қилинди.
Қонун билан Миллий гвардия органларининг асосий вазифалари қайта тизимлаштирилмоқда.
Жумладан, жамоат хавфсизлиги ва тартибини таъминлаш, қўриқлаш билан боғлиқ вазифалар оптималлаштирилиб, оммавий тартибсизликларга чек қўйиш янги вазифа сифатида белгиланмоқда.
Шунингдек, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг фуқаролар билан мулоқот қилиш тартиби аниқлаштирилмоқда.
Эндиликда ҳарбий хизматчи фуқарога мурожаат қилганда ўз лавозими, ҳарбий унвони, фамилияси, исми ва отасининг исмини айтиши, мурожаат сабаби ва мақсадини тушунтириши, фуқаронинг талабига кўра хизмат гувоҳномасини кўрсатиши шарт бўлади.

👍4👎1
UzAuto Motors Ўзбекистонда илк бор Equinox PHEV гибрид автомобили сотувини бошлади
UzAuto Motors Ўзбекистонда биринчи марта Chevrolet Equinox PHEV гибрид автомобили сота бошланганини маълум қилди.
Автомобиль Activ 80KM ва Activ 120KM комплектацияларида таклиф этилмоқда.
Улар фақат электр қувватида мос равишда 80 ва 120 кмгача юра олади. Тўлиқ қувватланган аккумулятор ва ёнилғи баки билан умумий юриш захираси 1 000 кмдан ошади.
Нархлар:
▪️ Activ 80KM — 463,5 млн сўм
▪️ Activ 120KM — 478,5 млн сўм
Автомобиль 1,5 литрли турбо двигатель, 188 от кучига эга электромотор, 360° камера, адаптив круиз-контроль, Apple CarPlay, панорамали люк ва бошқа замонавий функциялар билан жиҳозланган.

👎19🔥1
“Бу мажмуа инсон меҳнати ва қадрига бўлган юксак эътибор ифодасидир” — Абдуғани Сангинов
Мўйноқнинг чекка ҳудудида меҳнат қилаётган “Ўзбекнефтегаз” ходимлари учун 144 ўринли ётоқхона, ошхона ва спорт майдонидан иборат янги мажмуа иш бошлади.
👉 https://effect.uz/n/230