Белграддаги кўчалардан бирига «Тошкент» номи берилди
Мазкур қарор Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи доирасида ўтказилган маросимда эълон қилинди.
Икки давлат раҳбарлари бу ташаббусни Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилганининг рамзи сифатида таъкидлади.
Қайд этилишича, янги «Тошкент» кўчаси икки халқ ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик рамзи бўлиб хизмат қилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍26🔥9👎2
Шайхонтоҳурда автомобиль ёнди
9 сентябрь куни соат 13:31 да Шайхонтоҳур туманидаги Зулфияхоним кўчасида автомобиль ёнаётгани ҳақида ФВВга хабар келиб тушган.
Қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 13:33 да бартараф этган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
9 сентябрь куни соат 13:31 да Шайхонтоҳур туманидаги Зулфияхоним кўчасида автомобиль ёнаётгани ҳақида ФВВга хабар келиб тушган.
Қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 13:33 да бартараф этган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Икки аёлни Москвага жўнатаётган шахс аэропортда ушланди
Фарғона шаҳрида яшовчи, 1999 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс икки нафар аёлни Москвада фоҳишалик билан шуғулланишга жалб қилмоқчи бўлган.
Маълум қилинишича, у аёлларга авиачипталарни ўз ҳисобидан олиб беришни ваъда қилган. Эвазига улар Москвага бориб ишлаганидан сўнг, топган даромадининг ярмини унга бериб туришини талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида шахс Фарғона халқаро аэропортида аёлларни Москвага жўнатаётган вақтда ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Жинсий зўравонликка учрадим, аммо ИИБ ҳануз чора кўрмаяпти» – андижонлик аёл жинсий зўравонликка учрагани айтилмоқда
Андижон вилояти Марҳамат туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро Ш.М. ўзига нисбатан жинсий зўравонлик ишлатилгани ва туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан бу ҳолатга эътиборсизлик қилинаётганини айтиб мурожаат қилди.
Мурожаатчининг сўзларига кўра, жорий йилнинг 4 сентябрь куни унинг таниши Т.А. исмли шахс аёлни ўзининг «Gentra» русумли автомашинасида «Дуас» кафеси олдидан миндириб, «Наврўз» МФЙ ҳудудида жойлашган автоуловларни ювиш шохобчасига олиб борган. У ерда аёлга нисбатан жинсий зўравонлик ишлатиб, ҳолатни видеога олгани ва «отангга кўрсатаман» деб қўрқитганини билдирмоқда.
Жабрланувчи руҳий шок ҳолатида бўлгани сабабли якшанба куни «102» қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, содир бўлган воқеа ҳақида хабар берган. Аммо Марҳамат тумани ИИБ ходимлари томонидан ҳозиргача ҳеч қандай амалий чора кўрилмаган.
«Ўзим бориб суд-тиббий экспертизасидан ўтдим. Аммо бу шахсни ҳалигача терговга ҳам жалб қилишгани йўқ. Аёл кишининг ор-номуси топталаётган бир вақтда бундай бепарволик қилиш мумкинми?» — дейди мурожаатчи.
Фуқаро ИИБ тизимидаги ушбу масъулиятсизликдан норози бўлиб, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласида Саида Мирзиёевага ва тегишли юқори идораларга мурожаат қилишдан бошқа чораси қолмаганини билдирмоқда.
Тегишли мутасадди ташкилотлардан ва ҳуқуқ-тартибот органларидан ҳолат бўйича расмий муносабат кутиб қоламиз.

👎2🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўғлимни таржимонлик қилгани учун қамашди — хоразмлик ўқитувчининг мурожаати интернетни ларзага келтирди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳақиқатга кўз юмилмоқда»: Хоразмда таржимон йигит 5 йилга қамалди — оила адолат сўрамоқда
Хоразмда Хитойда 7 йил ўқиб қайтган Суҳроб Аллазаров 5 йил-у 1 ойга қамалди. Оиласининг таъкидлашича, у шунчаки тадбиркорларга таржимонлик қилган, аслида эса тизим қурбонига айланган.
2023 йилда тадбиркорлар Хитойдан товар олишда уни таржимон сифатида жалб қилишган. Ишда 380 минг долларлик кредит ёпилган фирма муҳри ва сохта ҳужжатлар билан ажратилгани аниқланган. Экспертиза ва хитойлик ҳамкор Суҳробнинг имзоси йўқлиги ва фақат таржимон бўлганини тасдиқласа-да, у дастлаб гувоҳ сифатида чақирилиб, сўнг қамоққа олинган.
Гаровда тадбиркорларнинг мулклари турганига қарамай, банк уларни аукционга чиқармай, 280 минг долларлик зарарни кредитни олмаган таржимоннинг ҳам бўйнига қўйган. Оила апелляция ва мутасаддилардан адолат сўрамоқда.
👉 Батафсил
👉 Тўлиқ видео бу ерда

👎6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилишда қоғозбозлик камаяди: ижро ҳужжатлари электрон юритилади
Эндиликда қурилиш объектларидаги муҳим жараёнларни электрон тарзда ҳужжатлаштириш имконияти яратилди.
2026 йил 4 июндаги ПФ-104-сон Президент Фармонига мувофиқ, қурилиш субъектлари томонидан мажбурий юритиладиган ижро ҳужжатларини электрон шаклга ўтказиш белгиланган.
Шу мақсадда назорат.мc.уз платформасида қуйидаги ҳужжатларни электрон юритиш имконияти яратилди:
▪️ Кириш назорати журнали;
▪️ Бетон ишлари журнали;
▪️ Умумий иш юритиш журнали;
▪️ Ёпиқ ишлар далолатномаси.
Электрон тизим орқали қурилиш материалларининг сифати, бетон ишлари, бажарилган ишлар ҳамда кейинчалик ёпилиб кетадиган конструкцияларнинг лойиҳа ва сифат талабларига мувофиқлиги қайд этилади.
Ёпиқ ишларни ички назоратчи, техник назорат ва муаллифлик назорати
вакиллари электрон тарзда тасдиқлаши мумкин.
Янги тизим қурилиш жараёнларини шаффофлаштириш, ҳужжатларни сақлаш ва назоратни тезкор ташкил этиш билан бирга, бино ва иншоотларнинг сифатли, мустаҳкам ва хавфсиз барпо этилишига хизмат қилади

Ким уруғни назорат қилса, озиқ-овқатни ҳам назорат қилади — Депутатдан жиддий сигнал
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, профессор Борий Алихонов GMO — генетик модификацияланган озиқ-овқат маҳсулотларининг кенг оммалашуви уруғчилик соҳасида давлатлар ўртасида қарамлик юзага келишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.
Унинг фикрича, GMO маҳсулотларининг кенг тарқалиши натижасида айрим давлатлар уруғчилик масаласида бошқа давлатларга боғлиқ бўлиб қолиш хавфи мавжуд.

«GMO — генетик модификацияланган озиқ-овқат маҳсулотларининг кенг оммалашуви натижасида маълум бир давлат бошқа бир давлатга уруғчилик масаласида қарам бўлиб қолиши мумкин», — деди Борий Алихонов.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12
Анваржон Алиев МДҲ архив кенгаши матбуот котиби бўлди
Беларуснинг Минск шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар давлат архив хизматлари раҳбарлари Маслаҳат кенгашининг XXII йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда кенгашнинг ахборот тузилмасини такомиллаштириш бўйича қарор қабул қилиниб, “Ўзархив” агентлиги директори матбуот котиби Алиев Анваржон Орифжонович Маслаҳат кенгашининг расмий матбуот котиби этиб тайинланди.
Қайд этилишича, мазкур қарор кенгашнинг оммавий ахборот воситалари билан алоқаларини кучайтириш, унинг фаолияти ҳақида жамоатчиликка тезкор ва ишончли ахборот етказишга қаратилган.
Шунингдек, янги матбуот котиби кенгаш қарорлари ва ташаббусларини ёритиш, архив меросини сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида жамоатчиликни хабардор қилишда муҳим ўрин тутади.

👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда талабалар ётоқхоналарида амалий-тактик машғулотлар ўтказилмоқда
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан пойтахтдаги барча олий таълим муассасаларига қарашли талабалар ётоқхоналарида амалий-тактик ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.
Навбатдаги ўқув машғулоти Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясида ташкил этилди.
Машғулот давомида фавқулодда вазиятлар юзага келганда тўғри ҳаракат қилиш, хавфсизлик чораларига риоя этиш ҳамда зарур амалий кўникмаларни шакллантириш бўйича тадбирлар ўтказилди.
Тафсилотлар — видеороликда.

Ўзбек алифбосига ўзгартиш киритилади
Сенатнинг 19-ялпи мажлисида ўзбек алифбосини такомиллаштиришга оид Қонун муҳокама қилиниб, маъқулланди.
Унга кўра, амалдаги 26 та ҳарф ва 3 та ҳарф бирикмаси ўрнига 28 та ҳарф ва 1 та тутуқ белгисидан иборат алифбога ўтиш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, янги алифбога ўтиш даврида амалдаги алифбо асосида расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозларнинг муомалада бўлишига тўсқинлик қилинмайди.
Сенаторлар ўзгаришлар ўзбек тилини ривожлантириш, имло қоидаларини такомиллаштириш ва тилни рақамлаштиришга хизмат қилишини таъкидлади.

👍37🔥12👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чорвоқда чўкиб кетган ота ва икки ўғилнинг жасади топилди
Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган ота ва унинг икки ўғлининг жасади топилди. Қидирув операцияси бугун, 10 сентябрь куни якунланган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ғаввослари соат 13:35 да учинчи фуқаронинг ҳам жасадини топган.
Ҳодиса 2 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида содир бўлган. Катерда сайр қилаётган оила аъзоларидан бири чўмилиш учун сувга тушган.
Қутқарув нимчаси бўлмагани сабабли у чўкиб кетган. Унга ёрдам бериш мақсадида акаси ва отаси ҳам сувга тушган ва оқибатда учаласи ҳам чўкиб кетган.
Кичик ўғилнинг жасади 9 сентябрь куни, қолган икки фуқаронинг жасади эса бугун топилган.
Қидирув ишларига ФВВ штаби, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ФВБларининг қўшимча куч ва воситалари ҳамда замонавий қидирув ускуналари жалб этилган.

😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Камроқ ухлаймиз, кўпроқ юрамиз» — Шуҳрат Абдураҳмонов
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда ҳудудларда ишни кабинетдан туриб эмас, балки маҳаллаларга тушган ҳолда ташкил этиш, ҳар бир оила ва корхонадаги ҳақиқий ҳолатни ўрганиш зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, йиғилишда аҳоли бандлигини ошириш, бўш турган объектларни ишга тушириш, янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллаларда аҳоли даромадларини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Йиғилишда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ҳам ҳудуддаги ишларни ташкил этиш бўйича ўз ёндашувини билдириб ўтди ва Президентга натижа кўрсатишни ваъда берди.

👍29🔥9😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қонун кучга кирса, давлатда битта алифбо амал қилади” — Нодир Жонузоқ
Ҳукумат департаменти бошлиғи Нодир Жонузоқнинг айтишича, янги қонун кучга кириши билан Ўзбекистонда икки хил алифбодан фойдаланишга чеклов қўйилиб, ягона алифбо амал қилади.
Унинг таъкидлашича, бу ўзгариш мамлакатда алифбодан фойдаланиш бўйича ягона тартибни шакллантиришга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонун муҳокама қилиниб, сенаторлар томонидан маъқулланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ҳукумат департаменти бошлиғи Нодир Жонузоқнинг айтишича, янги қонун кучга кириши билан Ўзбекистонда икки хил алифбодан фойдаланишга чеклов қўйилиб, ягона алифбо амал қилади.
Унинг таъкидлашича, бу ўзгариш мамлакатда алифбодан фойдаланиш бўйича ягона тартибни шакллантиришга қаратилган.
Қонун кучга кирса, давлатда битта алифбо амал қилади, — деди Нодир Жонузоқ.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенатининг 19-ялпи мажлисида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонун муҳокама қилиниб, сенаторлар томонидан маъқулланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥11
Саида Мирзиёева Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси этиб тайинланди
Президент фармони билан Президент Администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Мирзиёева ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди.
Шу тариқа, Саида Мирзиёева Президент Администрацияси раҳбари сифатидаги фаолиятини давом эттирган ҳолда, Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш жараёнига ҳам раҳбарлик қилади.
Бошқарувчи зиммасига марказ фаолиятини ташкил этиш, зарур ҳужжатларни тайёрлаш, давлат органлари ҳамда марказ тузилмалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш каби вазифалар юклатилган.
Тошкент халқаро молия марказини нолдан ташкил этиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш марказ олдидаги асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

👍43🔥16👎4