EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тошкентдан Маврикийга илк тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади
 
2026 йил 26 декабрдан Тошкент — Маврикий йўналишида илк бор тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади. Шу муносабат билан Тошкентда Ўзбекистон ва Маврикий туризм соҳаси вакиллари иштирокида икки томонлама бизнес мулоқоти ўтказилган.
 
Учрашувда икки мамлакат ўртасида туристик лойиҳаларни йўлга қўйиш, ҳамкорликни кенгайтириш ва сайёҳлар оқимини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Дастлабки босқичда 26 декабрь ҳамда январь ойларида Тошкент — Маврикий — Тошкент йўналишида жами 4 та рейс амалга оширилиши режалаштирилган. 2027 йил июнидан эса йўналиш бўйича ҳафтасига бир марта мунтазам қатновларни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.

Янги авиайўналиш Ўзбекистоннинг Африка туризм бозоридаги имкониятларини кенгайтириши билан бирга, Тошкентнинг Марказий Осиё ва МДҲ давлатларидан Маврикийга йўловчиларни йўналтирувчи транзит марказ сифатидаги салоҳиятини ҳам ошириши кутилмоқда.

Келгусида Қозоғистон, Россия ва бошқа МДҲ давлатлари фуқаролари Тошкент орқали Маврикийга парвоз қилиш имкониятига эга бўлиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Сербия стратегик шерик бўлди

Белградда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия Президенти Александр Вучич музокаралари якунланиб, икки давлат ўртасида стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида қўшма декларация имзоланди.

Давлат раҳбарлари ҳузурида меҳнат мобиллиги ва миграция, автомобиль ва темирйўл транспорти, қишлоқ ва сув хўжалиги, божхона, қайта тикланувчи энергетика, фармацевтика, туризм, маданият, рақамлаштириш ва электрон ҳукумат каби соҳаларда ҳамкорликка оид ҳужжатлар алмашилди.

Шунингдек, эркин савдо тўғрисидаги битим бўйича музокараларни бошлаш учун ишчи гуруҳ тузиш, Ўрта йўлакни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий дипломатия соҳаларида ҳамкорлик қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Бундан ташқари, кинематография, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, меҳнат хавфсизлиги, ногиронлиги бўлган шахсларни ҳимоя қилиш ҳамда 2026–2028 йилларда маданият соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича ҳужжатлар имзоланди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти ва Вое­водина автоном ўлкаси ўртасида шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида келишув тузилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🔥13👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нукусдаги Ramada меҳмонхонасида ёнғин чиқди

Бугун, 8 сентябр куни Нукус шаҳридаги «Матика» кўчасида жойлашган Ramada меҳмонхона ҳудудидаги алоҳида қурилган ёрдамчи бинода ёнғин содир бўлди.

Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ маълумотига кўра, ҳодиса ҳақида 112 тизими орқали хабар келиб тушган. Шундан сўнг ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 14:35 да тўлиқ бартараф этган.

Ёнғин оқибатида меҳмонхонанинг ёрдамчи биноси — бассейн жойлашган иншоотнинг тахминан 80 квадрат метр майдони ёниб, зарар кўрган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Зироат Мирзиёева Сербиянинг маданий мероси билан танишди

Ўзбекистон ва Сербия биринчи хонимлари Белградда мамлакатнинг тарихий ва маданий мероси билан танишди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи доирасида Биринчи хоним Зироат Мирзиёева Сербия Биринчи хоними Тамара Вучич ҳамроҳлигида Белграддаги қатор маданий объектларга ташриф буюрди.

Ташриф давомида улар Сербия Миллий музейи экспозициялари, археологик топилмалар, серб ва жаҳон санъати асарлари ҳамда анъанавий ҳунармандчилик кўргазмаси билан танишди.

Шунингдек, XII асрга оид Мирослав Инжилига алоҳида эътибор қаратилди. Нодир қўлёзма 2005 йилда ЮНЕСКОнинг «Жаҳон хотираси» халқаро реестрига киритилган.

Шундан сўнг биринчи хонумлар Сербиянинг муҳим маънавий рамзларидан бири бўлган Авлиё Савва черковига ташриф буюрди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍62🔥18👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тез ёрдамга йўл бермаган ҳайдовчи жазоланди

Тошкентда сирена ёқилган тез ёрдам автомобилига йўл бермаган BYD ҳайдовчисига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤷‍♂2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда талабалардан гиёҳвандлик моддаси топилди

Тошкентнинг бир қатор туманларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида интернет орқали гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан боғлиқ фаолиятда гумон қилинган 14 нафар шахс қўлга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ишламаган фуқароларга миллиард сўмлик иш ҳақи ҳисобланган пул эса ўзлаштирилгани аниқланган

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сирдарё вилояти бошқармаси текширувида бошқарма масъуллари айрим фуқароларни ишчи сифатида расмийлаштириб, амалда ишламаганига қарамай, уларга 1 миллиард сўм иш ҳақи ҳисоблагани маълум бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БМТ АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ойни АҚШ мулки деб эълон қилиш ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди|

БМТ Бош котибининг вакили Стефан Дюжаррик космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш тарафдори эканини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔2
Сербия Ўзбекистонга ракета ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликни таклиф қилди.

Сербия президенти Александр Вучич Ўзбекистон билан мудофаа саноати, жумладан узоқ масофали баллистик ракеталар ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

Унинг айтишича, Сербия ҳозир қисқа масофали ракеталар ишлаб чиқармоқда ва узоқ масофали ракеталар ишлаб чиқаришни бир йил ичида бошлаши мумкин.

Бу ҳақда 8 сентябрь куни Белградда ўтказилган Ўзбекистон–Сербия бизнес форумида маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21🔥13👎3
Чорвоқда чўкиб кетган 3 фуқародан бирининг жасади топилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида чўкиб кетган уч нафар фуқародан бирининг жасади топилди.

Фожиа 2 сентябрь куни «Бурчмулла» МФЙ ҳудудида содир бўлган. Маълум қилинишича, ота ва унинг икки нафар ўғли катерда сайр қилиш вақтида сувга тушиш тақиқланган ҳудудга борган.
Улар қутқарув нимчаларисиз сувга тушиб, чўкиб кетган.

Ҳодиса ҳақида хабар тушиши билан ФВВ ғаввос-қутқарувчилари қидирув ишларини бошлаган. Қидирув ишларига Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ФВБларидан қўшимча кучлар ҳам жалб этилган.

Бугун соат 13:02 да фуқаролардан бирининг жасади топилган.

Қолган икки нафар фуқарони қидириш ишлари давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Белграддаги кўчалардан бирига «Тошкент» номи берилди

Мазкур қарор Президент Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи доирасида ўтказилган маросимда эълон қилинди.

Икки давлат раҳбарлари бу ташаббусни Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги муносабатлар стратегик шериклик даражасига кўтарилганининг рамзи сифатида таъкидлади.

Қайд этилишича, янги «Тошкент» кўчаси икки халқ ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик рамзи бўлиб хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26🔥9👎2