EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон PISA рейтингида 32 поғона юқорилади

Ўзбекистон дунё бўйлаб 91 та таълим тизими иштирок этган Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) томонидан ўтказиладиган PISA 2025 халқаро тадқиқотида иккинчи бор иштирок этди.

Тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон ўқувчилари табиий фанлар бўйича 438 балл тўплаб, 91 та давлат ва таълим тизими орасида 48-ўринни эгаллади.
Таққослаш учун, PISA 2022 тадқиқотида Ўзбекистон табиий фанлар бўйича 355 балл билан 80-ўринда қайд этилган. Шу тариқа, 2025 йилда натижа 83 баллга ошган, мамлакат рейтингида эса 32 поғона юқорилаш кузатилган.

PISA 2025 тадқиқоти учун OECD томонидан республика бўйлаб тасодифий ва репрезентатив танлов асосида 233 та мактаб танлаб олинган. Унда 15 ёшли 8 652 нафар ўқувчи иштирок этган.
2022 йилги илк иштирокда эса Ўзбекистоннинг 202 та мактабидан 7 293 нафар ўқувчи қамраб олинган.

PISA тадқиқотида ўқувчиларнинг математика, табиий фанлар, ўқиш ва рақамли саводхонлик соҳаларидаги билим ва кўникмалари баҳоланади. PISA 2025 тадқиқотида табиий-илмий саводхонлик устувор йўналиш сифатида белгиланган.
Маълумот учун, PISA халқаро тадқиқоти 2000 йилдан буён ҳар уч йилда бир марта ўтказиб келинади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17🔥9
Эрта никоҳ ҳақида хабар бериш шарт, яширганлар жаримага тортилиши мумкин

Ўзбекистонда эрта никоҳ ёки 16 ёшгача бўлган ҳомиладорлик ҳолатлари ҳақида тегишли идораларга хабар бермаганлик учун жарима жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Тегишли қонун лойиҳаси 19 сентябрга қадар жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.

Лойиҳага кўра, маҳалла, ФҲДЁ, таълим ва тиббиёт муассасалари, шунингдек, диний ташкилотлар вакиллари бундай ҳолатлардан хабардор бўлган тақдирда, бу ҳақда ички ишлар органлари ҳамда «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига хабар бериши керак бўлади.

Хабар бермаган фуқаролар ва хизматчиларга 3–5 БҲМ, мансабдор шахсларга эса 5–10 БҲМ миқдорида жарима солиш таклиф этилмоқда.

Қоида бир йил давомида такроран бузилса, жарима миқдори яна оширилиши мумкин.

📌 Қонун лойиҳаси ҳозирча таклиф мақомида бўлиб, жамоатчилик муҳокамасидан сўнг унга ўзгартишлар киритилиши мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Трамп: «Ой бизники» — аммо қонун бунга йўл қўймайди

🇺🇸 АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида Ой суратини «The Moon Is Ours» — «Ой бизники» деган ёзув билан эълон қилди. Пост 6 сентябрь куни жойланган.

Бироқ мазкур баёнотнинг юридик кучи йўқ.

1967 йилда қабул қилинган Космос тўғрисидаги халқаро шартномага кўра, Ой ва бошқа осмон жисмлари давлатлар томонидан миллий ҳудуд сифатида ўзлаштирилиши ёки уларга нисбатан суверенитет ўрнатилиши мумкин эмас.

Шунинг учун АҚШнинг Ойга биринчи бўлиб инсон юборгани ҳам унга Ойга эгалик қилиш ҳуқуқини бермайди.

Яъни, Трампнинг «Ой бизники» деган баёноти халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан Ойга нисбатан АҚШ мулк ҳуқуқини юзага келтирмайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔴 LIVE | EFFECT.UZ

Effect.uz жамоаси айни дамда Хоразм вилояти маъмурий судида.

Тафсилотлар — бевосита суд жараёнидан.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Транспорт назоратида янги тартиб

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида Транспорт назорати инспекцияси инспекторлари назорат-рейд тадбирларида боди-камералардан фойдаланишни бошлади.

Янги амалиёт назорат жараёнларининг шаффофлиги ва қонунийлигини ошириш, шунингдек, фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган.

Боди-камералардан фойдаланиш амалиёти кейинчалик инспекциянинг бошқа ҳудудий бўлимларида ҳам босқичма-босқич жорий этилади.

2027 йилнинг биринчи ярмига қадар инспекторларни боди-камералар билан тўлиқ таъминлаш режалаштирилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Шавкат Мирзиёев Сербияда тантанали кутиб олинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сербияга расмий ташрифи доирасида Белграддаги Сербия саройида тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Сербия Президенти Александр Вучич Ўзбекистон давлат раҳбарини самимий қарши олди.

Маросимда фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Сербия давлат мадҳиялари янгради. Шунингдек, артиллерия тўпларидан 10 марта ўқ узилиб, тантанали салют берилди.

Шундан сўнг икки давлат раҳбарлари расмий делегациялар аъзолари билан саломлашиб, олий даражадаги музокараларни бошлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25🔥16👎1🤔1
Жанубий Кореяда 19 нафар ўзбекистонлик фуқаро қидирувда

Жанубий Кореяда ўз мамлакатлари ёки бошқа давлатларда жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган 110 нафар хорижлик яширинаётгани тахмин қилинмоқда. Улар орасида 19 нафар ўзбекистонлик бор.

Бу ҳақда Жанубий Корея Миллий полиция агентлиги (NPA) маълумотларига таяниб, The Korea Times хабар берди.

Маълумотларга кўра, 12 август ҳолатига кўра, Интерпол сўровлари бўйича энг кўп қидирилаётганлар Хитой фуқаролари — 40 нафар. Кейинги ўринларда Ўзбекистон — 19 нафар, Мўғулистон — 17 нафар ва Вьетнам — 13 нафар.

Жиноят турлари орасида энг кўп ҳолат фирибгарлик — 47 та бўлган. Шунингдек, гиёҳвандлик билан боғлиқ 7 та, ўғрилик, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш, тан жароҳати етказиш ва унга уриниш билан боғлиқ ҳолатлардан 5 тадан қайд этилган

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Тошкентда қурилиш объекти ёнди

Бугун, 8 сентябрь куни, Тошкент шаҳрининг Янги Тошкент тумани ҳудудидаги қурилиш объектининг юқори қисмида ёнғин содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилишича, объектда қурилиш материаллари ёнаётгани ҳақида 112 тизими орқали хабар келиб тушган.

Ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 15:40 да тўлиқ бартараф этган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Қоидабузарлик ҳақида хабар берганларга пул берилади

Ўзбекистонда лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига оид қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартиби тасдиқланди.

Янги тартибга кўра, фуқаролар қоидабузарлик ҳақида махсус электрон тизим ёки Адлия вазирлигининг мобил иловаси орқали хабар бериши мумкин.

Хабарда қоидабузарлик тури, содир этилган ҳудуд, ҳолатни тасдиқловчи фото ёки видеоматериаллар ҳамда зарур маълумотлар кўрсатилиши лозим.

Тақдим этилган маълумотлар тасдиқланиб, қоидабузардан жарима ундирилса, хабар берган шахсга ундирилган жариманинг 10 фоизи миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Хабарлар ваколатли орган томонидан 10 иш куни давомида кўриб чиқилади. Мукофот фуқаронинг банк картаси ёки ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

Мазкур қарор 2026 йил 8 декабрдан кучга киради.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Damas’да 25 нафар бола ташиган ҳайдовчи ушланди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Damas автомашинасида 25 нафар боғча боласини ташиган ҳайдовчи аниқланди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълум қилишича, ҳолат 4 сентябрь куни Оҳангарон кўчасида содир бўлган. ЙПХ инспектори оқ рангли Damas’ни тўхтатиб, текширув ўтказган.

Текширув давомида автомашинада йўловчиларни меъёрдан ортиқ ташиш қоидаси бузилгани ва салонда 25 нафар бола бўлгани аниқланган.

Шунингдек, ҳайдовчида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлар бўлмаган. У аввал маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун суд қарори билан ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилгани маълум бўлган.

Ҳозирда Damas вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Учкўприк ҳокими лавозими «нархи» ошдими?

Учкўприк тумани ҳокими лавозимига тайинлаш эвазига 80 минг АҚШ доллари талаб қилган шахслар 2023 йилда қўлга олинган эди.

Бугун эълон қилинган хабарда эса мазкур лавозим учун 210 минг доллар талаб қилингани маълум қилинди. Гумонланувчи келишилган маблағнинг 100 минг долларини олаётган вақтда ушланган.

Шу тариқа, уч йил ичида тилга олинган сумма 80 минг доллардан 210 минг долларга ошган.

Қизиқ жиҳати — нега айнан Учкўприк ҳокими лавозими билан боғлиқ бундай ҳолатлар яна ва яна тилга олинмоқда?

Бу саволга тегишли идоралар ойдинлик киритиши қизиқ.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Тошкентдан Маврикийга илк тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади
 
2026 йил 26 декабрдан Тошкент — Маврикий йўналишида илк бор тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади. Шу муносабат билан Тошкентда Ўзбекистон ва Маврикий туризм соҳаси вакиллари иштирокида икки томонлама бизнес мулоқоти ўтказилган.
 
Учрашувда икки мамлакат ўртасида туристик лойиҳаларни йўлга қўйиш, ҳамкорликни кенгайтириш ва сайёҳлар оқимини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Дастлабки босқичда 26 декабрь ҳамда январь ойларида Тошкент — Маврикий — Тошкент йўналишида жами 4 та рейс амалга оширилиши режалаштирилган. 2027 йил июнидан эса йўналиш бўйича ҳафтасига бир марта мунтазам қатновларни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.

Янги авиайўналиш Ўзбекистоннинг Африка туризм бозоридаги имкониятларини кенгайтириши билан бирга, Тошкентнинг Марказий Осиё ва МДҲ давлатларидан Маврикийга йўловчиларни йўналтирувчи транзит марказ сифатидаги салоҳиятини ҳам ошириши кутилмоқда.

Келгусида Қозоғистон, Россия ва бошқа МДҲ давлатлари фуқаролари Тошкент орқали Маврикийга парвоз қилиш имкониятига эга бўлиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram