EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

7 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Хайсин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда давлат раҳбарига Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг самимий саломи ва эзгу тилаклари етказилди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш, савдо, инвестиция, таълим ва партиялараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми ортиб, Хитой компаниялари иштирокидаги қўшма лойиҳалар сони кўпайиб бораётгани қайд этилди.

Шунингдек, парламентлараро ва партиялараро алоқаларни кенгайтириш, Ўзбекистонда Хитойнинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини очиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида парламентлараро ва партиялараро ҳамкорлик бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥10🤷‍♂2👎1
Энди Паркентдан Тошкентга 50 дақиқада етиб бориш мумкин.

7 сентябрдан Паркент–Тошкент–Паркент йўналишида электропоезд қатнови йўлга қўйилди

Поезд 1154 нафаргача йўловчи ташиши мумкин. Чипта нархи катталар учун 10 минг сўмгача, 10 ёшгача бўлган болалар учун 6,5 минг сўм этиб белгиланган. Йўл вақти 50 дақиқани ташкил этади.

Қатнов учун 24 километрлик Байтқўрғон–Паркент электрлаштирилган темирйўл линияси барпо этилди. Лойиҳа доирасида кўприклар, йўл ўтказгичлари, темирйўл кесишмалари ва «Паркент» бекати қурилди.

Янги қатнов Паркент аҳолиси учун транспорт имкониятларини кенгайтириш ва ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонлик келин никоҳдан сўнг 100 минг долларлик тиллалар билан ғойиб бўлди

Маълум бўлишича, 28 ёшли ўзбекистонлик аёл Туркия фуқаросига турмушга чиққан. Бироқ у никоҳ кечасидан сўнг ғойиб бўлган

Эрининг оиласи аёл билан бирга тахминан 100 минг долларлик тилла тақинчоқлар ҳам йўқолганини билдирган.

Оиланинг айтишича, тўй маросимига 200 минг долларга яқин маблағ сарфланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Профилактика инспекторларига янги ваколатлар берилади

Президент қарорига кўра, профилактика инспекторлари:
🔹 маҳалла кўчаларида йўл ҳаракати қоидаларининг 4 турдаги бузилиши бўйича чора кўради
🔹 биринчи марта содир этилган 17 турдаги ҳуқуқбузарлик учун огоҳлантириш беради
🔹 9 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича ишларни кўриб, жазо қўллайди.

Инспекторлар фаолияти аҳолининг ишончи, ҳуқуқбузарликлар сони ва уларнинг такрорланиши асосида баҳоланади.

Фуқаролар профилактика инспекторига нисбатан «ишончсизлик ташаббуси» билдириши мумкин.

2026 йил 1 ноябрдан патруль-пост ва қўриқлаш хизматларига ҳам йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича айрим ваколатлар берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔3
Тошкентда 3-синф ўқувчиси металл буюм ютишга мажбурлангани айтилмоқда

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 151-мактабда 3-синф ўқувчисига юқори синф ўқувчилари томонидан номаълум металл буюм оғзига солиб юборилгани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, воқеа 2 сентябрь куни бола ҳожатхонага чиққан вақтда содир бўлган. Бола қўрққани сабабли ҳолат ҳақида дарҳол хабар бермаган.

5 сентябрь куни унинг соғлиғи кескин ёмонлашиб, кучли оғриқлар билан шифохонага олиб борилган. Рентген текширувида боланинг ички аъзоларида металл буюм борлиги аниқланган.

Оиланинг маълум қилишича, бола оғир аҳволда шошилинч операция қилинган. Тахминан 3 соат давом этган жарроҳлик амалиётида ичакнинг шикастланган қисми олиб ташланган. Ҳозирда у реанимация бўлимида даволанмоқда.

Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси боланинг аҳволи қониқарли эканини маълум қилди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Текширув натижалари бўйича қўшимча маълумот берилиши айтилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8🔥3🤷‍♂1
Туркия: ёз мавсуми кузгача давом этадиган манзиллар

Туркиянинг Эгей ва Ўрта ер денгизи соҳилларида ёз мавсуми кузгача давом этмоқда: Эхпедиа Груп маълумотларига кўра, сўнгги дақиқаларда тезкор таътил режалаштираётган сайёҳлар учун Анталия, Бодрум, Чешме ва Мармарис каби илиқ денгиз ҳамда 232 та «Мовий байроқ»ли соҳилларга эга энг оммабоп манзиллар маълум қилинди.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
КЎЗИ ОЖИЗ УЛУҒБЕКНИНГ УЙИ НЕГА АУКЦИОНДА? Фарғона шаҳрида яшовчи, кўзи ожиз I гуруҳ ногирони Солиев Улуғбек Валижонович бир саволга жавоб изламоқда: 2018 йилда уй-жой масаласини ҳал қилиш учун ажратилган, унинг айтишича, 12 минг доллар маблағ ҳисобидан олинган…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўзи ожиз Улуғбекнинг хонадони аукциондан олиб қолинадими?

Effect.uz кўтарган масала ортидан масъуллар ҳаракатга ўтди!
Кўзи ожиз, 1-гуруҳ ногирони Солиев Улуғбек Валижоновичнинг хонадони нега аукционга чиқарилгани ҳақида аввалроқ
Effect.uz веб-сайтида танқидий мақола эълон қилган эдик.

Мақоладан сўнг Улуғбек ака бизга мурожаат қилиб, Фарғона вилояти Ижтимоий кўмак бошқармаси юристи ҳолатни ўрганаётганини маълум қилди.

Аммо бугунги воқеа масалага янада жиддий тус берди. 7 сентябрь. Соат 20:30.
Иш вақти якунланган бўлишига қарамай, Фарғона вилояти ҳокимлиги биносидаги фуқаролар қабули хонасида вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари Шерзод Полвонов бизни қабул қилди.

У масаланинг моҳиятини тинглаб, 8 сентябрь куни вақт ажратиб, ҳолатни жойига чиқиб ўрганишини, Улуғбек аканинг ўзи билан суҳбатлашишини ва қонун доирасида ечим излашини билдирди.

Шерзод Полвоновнинг таъкидлашича Ҳар бир фуқаронинг мурожаати жойига чиқиб ўрганилади ва ижобий ечим йўллари топилади. Ногирон фуқаролар Ўзбекистон Республикаси ҳимоясида. Бу менинг нафақат давлат раҳбари томонидан зиммамга юклатилган вазифам, балки инсоний бурчим ҳам.

Энди жамоатчилик кутаётган энг муҳим савол
Улуғбек аканинг хонадони нима бўлади?
Агар ўрганиш жараёнида хонадоннинг аукционга чиқарилишида қонун бузилиши ёки Улуғбек аканинг ҳуқуқлари бузилгани аниқланса, уни аукциондан олиб қолиш ва қонуний эгасига расмийлаштириш имкони борми? Бу саволларга масъул идоралар аниқ ҳуқуқий баҳо бериша керак.

Биз ҳозирча уй қайтарилди демаяпмиз. Биз масалани жойига чиқиб ўрганилади, деган ваъдани қайд этяпмиз. Эртага эса гап эмас амалий натижа муҳим.
Effect.uz бу масалани назоратда ушлаб жараёни ёритиб боради. Чунки бу ерда гап шунчаки кўчмас мулк ҳақида эмас.

Гап кўзи ожиз, 1-гуруҳ ногирони бўлган инсоннинг ягона бошпанаси, унинг қонуний ҳуқуқи ва инсон қадри ҳақида.
Улуғбек аканинг уйи сақлаб қолинадими?
Жавобни эртага ўрганиш ишлари кўрсатади. Биз эса натижа қандай бўлишидан қатъи назар, уни жамоатчиликка етказамиз.


EFFECT.UZ воқеалар ривожини ёритишда давом этади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
GoTürkiye лойиҳалари халқаро эътирофга сазовор бўлди

Туркиянинг GoTürkiye лойиҳалари халкаро эътирофга сазовор бўлди: «So Turkish, Go Turkish» кампания фильми ҳамда «Antalya Gambit» ва «İstanbul My Love» мини-сериаллари нуфузли US International Awards 2026 танловида юқори мукофотларни қўлга киритди.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2