EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон ва Хитой ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

Ўзбекистон Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов ва Хитой Жамоат хавфсизлиги вазири Ван Сяохун музокара ўтказди.

Унда 2026–2027 йилларга мўлжалланган йўл харитаси ижроси ва «Марказий Осиё Хитой» форматидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар терроризм, экстремизм, наркотрафик ва трансмиллий жиноятчиликка қарши кураш, шунингдек, киберхавфсизлик, рақамли криминалистика, биометрик идентификация ва дронлардан фойдаланиш соҳаларида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Пўлат Бобожонов янги лавозимга тайинланди

Пўлат Раззақович Бобожонов Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари этиб тайинланди.

У бунга қадар Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥9😢1
Трамп Нью-Мексикони «Янги Америка» деб аташни таклиф қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Нью-Мексикони «Янги Америка» деб қайта номлашни таклиф қилди. У бу ғояни Truth Social постида илгари сурган.

Бироқ штат номини ўзгартириш бўйича ҳозирча расмий қарор қабул қилинмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4😢1
Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

7 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро алоқалар бўлими мудири Лю Хайсин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда давлат раҳбарига Хитой Раиси Си Цзиньпиннинг самимий саломи ва эзгу тилаклари етказилди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш, савдо, инвестиция, таълим ва партиялараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми ортиб, Хитой компаниялари иштирокидаги қўшма лойиҳалар сони кўпайиб бораётгани қайд этилди.

Шунингдек, парламентлараро ва партиялараро алоқаларни кенгайтириш, Ўзбекистонда Хитойнинг етакчи олий таълим муассасалари филиалларини очиш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида парламентлараро ва партиялараро ҳамкорлик бўйича қўшма «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥10🤷‍♂2👎1
Энди Паркентдан Тошкентга 50 дақиқада етиб бориш мумкин.

7 сентябрдан Паркент–Тошкент–Паркент йўналишида электропоезд қатнови йўлга қўйилди

Поезд 1154 нафаргача йўловчи ташиши мумкин. Чипта нархи катталар учун 10 минг сўмгача, 10 ёшгача бўлган болалар учун 6,5 минг сўм этиб белгиланган. Йўл вақти 50 дақиқани ташкил этади.

Қатнов учун 24 километрлик Байтқўрғон–Паркент электрлаштирилган темирйўл линияси барпо этилди. Лойиҳа доирасида кўприклар, йўл ўтказгичлари, темирйўл кесишмалари ва «Паркент» бекати қурилди.

Янги қатнов Паркент аҳолиси учун транспорт имкониятларини кенгайтириш ва ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонлик келин никоҳдан сўнг 100 минг долларлик тиллалар билан ғойиб бўлди

Маълум бўлишича, 28 ёшли ўзбекистонлик аёл Туркия фуқаросига турмушга чиққан. Бироқ у никоҳ кечасидан сўнг ғойиб бўлган

Эрининг оиласи аёл билан бирга тахминан 100 минг долларлик тилла тақинчоқлар ҳам йўқолганини билдирган.

Оиланинг айтишича, тўй маросимига 200 минг долларга яқин маблағ сарфланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Профилактика инспекторларига янги ваколатлар берилади

Президент қарорига кўра, профилактика инспекторлари:
🔹 маҳалла кўчаларида йўл ҳаракати қоидаларининг 4 турдаги бузилиши бўйича чора кўради
🔹 биринчи марта содир этилган 17 турдаги ҳуқуқбузарлик учун огоҳлантириш беради
🔹 9 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича ишларни кўриб, жазо қўллайди.

Инспекторлар фаолияти аҳолининг ишончи, ҳуқуқбузарликлар сони ва уларнинг такрорланиши асосида баҳоланади.

Фуқаролар профилактика инспекторига нисбатан «ишончсизлик ташаббуси» билдириши мумкин.

2026 йил 1 ноябрдан патруль-пост ва қўриқлаш хизматларига ҳам йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича айрим ваколатлар берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔3
Тошкентда 3-синф ўқувчиси металл буюм ютишга мажбурлангани айтилмоқда

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 151-мактабда 3-синф ўқувчисига юқори синф ўқувчилари томонидан номаълум металл буюм оғзига солиб юборилгани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, воқеа 2 сентябрь куни бола ҳожатхонага чиққан вақтда содир бўлган. Бола қўрққани сабабли ҳолат ҳақида дарҳол хабар бермаган.

5 сентябрь куни унинг соғлиғи кескин ёмонлашиб, кучли оғриқлар билан шифохонага олиб борилган. Рентген текширувида боланинг ички аъзоларида металл буюм борлиги аниқланган.

Оиланинг маълум қилишича, бола оғир аҳволда шошилинч операция қилинган. Тахминан 3 соат давом этган жарроҳлик амалиётида ичакнинг шикастланган қисми олиб ташланган. Ҳозирда у реанимация бўлимида даволанмоқда.

Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси боланинг аҳволи қониқарли эканини маълум қилди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Текширув натижалари бўйича қўшимча маълумот берилиши айтилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8🔥3🤷‍♂1
Туркия: ёз мавсуми кузгача давом этадиган манзиллар

Туркиянинг Эгей ва Ўрта ер денгизи соҳилларида ёз мавсуми кузгача давом этмоқда: Эхпедиа Груп маълумотларига кўра, сўнгги дақиқаларда тезкор таътил режалаштираётган сайёҳлар учун Анталия, Бодрум, Чешме ва Мармарис каби илиқ денгиз ҳамда 232 та «Мовий байроқ»ли соҳилларга эга энг оммабоп манзиллар маълум қилинди.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4👍1