EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муштлашган ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб, бошқа ҳайдовчи билан жанжаллашган ва уни урган шахс акс этган видео тарқалди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
IQBOL ZAMIN SERVIS МЧЖдан алданган фуқаролар Тошкент шаҳар ҳокимлигига келди

Бундан аввал Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги фуқаролар мурожаатини хал этиш учун ва фуқаролар қайта учрашиш учун 10 кун кейин яна эса 9 ккн муддат сўраган эди.

Бироқ, ҳокимлик берилган ваъдаларини бажармади.

Бундан норози бўлган фуқаролар Тошкент шаҳар ҳокимини қабулини сўрашмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди фуқаро ўз мурожаатини ўзи назорат қилади

Президент Халқ қабулхонаси ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида фуқаролар мурожаатларини кузатиш имконини берувчи СМС-хабарнома орқали қайта алоқа хизмати ишга туширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев лавозимидан озод этилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Непалда содир бўлган ҳалокатли сув тошқинидан 11 кун ўтиб, бир аёл тирик ҳолда топилди

Қутқарувчилар сув босган уйнинг тўртинчи қаватида қолиб кетган аёлни олиб чиқиш учун деворни бузишга мажбур бўлган. Қутқарилган аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, сув берилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 1 344 киши ҳалок бўлган, 4 887 киши эса бедарак йўқолган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Туркиянинг энг мафтункор соҳиллари

Сув бўйидаги хотиржамликни тарғиб қилувчи «Блуе Минд» концепциясидан баҳраманд бўлишни ва бетакрор табиат қўйнида ҳордиқ чиқаришни истаганлар учун Туркиянинг Эгей ва Ўрта ер денгизи соҳиллари энг мукаммал манзилдир. Асрий «Мовий саёҳат» анъанаси, мусаффо фируза кўрфазлар, антик давр мероси ҳамда мазали Эгей ва Ўрта ер денгизи таомларини бирлаштирган ушбу гўшалар саёҳатчиларга унутилмас хотираларни ва мукаммал руҳий сукунатни тақдим этади.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳрихондаги “ер ўйини”: яширин камерага тушган амалдорлар, қамоқ таҳдиди ва аукциондаги ер атрофидаги фитналар

Шаҳрихон туманида президент топшириғи билан очиқ аукцион орқали сотилган ер майдони атрофидаги сунъий можаро оддий ер низоси чегарасидан чиқиб, маҳаллий амалдорлар фитнаси ва қонунбузарликларини фош этмоқда.

Кадастр эътиборсизлиги, айрим масъуллар ва аҳолидаги "бегонани сиғдирмаслик" каби маҳаллийчилик кайфияти сабаб тадбиркорнинг мулкига тажовуз қилиниб, содир этилган провокация орқали у айбдорга чиқарилмоқда.

Аҳволни ўнглаши лозим бўлган маҳаллий мутасаддилар эса ноқонуний қурилиб олинган бинони ва суд қарорини яшириш учун холис журналистлик суриштирувини олиб бораётган ОАВ ходимларига нисбатан аҳолини гижгижлаб, сохта айблов ва туҳматлар тарқатмоқда.

Туман ҳокими ҳам масаланинг ягона ва қонуний ечими – йўл бошидаги ноқонуний қурилма бузилиб, тадбиркор аҳоли учун ажратган 7 метрлик кенг кўча очилиши эканини таъкидлади.

👉
Батафсил

👉
Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Огоҳлантириш нега 6 йил кечикди?

Болта Ҳакуловнинг 593 квадрат метр ер майдони ва бузилиши белгиланган девор юзасидан мурожаати бўйича Нуробод тумани Кадастр агентлиги раҳбари билан боғландик.

Маълум бўлишича, ҳолат юзасидан 2026 йилда огоҳлантириш берилган. Бироқ мурожаатчининг айтишича, баҳсли девор 2020 йилда қурилган. Шу боис савол туғилади: нега огоҳлантириш орадан 6 йил ўтиб берилди?

Бундан ташқари, фуқаролар кадастр агентлигининг бошлиғи ушбу ишлар ҳоким буйруғи асосида қилинаётганлиги ҳақида аудиоёзувлар борлигини ҳам маълум қилишди.

Мурожаатчилар, шунингдек, қўшни уйларнинг айримлари ҳам йўлга яқин қурилганини таъкидламоқда. Қурилиш талаблари барчага бир хил қўлланиляптими?


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ғофуржон Мирзаев Бош вазир ўринбосари этиб тайинланди

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосариЎзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18🔥7
Чорвоқда ота ва унинг икки ўғли чўкиб кетди

2026 йил 2 сентябрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғли чўкиб кетди.

ФВВ маълумотига кўра, улар катерда сайр қилган ва сувга тушиш тақиқланган ҳудудда ҳимоя нимчаларисиз сувга тушган.
Хабар келиб тушиши билан ФВВнинг ғаввос-қутқарувчилари ҳодиса жойига етиб борган. Ҳозирда улар 2–2,5 километр радиусда қидирув ишларини олиб бормоқда.

Вазирликка кўра, сув омборининг катта ҳудуди ва чуқурлиги қидирув ишларини қийинлаштирмоқда. Ҳодиса бўйича қидирув ишлари ФВВ назоратида давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Индонезияда вулқон отилиши: 170 минг йўловчи аэропортларда қолиб кетди

Индонезияда Анак-Кракатау вулқони отилиши оқибатида саккизта аэропорт фаолияти тўхтатилди. Бунинг натижасида қарийб 170 минг йўловчи аэропортларда қолиб кетди, 1 558 та рейс кечиктирилди ёки бекор қилинди.

Чекловлар Жакартадаги Соэкарно-Хатта ва Ҳалим Перданакусума аэропортларига ҳам таъсир қилган.

Жакартанинг асосий аэропортидаги фаолиятга қўйилган чекловлар 7 сентябрь соат 18:00 гача узайтирилган.

Ҳокимиятлар вулқон фаоллигини кузатмоқда ва янги отилишлар эҳтимоли юқори эканини билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram