EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Оборотда пул йўқ»: Навоийда тиббиёт ходимларининг чораклик устамалари нега кечиктирилмоқда? Тиббиёт ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш, уларга муносиб меҳнат шароити яратиш ҳақида баландпарвоз гаплар жуда кўп гапирилади. Лекин жуда кўп ҳолларда жойлардаги…
"Навоийда тиббиёт ходимларининг кечиктирилган устамалари 20 сентябргача тўлаб берилади" — вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси

Аввалроқ таҳририятимиз томонидан ««Оборотда пул йўқ»: Навоийда тиббиёт ходимларининг чораклик устамалари нега кечиктирилмоқда?» сарлавҳаси остида хабар эълон қилинган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмасида ўрганиш ишлари олиб борилиб, расмий муносабат билдирилди.

Ўрганиш натижаларига кўра, биринчи чорак учун белгиланган устама маблағлари тиббиёт ходимларига тўлиқ тўлаб берилган. Иккинчи чоракдаги кечикишга эса май–август ойларида бирлашманинг 1 418 нафар ходимидан 718 нафари (50,6 фоизи) режа асосида меҳнат таътилига чиққани сабаб бўлган. Маблағлар йил давомида 12 ойга тенг бўлингани боис, ёз ойларида таътил тўловларига бўлган эҳтиёж ортиб, вақтинчалик молиявий танқислик юзага келган.

Шунингдек, текширув давомида устама балларини сунъий равишда камайтириш ҳолати ўз тасдиғини топмагани маълум қилинган. Тўловлар Адлия вазирлиги томонидан 3416-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом талаблари асосида амалга оширилмоқда.

Бошқарма томонидан маълум қилинишича, ҳозирда мавжуд муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда ва иккинчи чорак учун ҳисобланган устама маблағлари тиббиёт ходимларига 2026 йил 20 сентябрга қадар тўлиқ тўлаб берилади.

Effect.uz воқеалар ривожини ва ваъда қилинган тўловлар ўз вақтида амалга оширилишини кузатиб боради.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Миграция агентлигига дипломатия ва халқаро тажрибага эга раҳбар тайинланди

Миграция агентлигига Ўзбекистоннинг Япониядаги собиқ фавқулодда ва мухтор элчиси Мухсинхўжа Абдураҳмонов раҳбар этиб тайинланди.

1974 йилда Фарғона вилоятида туғилган Абдураҳмонов Тошкент давлат иқтисодиёт университети, АҚШдаги Калифорния университети ҳамда Япониянинг Отару коммерция ва Хоккайдо университетларида таҳсил олган.

У меҳнат фаолияти давомида хусусий сектор, инвестиция, ташқи савдо ва дипломатия соҳаларида ишлаган. Жумладан, Coca-Cola компаниясида менежер, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари, Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи ва 2021 йилдан Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси лавозимларида фаолият юритган.

Янги раҳбар япон, инглиз, рус, тожик ва араб тилларини билади. Энди у хорижда меҳнат қилаётган ҳамда ишлаш учун чет элга чиқишни режалаштираётган минглаб ўзбекистонликлар манфаатларига дахлдор муҳим соҳани бошқаради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14👎2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилнинг 4 сентабр куни EFFECT.UZ жамоаси Андижон шаҳридаги Андижон туманлараро фуқаролик туман биносига етиб борди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қашқадарёнинг баланд тоғларида қор ёғди

Қашқадарё вилоятидаги «Ҳисор» давлат қўриқхонасининг баланд тоғли ҳудудларида қор ёғди.

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилишича, қўриқхонанинг Мираки ва Ғелон бўлимларида ҳаво кескин совиб, юқори ҳудудлар қор билан қопланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Андижон вилояти ИИБ га янги раҳбар тайинланди

Андижон вилояти Ички ишлар бош бошқармасига Абдумажид Шермухамедов янги раҳбар этиб тайинланди.
Маълум бўлишича, Абдумажид Шермухамедов ушбу тайинловга қадар Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

У янги лавозимда Андижон вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда ички ишлар тизими фаолиятини мувофиқлаштиришга масъул бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада кўп қаватли уй ертўласида акула боқилаётгани аниқланди

Фарғона вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси Фарғона шаҳридаги «Мурувват» МФЙ, Фарғона кўчаси, 78-уйда мониторинг ўтказди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
Глинка кўчасида содир бўлган авария сабаблари айтилди

Тошкент шаҳри ҳокимлиги Глинка кўчасида содир бўлган ҳодисанинг дастлабки сабабларини маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, диаметри 219 миллиметр бўлган ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиб, авария ҳолатини келтириб чиқарган.

Текширув жараёнида газ қувурининг тахминан 375 квадрат сантиметр майдонида бир нечта нуқтадан газ сизиб чиқаётгани аниқланган.

Айни пайтда мутахассислар ҳодисанинг барча сабаб ва тафсилотларини ўрганмоқда. Текширув якунлангач, йўл қопламасини тиклаш ишлари давом эттирилиб, кўча транспорт ҳаракати учун очилиши кутилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якунларига кўра, масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Ҳокимлик маълум қилишича, вазият доимий назоратга олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1😢1
Тиббиётда кадрлар тайёрлаш тизими ўзгаради

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар билан танишди.

2027/2028 ўқув йилидан «Даволаш иши» ўрнига 6 йиллик «Умумий тиббиёт» дастурини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ягона электрон реестри яратилади. 2027 йилдан рўйхатдан ўтиш ихтиёрий, 2030 йилдан мажбурий бўлиши режалаштирилмоқда.

Мутахассисларнинг билим ва кўникмалари мустақил баҳоланади. Узлуксиз касбий таълим тизими ҳам жорий этилиб, ходимлар ҳар йили белгиланган миқдорда кредит тўплайди.

Президент ўзгаришлар тиббий хизмат сифати ва беморлар хавфсизлигини оширишга хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍70🔥18👎3
Жанубий Кореяда 4 нафар Ўзбекистонлик терроризмни молиялаштиришда гумонланиб ушланди

Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилардан бири ташкилотга 6,3 миллион "von" (тахминан 4,6 минг доллар) миқдорида криптовалюта юборган.

Шунингдек, у Жанубий Кореяда 170 миллион "von" га 11 та ишлатилган автомобиль ва 2 та экскаватор сотиб олиб, уларни Сурияга жўнатганликда гумон қилинмоқда.

Қолган уч нафар Ўзбекистон фуқароси эса унга, жумладан, автомобилларни топиш ва сотиб олишда ёрдам берганликда гумон қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурувчининг нафсими ёки назоратнинг сустлиги? Бир оила уйсиз қолди

👉ТЎЛИҚ ВИДЕО👈

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилишда кескин бурилиш: Ҳокимлик назоратни кучайтирди

👉ТЎЛИҚ ВИДЕО👈

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ хизмати тадбиркорлар билан очиқ мулоқотга чиқмоқда

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси раҳбарияти томонидан тадбиркорлар билан ишлашда янгича ёндашув йўлга қўйилмоқда.

Шу мақсадда туманларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ва сайёр қабуллар ташкил этилиб, уларнинг мурожаатлари бевосита жойида ўрганилмоқда.

Навбатдаги учрашув Сергели туманида ўтказилди. Унда тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, солиқ ҳисоботларини юритиш, мавжуд имтиёзлардан фойдаланиш, фаолиятни кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Билдирилган муаммолар юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш ва масалаларни жойида ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.

Асосий тамойил — «текширишдан — сервисга». Яъни тадбиркорга тўсиқ яратиш эмас, балки унинг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Алишер Самадов Ҳисоб палатаси раиси бўлди

Президент фармони билан Алишер Бахадирович Самадов Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада «акула» эмас, пангасиус боқилган

Фарғонада акула боқилаётгани ҳақидаги хабарлар нотўғри бўлиб чиқди

Ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласида акула боқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фарғона вилояти Экология бош бошқармаси ҳолатни ўрганиб, ертўлада акула эмас, Сиам соми — пангасиус боқилаётганини аниқлади.

Маълум қилинишича, ушбу балиқ ташқи кўриниши акулага ўхшаши сабабли айрим ҳолатларда «акулали сом» деб ҳам аталади.

Фуқаро интернетда тарқалган нотўғри маълумот учун узр сўраб, балиқларни ертўладан ҳовлисига кўчирганини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Хоразм вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Подполковник Ойбек Абдукаримович Каимхўжаев Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига раҳбарлик қилиб келган.

Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, Каимхўжаев ушбу лавозимга тайинланишидан аввал бошқарма бошлиғининг тезкор ишлар бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритган.

У 2021 йил июнь ойида Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.

Янги тайинловга қадар Хоразм вилояти ИИБга полковник Абдумажид Шермуҳамедов раҳбарлик қилиб келган.

Эндиликда Хоразм вилояти ички ишлар бошқармасига подполковник Ойбек Каимхўжаев раҳбарлик қилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Тимур Бутунбаев янги лавозимга тайинланди

Президент фармони билан Тимур Нурйигитoвич Бутунбаев Президент Администрацияси раҳбарининг сув ислоҳотлари бўйича ўринбосари — Ҳуқуқий экспертиза департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

У шу муносабат билан Президент Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Тимур Бутунбаев 2025 йил 14 июлда Президент Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди. Унга қадар Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Маълумотларга кўра, у 1986 йил 6 ноябрда Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида туғилган. 2009 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган ва ҳуқуқшунос мутахассислигига эга.

Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ИИБ терговчиси сифатида бошлаган. 2010–2017 йилларда Ички ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23🔥10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда Gentra ҳайдовчиси BYD ҳайдовчисини дўппослади

Самарқандда йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб, жанжаллашган ва BYD ҳайдовчисини урган Gentra автомобили ҳайдовчиси ушланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, воқеага Gentra ҳайдовчисининг BYD автомобили ҳаракатланаётган йўналишга чиқиб кетиши сабабли юзага келган оғзаки тортишув сабаб бўлган. Шундан сўнг Gentra ҳайдовчиси BYD ортидан қувиб, ҳайдовчини урган.

Gentra ҳайдовчиси қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, BYD ҳайдовчисидан ҳамда ЙҲХ ходимларидан узр сўраган.

BYD ҳайдовчисининг таъкидлашича, Gentra ҳайдовчиси унга йўл бермаган ва бир неча марта автомобилини қисишга уринган. Шундан сўнг икки ҳайдовчи йўлда тўхтаб, ўртасида жанжал келиб чиққан.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми ҳамда 183-моддаси асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Андижонда газ қуйиш шохобчасида Spark портлади

Бугун, 5 сентябрь куни Андижон шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида Spark автомобилига газ қуйиш вақтида портлаш содир бўлди.

Маълум қилинишича, ҳодиса соат тахминан 11:15 да «Андижон» МФЙ ҳудудида жойлашган газ тўлдириш шохобчасида юз берган.

Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг куч ва воситалари воқеа жойига зудлик билан етиб борган.

Қайд этилишича, портлаш оқибатида ёнғин келиб чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимга уйланишда ёрдам сўраган йигитнинг мурожаати эътиборсиз қолмади

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевга мурожаат қилган ёш йигит оилавий шароити ва уйланиш нияти ҳақида маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахта терими қизғин давом этаётган бир пайтда фермерлар ёқилғи нархининг ошганидан норози эканини билдирмоқда.

Уларнинг айтишича, хўжаликларга текширув билан келаётган мутасаддилар, асосан, теримчилар сони ва уларга яратилган шароитлар, жумладан, берилаётган овқатлар билан қизиқмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5