Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ногиронлик — $300» — актёр Шаҳноза Мирзиёевага мурожаат қилди
Сергели туманида яшовчи актёр Мусулмон Юнусовнинг айтишича, ногиронлиги бўлган қизи учун ҳужжат расмийлаштириш жараёнида ҳамшира ундан $300 пул сўраган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

😢6👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Глинка кўчасида юқори босимли қувур ёрилгани айтилмоқда
“Veolia Energy Tashkent” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси маълум қилишича, ҳодиса жойига компаниянинг авария-тиклаш бригадаси ва мутахассислари зудлик билан етиб борган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Veolia Energy Tashkent” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси маълум қилишича, ҳодиса жойига компаниянинг авария-тиклаш бригадаси ва мутахассислари зудлик билан етиб борган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ишлайдиган оналарга фарзанди 1 ёшга тўлгунга қадар Ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа тўланади.
Эҳтиёжманд, меҳнатга лаёқатсиз оилалар учун «пассив даромад» келтирадиган ижтимоий пакетга жорий йилда 300 миллиард сўм ажратилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Эҳтиёжманд, меҳнатга лаёқатсиз оилалар учун «пассив даромад» келтирадиган ижтимоий пакетга жорий йилда 300 миллиард сўм ажратилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚨 Глинка кўчасидаги ҳодиса бўйича қўшимча маълумотлар
Бир неча марта Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Глинка кўчасида юз берган ҳодиса ҳақида хабар берган эдик.
Воқеа жойига Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси ахборот хизмати вакили, майор Зуҳриддин Қурбонов ҳам етиб келиб, оммавий ахборот воситалари вакилларига ҳодиса юзасидан маълумот берди.
«Veolia Energy Tashkent» масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси маълумотига кўра, айни пайтда ҳеч қандай сизиб чиқиш ҳолати аниқланмаган.
❗️Ҳодисанинг айнан нима сабабдан юз бергани ҳозирча маълум эмас. Воқеа сабаблари тегишли мутахассислар томонидан ўрганилмоқда ва текширув натижаларига кўра кейинчалик маълум қилинади.

👎1
⚡️ Беҳзод Мусаев Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Унга кўра, Беҳзод Анварович Мусаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди.
Мазкур лавозимга Мухсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов тайинланди.
Шу тариқа, Миграция агентлигига янги раҳбар бошчилик қилади. Беҳзод Мусаев эса агентлик директори сифатидаги фаолиятини якунлаб, бошқа ишга ўтади.

👍52🔥31👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Оборотда пул йўқ»: Навоийда тиббиёт ходимларининг чораклик устамалари нега кечиктирилмоқда? Тиббиёт ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш, уларга муносиб меҳнат шароити яратиш ҳақида баландпарвоз гаплар жуда кўп гапирилади. Лекин жуда кўп ҳолларда жойлардаги…
"Навоийда тиббиёт ходимларининг кечиктирилган устамалари 20 сентябргача тўлаб берилади" — вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси
Аввалроқ таҳририятимиз томонидан ««Оборотда пул йўқ»: Навоийда тиббиёт ходимларининг чораклик устамалари нега кечиктирилмоқда?» сарлавҳаси остида хабар эълон қилинган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмасида ўрганиш ишлари олиб борилиб, расмий муносабат билдирилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, биринчи чорак учун белгиланган устама маблағлари тиббиёт ходимларига тўлиқ тўлаб берилган. Иккинчи чоракдаги кечикишга эса май–август ойларида бирлашманинг 1 418 нафар ходимидан 718 нафари (50,6 фоизи) режа асосида меҳнат таътилига чиққани сабаб бўлган. Маблағлар йил давомида 12 ойга тенг бўлингани боис, ёз ойларида таътил тўловларига бўлган эҳтиёж ортиб, вақтинчалик молиявий танқислик юзага келган.
Шунингдек, текширув давомида устама балларини сунъий равишда камайтириш ҳолати ўз тасдиғини топмагани маълум қилинган. Тўловлар Адлия вазирлиги томонидан 3416-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низом талаблари асосида амалга оширилмоқда.
Бошқарма томонидан маълум қилинишича, ҳозирда мавжуд муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда ва иккинчи чорак учун ҳисобланган устама маблағлари тиббиёт ходимларига 2026 йил 20 сентябрга қадар тўлиқ тўлаб берилади.

Effect.uz воқеалар ривожини ва ваъда қилинган тўловлар ўз вақтида амалга оширилишини кузатиб боради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Миграция агентлигига дипломатия ва халқаро тажрибага эга раҳбар тайинланди
Миграция агентлигига Ўзбекистоннинг Япониядаги собиқ фавқулодда ва мухтор элчиси Мухсинхўжа Абдураҳмонов раҳбар этиб тайинланди.
1974 йилда Фарғона вилоятида туғилган Абдураҳмонов Тошкент давлат иқтисодиёт университети, АҚШдаги Калифорния университети ҳамда Япониянинг Отару коммерция ва Хоккайдо университетларида таҳсил олган.
У меҳнат фаолияти давомида хусусий сектор, инвестиция, ташқи савдо ва дипломатия соҳаларида ишлаган. Жумладан, Coca-Cola компаниясида менежер, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари, Ташқи ишлар вазирлигида бошқарма бошлиғи ва 2021 йилдан Ўзбекистоннинг Япониядаги элчиси лавозимларида фаолият юритган.
Янги раҳбар япон, инглиз, рус, тожик ва араб тилларини билади. Энди у хорижда меҳнат қилаётган ҳамда ишлаш учун чет элга чиқишни режалаштираётган минглаб ўзбекистонликлар манфаатларига дахлдор муҳим соҳани бошқаради.

👍14👎2🔥1
Қашқадарёнинг баланд тоғларида қор ёғди
Қашқадарё вилоятидаги «Ҳисор» давлат қўриқхонасининг баланд тоғли ҳудудларида қор ёғди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилишича, қўриқхонанинг Мираки ва Ғелон бўлимларида ҳаво кескин совиб, юқори ҳудудлар қор билан қопланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қашқадарё вилоятидаги «Ҳисор» давлат қўриқхонасининг баланд тоғли ҳудудларида қор ёғди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилишича, қўриқхонанинг Мираки ва Ғелон бўлимларида ҳаво кескин совиб, юқори ҳудудлар қор билан қопланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Андижон вилояти ИИБ га янги раҳбар тайинланди
Андижон вилояти Ички ишлар бош бошқармасига Абдумажид Шермухамедов янги раҳбар этиб тайинланди.
Маълум бўлишича, Абдумажид Шермухамедов ушбу тайинловга қадар Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
У янги лавозимда Андижон вилоятида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда ички ишлар тизими фаолиятини мувофиқлаштиришга масъул бўлади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада кўп қаватли уй ертўласида акула боқилаётгани аниқланди
Фарғона вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси Фарғона шаҳридаги «Мурувват» МФЙ, Фарғона кўчаси, 78-уйда мониторинг ўтказди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғона вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси Фарғона шаҳридаги «Мурувват» МФЙ, Фарғона кўчаси, 78-уйда мониторинг ўтказди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
Глинка кўчасида содир бўлган авария сабаблари айтилди
Тошкент шаҳри ҳокимлиги Глинка кўчасида содир бўлган ҳодисанинг дастлабки сабабларини маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, диаметри 219 миллиметр бўлган ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиб, авария ҳолатини келтириб чиқарган.
Текширув жараёнида газ қувурининг тахминан 375 квадрат сантиметр майдонида бир нечта нуқтадан газ сизиб чиқаётгани аниқланган.
Айни пайтда мутахассислар ҳодисанинг барча сабаб ва тафсилотларини ўрганмоқда. Текширув якунлангач, йўл қопламасини тиклаш ишлари давом эттирилиб, кўча транспорт ҳаракати учун очилиши кутилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов якунларига кўра, масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Ҳокимлик маълум қилишича, вазият доимий назоратга олинган.

👍2👎1😢1
Тиббиётда кадрлар тайёрлаш тизими ўзгаради
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар билан танишди.
2027/2028 ўқув йилидан «Даволаш иши» ўрнига 6 йиллик «Умумий тиббиёт» дастурини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ягона электрон реестри яратилади. 2027 йилдан рўйхатдан ўтиш ихтиёрий, 2030 йилдан мажбурий бўлиши режалаштирилмоқда.
Мутахассисларнинг билим ва кўникмалари мустақил баҳоланади. Узлуксиз касбий таълим тизими ҳам жорий этилиб, ходимлар ҳар йили белгиланган миқдорда кредит тўплайди.
Президент ўзгаришлар тиббий хизмат сифати ва беморлар хавфсизлигини оширишга хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

👍70🔥18👎3
Жанубий Кореяда 4 нафар Ўзбекистонлик терроризмни молиялаштиришда гумонланиб ушланди
Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилардан бири ташкилотга 6,3 миллион "von" (тахминан 4,6 минг доллар) миқдорида криптовалюта юборган.
Шунингдек, у Жанубий Кореяда 170 миллион "von" га 11 та ишлатилган автомобиль ва 2 та экскаватор сотиб олиб, уларни Сурияга жўнатганликда гумон қилинмоқда.
Қолган уч нафар Ўзбекистон фуқароси эса унга, жумладан, автомобилларни топиш ва сотиб олишда ёрдам берганликда гумон қилинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилардан бири ташкилотга 6,3 миллион "von" (тахминан 4,6 минг доллар) миқдорида криптовалюта юборган.
Шунингдек, у Жанубий Кореяда 170 миллион "von" га 11 та ишлатилган автомобиль ва 2 та экскаватор сотиб олиб, уларни Сурияга жўнатганликда гумон қилинмоқда.
Қолган уч нафар Ўзбекистон фуқароси эса унга, жумладан, автомобилларни топиш ва сотиб олишда ёрдам берганликда гумон қилинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурувчининг нафсими ёки назоратнинг сустлиги? Бир оила уйсиз қолди
👉ТЎЛИҚ ВИДЕО👈
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👉ТЎЛИҚ ВИДЕО👈
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилишда кескин бурилиш: Ҳокимлик назоратни кучайтирди