EFFECT.UZ | Расмий канал
17.3K subscribers
70.6K photos
18.1K videos
36 files
71.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Юксак марралар ва янги зафарлар сари: Навоийда “Биринчи қўнғироқ” жаранглади!

Навоий вилоятининг барча 367 та мактабида биринчи қўнғироқ жаранглаб, 22 035 нафар 1-синф ўқувчилари самимий табассум ва Президент совғалари билан қарши олинди.

Навоий шаҳридаги 19-сонли мактабдаги байрам тадбирида вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, муҳтарам президентимиз табригини ўқиб эшиттирди.

Бу йил навоийлик ўқувчи ва устозлар билим соҳасида яна бир бор рекорд натижаларни қайд этишди. Олий таълимга кириш ва ўртача балл (112,8 балл) бўйича вилоят бутун мамлакатда тенгсиз пешқадамга айланди. 12 213 нафар битирувчининг 579 нафари энг юқори — 189 баллни қўлга киритган бўлса, ўқувчилар нуфузли олимпиадаларда 23 та медалга эгалик қилди.


Янги ўқув йилида қувонарли хушхабарлар ҳам кам бўлмади: Навоий шаҳрида 36,2 миллиард сўмлик Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги замонавий ихтисослаштирилган мактаб-интернати фойдаланишга топширилди. Шунингдек, байрам олдидан вилоятдаги 60 та мактабда 146 млрд сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунланиб, 6200 та янги ва 16 806 та мавжуд ўқув ўринлари мукаммал ҳолатга келтирилди.

Мактабларни замонавийлаштириш учун 9 млрд сўмлик 1 033 та компьютер ва 74 та электрон доска етказилди. Вилоятдаги 201 та мактабда янги ва адолатли баҳолаш тизими жорий этилмоқда.

Барча масканларда илк дарс “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида "Келажак дарслари" билан бошланди.

Юртимиздаги барча ўқувчиларга юксак зафарлар ва устозларга эса куч-ғайрат тилаймиз!


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Тошкентда халқаро ярим марафон: стартга саноқли кунлар қолди

6 сентябрь куни Тошкентда халқаро ярим марафон бўлиб ўтади. 21,097 километрлик пойга пойтахтнинг марказий кўчалари бўйлаб ташкил этилади.

Мусобақа Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилиб, иштирокчиларга спорт ва байрам муҳитини бирлаштирган тадбирда қатнашиш имконини беради.

Мусобақада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш мумкин.
🏆 Соврин жамғармаси

21 км:
🥇 1-ўрин — 15 млн сўм
🥈 2-ўрин — 12 млн сўм
🥉 3-ўрин — 10 млн сўм
4-ўрин — 6 млн сўм
5-ўрин — 4 млн сўм
6-ўрин — 3 млн сўм
Эркаклар ва аёллар алоҳида тақдирланади.

5 км:
🥇 1-ўрин — 3 млн сўм
🥈 2-ўрин — 2 млн сўм
🥉 3-ўрин — 1 млн сўм
Эркаклар ва аёллар алоҳида тақдирланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда ҳоким иштирокидаги ЙТҲ бўйича жиноят иши қўзғатилди

Зафаробод тумани ҳокими Ғайратжон Эшпўлатов бошқарувидаги хизмат автомобили МАЗ юк машинаси билан тўқнашди.

Ҳодисада ҳоким ва унинг вояга етмаган ўғли жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонга киришда ўзбекистонликлар учун QazETA жорий этилади

Қозоғистон хориж фуқаролари, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун QazETA электрон рухсатнома тизимини босқичма-босқич жорий қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9 йиллик ислоҳотлар: Ўзбекистонда ичимлик суви таъминотида қандай ўзгаришлар бўлди?

Батафсил видеода 👆👆👆

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍3
«Оборотда пул йўқ»: Навоийда тиббиёт ходимларининг чораклик устамалари нега кечиктирилмоқда?

Тиббиёт ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш, уларга муносиб меҳнат шароити яратиш ҳақида баландпарвоз гаплар жуда кўп гапирилади. Лекин жуда кўп ҳолларда жойлардаги реал манзара мутлақо бошқача. Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган шифокорлар ва ҳамширалар томонидан жиддий эътирозлар билдирилмоқда.

Муаммо — тиббиёт ходимларига ажратилиши керак бўлган чораклик устама пуллари ва иш ҳақининг ўз вақтида тўланмаслиги ҳамда асоссиз кечиктирилиши.

Низомга кўра, ҳар уч ойлик (чорак) якуни бўйича балл тизими асосида ҳисобланадиган устамалар кейинги ойнинг бошида тўланиши керак. Аммо айтилишича, амалда бу тўловлар ойлаб кечиктирилмоқда. Савол берилганда масъуллар томонидан "оборотда пул йўқ", "базада пул қолмади" каби навбатдаги баҳоналар сурилади.

Бошқа ҳудудларда ёки тиббиёт муассасаларида устама баллар ва тўлов миқдори муносиб баҳоланаётган бир пайтда, Навоий шаҳар поликлиникаларида бу кўрсаткич сунъий равишда кам чиқариб берилаётгани айтилмоқда.

Савол туғилади: аҳоли саломатлиги муҳофазасида кеча-ю кундуз хизмат қилаётган шифокор ва ҳамширалар ўзларига ҳалол меҳнат билан ажратилган ҳақни олиш учун ҳам кимгадир ялиниши ёки ойлаб кутиши керакми? Ходимларга тегишли бўлган маблағларни ўз вақтида бермай, пайсалга солишдан аслида кимга нима наф?

Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, Навоий вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамда Навоий вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасидан ушбу ҳолатга эътибор қаратиб, масалани ўрганган ҳолда муаммони бартараф этишларини, Навоий шаҳридаги оилавий поликлиникалар шифокор ва ҳамшираларининг ҳақ-ҳуқуқларини тиклаб, тўланмай келаётган устамалар ўз вақтида тўлаб берилишини таъминлашларини сўраб қоламиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥1😢1
Эҳтиёжманд оилаларни баҳолаш тизими ўзгаради

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига йил якунига қадар эҳтиёжманд аҳолини «ижтимоий реестр»га киритиш тизимини қайта кўриб чиқиш топширилди.

Янги тизимда оила даромадидан ташқари ногиронлик, сурункали касаллик, кўп болалилик ва оила аъзосининг хорижда ишлаши каби омиллар ҳам инобатга олинади.

Мамлакатда камбағаллик даражаси 3,9 фоизга тушган. Бироқ 3 ёшгача фарзанди бор оилаларда бу кўрсаткич 6,5 фоизни ташкил этмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев бола тарбиялаётган ота-оналарни уйида ёки маҳаллада иш ва даромад билан таъминлаш тизими йўлга қўйилишини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🔥11👎2
Ҳокимлар ҳафтада 3 кун фақат камбағаллик ва бандлик билан шуғулланади

«Маҳалла еттилиги» учун масъул раҳбарлар, вилоят ва туман ҳокимлари ҳамда банклар кучайтирилган иш режимига ўтади.

Ҳар бир вилоят ва туманда ҳоким бошчилигида махсус штаблар ташкил этилади. Банклар ва бандликка кўмаклашиш идоралари ушбу штабларга жойлардаги муаммоларни ҳал этишда ёрдам беради.

Ҳокимлар ва иқтисодий комплекс вакиллари ҳафтада 3 кунни фақат камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥16👎2😢1
Энг яхши ҳоким ёрдамчиларига 50 фоизгача устама берилади

Намунали ҳоким ёрдамчиларига қўшимча устама берилиб, улар Хитой, Япония ва Туркияда малака ошириш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистонда энг яхши ҳоким ёрдамчиларига алоҳида малака даражаси берилиб, 50 фоизгача устама тўланади.

Икки ой ичида хорижий мутахассислар жалб этилган махсус ўқув маркази ташкил қилиниб, ҳоким ёрдамчилари «лойиҳабай» ишлашга ўқитилади.

Йил якунида ҳар бир тумандан энг яхши икки нафар ҳоким ёрдамчиси сараланиб, Хитой, Япония ва Туркияга малака оширишга юборилади. Маҳалла банкирлари учун ҳам шундай ўқув ва стажировкалар ташкил этилади.

Бош прокуратурага эса уларнинг мустақил қарор қабул қилишига тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишга кўмаклашиш вазифаси юклатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥10👎3
Камбағалликни қисқартиришда масъулиятсизлик танқид қилинди

Йиғилишда жойларда натижа бўлмаётганининг асосий сабаблари таҳлил қилинди.

«Маҳалла еттилиги» учун масъул раҳбарлар қуйи тизимдаги ходимларга қабул қилинган қарорларни қандай ижро этиш бўйича аниқ кўрсатмалар бермаётгани танқид қилинди.

Айрим раҳбарлар яратилган имкониятлардан тўғри фойдаланиш ва «еттилик» фаолиятига холис баҳо беришни билмаётгани қайд этилди.

Шунингдек, туман ва маҳаллаларда камбағаллик ҳамда ишсизликка масъул ходимларда масъулиятни ўз зиммасига олишдан ҳадик борлиги танқид қилинди.

Президент сўнгги уч йилда маҳаллалардаги тадбиркорлик лойиҳаларига 314 триллион сўм ресурс ажратилганини, аммо кредитларнинг камбағалликни қисқартиришга таъсири барча туманларда бирдек сезилмаётганини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍26🔥12👎2
Камбағалликдан холи ҳудудлар сони ошмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадини ошириш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.

Йил бошида мамлакатда камбағаллик даражаси 5,8 фоиз бўлиб, эҳтиёжманд аҳоли сони 2,2 миллион нафарни ташкил этган. Ҳозир бу кўрсаткич 1,5 миллион нафарга тушган.

Ишни самарали ташкил этган 49 та туман ва 3 429 та маҳалла ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айланмоқда.
Бироқ 159 та туман ва шаҳар ҳамда 5 536 та маҳаллада натижалар ҳали етарли эмаслиги танқид қилинди.

Президент барча ҳудудларга бир хил ваколат, ресурс ва имконият берилганини таъкидлаб, улардан самарали фойдаланиш зарурлигини қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21🔥12👎3🤷‍♂1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ногиронлик — $300» — актёр Шаҳноза Мирзиёевага мурожаат қилди

Сергели туманида яшовчи актёр Мусулмон Юнусовнинг айтишича, ногиронлиги бўлган қизи учун ҳужжат расмийлаштириш жараёнида ҳамшира ундан $300 пул сўраган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, Глинка кўчасида юқори босимли қувур ёрилгани айтилмоқда

“Veolia Energy Tashkent” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси маълум қилишича, ҳодиса жойига компаниянинг авария-тиклаш бригадаси ва мутахассислари зудлик билан етиб борган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram