Ислом Каримов хотирасига эҳтиром кўрсатилди
2 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш маросими бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Маросимда Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Ислом Каримовнинг Ўзбекистон мустақиллиги, мамлакат тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш ҳамда халқ фаровонлигини юксалтириш йўлидаги хизматлари ёдга олинди.
Тадбирда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар вакиллари, зиёлилар ҳамда Тошкент шаҳри жамоатчилиги иштирок этиб, Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйди.
Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкентда унинг номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилган. Самарқанд шаҳрида эса Биринчи Президент мақбарасини зиёрат қилиш анъанага айланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍36🔥12👎1
«Долзарб 40 кунлик». Республика бўйича 1,4 миллион тоннадан ортиқ чиқинди олиб чиқилди
Мустақиллик байрами арафасида республика бўйлаб ҳудудларни ободонлаштириш ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари давом этмоқда.
28 июлдан 6 сентябрга қадар ўтказилаётган тадбирларга ҳар куни ўртача 4,5 мингта махсус техника ва 10 мингдан ортиқ ходим жалб этилмоқда.
Ҳозирга қадар:
🔹 7 674 та маҳалла тадбирлар билан тўлиқ қамраб олинди;
🔹 1,4 миллион тоннадан ортиқ қаттиқ маиший чиқинди олиб чиқилди;
🔹 2 минг тонна қурилиш чиқиндиси олиб чиқилди;
🔹 97 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 165,4 миллион сўм жарима қўлланилди;
🔹 аниқланган 64 та техник носозликнинг 52 таси бартараф этилди;
🔹 фавқулодда ҳолатлар учун 155 дона техника захирага қўйилди.
Фуқаролардан келиб тушган 327 та мурожаатнинг 275 таси жойида ҳал этилган.

😢2
Юксак марралар ва янги зафарлар сари: Навоийда “Биринчи қўнғироқ” жаранглади!
Навоий вилоятининг барча 367 та мактабида биринчи қўнғироқ жаранглаб, 22 035 нафар 1-синф ўқувчилари самимий табассум ва Президент совғалари билан қарши олинди.
Навоий шаҳридаги 19-сонли мактабдаги байрам тадбирида вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, муҳтарам президентимиз табригини ўқиб эшиттирди.
Янги ўқув йилида қувонарли хушхабарлар ҳам кам бўлмади: Навоий шаҳрида 36,2 миллиард сўмлик Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги замонавий ихтисослаштирилган мактаб-интернати фойдаланишга топширилди. Шунингдек, байрам олдидан вилоятдаги 60 та мактабда 146 млрд сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунланиб, 6200 та янги ва 16 806 та мавжуд ўқув ўринлари мукаммал ҳолатга келтирилди.
Мактабларни замонавийлаштириш учун 9 млрд сўмлик 1 033 та компьютер ва 74 та электрон доска етказилди. Вилоятдаги 201 та мактабда янги ва адолатли баҳолаш тизими жорий этилмоқда.
Барча масканларда илк дарс “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида "Келажак дарслари" билан бошланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Навоий вилоятининг барча 367 та мактабида биринчи қўнғироқ жаранглаб, 22 035 нафар 1-синф ўқувчилари самимий табассум ва Президент совғалари билан қарши олинди.
Навоий шаҳридаги 19-сонли мактабдаги байрам тадбирида вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, муҳтарам президентимиз табригини ўқиб эшиттирди.
Бу йил навоийлик ўқувчи ва устозлар билим соҳасида яна бир бор рекорд натижаларни қайд этишди. Олий таълимга кириш ва ўртача балл (112,8 балл) бўйича вилоят бутун мамлакатда тенгсиз пешқадамга айланди. 12 213 нафар битирувчининг 579 нафари энг юқори — 189 баллни қўлга киритган бўлса, ўқувчилар нуфузли олимпиадаларда 23 та медалга эгалик қилди.
Янги ўқув йилида қувонарли хушхабарлар ҳам кам бўлмади: Навоий шаҳрида 36,2 миллиард сўмлик Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги замонавий ихтисослаштирилган мактаб-интернати фойдаланишга топширилди. Шунингдек, байрам олдидан вилоятдаги 60 та мактабда 146 млрд сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунланиб, 6200 та янги ва 16 806 та мавжуд ўқув ўринлари мукаммал ҳолатга келтирилди.
Мактабларни замонавийлаштириш учун 9 млрд сўмлик 1 033 та компьютер ва 74 та электрон доска етказилди. Вилоятдаги 201 та мактабда янги ва адолатли баҳолаш тизими жорий этилмоқда.
Барча масканларда илк дарс “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида "Келажак дарслари" билан бошланди.
Юртимиздаги барча ўқувчиларга юксак зафарлар ва устозларга эса куч-ғайрат тилаймиз!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Тошкентда халқаро ярим марафон: стартга саноқли кунлар қолди
6 сентябрь куни Тошкентда халқаро ярим марафон бўлиб ўтади. 21,097 километрлик пойга пойтахтнинг марказий кўчалари бўйлаб ташкил этилади.
Мусобақа Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилиб, иштирокчиларга спорт ва байрам муҳитини бирлаштирган тадбирда қатнашиш имконини беради.
Мусобақада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш мумкин.
🏆 Соврин жамғармаси
21 км:
🥇 1-ўрин — 15 млн сўм
🥈 2-ўрин — 12 млн сўм
🥉 3-ўрин — 10 млн сўм
4-ўрин — 6 млн сўм
5-ўрин — 4 млн сўм
6-ўрин — 3 млн сўм
Эркаклар ва аёллар алоҳида тақдирланади.
5 км:
🥇 1-ўрин — 3 млн сўм
🥈 2-ўрин — 2 млн сўм
🥉 3-ўрин — 1 млн сўм

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда ҳоким иштирокидаги ЙТҲ бўйича жиноят иши қўзғатилди
Зафаробод тумани ҳокими Ғайратжон Эшпўлатов бошқарувидаги хизмат автомобили МАЗ юк машинаси билан тўқнашди.
Ҳодисада ҳоким ва унинг вояга етмаган ўғли жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Зафаробод тумани ҳокими Ғайратжон Эшпўлатов бошқарувидаги хизмат автомобили МАЗ юк машинаси билан тўқнашди.
Ҳодисада ҳоким ва унинг вояга етмаган ўғли жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистонга киришда ўзбекистонликлар учун QazETA жорий этилади
Қозоғистон хориж фуқаролари, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун QazETA электрон рухсатнома тизимини босқичма-босқич жорий қилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қозоғистон хориж фуқаролари, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун QazETA электрон рухсатнома тизимини босқичма-босқич жорий қилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9 йиллик ислоҳотлар: Ўзбекистонда ичимлик суви таъминотида қандай ўзгаришлар бўлди?
Батафсил видеода 👆👆👆
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Батафсил видеода 👆👆👆
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍3
«Оборотда пул йўқ»: Навоийда тиббиёт ходимларининг чораклик устамалари нега кечиктирилмоқда?
Тиббиёт ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш, уларга муносиб меҳнат шароити яратиш ҳақида баландпарвоз гаплар жуда кўп гапирилади. Лекин жуда кўп ҳолларда жойлардаги реал манзара мутлақо бошқача. Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги оилавий поликлиникаларда фаолият юритаётган шифокорлар ва ҳамширалар томонидан жиддий эътирозлар билдирилмоқда.
Муаммо — тиббиёт ходимларига ажратилиши керак бўлган чораклик устама пуллари ва иш ҳақининг ўз вақтида тўланмаслиги ҳамда асоссиз кечиктирилиши.
Низомга кўра, ҳар уч ойлик (чорак) якуни бўйича балл тизими асосида ҳисобланадиган устамалар кейинги ойнинг бошида тўланиши керак. Аммо айтилишича, амалда бу тўловлар ойлаб кечиктирилмоқда. Савол берилганда масъуллар томонидан "оборотда пул йўқ", "базада пул қолмади" каби навбатдаги баҳоналар сурилади.
Бошқа ҳудудларда ёки тиббиёт муассасаларида устама баллар ва тўлов миқдори муносиб баҳоланаётган бир пайтда, Навоий шаҳар поликлиникаларида бу кўрсаткич сунъий равишда кам чиқариб берилаётгани айтилмоқда.
Савол туғилади: аҳоли саломатлиги муҳофазасида кеча-ю кундуз хизмат қилаётган шифокор ва ҳамширалар ўзларига ҳалол меҳнат билан ажратилган ҳақни олиш учун ҳам кимгадир ялиниши ёки ойлаб кутиши керакми? Ходимларга тегишли бўлган маблағларни ўз вақтида бермай, пайсалга солишдан аслида кимга нима наф?
Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, Навоий вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамда Навоий вилояти Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасидан ушбу ҳолатга эътибор қаратиб, масалани ўрганган ҳолда муаммони бартараф этишларини, Навоий шаҳридаги оилавий поликлиникалар шифокор ва ҳамшираларининг ҳақ-ҳуқуқларини тиклаб, тўланмай келаётган устамалар ўз вақтида тўлаб берилишини таъминлашларини сўраб қоламиз.

👍7🔥1😢1