Бойсунда мева-сабзавот ахлат ёнида сотилмоқда
Бозор ичида бўш жойлар бўла туриб, айрим сотувчилар маҳсулотларни ахлат қутиси атрофида сотмоқда.
Бойсун деҳқон бозори атрофида айрим сотувчилар мева-сабзавот маҳсулотларини ахлат қутиси яқинида сотмоқда.
Айтилишича, бозор ичида савдо қилиш учун жойлар мавжуд. Шунга қарамай, айрим сотувчилар ташқи ҳудудда, санитария талабларига мос келмайдиган шароитда савдо қилаётгани кузатилмоқда.
Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, ахлат идиши атрофидаги ҳудуддан нохуш ҳид тарқалмоқда. Бу эса озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ва санитария ҳолати юзасидан саволларни келтириб чиқармоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юлдуз Усмонова 1 сентябрь концертига келмади — томошабинлар норози
Минглаб томошабинлар ваъда қилинган концертни кутиб, тадбир жойида тўпланди. Аммо саҳнага Юлдуз Усмонова чиқмади.
1 сентябрь куни бўлиб ўтиши эълон қилинган концертда Юлдуз Усмонова иштирок этмагани айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, концерт аввалдан эълон қилинган ва санъаткорнинг иштироки ваъда қилинган. Шунга ишониб, минглаб томошабинлар тадбир жойига келган.
Бироқ Юлдуз Усмонова концертга келмагани сабаб томошабинлар орасида норозилик юзага келган ва жанжал чиққан.
Қизиғи, бу ҳолат айнан шу паркда биринчи марта содир бўлмагани айтилмоқда. Аввал ҳам санъаткорнинг ушбу жойдаги концертга келиш ҳақидаги ваъдаси бажарилмагани ҳақида маълумотлар тарқалган.
Юлдуз Усмонованинг концертга нега келмагани ва ҳолат юзасидан унинг жамоаси изоҳ берган-бермагани ҳозирча маълум эмас.

👎2👍1🤔1
Қозоғистонга киришда энди QazETA талаб қилинади
Қозоғистонга борувчи ўзбекистонликлар учун ҳам янги тартиб жорий этилмоқда: мамлакатга киришдан олдин электрон рухсатнома олиш керак бўлади.
Қозоғистон хорижликлар, жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун QazETA электрон рухсатнома тизимини босқичма-босқич жорий қилмоқда.
1 ноябрдан Қозоғистонга самолётда кирувчилар учун ETA мажбурий бўлиши режалаштирилган. 15 ноябрдан эса талаб автомобиль ва автобусларда, жумладан, Ўзбекистон билан чегарадаги автомобиль ўтиш пунктларида ҳам амал қилади.
Рухсатнома учун аризани сафардан камида 72 соат олдин топшириш керак. ETA 180 кун амал қилади.
Тўлов миқдори ҳозирча якуний тасдиқланмаган.
Айрим манбаларда онлайн расмийлаштириш учун тахминан 3 900 тенге, чегарада расмийлаштириш учун эса юқорироқ сумма кўрсатилган.
Ҳозирча тизим синов режимида ишламоқда ва ETA олиш ихтиёрий ҳисобланади.

👎7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Си Цзиньпин 10 йилдан сўнг Мисрга борди
Хитой ва Миср ўртасида иқтисодий ҳамда ҳарбий ҳамкорлик чуқурлашаётган бир пайтда Си Цзиньпин Қоҳирага етиб борди.
Хитой раҳбари Си Цзиньпин 10 йил ичида биринчи марта давлат ташрифи билан Мисрга борди. Уни Қоҳира халқаро аэропортида Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси кутиб олди.
Ташриф доирасида икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Сўнгги йилларда Миср Хитой билан ишлаб чиқариш, портлар, қайта тикланувчи энергетика ва мудофаа соҳаларида ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Хусусан, икки давлат яқинда қўшма ҳарбий машғулотлар ҳам ўтказган.
Ас-Сиси Хитой ва Мисрни «Глобал Жануб»нинг халқаро тизимдаги ролини мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётган ҳамкорлар деб атаган.

Ислом Каримов хотирасига эҳтиром кўрсатилди
2 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш маросими бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюриб, Биринчи Президент ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Маросимда Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Ислом Каримовнинг Ўзбекистон мустақиллиги, мамлакат тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш ҳамда халқ фаровонлигини юксалтириш йўлидаги хизматлари ёдга олинди.
Тадбирда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар вакиллари, зиёлилар ҳамда Тошкент шаҳри жамоатчилиги иштирок этиб, Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйди.
Ислом Каримов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкентда унинг номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилган. Самарқанд шаҳрида эса Биринчи Президент мақбарасини зиёрат қилиш анъанага айланган.

👍36🔥12👎1
«Долзарб 40 кунлик». Республика бўйича 1,4 миллион тоннадан ортиқ чиқинди олиб чиқилди
Мустақиллик байрами арафасида республика бўйлаб ҳудудларни ободонлаштириш ва санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари давом этмоқда.
28 июлдан 6 сентябрга қадар ўтказилаётган тадбирларга ҳар куни ўртача 4,5 мингта махсус техника ва 10 мингдан ортиқ ходим жалб этилмоқда.
Ҳозирга қадар:
🔹 7 674 та маҳалла тадбирлар билан тўлиқ қамраб олинди;
🔹 1,4 миллион тоннадан ортиқ қаттиқ маиший чиқинди олиб чиқилди;
🔹 2 минг тонна қурилиш чиқиндиси олиб чиқилди;
🔹 97 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, 165,4 миллион сўм жарима қўлланилди;
🔹 аниқланган 64 та техник носозликнинг 52 таси бартараф этилди;
🔹 фавқулодда ҳолатлар учун 155 дона техника захирага қўйилди.
Фуқаролардан келиб тушган 327 та мурожаатнинг 275 таси жойида ҳал этилган.

😢2
Юксак марралар ва янги зафарлар сари: Навоийда “Биринчи қўнғироқ” жаранглади!
Навоий вилоятининг барча 367 та мактабида биринчи қўнғироқ жаранглаб, 22 035 нафар 1-синф ўқувчилари самимий табассум ва Президент совғалари билан қарши олинди.
Навоий шаҳридаги 19-сонли мактабдаги байрам тадбирида вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, муҳтарам президентимиз табригини ўқиб эшиттирди.
Янги ўқув йилида қувонарли хушхабарлар ҳам кам бўлмади: Навоий шаҳрида 36,2 миллиард сўмлик Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги замонавий ихтисослаштирилган мактаб-интернати фойдаланишга топширилди. Шунингдек, байрам олдидан вилоятдаги 60 та мактабда 146 млрд сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунланиб, 6200 та янги ва 16 806 та мавжуд ўқув ўринлари мукаммал ҳолатга келтирилди.
Мактабларни замонавийлаштириш учун 9 млрд сўмлик 1 033 та компьютер ва 74 та электрон доска етказилди. Вилоятдаги 201 та мактабда янги ва адолатли баҳолаш тизими жорий этилмоқда.
Барча масканларда илк дарс “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида "Келажак дарслари" билан бошланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Навоий вилоятининг барча 367 та мактабида биринчи қўнғироқ жаранглаб, 22 035 нафар 1-синф ўқувчилари самимий табассум ва Президент совғалари билан қарши олинди.
Навоий шаҳридаги 19-сонли мактабдаги байрам тадбирида вилоят ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, муҳтарам президентимиз табригини ўқиб эшиттирди.
Бу йил навоийлик ўқувчи ва устозлар билим соҳасида яна бир бор рекорд натижаларни қайд этишди. Олий таълимга кириш ва ўртача балл (112,8 балл) бўйича вилоят бутун мамлакатда тенгсиз пешқадамга айланди. 12 213 нафар битирувчининг 579 нафари энг юқори — 189 баллни қўлга киритган бўлса, ўқувчилар нуфузли олимпиадаларда 23 та медалга эгалик қилди.
Янги ўқув йилида қувонарли хушхабарлар ҳам кам бўлмади: Навоий шаҳрида 36,2 миллиард сўмлик Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги замонавий ихтисослаштирилган мактаб-интернати фойдаланишга топширилди. Шунингдек, байрам олдидан вилоятдаги 60 та мактабда 146 млрд сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунланиб, 6200 та янги ва 16 806 та мавжуд ўқув ўринлари мукаммал ҳолатга келтирилди.
Мактабларни замонавийлаштириш учун 9 млрд сўмлик 1 033 та компьютер ва 74 та электрон доска етказилди. Вилоятдаги 201 та мактабда янги ва адолатли баҳолаш тизими жорий этилмоқда.
Барча масканларда илк дарс “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида "Келажак дарслари" билан бошланди.
Юртимиздаги барча ўқувчиларга юксак зафарлар ва устозларга эса куч-ғайрат тилаймиз!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Тошкентда халқаро ярим марафон: стартга саноқли кунлар қолди
6 сентябрь куни Тошкентда халқаро ярим марафон бўлиб ўтади. 21,097 километрлик пойга пойтахтнинг марказий кўчалари бўйлаб ташкил этилади.
Мусобақа Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилиб, иштирокчиларга спорт ва байрам муҳитини бирлаштирган тадбирда қатнашиш имконини беради.
Мусобақада иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш мумкин.
🏆 Соврин жамғармаси
21 км:
🥇 1-ўрин — 15 млн сўм
🥈 2-ўрин — 12 млн сўм
🥉 3-ўрин — 10 млн сўм
4-ўрин — 6 млн сўм
5-ўрин — 4 млн сўм
6-ўрин — 3 млн сўм
Эркаклар ва аёллар алоҳида тақдирланади.
5 км:
🥇 1-ўрин — 3 млн сўм
🥈 2-ўрин — 2 млн сўм
🥉 3-ўрин — 1 млн сўм