EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг юбилей йиғилишида иштирок этди.

Йиғилишда ташкилотнинг 25 йиллик фаолияти, минтақавий хавфсизлик ва келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍38🔥12👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥14👎1
Мирзиёев ШҲТ учун янги режаларни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Бишкекдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади.

У ташкилотнинг 25 йиллик фаолиятини юқори баҳолаб, «ШҲТ — 2040: умумий тараққиёт макони» концепциясини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Шунингдек, саноат, инвестиция ва транспорт соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш, ШҲТ Тараққиёт банкини ишга тушириш зарурлигини таъкидлади.

Президент сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ва келгуси йили Тошкентда ШҲТнинг сунъий интеллект бўйича форумини ўтказишга тайёрлигини билдирди.

Иқлим ўзгариши, сув ва энергетика хавфсизлиги масалалари ҳам кўтарилди. Шунингдек, Афғонистон билан ШҲТ доирасида мунтазам мулоқотни қайта тиклаш таклиф этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍89🔥18👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Теҳрон ва Деҳлида Ўзбекистон байроғи порлади

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Теҳрон ва Деҳлидаги машҳур тарихий иншоотлар Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилди.

Эрон пойтахтидаги машҳур «Озодлик» минораси ҳамда Ҳиндистон пойтахтидаги тарихий «Қутб-Минора» Ўзбекистон байроғи рангларида нурлантирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥15
Оксфорд талабалари ўзбек тилини ўрганиш учун Ўзбекистонга келди

Оксфорд университети талабалари ва тадқиқотчилари учун Ўзбекистонда ўзбек тили бўйича ёзги мактаб бошланди.

Дастур доирасида улар 23 сентябрга қадар ўзбек тилини табиий мулоқот муҳитида ўрганади.

Ёзги мактабда, шунингдек, Чиғатой тили, хаттотлик, тасаввуф, жадидчилик, Марказий Осиё тарихи ва маданияти бўйича машғулотлар ўтказилади.

Иштирокчилар учун Самарқанд ва Бухорога маърифий сафарлар ҳам ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил октябридан Оксфорд университетида ўзбек ва эски ўзбек тилларини ўрганиш йўлга қўйилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥9👎1
Мирзиёев Бишкекдаги Кўчманчилар ўйинлари очилишида иштирок этди

Президент Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди.

«Бишкек-Арена» стадионида ўтказилган тадбирда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари раҳбарлари ва бошқа меҳмонлар қатнашди.

Мусобақаларда 90 дан ортиқ давлатдан 3 мингдан зиёд спортчи иштирок этмоқда. Ўзбекистондан эса 141 нафар спортчи 30 та спорт турида, жумладан кураш, самбо, армрестлинг, камондан ўқ отиш ва от спорти бўйича баҳслашади.

Очилиш маросимида кўчманчи халқларнинг тарихи, маданияти, анъана ва урф-одатларига бағишланган театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥14👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Садир Жапаров Мирзиёевни Мустақиллик куни билан табриклади

Қирғиз Президенти Садир Жапаров Президент Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Мустақиллиги куни билан табриклади.

Жапаров Мирзиёевга Бишкекка ташриф буюриб, йиғилишда иштирок этгани учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

«Ҳурматли Шавкат Миромонович, ушбу байрам ва мамлакатингиз учун муҳим кунда Бишкекка келиб, йиғилишимизда иштирок этганингиз учун сизга алоҳида миннатдорчилик билдираман», — деди Садир Жапаров.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥12👎1
Мирзиёев «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти плюс»да янги таклифлар билдирди

Президент Шавк
ат Мирзиёев «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти плюс» мажлисида нутқ сўзлади.

У ушбу форматни минтақалараро мулоқот майдони сифатида ривожлантиришни таклиф қилди.

Шунингдек, «Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Invest» форумини доимий платформага айлантириш ҳамда маданиятлар ва цивилизациялар форумини Хива шаҳрида ўтказиш ташаббусини илгари сурди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥10👎1
Зафаробод ҳокими хизмат автомобилида ЙТҲга учради

Манбаларга кўра, хизмат автомобили рулда ҳокимнинг вояга етмаган ўғли бўлган. Ҳодисада ота-бола жароҳат олган.

30 август куни Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокими Ғайратжон Эшпўлатовга бириктирилган KIA Seltos русумли хизмат автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учрагани айтилмоқда.

Автомобиль катта юк машинасининг орқа қисмига урилган. Рулда ҳокимнинг мактабда таҳсил оладиган вояга етмаган ўғли бўлгани маълум қилинган.

Ҳодиса оқибатида ота-бола тан жароҳатлари олган. Улар дастлаб Зафаробод туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Аҳволи оғирлиги сабаб кейинчалик Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах вилояти филиалига етказилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бойсунда мева-сабзавот ахлат ёнида сотилмоқда

Бозор ичида бўш жойлар бўла туриб, айрим сотувчилар маҳсулотларни ахлат қутиси атрофида сотмоқда.

Бойсун деҳқон бозори атрофида айрим сотувчилар мева-сабзавот маҳсулотларини ахлат қутиси яқинида сотмоқда.

Айтилишича, бозор ичида савдо қилиш учун жойлар мавжуд. Шунга қарамай, айрим сотувчилар ташқи ҳудудда, санитария талабларига мос келмайдиган шароитда савдо қилаётгани кузатилмоқда.

Мурожаатчиларнинг таъкидлашича, ахлат идиши атрофидаги ҳудуддан нохуш ҳид тарқалмоқда. Бу эса озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси ва санитария ҳолати юзасидан саволларни келтириб чиқармоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram