EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкекда ўтаётган ШҲТ саммити доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида БМТ Бош котиби Ўзбекистон раҳбари ва халқини Мустақилликнинг 35 йиллиги билан табриклаб, тинчлик ва фаровонлик тилади.

Мулоқотда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ташаббуси билан сўнгги йилларда БМТ Бош Ассамблеясининг 15 та резолюцияси қабул қилинганини қайд этди. Шунингдек, мамлакатнинг БМТнинг сайланадиган органлари фаолиятидаги иштироки кенгайиб бораётгани таъкидланди.

Антониу Гутерриш Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишдаги ютуқларини юқори баҳолади.

Учрашувда халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар ҳамда келгусидаги қўшма тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥13👎2
Шавкат Мирзиёев Трампнинг махсус вакилини қабул қилди

Бугун, 31 август куни Бишкекда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклигини мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, энергетика, транспорт, муҳим минераллар, рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Сержио Гор Ўзбекистонни Мустақилликнинг 35 йиллиги билан табриклаб, Дональд Трампнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍71🔥11👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятидаги «Қўрғонтепа Мурувват уйи»да зўравонлик ҳақида мурожаатлар келиб тушмоқда

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги «Мурувват уйи»да тарбияланувчи болаларга нисбатан зўравонлик қўлланилаётгани ҳақида жиддий мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мурожаат муаллифларининг таъкидлашича, айрим болалар жисмоний ва руҳий босимга учраётган бўлиб, бу ҳолатлар бўйича видео ва бошқа далиллар мавжуд.

Агар ушбу маълумотлар тасдиғини топса, бу нафақат қонунчилик, балки инсонпарварлик тамойилларининг ҳам қўпол бузилиши ҳисобланади. Болаларга нисбатан ҳар қандай зўравонликка муросасиз муносабат билдирилиши ва ҳар бир ҳолат юзасидан холис, шаффоф ҳамда қонуний текширув ўтказилиши шарт.

Ваколатли идоралардан мазкур ҳолатларга тезкор ҳуқуқий баҳо бериш ва болалар хавфсизлигини таъминлаш сўралмоқда.

Хабарда қайд этилишича, ушбу ҳолатга зудлик билан расмий муносабат билдирилиши шарт.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрам тадбири бошланмоқда

Президентимиз ташаббуси билан Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Янги Тошкентда шаҳар хизматлари ходимлари ҳамда ижтимоий қўллаб-ҳимояга муҳтож юртдошларимиз учун ташкил этилган байрам тадбири бошланмоқда.

Тадбир давомида жамоат тартиби ва хавфсизлик ички ишлар органлари, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда тиббиёт ходимлари томонидан таъминланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев халқни Мустақилликнинг 35 йиллиги билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклади.

Давлат раҳбари мустақиллик неъмати учун Парвардигорга шукроналар билдириб, истиқлолимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган халқимизга шон-шарафлар тилади.

Президент юртимиз тинч, хонадонларимиз обод ва фаровон бўлишини тилаб, халқни Ватанимизнинг янги буюк тарихини биргаликда яратишга чорлади.

Яшасин Ўзбекистон Республикаси!

Яшасин Ўзбекистон халқи! — деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥10👎1
Ўзбекистонда 13 мингдан ортиқ болага мактаб формаси ва ўқув қуроллари совға қилинди

Янги ўқув йили арафасида минглаб болаларга хайр-эҳсон қилинди.


Хайрия тадбири республикада фаолият юритаётган 2 161 та масжид ходимлари иштирокида ташкил этилди.

Мазкур хайрли ташаббус доирасида ажратилган маблағ миқдори 4,9 миллиард сўмдан ошган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти йиғилишида иштирок этди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг юбилей йиғилишида иштирок этди.

Йиғилишда ташкилотнинг 25 йиллик фаолияти, минтақавий хавфсизлик ва келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍38🔥12👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥14👎1
Мирзиёев ШҲТ учун янги режаларни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Бишкекдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида нутқ сўзлади.

У ташкилотнинг 25 йиллик фаолиятини юқори баҳолаб, «ШҲТ — 2040: умумий тараққиёт макони» концепциясини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Шунингдек, саноат, инвестиция ва транспорт соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш, ШҲТ Тараққиёт банкини ишга тушириш зарурлигини таъкидлади.

Президент сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ва келгуси йили Тошкентда ШҲТнинг сунъий интеллект бўйича форумини ўтказишга тайёрлигини билдирди.

Иқлим ўзгариши, сув ва энергетика хавфсизлиги масалалари ҳам кўтарилди. Шунингдек, Афғонистон билан ШҲТ доирасида мунтазам мулоқотни қайта тиклаш таклиф этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍89🔥18👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Теҳрон ва Деҳлида Ўзбекистон байроғи порлади

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Теҳрон ва Деҳлидаги машҳур тарихий иншоотлар Ўзбекистон байроғи рангларида ёритилди.

Эрон пойтахтидаги машҳур «Озодлик» минораси ҳамда Ҳиндистон пойтахтидаги тарихий «Қутб-Минора» Ўзбекистон байроғи рангларида нурлантирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥15
Оксфорд талабалари ўзбек тилини ўрганиш учун Ўзбекистонга келди

Оксфорд университети талабалари ва тадқиқотчилари учун Ўзбекистонда ўзбек тили бўйича ёзги мактаб бошланди.

Дастур доирасида улар 23 сентябрга қадар ўзбек тилини табиий мулоқот муҳитида ўрганади.

Ёзги мактабда, шунингдек, Чиғатой тили, хаттотлик, тасаввуф, жадидчилик, Марказий Осиё тарихи ва маданияти бўйича машғулотлар ўтказилади.

Иштирокчилар учун Самарқанд ва Бухорога маърифий сафарлар ҳам ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил октябридан Оксфорд университетида ўзбек ва эски ўзбек тилларини ўрганиш йўлга қўйилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥9👎1
Мирзиёев Бишкекдаги Кўчманчилар ўйинлари очилишида иштирок этди

Президент Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди.

«Бишкек-Арена» стадионида ўтказилган тадбирда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари раҳбарлари ва бошқа меҳмонлар қатнашди.

Мусобақаларда 90 дан ортиқ давлатдан 3 мингдан зиёд спортчи иштирок этмоқда. Ўзбекистондан эса 141 нафар спортчи 30 та спорт турида, жумладан кураш, самбо, армрестлинг, камондан ўқ отиш ва от спорти бўйича баҳслашади.

Очилиш маросимида кўчманчи халқларнинг тарихи, маданияти, анъана ва урф-одатларига бағишланган театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥14👎1