EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қурилиш соҳасида ишловчиларнинг соатлик энг кам иш ҳақи оширилади

Қурилиш соҳасидаги ходимлар учун соатлик энг кам иш ҳақи миқдорини ошириш ва уни барча ҳудудларда тенглаштириш режалаштирилмоқда.

Президент фармонига мувофиқ, соҳада пудрат ва лойиҳалаш ташкилотлари фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган янги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Ҳужжатда, шунингдек, давлат бюджети ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларида пудрат ташкилотларининг режали фойдасини 7 фоизгача белгилаш, лойиҳалаш ишларини молиялаштириш тартибини такомиллаштириш ҳамда муҳандислик коммуникациялари учун аванс тўловини 20 фоиздан 5 фоизга тушириш назарда тутилмоқда.

Қарор лойиҳаси 2027 йил январь ойига қадар тайёрланиши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥38
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маст эркак самолётни ўғирлаб, АЭС томон учди

29 август куни эрталаб Венгриянинг Калоча шаҳри яқинидаги аэродромда ноодатий ҳодиса юз берди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шавкат Мирзиёев Бишкекка етиб борди

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида амалий ташриф билан Бишкек шаҳрига етиб борди.

Давлат раҳбарини «Манас» халқаро аэропортида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси — Президент Администрацияси раҳбари Адилбек Қосималиев ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳамда «ШҲТ плюс» форматидаги учрашувда иштирок этади.

Шунингдек, Президент хорижий делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади ва VI Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида қатнашади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍305🔥251👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистондан Ўзбекистонга ҳалол сертификатли гўшт импорт қилинади

Ўзбекистон Ҳиндистондан гўшт импортини кенгайтириш ва ушбу мамлакатда қўшма корхоналар ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Қўрғонтепадаги «Мурувват» уйида болаларга нисбатан зўравонлик қўлланилмоқдами?

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги «Мурувват» уйида ходимлар томонидан тарбияланувчиларга нисбатан зўравонлик қилингани ҳақида таҳририятимизга видео мурожаат келиб тушди.

Таҳририят ҳолат юзасидан масъуллардан расмий муносабат кутиб қолади.

Effect.uz воқеалар ривожини кузатиб боради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢12🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бола сувдан тирик олиб чиқилди

Тошкентда тахминан 3–4 ёшли бола чўкиб кетаётган вақтда бир фуқаро уни қутқариб қолди.

Айтишларича, болани сувдан Шаҳрихон туманида яшовчи фуқаро олиб чиққан.

Дастлабки маълумотларга кўра, бола тирик ва ҳозирда шифохонада. Ҳодисанинг аниқ тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда ишлаб чиқарилган янги тезюрар поезд Андижонга синов тариқасида қатнади

Хитойда ишлаб чиқарилган янги тезюрар поезд Андижонга синов тариқасида олиб келинди.

Поезд соатига 160 километргача тезликда ҳаракатланиши ва бир вақтда 415 нафар йўловчини ташиши мумкин. Тошкент–Андижон йўналишини тахминан 3 соатда босиб ўтиши режалаштирилган.

Янги поезд қатнови йўлга қўйилса, пойтахт ва Фарғона водийси ўртасидаги транспорт алоқаларини яхшилаш ҳамда йўловчилар учун сафар вақтини қисқартиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда аёл 11 ойлик ўғлини отасига бермаслик учун ўлдирди

АҚШнинг Вайоминг штатида 36 ёшли аёл суд қарори билан отасига берилиши белгиланган 11 ойлик ўғлини олиб қочиб, унга ўқ узган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
900 дан зиёд киши ҳалок бўлди, минглаб одамлар бедарак йўқолган.

Непалда кўчки ва сув тошқинлари улкан фожиага айланди Мамлакатда қутқарув ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин Бишкекда учрашди

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой раиси Си Цзиньпин ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган йили икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш қарийб 18 миллиард долларга етгани қайд этилиб, келгусида бу кўрсаткични 30 миллиард долларга етказиш таклиф қилинди.

Шунингдек, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, юқори технологиялар ва рақамли иқтисодиёт соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш режалари муҳокама қилинди. Ўзбекистонда Хитой иштирокидаги 6 мингдан ортиқ қўшма корхона фаолият юритаётгани таъкидланди.

Томонлар «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини ҳам муҳокама қилиб, ушбу лойиҳа Евроосиё транспорт алоқаларини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥22👎1
Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби билан учрашди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкекда ўтаётган ШҲТ саммити доирасида БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.

Учрашув аввалида БМТ Бош котиби Ўзбекистон раҳбари ва халқини Мустақилликнинг 35 йиллиги билан табриклаб, тинчлик ва фаровонлик тилади.

Мулоқотда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ташаббуси билан сўнгги йилларда БМТ Бош Ассамблеясининг 15 та резолюцияси қабул қилинганини қайд этди. Шунингдек, мамлакатнинг БМТнинг сайланадиган органлари фаолиятидаги иштироки кенгайиб бораётгани таъкидланди.

Антониу Гутерриш Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишдаги ютуқларини юқори баҳолади.

Учрашувда халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар ҳамда келгусидаги қўшма тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥13👎2
Шавкат Мирзиёев Трампнинг махсус вакилини қабул қилди

Бугун, 31 август куни Бишкекда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклигини мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, энергетика, транспорт, муҳим минераллар, рақамли технологиялар, сунъий интеллект ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Сержио Гор Ўзбекистонни Мустақилликнинг 35 йиллиги билан табриклаб, Дональд Трампнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍71🔥11👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятидаги «Қўрғонтепа Мурувват уйи»да зўравонлик ҳақида мурожаатлар келиб тушмоқда

Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги «Мурувват уйи»да тарбияланувчи болаларга нисбатан зўравонлик қўлланилаётгани ҳақида жиддий мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мурожаат муаллифларининг таъкидлашича, айрим болалар жисмоний ва руҳий босимга учраётган бўлиб, бу ҳолатлар бўйича видео ва бошқа далиллар мавжуд.

Агар ушбу маълумотлар тасдиғини топса, бу нафақат қонунчилик, балки инсонпарварлик тамойилларининг ҳам қўпол бузилиши ҳисобланади. Болаларга нисбатан ҳар қандай зўравонликка муросасиз муносабат билдирилиши ва ҳар бир ҳолат юзасидан холис, шаффоф ҳамда қонуний текширув ўтказилиши шарт.

Ваколатли идоралардан мазкур ҳолатларга тезкор ҳуқуқий баҳо бериш ва болалар хавфсизлигини таъминлаш сўралмоқда.

Хабарда қайд этилишича, ушбу ҳолатга зудлик билан расмий муносабат билдирилиши шарт.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрам тадбири бошланмоқда

Президентимиз ташаббуси билан Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан Янги Тошкентда шаҳар хизматлари ходимлари ҳамда ижтимоий қўллаб-ҳимояга муҳтож юртдошларимиз учун ташкил этилган байрам тадбири бошланмоқда.

Тадбир давомида жамоат тартиби ва хавфсизлик ички ишлар органлари, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда тиббиёт ходимлари томонидан таъминланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев халқни Мустақилликнинг 35 йиллиги билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклади.

Давлат раҳбари мустақиллик неъмати учун Парвардигорга шукроналар билдириб, истиқлолимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган халқимизга шон-шарафлар тилади.

Президент юртимиз тинч, хонадонларимиз обод ва фаровон бўлишини тилаб, халқни Ватанимизнинг янги буюк тарихини биргаликда яратишга чорлади.

Яшасин Ўзбекистон Республикаси!

Яшасин Ўзбекистон халқи! — деди Шавкат Мирзиёев.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥10👎1