Навоийда мустақилликнинг 35 йиллиги кенг нишонланди
Кеча Навоий вилоятида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллик айёмига бағишланган бош тантанали шодиёна бўлиб ўтди.
Тантанали тадбирни Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов кириш сўзи билан очиб, барча иштирокчиларни ва вилоят аҳлини улуғ айём билан самимий муборакбод этди.
Байрам шодиёналари кўтаринки руҳда ва дилбар куй-қўшиқлар остида ўтказилиб, тадбир ниҳоясида осмонни ёритган мушакбозлик — байрам салютлари билан кўтаринки кайфиятда якунланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🔥3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаро уйи бузилишидан хавотирда
EFFECT.UZ мазкур ҳолат юзасидан масъул идоралар муносабатини ҳам ўрганади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
EFFECT.UZ таҳририятига га мурожаат қилган фуқаро Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги 593 квадрат метр ер майдони бўйича суд қарори юзасидан эътироз билдирди.
Мурожаатчи Болта Ҳақуловнинг айтишича, у 1992 йилдан буён яшаб келаётган уй-жойининг барча ҳужжатлари мавжуд. Бироқ суд қарори асосида қурилишларни бузиш ва ер майдонидан мажбурий чиқариш белгиланган.
Фуқаронинг таъкидлашича, баҳсли қурилиши тугалланмаган айвон ва бетон пойдевор ўзига эмас, ўғли Одил Ҳакуловга тегишли.
Шунингдек, ноқонуний қурилган деб баҳоланган девор учун 82 миллион сўм жарима қўллангани айтилмоқда.
Мурожаатчининг билдиришича, видеода кўрсатилган техника ободонлаштириш ишлари учун ажратилган техника ҳисобланади.
Мурожаатчи уй-жой ва девор бузилмаслигини, жаримага қайта ҳуқуқий баҳо берилишини ҳамда ижро ҳаракатлари вақтинча тўхтатилишини сўрамоқда.
EFFECT.UZ мазкур ҳолат юзасидан масъул идоралар муносабатини ҳам ўрганади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Ҳиндистондан Ўзбекистонга ҳалол сертификатли гўшт импорт қилинади
Ўзбекистон Ҳиндистондан гўшт импортини кенгайтириш ва ушбу мамлакатда қўшма корхоналар ташкил этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов маълум қилди.
Вазирнинг айтишича, импорт қилинадиган гўшт ҳалол ва халқаро сертификатлар асосида тайёрланади. Маҳсулотни сўйиш ва тайёрлаш жараёнларида Ўзбекистон мутахассислари ҳам иштирок этади.
Шунингдек, Ҳиндистон–Туркия–Ўзбекистон ўртасида Мерсин порти орқали логистика йўналишини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Икки давлат қишлоқ хўжалигида ҳамкорликни бошқа йўналишларда ҳам кенгайтирмоқда. Хоразмда шўрга чидамли пахта навлари 12 минг гектарда синовдан ўтказилмоқда, жут етиштириш майдонини эса келгусида 50 минг гектарга етказиш кўзда тутилган.

👍48🔥39👎4
Тадбиркорларга янги солиқ имтиёзлари берилади
Президент фармонига мувофиқ, тадбиркорлар учун қатор янги солиқ имтиёзлари жорий этилиши кутилмоқда.
Хусусан, оилавий боғча очган ЯТТлар ўзларига тегишли нотурар бинолар ва ер участкалари бўйича мол-мулк ҳамда ер солиғидан озод қилинади.
Бозор ва савдо комплексларида хизмат кўрсатувчилар учун фойда солиғи 20 фоиздан 15 фоизга туширилади.
Янги ташкил этилган қишлоқ хўжалиги корхоналари эса қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган объектлари бўйича мол-мулк солиғидан озод этилади.
Шунингдек, солиқ маслаҳатчилари жиноят процессида солиқ тўловчининг вакили сифатида иштирок этиши мумкин бўлади.
Мазкур имтиёзларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси 2026 йил декабрига қадар ишлаб чиқилиши керак.

👍45🔥17
Тошкент метросида куннинг тиғиз вақтларида поездлар ҳаракати интерваллари қисқартирилади
Янги ўқув йилида йўловчилар оқими ортиши муносабати билан Тошкент метрополитенида тиғиз вақтларда поездлар ҳаракати интерваллари қисқартирилади.
Унга кўра:
— Чилонзор йўналишида — 1,5–2 дақиқагача;
— Ўзбекистон йўналишида — 3 дақиқагача;
— Юнусобод йўналишида — 4 дақиқагача;
— Ерусти ҳалқа йўналишида — 7–8 дақиқагача.
Шунингдек, 2026 йил давомида метро вагон паркини 14 та замонавий ҳаракат таркиби билан тўлдириш режалаштирилган. Ҳозиргача уларнинг 11 таси етказиб берилган, яна 3 таси яқин кунларда олиб келиниши кутилмоқда.
Йўловчилар хавфсизлиги ва оқимни самарали бошқариш мақсадида тиғиз вақтларда барча 50 та метро бекатида навбатчилик тизими йўлга қўйилган.

Эслатма: Эртадан Тошкент автобусларида йўлкирани чиқиш биланоқ тўлаш шарт
1 сентябрдан Тошкентдаги брутто-шартнома асосида ишлайдиган автобусларда йўловчилар йўлкирани автобусга чиқиши биланоқ тўлаши шарт.
Тўлов транспорт ёки банк картаси, смартфон, NFC, QR ва бошқа контактсиз электрон тўлов усуллари орқали валидаторда амалга оширилади.
Йўлкира автобусга чиқиш вақтида тўланмаса ёки тўлов тасдиқланмаса, йўловчи чиптасиз юрган ҳисобланади.
Назоратчилар энди автобус салонида ҳам йўловчилардан йўлкира чекини кўрсатишни талаб қилиши мумкин. Илгари улар асосан бекатларда текширув ўтказган.
Чиптасиз юрганлик учун амалдаги жарима 44 минг сўмни ташкил этади. Шу билан бирга, жаримани 220 минг сўмга ошириш таклифи ҳам билдирилган.

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳарорат рекордлари янгиланди
Ўзгидромет маълумотига кўра, 30 август куни айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати бўйича тарихий рекордлар қайд этилди.
Жумладан:
— Бухоро шаҳрида — 39,3°C. Бу кўрсаткич 1945 йилдаги рекордни такрорлади;
— Самарқанд шаҳрида — 38°C. 1937 йилдаги рекорд такрорланди;
— Навоий шаҳрида — 40,5°C. 2010 йилдаги 38°C рекорд янгиланди;
— Сирдарё вилоятида — 38,1°C. 2025 йилдаги рекорд такрорланди.

АҚШ Эронга зарба берди, Эрон Иорданиядаги АҚШ базаларига ҳужум қилди
АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик яна кучайди. Вашингтон Эронга зарба берганидан сўнг, Теҳрон Иорданиядаги АҚШ ҳарбий базаларига ракета ҳужуми уюштирди.
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (КСИР) маълумотига кўра, 31 августга ўтар кечаси «Қирол Ҳусайн» ва «Ал-Азрақ» ҳарбий базалари нишонга олинган.
Эрон томони ҳужум АҚШнинг Ҳурмуз бўғозидаги Ларак оролида жойлашган ракета қурилмаларига берган зарбасига жавоб эканини билдирган.
Иордания эса ўз ҳаво ҳудудида 8 та ракета уриб туширилганини маълум қилди.
АҚШ Марказий қўмондонлиги Эрон кучлари Ҳурмуз бўғозига денгиз миналарини ўрнатиш ва ракета учиришга тайёргарлик кўрганини билдирган. Вашингтон Эронга берилган зарбаларни ушбу таҳдид билан изоҳлаган.
КСИР ҳужумлар оқибатида қурбонлар ва ярадорлар борлигини маълум қилиб, АҚШга қарши янги жавоб чораларини ваъда қилган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистон ҳаво сарҳадларини замонавий қирувчи самолётлар қўриқламоқда — Мудофаа вазирлиги
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тошкент давлат юридик университетида контракт нархлари 46 фоизгача ошди
2026/2027 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университетида тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.
Бакалавриатнинг кундузги таълим шаклида йиллик контракт 22 млн 496,7 минг сўм этиб белгиланди. Ўтган ўқув йилида бу сумма 16 млн 695 минг сўм бўлган. Натижада контракт қарийб 35 фоизга ошган.
Сиртқи таълимда контракт 21 млн 352,8 минг сўмга, масофавий таълимда эса 20 млн 208,9 минг сўмга етди. Бу мос равишда 43,6 ва 45,8 фоизлик ўсишни англатади.
Магистратуранинг кундузги таълим шаклида контракт 24 млн 403,2 минг сўм этиб белгиланиб, ўтган йилга нисбатан 31,3 фоизга ошди.

Дам олиш куни ишлаган ходимга қанча ҳақ тўланади?
Ўзбекистонда дам олиш ёки ишланмайдиган байрам кунларида меҳнат қилган ходимга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
Ташкилотнинг ички ҳужжатларида бундан ҳам юқори миқдорда ҳақ тўлаш белгиланиши мумкин.
Шунингдек, ходим оширилган ҳақ ўрнига бошқа дам олиш куни беришни танлаш ҳуқуқига эга. Бундай ҳолатда ишлаган куни учун бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланади ва қўшимча дам олиш куни берилади.
Агар ходим иш графигига кўра белгиланган дам олиш кунида ишласа, аммо унга дам олиш куни бошқа кунда берилса, бу меҳнат учун бир ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

🤔3
«Марказий Осиё – Хитой» формати бош котиби Ўзбекистонни Мустақиллик байрами билан табриклади
«Марказий Осиё – Хитой» формати котибияти бош котиби Сунь Вэйдун Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан мамлакат халқи ва раҳбариятига табрик йўллади.
У Ўзбекистонда сўнгги ўн йилликда давлат бошқаруви, иқтисодий тараққиёт, инвестиция муҳити ва «яшил» трансформация соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилганини таъкидлади.
Маълум қилинишича, 2025 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 7,7 фоизга ўсган, ташқи савдо айланмаси 81,2 миллиард долларни ташкил этган. 2026 йил биринчи ярмида иқтисодий ўсиш 8,5 фоизга етган.
Шунингдек, Хитой–Ўзбекистон иқтисодий алоқалари жадал ривожланаётгани қайд этилди. 2025 йилда товар айирбошлаш 18 миллиард долларга етган, Ўзбекистонда Хитойнинг қарийб 6 мингта корхонаси фаолият юритмоқда.
Табрик якунида у Ўзбекистон халқига тинчлик, осойишталик ва фаровонлик тилади.

🔥2👍1