EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.8K photos
18.2K videos
36 files
71.9K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
ССВ: Дам олиш ва байрам кунларида тиббиёт муассасалари узлуксиз ишлайди

Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан 29 августдан 1 сентябргача дам олиш кунлари эълон қилинган. Шу кунларда тиббиёт муассасалари навбатчилик асосида узлуксиз фаолият юритади.
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни мувофиқлаштириш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида алоҳида штаб ташкил этилди.

29 август — 1 сентябрь кунлари туман, шаҳар, вилоят ва республика миқёсидаги шифохоналар, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, тиббиёт олий таълим муассасалари клиникалари ҳамда 39 та туманлараро марказда навбатчи тиббиёт ходимлари фаолият юритади.

Шунингдек, шошилинч тиббий ёрдам муассасаларида 24 соатлик навбатчилик йўлга қўйилади. «103» хизмати ҳам одатий тартибда ишлайди. Республика тез тиббий ёрдам марказининг 14 та ҳудудий филиали, 189 та станцияси, 40 та подстанцияси ва 1 492 та таянч пунктидаги 2 900 дан зиёд бригада доимий шай ҳолатда бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун — 6-йўналиш танлашнинг охирги куни!
#абитуриент

Бугун, 28 август куни соат 23:59 дан кейин my.uzbmb.uz сайтида 6-таълим йўналишини танлаш имконияти ёпилади.

Vakant o’rinlar ro’yxati 👉 Effect.uz

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Канаданинг кўлини ҳам “ўзлаштирди”. Энди навбат океанга

АҚШ Президенти Дональд Трамп 27 август куни Онтарио кўлини «Америка кўли» деб аташ ҳақида қарор имзолади. Қарор АҚШ федерал идоралари учун амал қилади ва Канада ҳамда халқаро ташкилотлар кўлни қандай аташини белгиламайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп ўзини АҚШнинг энг яхши президенти деб баҳолади

Доналд Трамп АҚШ президентлари рейтингида ўзини энг юқори ўринга жойлаштирди.

Унинг фикрича, Трамп Америка тарихидаги энг яхши президентлар қаторида биринчи ўринда туриши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👎1🤔1
Шавкат Мирзиёев Сингапур Катта вазири билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

28 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Сингапур Республикаси Катта вазири Ли Сянь Лун бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Сингапур ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Сингапурнинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган инвестициялари қарийб 2 миллиард долларга етгани қайд этилди.

Томонлар савдо, инвестициялар, технологиялар трансфери, давлат бошқарувини модернизация қилиш, инсон капитали ва рақамлаштириш бўйича қўшма дастур ишлаб чиқишга келишиб олди.

Шунингдек, махсус иқтисодий зоналар, Тошкент халқаро молия маркази ва рақамли банк тизимини ривожлантиришда Сингапур тажрибасидан фойдаланиш, олий таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥15
Олмаота аэропортида FlyArystan самолёти ёнди

Қозоғистоннинг Олмаота аэропортида FlyArystan авиакомпаниясига тегишли самолётга техник хизмат кўрсатиш вақтида ёнғин чиқди. Ёнғин тезда бартараф этилган. Бу ҳақда «Tengri Travel» хабар берди.

Ҳодиса пайтида самолёт бортида йўловчилар ва экипаж аъзолари бўлмаган. Ёнғин оқибатида Air Astana компаниясининг бир нафар ходими жароҳат олган. Унга тиббий ёрдам кўрсатилиб, кейин шифохонадан жавоб берилган.

Ёнғинга нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқ эмас. Ҳодиса авиакомпания ва аэропорт ҳамкорлигида ўрганилмоқда.

Самолёт вақтинча фойдаланишдан чиқарилган. Мутахассислар унга етказилган зарарни баҳолаб, зарур таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сиэтлда 1 сентябрь «Ўзбекистон Мустақиллиги куни» деб эълон қилинди

АҚШнинг Сиэтл шаҳри мэри Кэти Б. Уилсон 2026 йил 1 сентябрни «Ўзбекистон Мустақиллиги куни» деб расман эълон қилди. Бу ҳақда шаҳар мэри имзолаган махсус прокламацияда қайд этилган.

Ҳужжатда Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг кўп аҳолига эга давлат экани, иқтисодиёти йиллик 5–6 фоиз атрофида ўсиб бораётгани ҳамда очиқ бозор ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга интилаётгани таъкидланган.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг қадимий Ипак йўли марказида жойлашгани ва бугунги кунда минтақадаги 100 миллиондан ортиқ истеъмолчини қамраб олувчи бозорга стратегик дарвоза вазифасини бажараётгани қайд этилган.

Прокламацияда бу ҳолат савдо, инвестиция, логистика, технология ва энергетика соҳаларида Сиэтл билан ҳамкорлик учун имконият сифатида баҳоланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
ЖЧ-2026да «сеҳргар» сифатида танилган ганалик мухлис фирибгарликда гумонланиб ушланди

Жаҳон чемпионати-2026 трибуналарида ҳавога оқ кукун сочган видеолари билан танилган ганалик мухлис Кайлани Иброҳим Кпа виза ва саёҳат фирибгарлигида гумонланиб, Аккра шаҳрида ҳибсга олинди ва судга тортилди. Бу ҳақда Гана Телерадиоэшиттириш корпорацияси хабар берди.

Маълумотларга кўра, бир нечта шахс Кпа улардан ўн минглаб доллар пул олгани ва эвазига Канада, Никарагуа ҳамда АҚШга саёҳатларни ташкил қилиб беришни ваъда қилганини айтган. Етказилган зарарнинг аниқ миқдори ҳозирча маълум қилинмаган. «Yen» портали эса сумма 80 минг доллардан ошиши мумкинлигини ёзди.

Кпа Жаҳон чемпионати вақтида трибуналарда махсус идишдан ҳавога оқ кукун сочиши орқали ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган. Унинг бу ҳаракатлари сабаб кўпчилик уни «сеҳргар» ёки шаман деб ўйлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Тўқимачи» стадиони бузилмоқда: президент қарорида эса бунга тақиқ бор

Яккасаройдаги собиқ «Тўқимачи» стадиони ҳудудида бузиш ишлари бошланган. Бироқ 2025 йилдаги президент қарори давлат мулкидаги футбол стадионлари ва майдонларининг фойдаланиш мақсадини ўзгартириш ҳамда сотувга чиқаришни тақиқлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Непалда тошқинда ҳалок бўлган инсоннинг тилла сирғаларини ечиб олган икки киши ушланди

Табиат офати юзлаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган бир пайтда, айримлар ҳалок бўлганларнинг жасадини ҳам талашга уринди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада овқатланиш маскани 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Фарғона туманида ўтказилган назорат тадбирида овқатланиш масканининг табиий газ тармоғига ноқонуний улангани аниқланди. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
💧 Булвар — табий ичимлик суви

Саломатлик — тўғри танловдан бошланади!
БУЛВАР — табиий ва сифатли ичимлик сувларини Қашқадарёнинг исталган нуқтасига етказиб беради.

🚚 Буюртма беринг — БУЛВАР курьерлари сувингизни эшигингизгача етказиб беради.

💧 Табиийлик
💧 Сифат
💧 Тозалик
💧 Қулай етказиб бериш

БУЛВАР — соғлиқ ва саломатлик белгиси!

📞 Буюртма учун:
+998 90 866 11 11
+998 90 443 66 66

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Текинга нон тарқатарди». Олмаотада ўзбекистонлик новвой ўлдирилди

26 август куни Қозоғистоннинг Олмаота вилояти Оқтош қишлоғидаги можаро оқибатида 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси пичоқланиб ўлдирилди. У сўнгги беш йил давомида новвойхонада ишлаб, нон сотган.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, марҳум ҳеч ким билан можарога бормаган, одамларга тез-тез ёрдам берган ва жума кунлари текин нон тарқатган.

Дастлабки маълумотларга кўра, марҳум ва 56 ёшли эркак ўртасида оғзаки жанжал келиб чиққан ва у муштлашувга айланган. Тергов версиясига кўра, гумонланувчи жанжал вақтида пичоқ ишлатиб, унга ўлимга сабаб бўлган жароҳатлар етказган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тезкор-қидирув тадбирлари давомида 56 ёшли гумонланувчи қўлга олинган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган. Полиция маълумотига кўра, у ўз айбига иқрор бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларга 350 млрд сўм ажратилган, аммо компьютер ва электрон доскалар ҳали йўқ — депутат

2026 йил якунига қадар умумтаълим мактабларида 1000 та компьютер синфи ташкил этилиши ва 6300 та электрон доска ўрнатилиши керак. Бу мақсадлар учун давлат бюджетидан жами 350 миллиард сўм ажратилган.

25 август куни парламент йиғилишида депутат Зуҳриддин Мавлонов маблағ, масъуллар ва муддат аниқ белгиланганига қарамай, ҳозиргача амалий натижа кўринмаётганини танқид қилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова кечикишни харид ва тендер жараёнлари билан изоҳлади. Унинг айтишича, компьютер синфлари учун 250 миллиард сўм ажратилган. Дастлабки экспертиза натижасида 1000 та эмас, 1350 та компьютер синфи тўплами харид қилиниши белгиланган ва ҳозирда тендер жараёни кетмоқда.

Вазирнинг маълум қилишича, ғолиблар аниқлангач, барча харидлар амалга оширилади ва компьютер синфлари ҳамда электрон доскалар октябрь ойи якунига қадар мактабларга етказиб берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂7👎1🤔1
Ўзбекистонда 5 мингдан ортиқ мактаб янги баҳолаш тизимига ўтади

2026–2027 ўқув йилидан Ўзбекистондаги яна 1 568 та умумий ўрта таълим мактабида мезонларга асосланган янги баҳолаш тизими жорий этилади. Натижада мазкур тизим қамраб олган мактаблар сони республика бўйича 5 мингдан ошади.

Янги тизимда ўқувчиларнинг билим ва кўникмалари белгиланган мезонлар асосида 100 баллик шкала бўйича баҳоланади. Бу орқали таълим натижаларини холис баҳолаш ва мунтазам таҳлил қилиш мақсад қилинган.

Мезонларга асосланган баҳолаш тизими Ўзбекистон мактабларида илк бор 2023 йилда 500 та мактабда жорий этилган. Кейинги йилларда у босқичма-босқич кенгайтириб борилди.

Янги ўқув йилида яна 1 568 та мактабнинг тизимга қўшилиши билан унинг қамрови 5 мингдан ортиқ мактабга етади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥16👎3
2 ойдан бери давом этаётган тергов юзасидан саволлар кўпаймоқда

Аввалроқ Effect.uz га Самарқандлик фуқаро Соҳибжон Сайфуллайев ер олди-сотдиси билан боғлиқ жиноят иши юзасидан мурожаат қилган эди.
2025-йил 29-ноябрда қўзғатилган мазкур иш бўйича тергов икки ойдан ортиқ давом этмоқда.

Мурожаатчилар айрим ҳолатлар тўлиқ ўрганилмаётгани, терговдаги айрим суҳбатлар ва гумонланувчининг хорижга чиқиб кетиши мумкинлигидан хавотирда.

👉🏻Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Судлар фаолиятида очиқлик ва адолат тамойили

Тадбиркорнинг лойиҳасига тўсқинлик қилган электр устунлари, боқувчисини йўқотган оиланинг 28,7 миллион сўмлик талаби ва ажрашмаган эр-хотин ўртасидаги алимент можароси. Effect.uz  журналистлари Риштондаги очиқ суд жараёнларида иштирок этди.

👉 Мақолани ўқиш 👈


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Музлик қулаши ортидан келган офат 162 кишининг умрига зомин бўлди Непал ва Хитой чегарасидаги ҳудудларда музлик қулаши оқибатида юзага келган кучли сув тошқинлари камида 162 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Непал ва Тибетда қарийб 1 000 киши бедарак йўқолган.…
Непалдаги сув тошқини қурбонлари сони 626 нафарга етди

Непалдаги кучли сув тошқини оқибатида ҳалок бўлганлар сони 626 нафарга етди. Бу ҳақда Reuters полиция маълумотларига таяниб хабар берди.

Фалокатдан кейин қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Айни пайтда Непал ҳудудида қарийб 3 минг киши бедарак йўқолгани хабар қилинмоқда.

Reuters маълумотига кўра, офат 26 август куни музликнинг қулаши оқибатида юзага келган. Катта миқдордаги сув, муз, тош ва лой тоғ дарёлари орқали оқиб, аҳоли пунктлари, кўприклар ва бошқа инфратузилма объектларига жиддий зарар етказган.

Непал ҳукумати қидирув-қутқарув ишлари учун хорижий техник ёрдам сўраган. Мамлакатда қутқарув ишлари об-ҳавонинг ноқулайлиги сабаб қийинлашмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4