EFFECT.UZ | Расмий канал
17.1K subscribers
70.7K photos
18.2K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Uzbekistan Airways ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида авиация соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ ходимлар давлат мукофотларига сазовор бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига асосан, “Uzbekistan Airways” АЖнинг бир гуруҳ учувчи ва авиация ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Тақдирланганлар орасида “Шуҳрат” медали, “Фидокорона хизматлари учун” медали ҳамда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган ходимлар бор.

Тадбир давомида “Uzbekistan Airways” АЖ Бошқаруви раиси Шуҳрат Худойқулов томонидан компания ходимларига ташаккурномалар ва фахрий ёрлиқлар топширилди.

Тақдирлаш маросимида авиация соҳасида кўп йиллик самарали меҳнат қилган ходимларнинг хизматлари эътироф этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1
Ўзбекистонлик спортчилар академик эшкак эшишда илк марта жаҳон чемпиони бўлди

Шаҳзод Нурматов ва Собир Сафаралиев жуфтлиги академик эшкак эшиш бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга тарихдаги илк олтин медални олиб келди.

Бу ғалаба Ўзбекистон академик эшкак эшиш спорти тарихида муҳим воқеа бўлди.

Спортчилар чемпионликдан кейинги интервюсида қўлга киритилган олтин медални Ўзбекистон Мустақиллигининг 35 йиллигига бағишлашларини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Мустақилликнинг 35 йиллиги тантаналари бугун ўтказилади

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 28 август куни Тошкентда Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Давлат раҳбари тадбирда Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан табриклаб, нутқ сўзлайди.

Шунингдек, Президентнинг бугунги дастуридан қатағон қурбонларини хотирлаш маросими ҳам ўрин олган. Эрталаб Шавкат Мирзиёев «Шаҳидлар хотираси» хиёбонида қатағон қурбонларини ёд этади.

Шундан сўнг давлат раҳбари «Янги Ўзбекистон» боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўяди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда Мустақиллик куни ҳар йили 1 сентябрь куни нишонланади. Сўнгги йилларда байрамга бағишланган асосий тантаналар, одатда, 29 ёки 31 август кунлари ўтказиб келинган.

Бу йил Мустақилликнинг 35 йиллигига бағишланган асосий тантаналар 28 август кунига белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25🔥11👎1
Дональд Трамп ўзини АҚШ тарихидаги энг яхши президент деб баҳолади

Дональд Трамп АҚШ президентлари рейтинги акс этган рўйхатни эълон қилиб, унда ўзини энг юқори ўринга — «энг буюк президент» сифатида жойлаштирди.

Унинг шахсий рейтингида Жорж Вашингтон, Авраам Линкольн ва Франклин Рузвельт каби тарихий шахслар «буюк» тоифасига киритилган. Барак Обама, Жо Байден ва Жимми Картер эса «муваффақиятсизлар» қаторида кўрсатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
14 чақалоқ ўлими: Мирзиёев ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Исломобод шаҳридаги тиббиёт муассасасида юз берган ёнғин оқибатида чақалоқлар ҳалок бўлгани муносабати билан Покистон Президенти Осиф Али Зардорий ва Бош вазири Шаҳбоз Шарифга ҳамдардлик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.

Давлат раҳбари ҳалок бўлган болаларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилаб, жароҳат олганларнинг тезроқ соғайиб кетишини истак билдирди.

Аввалроқ Исломободдаги давлат шифохонасида ёнғин содир бўлгани ва унинг оқибатида камида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлгани хабар қилинган эди. Ёнғин вақтида бўлимда 16 нафар янги туғилган чақалоқ бўлган. Уларнинг бир нафари қутқарилган.

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф воқеа юзасидан зудлик билан тергов ўтказишни буюрган. Масъул шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан қатъий чоралар кўриш топширилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥13
Шавкат Мирзиёев Хитой ва Непал раҳбарларига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Тибет автоном районидаги Шигадзе шаҳар округи ҳамда Непалнинг Тибет билан чегара ҳудудларида юз берган кўчки ва сув тошқинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан Хитой Раиси Си Цзиньпин ҳамда Непал Президенти Рам Чандра Пауделга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилаб, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини истаган.

Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥9
Норвегия қироли Ҳаральд V 89 ёшида вафот этди

Норвегияда 35 йилдан ортиқ ҳукмронлик қилган қирол Ҳаральд V вафот этди.

Норвегия қироли Ҳаральд V 89 ёшида Осло университет касалхонасида вафот этди. Бу ҳақда Қироллик саройи маълум қилди.

Қирол 17 август куни касалхонага ётқизилган, кейинчалик унинг қонида бактериал инфекция аниқланган эди. 27 август куни шифокорлар Ҳаральд
Vнинг аҳволини «жуда оғир» деб баҳолаган.

Ҳаральд V 1991 йилда тахтга ўтирган ва Норвегияни 35 йилдан ортиқ бошқарган.

Унинг 53 ёшли ўғли, валияҳд шаҳзода Хокон энди Норвегия тахтининг янги вориси ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сиэтлда 1 сентябрь Ўзбекистон Мустақиллиги куни деб эълон қилинди

АҚШнинг Сиэтл шаҳри мэри Кэти Б. Уилсон 2026 йил 1 сентябрни шаҳарда расман «Ўзбекистон Мустақиллиги куни» деб эълон қилди.

Қарор Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан қабул қилинган. Бу ҳақда

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги бош консули Аҳрор Бурҳонов маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Конгода Эбола эпидемияси: қурбонлар сони 2 700 дан ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Конго Демократик Республикасида Эбола вируси билан боғлиқ 5 713 та тасдиқланган ҳолат ва 2 744 та ўлим қайд этилган.

Эпидемия мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Итури провинциясида кенг тарқалмоқда. Ҳозирда мазкур ҳудудда касалликнинг Bundibugyo тури тарқалаётган бўлиб, унга қарши тасдиқланган вакцина ёки махсус даволаш усули мавжуд эмас.

БМТ ва ЖССТ эпидемия тез суръатларда кенгаяётганидан хавотир билдирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Шавкат Мирзиёев Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Президент Шавкат Мирзиёев «Янги Ўзбекистон» боғидаги Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди.

Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Тошкент шаҳри жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍32🔥12👎1
Индонезия парламенти олдида намойишлар давом этмоқда

Индонезия пойтахти Жакартада парламент олдидаги намойишлар тўқнашувларга айланиб, полиция кучайтирилган тартибда навбатчилик қилмоқда.

Намойишларда минглаб талабалар, фаоллар ва фуқаролар коррупцияга қарши чораларни кучайтириш, жумладан, коррупцияга алоқадор шахсларнинг мол-мулкини мусодара қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилишни талаб қилган.

Дастлаб тинч бошланган акциялар кейинчалик кескинлашган. Айрим намойишчилар полиция постлари ва бошқа объектларга зарар етказиб, полиция билан тўқнашган. Ҳуқуқ-тартибот кучлари кўз ёшартувчи газ ва сув тўпларидан фойдаланган.

Намойишлар ортга чекинган бўлса-да, Жакартанинг айрим ҳудудларида транспорт ҳаракати чекланган. Полиция 65 нафар кишини қўлга олгани хабар қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 18 мегаватт қувватга эга иккита янги гидроэлектр станцияси ишга туширилди

Наманган вилоятининг Учқўрғон ва Норин туманларида Катта Андижон каналида барпо этилган Қўғай-1 ва Қўғай-2 кичик гидроэлектр станциялари тантанали равишда ишга туширилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 сентябрдан айрим автомобилларга метан қуйиш тақиқланади

1 сентябрдан метан газ қуйиш шохобчаларида автомобилларни текширишнинг янги тартиби жорий этилади. Унга кўра, қуйидаги автомобилларга метан қуйилмайди:

— газ баллони учун зарур ҳужжатлари бўлмаган;
— мажбурий техник кўрикдан ўтмаган;
— газ баллонининг хизмат муддати тугаган;
— белгиланган синов ва текширувдан ўтказилмаган газ баллони ўрнатилган автомобиллар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Айрим ёшларга ОТМга кириш учун 3 йиллик тавсиянома берилади

Адлия вазирлиги «Ватан таянчи» ҳаракати аъзолари ҳамда «Ватанпарварлар» ва «Шижоат ва ғайрат» мусобақалари ғолибларига ОТМга кириш учун тавсиянома бериш тартибини белгилади. Ҳужжат 26 август куни 3931-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди.

Унга кўра, «Ватан таянчи»да фаол иштирок этган ва таълим муассасаларини аъло баҳолар билан тамомлаган ҳар бир отряддан бир нафар аъзога тавсиянома берилади. «Жасорат мактаби»ни аъло баҳолар билан битирган бир нафар аъзо ҳам ушбу ҳуқуққа эга.

Шунингдек, «Ватанпарварлар» ва «Шижоат ва ғайрат» мусобақаларининг республика босқичи ғолиблари ҳам тавсиянома олиши мумкин.

Тавсиянома эгалари олий ҳарбий, ҳарбийлаштирилган ва юридик таълим муассасаларига киришда тўплаган баллининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл олади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram