Хатирчилик 103 ёшли отахонга «Шуҳрат» медали топширилди
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида умрини ҳалол меҳнат ва эл-юрт хизматига бағишлаган 103 ёшли фахрий отахон Ҳаким Ражабов хонадонига самимий ва қутлуғ ташриф амалга оширилди.
Вилоят ҳокими Нормат Турсунов отахон ҳолидан хабар олиб, у билан дилдан суҳбатлашди. Мулоқот чоғида Ҳаким отага давлатимиз томонидан берилган юксак эътироф — «Шуҳрат» медали тантанали равишда топширилди.
Кўп йиллар давомида қишлоқ хўжалигида фидокорона меҳнат қилган, бугун эса 15 нафар набира ва 14 нафар чевара ардоғида умргузаронлик қилаётган нуронийнинг ҳаёт йўли — ёш авлод учун ҳақиқий ибрат мактабидир.
Учрашув якунида отахон кўрсатилган эътибор ва ҳурматдан мамнун бўлиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини сўраб дуо қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2🔥1
Навоийда 300 МВт қувватли қуёш станцияси ишга туширилди
Навоий вилоятининг Нурота туманида 300 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ва 150 МВт қувватли энергия сақлаш тизими ишга туширилди.
Лойиҳанинг қиймати 390 миллион доллар бўлиб, у Хитойнинг “China Energy Overseas Investment” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилди. Лойиҳа доирасида 30 та доимий иш ўрни яратилди.
Станция йилига 657 миллион кВт·соат «яшил» энергия ишлаб чиқаради. Бу 273 минг хонадоннинг бир йиллик электр истеъмолига тенг.
Лойиҳа натижасида йилига 175 миллион куб метр табиий газ тежалиши ва 377 минг тонна зарарли моддаларнинг атмосферага чиқарилишининг олди олиниши кутилмоқда.

1👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Олмаота – Тошкент» поездида «Аёллар вагони» йўлга қўйилади
2026 йил 1 октябрдан «Олмаота – Тошкент» йўналишида қатнайдиган халқаро поезд таркибида аёллар учун махсус «Аёллар вагони» жорий этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
2026 йил 1 октябрдан «Олмаота – Тошкент» йўналишида қатнайдиган халқаро поезд таркибида аёллар учун махсус «Аёллар вагони» жорий этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
Хориждан келтирилаётган электр ускуналари АҚШ энергетика тизимига таҳдид солиши мумкинлиги сабаб мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилди.
АҚШ Президенти Дональд Трамп энергетика тизимига солинаётган таҳдидлар муносабати билан фавқулодда ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда 26 август куни Оқ уй хабар берди.
Фармонга кўра, хорижда ишлаб чиқарилган айрим электр ускуналари, муҳим дастурий таъминот ва киберҳужумларда фойдаланилиши мумкин бўлган рақамли компонентларни харид қилиш ҳамда ўрнатиш тақиқланади.
Чекловлар юқори вольтли трансформаторлар, қуёш ва аккумулятор тизимлари инверторлари, генераторлар, релели ҳимоя қурилмалари ва бошқа электрон қурилмаларга тааллуқли.
Шунингдек, АҚШ Энергетика вазирига аввал ўрнатилган импорт ускуналаридан фойдаланиш шартларини белгилаш ҳамда айрим жорий ва келажакдаги битимларни тўхтатиш ваколати берилган.

9 йиллик орзу амалга ошди: Навоийда 2 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигини олди
Президентимизнинг 2026 йил 25 августдаги ПФ-169-сонли фармонига асосан Навоий вилоятида доимий яшовчи 2 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс мамлакатимизнинг тўлақонли фуқароларига айланди.
Вилоят ҳокими Нормат Турсунов янги фуқароларга Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортларини тантанали равишда топширди:
Тантанали тадбирда берилган бу юксак мақом улар учун янги ҳуқуқ ва кенг имкониятлар эшигини очиши таъкидланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президентимизнинг 2026 йил 25 августдаги ПФ-169-сонли фармонига асосан Навоий вилоятида доимий яшовчи 2 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс мамлакатимизнинг тўлақонли фуқароларига айланди.
Вилоят ҳокими Нормат Турсунов янги фуқароларга Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортларини тантанали равишда топширди:
🔹 Валиахметов Анас Илдусович — 1965 йилда туғилган, 2017 йилда РФдан кўчиб келган (9 йил давомида фуқаролиги бўлмаган шахс мақомида яшаган);
🔹 Джумаев Роман Вячеславович — 1987 йилда Навоий шаҳрида туғилган, 2018 йилда РФдан кўчиб келган.
Тантанали тадбирда берилган бу юксак мақом улар учун янги ҳуқуқ ва кенг имкониятлар эшигини очиши таъкидланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Непалдаги сув тошқинида ҳалок бўлганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ — элчихона
Непал ва Тибетдаги кучли сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари борлиги ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси маълумотларига таяниб, “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Дипломатик ваколатхона Непалнинг тегишли идоралари билан доимий алоқада бўлиб, вазиятни кузатиб бормоқда.
Аввалроқ Reuters Непал ва Хитойнинг Тибет ҳудудидаги кучли сув тошқинлари оқибатида 1 мингдан ортиқ киши бедарак йўқолганини хабар қилган. Непалда ҳалок бўлганлар сони 270 нафардан ошгани айтилган.
Маълумотларга кўра, бедарак йўқолган хорижликлар орасида Ҳиндистон, АҚШ, Украина, Австралия, Буюк Британия, Малайзия ва Канада фуқаролари ҳам бор.
Фожиа 26 август куни Непал ва Хитойнинг Тибет билан чегарадош ҳудудларида юз берган. Кучли сел оқими йўллар, кўприклар, уй-жойлар ва энергетика инфратузилмасига жиддий зарар етказган.