EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Навоийда меҳнат фахрийсига эътибор кўрсатилди.

Навоий шаҳар ҳокими узоқ йиллар ҳалол меҳнат қилган Халмурод бобо Қувватов хонадонида бўлиб, унга эсдалик нишонини топширди.

Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев «Истиқлол» маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Халмурод бобо Қувватов хонадонида бўлди.

Учрашувда отахоннинг ҳаёт йўли, кўп йиллик меҳнати ва маҳалла ҳаётидаги фаолияти ҳақида суҳбатлашилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Халмурод бобога эсдалик нишони тантанали равишда топширилди.

Ҳоким фахрийни байрам билан табриклаб, унга соғлик, узоқ умр ва хонадонга тинчлик-хотиржамлик тилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚ Ташқи ишлар бўйича комиссияси девони раҳбари ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янги босқичга олиб чиқиш, савдо, иқтисодиёт, инвестиция ва маданий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, глобал масалалар бўйича умумий қарашларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Саида Мирзиёева Ван Ига илиқ ва мазмунли суҳбат учун миннатдорлик билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍23🔥11
Тошкентда ОТМларда биринчи смена соат 08:00 да бошланади

Янги ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳридаги олий таълим ташкилотларида биринчи сменадаги дарслар соат 08:00 да бошланади.

Бу тартиб пойтахтдаги олий таълим муассасаларида янги ўқув йилидан жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ТАЛАБАЛАР ДИҚҚАТИГА!

Контракт тўлови: талабалар қачон ва қанча тўлаши керак?

Олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун тўлов муддатлари қуйидагича:

1-курс талабалари — контрактнинг 25 фоизини 15 сентябргача

2-курс ва ундан юқори курслар — 25 фоизини 1 октябргача тўлаши керак

Қолган тўловлар:
50 фоиз — 1 январгача
75 фоиз — 1 мартгача
100 фоиз — 1 майгача

Зарур ҳолларда тўлов муддатлари узайтирилиши мумкин. 1-курс талабалари учун бундай ваколат Давлат қабул комиссиясига, бошқа ҳолатларда эса ОТМ ректорига берилган.

Молиявий мустақиллик берилган давлат ОТМлари ҳамда нодавлат олийгоҳлар контракт миқдори ва тўлов муддатларини мустақил белгилаши мумкин.

Контракт шартномасини олиш учун kontrakt.edu.uz электрон тизими орқали ариза юбориш мумкин.

Супер-контрактда ҳам бўлиб тўлаш имконияти бор. Бироқ бунда дастлаб белгиланган сумманинг 50 фоизини тўлаш талаб этилади. Қолган маблағ умумий тартибда бўлиб тўланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️852 нафар маҳкум афв этилди

Мустақиллик байрами арафасида Президент фармони билан 852 нафар шахс афв этилди.
Уларнинг:

604 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади;
115 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади;
52 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади;
81 нафарининг озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддати қисқартирилади.

Афв этилганлар орасида 7 нафар хориж фуқароси ҳамда тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган 63 нафар шахс бор.

Шунингдек, афв этилганларнинг 375 нафари ёшлар, 49 нафари аёллар, 37 нафари 60 ёшдан ошган эркаклар ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аввалроқ Хива шаҳрида 2021 йилда 75 минг долларга ер сотиб олган фуқаро, йиллар ўтиб ерни қайтариш талаби қўйилгани ва ундан пул сўралгани ҳақида мурожаат қилгани тўғрисида хабар берган эдик.

Кейинчалик ДХХ билан ўтказилган тадбирда 60 минг доллар олаётган шахс қўлга олинган.

Бироқ кейинчалик тадбир иштирокчисининг бошқа модда билан айблангани мурожаатчиларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Фуқаролар энди яна мурожаат қилиб, аввалги видеодан сўнг 75 минг доллар қайтарилганини маълум қилишди.

Можаро эса ҳануз давом этмоқда.
👉🏻Тўлиқ видео👈🏻 устига босиб кўришингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
«Уйда ёлғиз» фильми юлдузи Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Британиялик машҳур актёр ва қўшиқчи Тим Карри 80 ёшида Лос-Анжелесдаги уйида вафот этди. Бу ҳақда унинг менежери маълум қилди.

Актёр 25 август куни вафот этган. Ўлим сабаби ҳозирча очиқланмаган.

Тим Карри 1975 йилда экранга чиққан «Рокки Хоррорнинг даҳшатли шоуси» фильмидаги доктор Фрэнк Н. Фуртер образи орқали машҳурликка эришган.

У «Уйда ёлғиз 2: Нью-Йоркда йўқолиш», «Уч мушкетёр», «Афсона», «Маппетлар: Хазиналар ороли», «Соя» ва «Чарлининг фаришталари» каби фильмларда ҳам роль ижро этган.

Актёр 2013 йилда инсультни бошдан кечирган ва шундан кейин ногиронлар аравачасидан фойдалана бошлаган. Бироқ ижодий фаолиятини бутунлай тўхтатмаган. 2024 йилда «Stream» қўрқинчли фильмида катта экранга қайтган.

Тим Карри 1946 йил 19 апрелда Англияда туғилган. У актёрликдан ташқари қўшиқчи ва бастакор сифатида ҳам фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Муддати ўтган ярим миллиард сўмлик дориларни сотмоқчи бўлганлар ушланд

Наманган вилоятида 502,7 млн сўмлик сифат кафолатланмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни муомалага киритишнинг олди олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мингбулоқ тумани бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳолат аниқланган.

Маълум бўлишича, «M.Sh.» МЧЖ раҳбари А.А. (муқаддам судланган) ва бошқалар Наманган шаҳридаги «Бобуршоҳ» МФЙ ҳамда Давлатобод туманидаги «Порлоқ» МФЙ ҳудудларида жойлашган омборхоналарда давлат реестрида қайд этилмаган, мувофиқлик сертификати бўлмаган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситалари ҳамда тиббий буюмларни сақлаб келган.

Омборлардан жами 485 турдаги 32 626 қути дори воситалари ва тиббий буюмлар олиниб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Месси сабаб Аргентина – Ўзбекистон ўйини бекор қилиниши мумкин

Лионель Мессининг майдонга тушиши кафолатланмагани боис Аргентина терма жамоасининг Хитойда Ўзбекистонга қарши ўртоқлик учрашуви бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Аргентина миллий терма жамоасига жорий йил сентябрь ойида Хитойда ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича таклиф келиб тушган. Бироқ хитойлик ташкилотчиларнинг дастлабки таклифи рад этилган. Бунга уларнинг Лионель Мессининг учрашувда мажбурий равишда иштирок этишини талаб қилгани сабаб бўлган.

Нашрнинг хабар беришича, томонлар музокараларни қайта бошлаган. Аммо Мессининг мазкур ўйинда майдонга тушиши ҳали ҳам номаълум.

39 ёшли футболчи 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлашни ўйлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Аргентина 30 сентябрь куни Хитойда Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши кутилмоқда. Жамоанинг иккинчи эҳтимолий рақиби ҳозирча аниқ эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қўқонда новвойхона қарийб 500 миллион сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида новвойхоналардан бирида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ хабар берди.

Маълум қилинишича, “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказган.

Текширувда шаҳарнинг “Зиёлилар” маҳалласида жойлашган новвойхона лойиҳа-техник ҳужжатларсиз табиий газ тармоғига ноқонуний улангани ва газдан фойдаланиб келаётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилиб, 496 миллион сўмлик табиий газ ҳажми қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Президент фармони билан 264 киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 264 нафар шахсни Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Фуқароликка қабул қилинганлар орасида 40 йилдан буён фуқаролик олишни кутиб келганлар ҳам бор.

Телеканал лавҳасида Хурсана Жумабоева 2000 йилда Ўзбекистонга кўчиб келгани, бироқ кўп йиллар давомида фуқаролиги бўлмагани сабабли Тожикистонга бора олмаганини айтган.

Робия Қаҳҳорова эса Ўзбекистон фуқаролигини 40 йил кутганини маълум қилган.

Қайд этилишича, фуқароликка қабул қилинган 264 кишининг 90 нафари Сурхондарё вилоятида истиқомат қилади.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон мустақилликка эришганидан кейин 1991–2007 йиллар оралиғида 482 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилган. 2007–2016 йилларда эса фуқароликка қабул қилиш ҳолатлари қайд этилмаган.

2016 йилдан буён қарийб 26 минг киши Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍22🔥11
Ўзбекистонда ўртача ойлик пенсия 10 йилда 3,3 баробар ошган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2016 йилда мамлакатда ўртача ойлик пенсия миқдори 494,2 минг сўм бўлган. 2025 йилга келиб эса бу кўрсаткич 1 миллион 649,2 минг сўмга етган.

Ўртача ойлик пенсия миқдори йиллар кесимида:

— 2016 йил — 494,2 минг сўм;
— 2017 йил — 556,8 минг сўм;
— 2018 йил — 640,5 минг сўм;
— 2019 йил — 733,2 минг сўм;
— 2020 йил — 848,5 минг сўм;
— 2021 йил — 963,6 минг сўм;
— 2022 йил — 1 миллион 80,8 минг сўм;
— 2023 йил — 1 миллион 234,5 минг сўм;
— 2024 йил — 1 миллион 495,6 минг сўм;
— 2025 йил — 1 миллион 649,2 минг сўм.

Шу тариқа, 2016–2025 йиллар давомида ўртача ойлик пенсия миқдори 1 миллион 155 минг сўмга ёки қарийб 3,3 баробарга ошган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
Хатирчилик 103 ёшли отахонга «Шуҳрат» медали топширилди

Навоий вилоятининг ​Хатирчи туманида умрини ҳалол меҳнат ва эл-юрт хизматига бағишлаган 103 ёшли фахрий отахон Ҳаким Ражабов хонадонига самимий ва қутлуғ ташриф амалга оширилди.

​Вилоят ҳокими Нормат Турсунов отахон ҳолидан хабар олиб, у билан дилдан суҳбатлашди. Мулоқот чоғида Ҳаким отага давлатимиз томонидан берилган юксак эътироф — «Шуҳрат» медали тантанали равишда топширилди.

​Кўп йиллар давомида қишлоқ хўжалигида фидокорона меҳнат қилган, бугун эса 15 нафар набира ва 14 нафар чевара ардоғида умргузаронлик қилаётган нуронийнинг ҳаёт йўли — ёш авлод учун ҳақиқий ибрат мактабидир.

​Учрашув якунида отахон кўрсатилган эътибор ва ҳурматдан мамнун бўлиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини сўраб дуо қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1