EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистонда ҳар уч янги пенсионернинг икки нафари тўлиқ иш стажисиз пенсияга чиқяпти

Пенсия жамғармаси маълумотларига кўра, 2010 йилда янги пенсионерларнинг атиги 6 фоизи етарли иш стажига эга бўлмаган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 61 фоизга етган.

Қонунчиликка кўра, ёшга доир тўлиқ пенсия учун эркаклар 60 ёшда ва камида 25 йил, аёллар эса 55 ёшда ва камида 20 йил иш стажига эга бўлиши керак.

Камида 7 йил иш стажи бўлган фуқароларга мавжуд стажига мутаносиб равишда тўлиқсиз пенсия тайинланади. 7 йиллик стаж ҳам бўлмаган ҳолатда эса ёшга доир нафақа берилади.

Умумий пенсионерлар таркибида тўлиқ иш стажига эга бўлмаганлар улуши ҳам 2010 йилдаги 3 фоиздан 2025 йилда 39 фоизга ошган.

Пенсия жамғармаси бу ҳолатга норасмий ишлаш, иш ҳақини «конвертда» олиш, ижтимоий солиқ тўламаслик ҳамда меҳнат фаолиятини тасдиқловчи ҳужжатларнинг архивга топширилмаслигини асосий омиллар сифатида кўрсатган.

Пенсионерларнинг 47 фоизи 820 минг сўмдан 1 млн сўмгача пенсия олади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢1
Тошкентда Zeekr электромобили ёниб кетди

26 август куни соат 14:45 да Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Қорасув кўчаси, 4-уй олдида электромобиль ёнаётгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Қутқарув техникаси воқеа жойига зудлик билан етиб борган. Ёнғин соат 15:07 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шифохона ёнғинида камида 14 чақалоқ ҳалок бўлди

26 август куни Покистон пойтахти Исломободдаги “Pakistan Institute of Medical Sciences” шифохонасининг она ва бола саломатлиги бўлимида ёнғин юз берган.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ёнғин тахминан соат 07:00 да бошланган. Дастлабки тахминларга кўра, бунга кондиционер тизимидаги носозлик сабаб бўлган.

Ёнғин вақтида бўлимда 16 нафар чақалоқ бўлган. Улардан фақат бири қутқарилган. Айрим маҳаллий ОАВлар қурбонлар сони 15 нафарга етганини хабар қилган.

Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳодиса юзасидан зудлик билан тергов ўтказишни буюрди. Айбдорлар аниқланиб, уларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши кераклиги таъкидланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
«Наманганда электр узилди» деган гап одамлар эсидан чиқиб кетди — ҳоким

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқовнинг маълум қилишича, сўнгги йилларда ҳудудда йирик энергетика лойиҳалари амалга оширилган.

Вилоятда иккита 500 мегаваттли қуёш электр станцияси барпо этилган. Шунингдек, Қирғизистон билан чегарадош ҳудудда қиймати 200 млн доллар бўлган, 200 мегаватт қувватли энергия сақлаш тизими ишга туширилган.

Чуст, Чортоқ, Норин ва Уйчи туманларида қарийб 300 мегаваттлик электр станциялари қурилмоқда. Поп туманида эса яна 200 мегаваттли станция барпо этилиши режалаштирилган.

Абдураззоқовнинг айтишича, 2025 йилда вилоятга 4 млрд доллар, 2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида эса 3,2 млрд доллар инвестиция киритилган. Йил якунига қадар бу кўрсаткични 5 млрд долларга етказиш режалаштирилган.

Ҳоким, шунингдек, йил якунига қадар камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш бўйича белгиланган вазифалар бажарилишини ваъда қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
«Манчестер Юнайтед» «Барселона» ҳимоячисини ижарага олмоқчи

Англия клуби футболчининг агенти Жорже Мендеш билан музокара ўтказиши кутилмоқда. «Манчестер Юнайтед» Балдени чап қанот ҳимоясини кучайтириш учун асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда.

Клуб футболчини доимий трансфер эмас, ижара асосида олиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.

Балде янги мавсумда «Барселона»нинг «Эльче»га қарши 5:0 ҳисобидаги ғалабали ўйинида майдонга тушмади ва учрашув қайдномасига ҳам киритилмади.

Футболчининг «Барселона» билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Transfermarkt унинг бозор қийматини тахминан 50 миллион евро деб баҳоламоқда.

Ҳозирча томонлар ўртасида расмий келишувга эришилгани ҳақида маълумот йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Uzbekistan Airways» йўловчилари 16 соат аэропортда қолиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Истанбул–Тошкент йўналишидаги HY272 рейси йўловчилари аэропортда узоқ вақт кутиб қолгани акс этган видео тарқалди.

«Uzbekistan Airways» маълум қилишича, 25 август куни рейс техник сабабларга кўра кечиккан. Носозликдан сўнг парвозни захира ҳаво кемасида амалга оширишга қарор қилинган.

Авиакомпания кутиш вақтида йўловчиларга салқин ичимликлар, сендвичлар, кейинчалик эса иссиқ овқат учун ваучерлар ва сув берилганини билдирди.
Бироқ тарқалган видеода айрим йўловчилар фақат нон ва булочка берилгани, иссиқ чой ҳам бўлмаганини айтган.

Компания йўловчилардан узоқ давом этган кечикиш учун узр сўраб, уларни Истанбулдан Тошкентга олиб келиш учун захира самолётида рейс ташкил этилганини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Саида Мирзиёева Хитой парламенти раҳбари билан учрашди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси, Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раиси Чжао Лэцзи билан учрашди.

Суҳбатда икки давлат раҳбарларининг изчил мулоқоти натижасида сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди.

Шунингдек, парламентлараро мулоқотни янги босқичга олиб чиқиш, транспорт, савдо, таълим ва маданият соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева Хитой томонининг қўллаб-қувватлашини юқори баҳолаб, икки давлат олдида кўплаб муштарак режалар турганини қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥12
Илон Маск Украина орденини олди

Украина президенти Владимир Зеленский 26 август куни тадбиркор ва муҳандис, SpaceX ҳамда Tesla раҳбари Илон Маскни «Озодлик» ордени билан тақдирлаш ҳақидаги фармонни имзолади.

Маск ушбу мукофот билан инсон ҳаёти ва озодлигини асрашдаги шахсий хизматлари, шунингдек, Украина ва АҚШ халқлари ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланган.

«Озодлик» ордени Украинанинг энг олий давлат мукофотларидан бири ҳисобланади.

Маскка тегишли SpaceX компанияси юқори тезликдаги интернетни таъминловчи Starlink сунъий йўлдошлар тармоғини бошқаради. Украинада ушбу тизимдан ҳарбий мақсадларда ҳам фойдаланиб келинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
«Сиёсий ирода йўқлигидан ҳаммамиз пахтага қул эдик» — президент

Президент мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан янги объектларни фойдаланишга топшириш маросимида пахта етиштириш давлат ва жамият ҳаётининг деярли барча соҳаларини қамраб олганини таъкидлади.

«Сиёсий ирода йўқлигидан ҳаммамиз пахтага қул эдик, ҳақиқатда. Йигирма тўрт соат, ўн икки ой шудгор, чеканка, дефолиация, терим билан шуғулланардик. Бошқа ҳеч нарса билан шуғулланмасдик», — деди Шавкат Мирзиёев.

Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳам аввалги даврда мактаб ўқувчилари далаларда меҳнат қилганини таъкидлаб, сўнгги йилларда вилоят аграр ҳудуддан саноатлашган вилоятга айланганини билдирди.

Президент эса ҳозирги ўзгаришларни қайд этиб, Сирдарёда 2026 йилда 2 млрд долларлик инвестиция жалб қилинаётганини ижобий баҳолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🔥10👎4
Абдуғани Сангинов ҳаво совишидан аввал масъулларга топшириқ берди

Август ойида “Ўзбекнефтгаз” тизимидаги айрим бошқармаларда юз берган авариялар оқибатида табиий газ, газ конденсати ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш камайган.

Компания маълумотига кўра, Газли ва Шўртан бошқармаларида авариявий ҳолатлар деярли қайд этилмаган. Бироқ бошқа ҳудудлардаги авариялар ишлаб чиқаришга таъсир кўрсатган.

“Ўзбекнефтгаз” раиси Абдуғани Сангинов масъулларга аварияларни кескин камайтириш ва ҳаво совиб кетмасидан профилактик ҳамда таъмирлаш ишларини якунлашни топширган.

Шу билан бирга, 1–24 август кунлари 7 та янги қудуқ ишга туширилиб, қўшимча 1,7 млн куб метр кунлик газ қазиб олиш имконияти яратилган.

2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 18,3 млрд куб метр газ қазиб олинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16 фоизга кам.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1
Ҳомиладорлик ва касаллик нафақалари “Барака” ижтимоий картасига ўтказилади

Янги тартибга кўра, ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тайинланганидан сўнг маблағлар фуқаронинг “Барака” ижтимоий картасига тўғридан тўғри ўтказилади.

Агар фуқарода “Барака” картаси мавжуд бўлса, қўшимча ариза бериш, банкка бориш ёки алоҳида ҳисоб рақами очиш талаб этилмайди.

Карта мавжуд бўлмаган тақдирда, нафақа тайинлангач, “Барака” мобил иловаси орқали виртуал ижтимоий карта автоматик очилади ва маблағ шу картага ўтказилади.

Шунингдек, касаллик нафақаси тайинланган фуқароларга “Барака” ижтимоий картаси бепул расмийлаштирилади. Жисмоний пластик карта керак бўлса, уни мобил илова орқали буюртма қилиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бухорода бугунгидек ривожланиш бўлмаган» — вилоят ҳокими

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов президент Шавкат Мирзиёев билан мулоқотда Бухоронинг 2500 йиллик тарихида бугунгидек ривожланиш бўлмаганини таъкидлади.

Унинг айтишича, сўнгги йилларда тарихий обидаларни тиклаш, туризм ва иқтисодиётни ривожлантириш бўйича катта ишлар амалга оширилган.

Зарипов йил якунигача вилоятда камбағаллик ва ишсизликни нолга тушириш бўйича президентга ваъда берди. Шунингдек, ялпи ҳудудий маҳсулотни 10 фоизга ошириш бўйича мажбурият олинганини айтди.

Президент Шавкат Мирзиёев эса эришилган натижаларни эътироф этган ҳолда, ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўплигини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥19👎5🤔1
Қозоғистонда 16 ёшга тўлмаганларга ижтимоий тармоқлар тақиқланиши мумкин

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев янги Қурултойнинг илк мажлисида 16 ёшга тўлмаганларнинг ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини чеклаш ташаббусини илгари сурмоқчи.

Мазкур масала ҳозирча муҳокама босқичида. Қонун лойиҳасида асосан 16 ёшга тўлмаган янги фойдаланувчиларнинг ижтимоий тармоқларда аккаунт очишини чеклаш таклиф этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
Навоийда меҳнат фахрийсига эътибор кўрсатилди.

Навоий шаҳар ҳокими узоқ йиллар ҳалол меҳнат қилган Халмурод бобо Қувватов хонадонида бўлиб, унга эсдалик нишонини топширди.

Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев «Истиқлол» маҳалласида яшовчи меҳнат фахрийси Халмурод бобо Қувватов хонадонида бўлди.

Учрашувда отахоннинг ҳаёт йўли, кўп йиллик меҳнати ва маҳалла ҳаётидаги фаолияти ҳақида суҳбатлашилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Халмурод бобога эсдалик нишони тантанали равишда топширилди.

Ҳоким фахрийни байрам билан табриклаб, унга соғлик, узоқ умр ва хонадонга тинчлик-хотиржамлик тилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1😢1