This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда овқатланиш шохобчаси ёнди
Андижонда овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Жабрланганлар йўқ.
25 август куни соат 14:42 да Андижон шаҳридаги Бобуршоҳ кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди.
Ёнғин 14:58 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида бинога қарашли шифт ва том қисми ёнган.
500 кв. метр майдон сақлаб қолинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Ортиқхўжаев “Пахтакор”ни молиялаштиришни тўхтатади
Тошкентнинг “Пахтакор” клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев жамоа билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда футбол мутахассиси Алишер Никимбаев клуб ходимларига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, қарор клуб ходимларига 24 август куни маълум қилинган.
Никимбаевнинг таъкидлашича, Ортиқхўжаевнинг клубдан кетиши кутилган бўлса-да, воқеаларнинг бунчалик тез ва кескин ривожланиши кутилмаган.
Маълумот учун, Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2021 йил май ойидан бошлаб "Пахтакор" клуби раиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

“Бу кутилган қарор эди, аммо воқеалар бунчалик кескин ва тўсатдан рўй беришига ишониш қийин эди. Менинг тушунишимча, клубда “Б” режаси” йўқ.
“Пахтакор”нинг Элит Чемпионлар лигасидаги биринчи ўйинига эса атиги уч ҳафта қолди”, - деб ёзган Никимбаев.
Маълумот учун, Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2021 йил май ойидан бошлаб "Пахтакор" клуби раиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Тошкентда ҳокимликлар иш вақти ўзгариши мумкин
Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқармалар ҳамда уларга қарашли бўлинмаларда иш вақтини 08:00–17:00 этиб белгилашни таклиф қилди.
Илгари сурилган таклифга кўра, ҳозирги иш вақтига нисбатан ходимлар бир соат эртароқ иш бошлаб, бир соат эртароқ якунлайди. Бунда иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди.
Ҳокимликнинг қайд этишича, бундай тартиб аҳолига давлат ва шаҳар хизматларидан эртароқ фойдаланиш, шунингдек, эрталабки тирбандликни камайтиришга ёрдам бериши мумкин.
Таклиф ҳозирда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Сўровнома натижалари 28 август куни сарҳисоб қилиниши режалаштирилган.

😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мўғулистон Президенти Ўзбекистоннинг экологик ташаббусларига баҳо берди
Улан-Баторда ўтаётган COP17 конференцияси доирасида Мўғулистон Президенти Ўзбекистоннинг экологик ташаббуслари билан танишди.
👉 https://effect.uz/n/221
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Улан-Баторда ўтаётган COP17 конференцияси доирасида Мўғулистон Президенти Ўзбекистоннинг экологик ташаббуслари билан танишди.
👉 https://effect.uz/n/221
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Телефон рақами орқали пул ўтказишга рухсат берилди
Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизими орқали жисмоний шахслар ўртасида телефон рақами асосида пул ўтказиш тартиби тасдиқланди.
Янги тартибга кўра, пул ўтказишда олувчининг карта рақамини киритиш шарт бўлмайди. Маблағ мобил телефон рақами ёки махсус “боғлаш коди” орқали банк ҳисобварағига ўтказилади.
Бунинг учун телефон рақами олдиндан банк ҳисобварағига боғланган бўлиши керак.
Бир рақамни битта банкда фақат бир ҳисобвараққа боғлаш мумкин.
Агар рақам бир нечта банкдаги ҳисобвараққа уланган бўлса, тўловчига олувчининг Ф.И.Ш. ва банклари кўрсатилади. Шундан сўнг пул қайси ҳисобвараққа тушишини тўловчининг ўзи танлайди.
Ўтказмалар мобил иловалар орқали 24/7 режимда амалга оширилади. Тўловни тасдиқлашдан олдин сумма, олувчининг Ф.И.Ш., банк номи ва комиссия миқдори кўрсатилади.
Янги қоидалар 2026 йил 26 ноябрдан кучга киради.

Қирғизистон қурилиш вазирига ҳайфсан берилди
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Одилбек Қосималиев Қурилиш, архитектура ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Нурдан Орунтаевга ҳайфсан эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамаси хабар берди.
Маълум қилинишича, интизомий жазо вазир зиммасига юклатилган меҳнат вазифаларини лозим даражада бажармагани учун қўлланган.
Айни пайтда ҳайфсаннинг Орунтаев иштирокидаги можаро ҳақида тарқалган хабарлар билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги расман маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, 22 август куни ижтимоий тармоқларда Қирғизистоннинг Талас вилоятида можаро содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унда Нурдан Орунтаев қурилиш объектларидан бирида пудратчи билан жанжаллашгани ва муштлашувда иштирок этгани айтилган.

Ноқонуний миграция учун 15 йилгача қамоқ таклиф этилмоқда
Миграция агентлиги ноқонуний миграцияга қарши курашишга қаратилган янги қонун лойиҳасини таклиф қилди.
Лойиҳада ноқонуний миграцияни ташкил этиш, унга раҳбарлик қилиш ёки кўмаклашиш учун жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.
Жиноятнинг оғирлиги ва содир этилиш ҳолатларига қараб, 3 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.
Ташаббусдан асосий мақсад — фуқароларни ноқонуний миграция билан боғлиқ жиноий схемалардан ҳимоя қилиш ва миграция жараёнлари хавфсизлигини таъминлаш.
Қонун лойиҳаси 8 сентябрга қадар жамоатчилик муҳокамасида бўлади. Фуқаролар лойиҳа билан танишиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришлари мумкин.
👉 Қонун лойиҳаси билан танишиш ва фикр билдириш 👈

Имтиёзли импорт товарлари рўйхати онлайн экспертизадан ўтказилади
2026 йил 1 сентябрдан божхона тўловлари бўйича имтиёз қўлланган ҳолда импорт қилинадиган товарлар рўйхатини комплекс экспертизадан ўтказиш функцияси “Ўзбекэкспертиза” АЖга ўтказилади.
2 сентябрдан эса янги хизмат app.expertiza.uz электрон платформасида ишга туширилади.
Аризаларни онлайн тарзда топшириш, жараённи тезкор ва шаффоф ташкил этиш имконияти яратилади.
Расмийлаштирилган хулосалар бўйича маълумотлар Божхона қўмитасининг ахборот тизимларига электрон шаклда юборилади.
Хизматдан 2 сентябрдан бошлаб электрон платформа орқали фойдаланиш мумкин.
🌐 Электрон платформа: app.expertiza.uz
📞Call center: +998 71 230 23 55
📹 Фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Шавкат Мирзиёев давлат мукофотларини топширади
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топширади.
Маросимда мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшган фуқароларга давлат мукофотлари тантанали равишда топширилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топширади.
Маросимда мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшган фуқароларга давлат мукофотлари тантанали равишда топширилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥9👎1
Трамп маъмурияти дунё бўйлаб виза учрашувларини вақтинча тўхтатди
АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти бутун дунё бўйлаб виза талабгорлари учун белгиланган учрашувларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
АҚШ Давлат департаменти маълум қилишича, барча элчихона ва консулликларда консуллик ходимлари учун глобал ўқув дастури бошланган. Шу сабабли виза олиш бўйича аввалдан белгиланган учрашувлар қайта режалаштирилади.
Тренингнинг аниқ муддати ҳозирча очиқланмаган. Қайд этилишича, ўқув дастури консуллик ходимларига АҚШ давлат ёрдамига эҳтиёж сезиши мумкин бўлган талабгорларни аниқлаш ҳамда виза аризаларини ҳар томонлама ва изчил баҳолашга ёрдам беради.
Шу билан бирга, АҚШ федерал суди Ўзбекистон ҳам киритилган 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топиб, бекор қилган.

👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Тинчлик йўқ!” — “Sapphire Residence” аҳолиси ресторандаги тунги шовқиндан норози
Таҳририятимизга “Sapphire Residence” турар-жой мажмуаси аҳолисидан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда айтилишича, Тошкент шаҳри Ойбек кўчаси, 50-уйдаги бинонинг биринчи қаватида яқинда “Brasserie Mirabad” ресторани иш бошлаган.
Аҳоли ресторан фаолиятига қарши эмаслигини, аммо кечки ва тунги вақтда баланд мусиқа, овозлар ва шовқин хонадонларгача эшитилаётганини билдирган.
Айниқса, 22:00 дан кейин шовқин кучайиб, аҳолининг дам олиши ва уйқусига халал бераётгани айтилмоқда.
Фуқаролар ресторанни ёпишни талаб қилмаяпти. Улар фақат амалдаги шовқин меъёрларига риоя этилишини ва қўшни хонадонлар аҳолисининг тинчлиги бузилмаслигини сўрамоқда.
Биз ҳолат юзасидан тегишли томонларнинг муносабатини ҳам ўрганишга тайёрмиз.

“Биз рестораннинг ишлашига қарши эмасмиз. Фақат 22:00 дан кейин баланд мусиқа ва шовқин туфайли уйларимизда тинч дам олиш қийинлашмоқда”, — дейди мурожаатчилардан бири.
Биз ҳолат юзасидан тегишли томонларнинг муносабатини ҳам ўрганишга тайёрмиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда ОТМ битирувчилари ўртача 5 млн сўмга яқин маош олмоқда
Ўзбекистонда олий таълим муассасалари битирувчиларининг ўртача расмий ойлик даромади 4,9 млн сўмни ташкил этмоқда.
Бу маълумот 26 август куни “Битирувчи сифати индекси” натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Тадқиқотда битирувчиларнинг даромадлари улар ишлаётган ҳудуддаги ўртача иш ҳақи билан таққосланган.
Натижаларга кўра, хусусий ва ихтисослашган ОТМлар, айниқса, IT, муҳандислик ҳамда молия-иқтисод йўналишлари битирувчилари меҳнат бозорида энг талабгир кадрлар қаторида.
Амалий ва технологик йўналишларда энг юқори кўрсаткичлар:
1.Инҳа университети (Тошкент) — 12,6 млн сўм
2. Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) — 9,4 млн сўм
3. Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети — 8,1 млн сўм

👎1😢1
Субсидия эгалари уй-жой олишдан олдин пулини кўпайтириши мумкин
Янги тартибга кўра, фуқаролар бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун дастлабки бадални шакллантириш мақсадида банкда махсус ипотека омонати ҳисобварағини очиши мумкин.
Банк аризани кўриб чиқиб, 3 иш куни ичида омонат ҳисобварағини очади ёки рад этиш сабабини маълум қилади.
Омонатга фуқаронинг дастлабки бадал учун ўз маблағи ва давлат томонидан ажратиладиган субсидия маблағлари жамланади.
Энг муҳими, ҳисобварақдаги маблағларга бозор ставкаси асосида фоиз ҳисобланади. Фоизлар маблағ келиб тушган кундан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.
Ипотека кредити ажратилгандан сўнг омонатдаги маблағлар, ҳисобланган фоизлар ва кредит маблағлари квартира учун қурилиш-пудрат ташкилотига ўтказилади.
Агар ипотека кредити ажратиш рад этилса, фуқаронинг ўз маблағи ва унга ҳисобланган фоизлар қайтарилади, субсидия маблағлари эса фоизлари билан Давлат бюджетига қайтади.

Пропискага қўйишда энди уй эгасини ИИБга олиб бориш шарт эмас
Доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтиш учун аввал хонадон эгаси ва рўйхатдан ўтувчи шахс биргаликда Ички ишлар бўлимига бориши талаб этиларди.
Эндиликда бу жараён соддалаштирилди. Давлат хизматлари марказида Face ID тизими орқали хонадон эгасининг розилигини олиш мумкин.
Янги тартиб фуқароларнинг:
— ортиқча қатновини камайтиради;
— вақтини тежайди;
— рўйхатдан ўтиш жараёнини осонлаштиради.

🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пенсия пули қаердан келади?
Ўзбекистонда пенсия тизими ҳозирча солидар тамойил асосида ишлайди. Яъни, содда қилиб айтганда, бугун ишлаётган авлод пенсиядаги авлодни молиялаштиришда иштирок этади.
Амалдаги пенсионерларга пенсия тўловлари асосан ишловчилар ва иш берувчилар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқлар ҳисобидан шакллантирилади.
Шунинг учун фуқароларнинг расмий ишлаши, расмий даромад олиши, иш берувчиларнинг эса ижтимоий солиқларни ўз вақтида ва мунтазам тўлаши пенсия тизимининг барқарорлигида муҳим аҳамиятга эга.

Дарахтлар камайса, ўлим кўпаядими? Олимлар боғлиқликни аниқлади
АҚШдаги Northwestern University олимлари шаҳарлардаги дарахтлар қоплами ва ўлим кўрсаткичлари ўртасидаги боғлиқликни аниқлади.
Тадқиқотчилар Чикаго шаҳридаги дарахтлар қопламини 11 йил давомида кузатиб, маълумотларни қарийб 220 мингта ўлим ҳолати билан таққослаган.
Натижаларга кўра, дарахтлар қоплами камайган ҳудудларда ўлим кўрсаткичи юқорироқ бўлган. Бу боғлиқлик, айниқса, ёз фаслида кучлироқ кузатилган.
Тадқиқотда дарахтлар камайиши ва ўлим ўртасидаги боғлиқлик юрак-қон томир, ўпка ва нафас йўллари ҳамда руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолари бўлган инсонларда кучлироқ экани қайд этилган.
Олимлар моделига кўра, дарахт тожлари майдонининг ҳар 1 фоизга камайиши ўлим кўрсаткичининг тахминан 10 фоизга ошиши билан боғлиқ бўлган.
Шунингдек, дарахтлар майдонининг ҳар йили 0,03 фоизга кўпайиши — тахминан 14 мингта кўчат экишга тенг ҳажм — йилига қарийб 105 та ўлим ҳолатининг олдини олиши мумкин эди.
Тадқиқот муаллифлари дарахтларни наф

Самарқандда фуқароларни чув туширган ИИБ ходими 8 йилга қамалди
Самарқандда ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати собиқ лейтенанти Бунёд Яздонов фуқароларга автомобилларни олиб бериш ва сотишни ваъда қилиб, пулларини ўзлаштиргани учун судланди.
Маълум қилинишича, у хизмат формаси ва машинасидан фойдаланиб, жабрланувчилар ишончини қозонган. Унга ишонган фуқаролар автомобилларини берган, аммо ваъда қилинган пулларни ололмаган.
Тойлоқ туманида ушбу схемага алданганлар сони кўп экани айтилмоқда.
Жиноят иши жабрланувчилар кўплиги сабабли бир неча қисмга ажратилган. Унинг 26 та эпизод бўйича 10 нафар жабрланувчига қарийб 6 млрд сўм зарар етказгани билан боғлиқ қисми судда кўриб чиқилган.
Судда Яздонов қарз мажбуриятлари фоизлар билан бирга 5–6 млн долларгача етганини айтган ва қилмишидан пушаймонлигини билдирган.
Прокурор 9 йил 6 ой қамоқ сўраган. Суд эса уни жуда кўп миқдордаги фирибгарликда айбдор деб топиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилди.

👍2
Президент бир қатор меҳнат фахрийларини тақдирлади
Турли соҳаларда кўп йиллик самарали меҳнати билан мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган фидойи инсонлар давлат томонидан муносиб тақдирланди.
👉 https://effect.uz/n/222
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Турли соҳаларда кўп йиллик самарали меҳнати билан мамлакат тараққиётига ҳисса қўшган фидойи инсонлар давлат томонидан муносиб тақдирланди.
👉 https://effect.uz/n/222
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥11👎1
1 сентябрдан давлат боғчаларида тўловлар ошади
Давлат боғчаларида ота-оналар тўлови ҳудуд ва боланинг боғчада бўлиш вақтига қараб ўзгаради.
👉 https://effect.uz/n/223
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Давлат боғчаларида ота-оналар тўлови ҳудуд ва боланинг боғчада бўлиш вақтига қараб ўзгаради.
👉 https://effect.uz/n/223
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Ўзбекистонда маҳкумларга товарларни онлайн буюртма қилишга рухсат берилиши мумкин
Ички ишлар вазирлиги тайёрлаган лойиҳага кўра, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар ва уларнинг яқинларига рухсат этилган озиқ-овқат, кийим-кечак ва шахсий буюмларни онлайн буюртма қилиш имконияти яратилади.
Буюртмалар муассаса ичидаги инфокиосклар, ташқи электрон платформалар, сайтлар ва мобил иловалар орқали амалга оширилиши мумкин.
Агар товарлар белгиланган меъёрдан ошиб кетса, улар олиб қўйилмайди. Маҳсулотлар муассаса омборида сақланиб, маҳкумга заруратга қараб берилади.
Рухсат этилган маҳсулотлар қаторига озиқ-овқат, чой-қаҳва, мева-сабзавот, ширинликлар, консерва, соуслар, ичимликлар ва канцелярия буюмлари киритилиши таклиф этилмоқда.
Шунингдек, колония-қишлоқларда жазо ўтаётган маҳкумлар учун товарларнинг оғирлиги, миқдори ва ойлик лимитларига доир айрим чекловларни бекор қилиш режалаштирилмоқда.
Лойиҳа ҳозирча таклиф босқичида.

👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзсувтаъминот”да матбуот анжумани бошланди
Айни дамда «Ўзсувтаъминот» АЖда ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Унда жорий йил бошидан буён соҳада амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ҳамда келгусидаги режа ва лойиҳалар ҳақида маълумот берилиши кутилмоқда.
Effect.uz анжуман жараёнини кузатиб бормоқда ва муҳим маълумотларни тезкор равишда етказади.

👍4👎1