Ўзбекистон ва Қирғизистон суд тизимини рақамлаштиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Қирғизистон суд тизимида рақамли технологияларни кенгайтириш бўйича ҳамкорликни давом эттиради.
Ўзбекистон Олий суди раиси Қирғизистон Олий суди раисининг ўринбосари бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда «Рақамли суд» концепцияси доирасида электрон судловга ўтиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, «Одил судлов — 2030» стратегиясининг асосий мақсадлари тақдим этилди.
Томонлар суд тизимини такомиллаштириш ва судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

ОТМларга киришда Навоий вилояти етакчи бўлди
ОТМларга кириш тестларида энг юқори ўртача натижа Навоий вилояти абитуриентларида қайд этилди.
ОТМларга кириш тестларида битирувчиларнинг ўртача натижаси 11 баллга ошиб, 92,5 баллга етди.
Ҳудудлар кесимида Навоий вилояти 112,8 балл билан биринчи ўринни эгаллади.
Энг паст натижа эса Сурхондарё вилоятида қайд этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ОТМларга кириш тестларида энг юқори ўртача натижа Навоий вилояти абитуриентларида қайд этилди.
ОТМларга кириш тестларида битирувчиларнинг ўртача натижаси 11 баллга ошиб, 92,5 баллга етди.
Ҳудудлар кесимида Навоий вилояти 112,8 балл билан биринчи ўринни эгаллади.
Энг паст натижа эса Сурхондарё вилоятида қайд этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Лютникнинг сўнгги дақиқадаги талаби АҚШ–Канада савдо музокараларини барбод қилди
АҚШ ва Канада ўртасидаги савдо музокаралари сўнгги босқичда узилиб қолди.
АҚШ ва Канада ўртасидаги савдо келишуви АҚШ Савдо вазири Ҳовард Лютникнинг сўнгги дақиқадаги қатъий талаблари сабаб барбод бўлгани айтилмоқда.
Лютник металл ва автомобиллар бўйича янада қаттиқроқ шартларни талаб қилган. Бу эса музокараларнинг тўхташига олиб келган.
Воқеа Дональд Трамп ва Канада бош вазири Марк Карни ўртасида савдо уруши хавфи кучайиб бораётган бир пайтда содир бўлди.

Илон Маск: «Инсоният йўқолиб бормоқда»
Туғилиш кўрсаткичининг пасайиши Илон Маскни инсоният келажаги ҳақида яна огоҳлантиришга ундади.
Илон Маск туғилиш даражасининг пасайиши инсоният йўқолиб кетиши хавфини ошираётганини билдирди.
У бу фикрни Сингапурда туғилиш коэффициенти 2025 йилда рекорд даражада 0,87 га тушгани ҳақидаги хабарга изоҳ сифатида ёзди. Маскнинг қисқа изоҳи: «Инсоният йўқолиб бормоқда».

👍2👎1
Сўхда аёлга пул эвазига яқин муносабат таклиф қилган 19 ёшли йигит 4 суткага қамалди
Фарғона вилояти Сўх туманида 19 ёшли йигит аёлга номақбул ва шаҳвоний мазмундаги гаплар айтгани, шунингдек, пул эвазига яқин муносабат таклиф қилгани учун маъмурий қамоққа олинди.
Суд маълумотига кўра, воқеа 10 август куни Қизилқиёқ маҳалласидаги мактаб олдида содир бўлган. Йигит қилмишини тан олиб, пушаймонлигини билдирган.
Суд унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси асосида 4 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроиллик депутат Фаластин ёдгорлигини вайрон қилди
Исроиллик депутат Зви Суккот Наблус яқинидаги Фаластин қишлоғида ёдгорликни болға билан вайрон қилди.
Исроил парламенти депутати, ўнг радикал Зви Суккот Наблус жанубидаги Мадама қишлоғида Фаластин ёдгорлигини болға билан ургани видеога тушди. Ҳодиса Исроил хавфсизлик кучлари қўриқлови остида содир бўлган.
Исроил армияси Суккотнинг ҳаракатлари келишилган режадан четга чиққанини ва ёдгорликни бузишга рухсат берилмаганини билдирди.

👎2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда овқатланиш шохобчаси ёнди
Андижонда овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Жабрланганлар йўқ.
25 август куни соат 14:42 да Андижон шаҳридаги Бобуршоҳ кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди.
Ёнғин 14:58 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида бинога қарашли шифт ва том қисми ёнган.
500 кв. метр майдон сақлаб қолинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Андижонда овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Жабрланганлар йўқ.
25 август куни соат 14:42 да Андижон шаҳридаги Бобуршоҳ кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди.
Ёнғин 14:58 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида бинога қарашли шифт ва том қисми ёнган.
500 кв. метр майдон сақлаб қолинган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ортиқхўжаев “Пахтакор”ни молиялаштиришни тўхтатади
Тошкентнинг “Пахтакор” клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев жамоа билан ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда футбол мутахассиси Алишер Никимбаев клуб ходимларига таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, қарор клуб ходимларига 24 август куни маълум қилинган.
Никимбаевнинг таъкидлашича, Ортиқхўжаевнинг клубдан кетиши кутилган бўлса-да, воқеаларнинг бунчалик тез ва кескин ривожланиши кутилмаган.
Маълумот учун, Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2021 йил май ойидан бошлаб "Пахтакор" клуби раиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.

“Бу кутилган қарор эди, аммо воқеалар бунчалик кескин ва тўсатдан рўй беришига ишониш қийин эди. Менинг тушунишимча, клубда “Б” режаси” йўқ.
“Пахтакор”нинг Элит Чемпионлар лигасидаги биринчи ўйинига эса атиги уч ҳафта қолди”, - деб ёзган Никимбаев.
Маълумот учун, Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2021 йил май ойидан бошлаб "Пахтакор" клуби раиси сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
Тошкентда ҳокимликлар иш вақти ўзгариши мумкин
Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳар ва туман ҳокимликлари, бошқармалар ҳамда уларга қарашли бўлинмаларда иш вақтини 08:00–17:00 этиб белгилашни таклиф қилди.
Илгари сурилган таклифга кўра, ҳозирги иш вақтига нисбатан ходимлар бир соат эртароқ иш бошлаб, бир соат эртароқ якунлайди. Бунда иш кунининг умумий давомийлиги ўзгармайди.
Ҳокимликнинг қайд этишича, бундай тартиб аҳолига давлат ва шаҳар хизматларидан эртароқ фойдаланиш, шунингдек, эрталабки тирбандликни камайтиришга ёрдам бериши мумкин.
Таклиф ҳозирда жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Сўровнома натижалари 28 август куни сарҳисоб қилиниши режалаштирилган.

😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мўғулистон Президенти Ўзбекистоннинг экологик ташаббусларига баҳо берди
Улан-Баторда ўтаётган COP17 конференцияси доирасида Мўғулистон Президенти Ўзбекистоннинг экологик ташаббуслари билан танишди.
👉 https://effect.uz/n/221
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Улан-Баторда ўтаётган COP17 конференцияси доирасида Мўғулистон Президенти Ўзбекистоннинг экологик ташаббуслари билан танишди.
👉 https://effect.uz/n/221
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Телефон рақами орқали пул ўтказишга рухсат берилди
Марказий банкнинг Тезкор тўловлар тизими орқали жисмоний шахслар ўртасида телефон рақами асосида пул ўтказиш тартиби тасдиқланди.
Янги тартибга кўра, пул ўтказишда олувчининг карта рақамини киритиш шарт бўлмайди. Маблағ мобил телефон рақами ёки махсус “боғлаш коди” орқали банк ҳисобварағига ўтказилади.
Бунинг учун телефон рақами олдиндан банк ҳисобварағига боғланган бўлиши керак.
Бир рақамни битта банкда фақат бир ҳисобвараққа боғлаш мумкин.
Агар рақам бир нечта банкдаги ҳисобвараққа уланган бўлса, тўловчига олувчининг Ф.И.Ш. ва банклари кўрсатилади. Шундан сўнг пул қайси ҳисобвараққа тушишини тўловчининг ўзи танлайди.
Ўтказмалар мобил иловалар орқали 24/7 режимда амалга оширилади. Тўловни тасдиқлашдан олдин сумма, олувчининг Ф.И.Ш., банк номи ва комиссия миқдори кўрсатилади.
Янги қоидалар 2026 йил 26 ноябрдан кучга киради.

Қирғизистон қурилиш вазирига ҳайфсан берилди
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Одилбек Қосималиев Қурилиш, архитектура ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Нурдан Орунтаевга ҳайфсан эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат Вазирлар Маҳкамаси хабар берди.
Маълум қилинишича, интизомий жазо вазир зиммасига юклатилган меҳнат вазифаларини лозим даражада бажармагани учун қўлланган.
Айни пайтда ҳайфсаннинг Орунтаев иштирокидаги можаро ҳақида тарқалган хабарлар билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги расман маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, 22 август куни ижтимоий тармоқларда Қирғизистоннинг Талас вилоятида можаро содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Унда Нурдан Орунтаев қурилиш объектларидан бирида пудратчи билан жанжаллашгани ва муштлашувда иштирок этгани айтилган.

Ноқонуний миграция учун 15 йилгача қамоқ таклиф этилмоқда
Миграция агентлиги ноқонуний миграцияга қарши курашишга қаратилган янги қонун лойиҳасини таклиф қилди.
Лойиҳада ноқонуний миграцияни ташкил этиш, унга раҳбарлик қилиш ёки кўмаклашиш учун жиноий жавобгарлик белгилаш назарда тутилмоқда.
Жиноятнинг оғирлиги ва содир этилиш ҳолатларига қараб, 3 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланиши мумкин.
Ташаббусдан асосий мақсад — фуқароларни ноқонуний миграция билан боғлиқ жиноий схемалардан ҳимоя қилиш ва миграция жараёнлари хавфсизлигини таъминлаш.
Қонун лойиҳаси 8 сентябрга қадар жамоатчилик муҳокамасида бўлади. Фуқаролар лойиҳа билан танишиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдиришлари мумкин.
👉 Қонун лойиҳаси билан танишиш ва фикр билдириш 👈

Имтиёзли импорт товарлари рўйхати онлайн экспертизадан ўтказилади
2026 йил 1 сентябрдан божхона тўловлари бўйича имтиёз қўлланган ҳолда импорт қилинадиган товарлар рўйхатини комплекс экспертизадан ўтказиш функцияси “Ўзбекэкспертиза” АЖга ўтказилади.
2 сентябрдан эса янги хизмат app.expertiza.uz электрон платформасида ишга туширилади.
Аризаларни онлайн тарзда топшириш, жараённи тезкор ва шаффоф ташкил этиш имконияти яратилади.
Расмийлаштирилган хулосалар бўйича маълумотлар Божхона қўмитасининг ахборот тизимларига электрон шаклда юборилади.
Хизматдан 2 сентябрдан бошлаб электрон платформа орқали фойдаланиш мумкин.
🌐 Электрон платформа: app.expertiza.uz
📞Call center: +998 71 230 23 55
📹 Фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Шавкат Мирзиёев давлат мукофотларини топширади
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топширади.
Маросимда мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшган фуқароларга давлат мукофотлари тантанали равишда топширилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топширади.
Маросимда мамлакат тараққиётига муносиб ҳисса қўшган фуқароларга давлат мукофотлари тантанали равишда топширилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥9👎1
Трамп маъмурияти дунё бўйлаб виза учрашувларини вақтинча тўхтатди
АҚШ Президенти Дональд Трамп маъмурияти бутун дунё бўйлаб виза талабгорлари учун белгиланган учрашувларни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
АҚШ Давлат департаменти маълум қилишича, барча элчихона ва консулликларда консуллик ходимлари учун глобал ўқув дастури бошланган. Шу сабабли виза олиш бўйича аввалдан белгиланган учрашувлар қайта режалаштирилади.
Тренингнинг аниқ муддати ҳозирча очиқланмаган. Қайд этилишича, ўқув дастури консуллик ходимларига АҚШ давлат ёрдамига эҳтиёж сезиши мумкин бўлган талабгорларни аниқлаш ҳамда виза аризаларини ҳар томонлама ва изчил баҳолашга ёрдам беради.
Шу билан бирга, АҚШ федерал суди Ўзбекистон ҳам киритилган 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш сиёсатини ноқонуний деб топиб, бекор қилган.

👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Тинчлик йўқ!” — “Sapphire Residence” аҳолиси ресторандаги тунги шовқиндан норози
Таҳририятимизга “Sapphire Residence” турар-жой мажмуаси аҳолисидан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда айтилишича, Тошкент шаҳри Ойбек кўчаси, 50-уйдаги бинонинг биринчи қаватида яқинда “Brasserie Mirabad” ресторани иш бошлаган.
Аҳоли ресторан фаолиятига қарши эмаслигини, аммо кечки ва тунги вақтда баланд мусиқа, овозлар ва шовқин хонадонларгача эшитилаётганини билдирган.
Айниқса, 22:00 дан кейин шовқин кучайиб, аҳолининг дам олиши ва уйқусига халал бераётгани айтилмоқда.
Фуқаролар ресторанни ёпишни талаб қилмаяпти. Улар фақат амалдаги шовқин меъёрларига риоя этилишини ва қўшни хонадонлар аҳолисининг тинчлиги бузилмаслигини сўрамоқда.
Биз ҳолат юзасидан тегишли томонларнинг муносабатини ҳам ўрганишга тайёрмиз.

“Биз рестораннинг ишлашига қарши эмасмиз. Фақат 22:00 дан кейин баланд мусиқа ва шовқин туфайли уйларимизда тинч дам олиш қийинлашмоқда”, — дейди мурожаатчилардан бири.
Биз ҳолат юзасидан тегишли томонларнинг муносабатини ҳам ўрганишга тайёрмиз.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда ОТМ битирувчилари ўртача 5 млн сўмга яқин маош олмоқда
Ўзбекистонда олий таълим муассасалари битирувчиларининг ўртача расмий ойлик даромади 4,9 млн сўмни ташкил этмоқда.
Бу маълумот 26 август куни “Битирувчи сифати индекси” натижаларига бағишланган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Тадқиқотда битирувчиларнинг даромадлари улар ишлаётган ҳудуддаги ўртача иш ҳақи билан таққосланган.
Натижаларга кўра, хусусий ва ихтисослашган ОТМлар, айниқса, IT, муҳандислик ҳамда молия-иқтисод йўналишлари битирувчилари меҳнат бозорида энг талабгир кадрлар қаторида.
Амалий ва технологик йўналишларда энг юқори кўрсаткичлар:
1.Инҳа университети (Тошкент) — 12,6 млн сўм
2. Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) — 9,4 млн сўм
3. Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети — 8,1 млн сўм

👎1😢1
Субсидия эгалари уй-жой олишдан олдин пулини кўпайтириши мумкин
Янги тартибга кўра, фуқаролар бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун дастлабки бадални шакллантириш мақсадида банкда махсус ипотека омонати ҳисобварағини очиши мумкин.
Банк аризани кўриб чиқиб, 3 иш куни ичида омонат ҳисобварағини очади ёки рад этиш сабабини маълум қилади.
Омонатга фуқаронинг дастлабки бадал учун ўз маблағи ва давлат томонидан ажратиладиган субсидия маблағлари жамланади.
Энг муҳими, ҳисобварақдаги маблағларга бозор ставкаси асосида фоиз ҳисобланади. Фоизлар маблағ келиб тушган кундан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.
Ипотека кредити ажратилгандан сўнг омонатдаги маблағлар, ҳисобланган фоизлар ва кредит маблағлари квартира учун қурилиш-пудрат ташкилотига ўтказилади.
Агар ипотека кредити ажратиш рад этилса, фуқаронинг ўз маблағи ва унга ҳисобланган фоизлар қайтарилади, субсидия маблағлари эса фоизлари билан Давлат бюджетига қайтади.

Пропискага қўйишда энди уй эгасини ИИБга олиб бориш шарт эмас
Доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтиш учун аввал хонадон эгаси ва рўйхатдан ўтувчи шахс биргаликда Ички ишлар бўлимига бориши талаб этиларди.
Эндиликда бу жараён соддалаштирилди. Давлат хизматлари марказида Face ID тизими орқали хонадон эгасининг розилигини олиш мумкин.
Янги тартиб фуқароларнинг:
— ортиқча қатновини камайтиради;
— вақтини тежайди;
— рўйхатдан ўтиш жараёнини осонлаштиради.

🔥3