This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арманистон собиқ президенти Роберт Кочарян ва унинг ўғли қўлга олинди
Арманистонда собиқ президент Роберт Кочарян коррупция иши доирасида қўлга олинди.
Арманистон собиқ президенти Роберт Кочарян ва унинг катта ўғли Седрак Кочарян Коррупцияга қарши қўмита тергови доирасида ушланди.
Кочарянлар оиласига алоқадор ўнлаб манзилларда тинтув ўтказилмоқда, айрим объектлар муҳрланган.
Тергов давлат мулкини бозор қийматидан паст нархда ўзлаштириш ва пора билан боғлиқ эҳтимолий схемаларни ўрганмоқда. Иш доирасида жами 6 киши ушланган.
Айбловлар ҳозирча суд томонидан тасдиқланмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍2
Профилактика инспекторларига ҳар чоракда аҳолига ҳисобот бериш мажбурияти юкланиши мумкин
Қонунчилик палатаси 25 август куни «Ички ишлар органлари профилактика инспекторининг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.
Лойиҳага кўра, профилактика инспекторининг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда хизмат тартиби белгиланади. Шунингдек, уни хизмат вазифасига алоқадор бўлмаган ишларга жалб қилиш ва қўшимча вазифалар юклашга йўл қўйилмайди.
Инспекторлар ҳар чоракда хизмат ҳудудида амалга оширилган ишлар юзасидан аҳоли ва жамоатчилик олдида ҳисобот бериши белгиланмоқда. Шу билан бирга, аҳолининг инспектор фаолиятига нисбатан «ишончсизлик ташаббуси»ни билдириш механизми ҳам жорий этилиши мумкин.
Маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистонда қарийб 9 мингта маҳаллада 10 мингдан ортиқ профилактика инспектори хизмат қилмоқда.

👍8
«Ярим йилда 506 минг аҳоли доимий ишга жойлаштирилди» — Жамшид Қўчқоров
Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров 25 август куни парламент йиғилишида 2026 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича ҳисобот берди.
Унинг маълум қилишича, олти ойда 506 минг нафар аҳоли доимий ишга жойлаштирилган, 2 млн 616 минг кишининг даромади оширилган. Шунингдек, 546 минг нафар норасмий банд фуқаронинг фаолияти қонунийлаштирилган.
Маҳаллаларда 104 мингта микролойиҳа ишга туширилиб, улар орқали 246 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланган.
Қўчқоровнинг айтишича, мамлакатда ишсизлик даражаси 4,8 фоиздан 4,5 фоизга, камбағаллик даражаси эса 4,5 фоизга тушган. 2 756 та маҳалла камбағалликдан холи ҳудудга айлантирилган.
Ҳисобот даврида қарийб 37,8 мингта янги кичик бизнес субъекти ташкил этилган. 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг реал ўсиш суръати 8,5 фоизни ташкил этган.

👎13🤔2😢1
Исроил ҳаво кучлари Ғазодаги амалиётини якунлади
Исроил ҳарбийлари Ғазода 13 километрлик ерости туннелларини йўқ қилганини маълум қилди.
Исроил ҳаво кучлари бригадаси Ғазо секторидаги уч ойлик амалиётини якунлади.
«SAXAL» маълумотига кўра, операция давомида «сариқ чизиқ» ҳудуди ҲАМАС жангарилари ва инфратузилмасидан тозаланган.
Шунингдек, 13 километр узунликдаги ерости туннеллари йўқ қилинган ёки муҳрланган. Ҳудуддан RPG гранатомётлари, миномёт снарядлари, гранаталар, ракета қурилмалари ва бошқа ўқ-дорилар топилган.

Хитой иқтисодий уруш ва максимал босим сиёсатини қоралади
Пекин бир томонлама санкциялар муаммони ҳал қилмаслиги, аксинча, кескинликни кучайтиришини билдирди.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги БМТ Хавфсизлик Кенгаши ваколатига асосланмаган бир томонлама санкцияларга қарши эканини яна бир бор маълум қилди.
Вазирликка кўра, иқтисодий уруш ва максимал босим ўтказиш сиёсатлари муаммоларни ҳал қилиш усули эмас. Бундай чоралар кескинлик ва хатарларни янада кучайтириши мумкин.
Пекин халқаро ҳуқуқ ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши ваколатларига асосланмаган санкцияларга қатъий қарши эканини таъкидлади.

50 дан ортиқ қимор сайти блокланди
Ўзбекистонда қимор ва букмекерлик рекламасига қарши чоралар кучайтирилмоқда.
2026 йилнинг биринчи ярмида қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилган 50 дан ортиқ сайт блокланди.
Рақобат қўмитаси маълумотларига кўра, шу даврда реклама соҳасида 13,5 мингдан ортиқ текширув ўтказилиб, қарийб 6 мингта қонунбузилиш аниқланган.
Шунингдек, букмекерлик ва тотализатор рекламаси бўйича 82 та ҳолат қайд этилган. Қонунбузилишлар юзасидан 83 та субъектга чора кўрилган.

👍15
Тошкентда Замонавий санъат маркази очилади
Тошкентда 1912 йилда қурилган тарихий бино замонавий санъат марказига айлантирилди.
CCA Tashkent 6 сентябрдан илк ташриф буюрувчиларни қабул қилади.
Марказ пойтахтдаги собиқ дизель электр станциясининг тарихий биносида жойлашган.
Очилиш кунида «Hikmah» кўргазмаси, перформанслар, кинонамойишлар ва болалар учун маҳорат дарслари ўтказилади.
Марказ кўргазмалар, таълим ва тадқиқот лойиҳалари орқали маҳаллий ҳамда халқаро санъат вакилларини бирлаштириши режалаштирилган.

Хитойда 300 мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган ҳудудни сув босди
Хитойда кучли ёғингарчилик оқибатида бутун туман сув остида қолди.
Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном ҳудудидаги Чунцзо шаҳрининг Нинмин тумани кучли ёғингарчиликдан жиддий зарар кўрди.
Туманнинг айрим ҳудудларини тўлиқ сув босган. Бу ерда 300 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.
Айрим жойларда сув сатҳи кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватидан ҳам ошган.
Ҳокимият тошқин хавфи ҳақида огоҳлантириб, хавфли ҳудудлардаги аҳолини эвакуация қилган.

Зеленскийга яқин мулозим ҳибсга олинди
Украинада президент офисида юқори лавозимда ишлаган Ирина Мудрая коррупция иши доирасида 60 кунга ҳибсга олинди.
Украина Олий коррупцияга қарши суди Президент офиси раҳбарининг собиқ ўринбосари Ирина Мудраяни 60 кунга ҳибсга олди.
Уни 20 миллион гривна гаров эвазига озод қилиш мумкин. Прокуратура эса 150 миллион гривна гаров сўраган.
Тергов Мудраяни 150 миллион гривна нақд пулни легаллаштиришга алоқадор жиноий гуруҳ билан боғлиқликда гумон қилмоқда.
19 август куни Владимир Зеленский Мудраяни лавозимидан озод қилган.
Айбловлар ҳозирча суднинг якуний қарори билан тасдиқланмаган.

Қозоғистонда йирик нефть заводида ёнғин чиқди
Қозоғистондаги учта йирик нефтьни қайта ишлаш заводидан бирида ёнғин содир бўлди.
25 август куни Атирау нефтьни қайта ишлаш заводи ҳудудида ёнғин чиқди. Корхона маълумотига кўра, ёнғин ёпиқ турдаги механик тозалаш иншоотидаги нефть шламида содир бўлган.
Ёнғин 13:42 да локализация қилинган ва кейин тўлиқ ўчирилган. Жабрланганлар йўқ, завод эса штат режимида ишламоқда. Ёнғин сабаби ўрганилмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон суд тизимини рақамлаштиришни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Қирғизистон суд тизимида рақамли технологияларни кенгайтириш бўйича ҳамкорликни давом эттиради.
Ўзбекистон Олий суди раиси Қирғизистон Олий суди раисининг ўринбосари бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Учрашувда «Рақамли суд» концепцияси доирасида электрон судловга ўтиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, «Одил судлов — 2030» стратегиясининг асосий мақсадлари тақдим этилди.
Томонлар суд тизимини такомиллаштириш ва судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

ОТМларга киришда Навоий вилояти етакчи бўлди
ОТМларга кириш тестларида энг юқори ўртача натижа Навоий вилояти абитуриентларида қайд этилди.
ОТМларга кириш тестларида битирувчиларнинг ўртача натижаси 11 баллга ошиб, 92,5 баллга етди.
Ҳудудлар кесимида Навоий вилояти 112,8 балл билан биринчи ўринни эгаллади.
Энг паст натижа эса Сурхондарё вилоятида қайд этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
ОТМларга кириш тестларида энг юқори ўртача натижа Навоий вилояти абитуриентларида қайд этилди.
ОТМларга кириш тестларида битирувчиларнинг ўртача натижаси 11 баллга ошиб, 92,5 баллга етди.
Ҳудудлар кесимида Навоий вилояти 112,8 балл билан биринчи ўринни эгаллади.
Энг паст натижа эса Сурхондарё вилоятида қайд этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Лютникнинг сўнгги дақиқадаги талаби АҚШ–Канада савдо музокараларини барбод қилди
АҚШ ва Канада ўртасидаги савдо музокаралари сўнгги босқичда узилиб қолди.
АҚШ ва Канада ўртасидаги савдо келишуви АҚШ Савдо вазири Ҳовард Лютникнинг сўнгги дақиқадаги қатъий талаблари сабаб барбод бўлгани айтилмоқда.
Лютник металл ва автомобиллар бўйича янада қаттиқроқ шартларни талаб қилган. Бу эса музокараларнинг тўхташига олиб келган.
Воқеа Дональд Трамп ва Канада бош вазири Марк Карни ўртасида савдо уруши хавфи кучайиб бораётган бир пайтда содир бўлди.

Илон Маск: «Инсоният йўқолиб бормоқда»
Туғилиш кўрсаткичининг пасайиши Илон Маскни инсоният келажаги ҳақида яна огоҳлантиришга ундади.
Илон Маск туғилиш даражасининг пасайиши инсоният йўқолиб кетиши хавфини ошираётганини билдирди.
У бу фикрни Сингапурда туғилиш коэффициенти 2025 йилда рекорд даражада 0,87 га тушгани ҳақидаги хабарга изоҳ сифатида ёзди. Маскнинг қисқа изоҳи: «Инсоният йўқолиб бормоқда».

👍2👎1
Сўхда аёлга пул эвазига яқин муносабат таклиф қилган 19 ёшли йигит 4 суткага қамалди
Фарғона вилояти Сўх туманида 19 ёшли йигит аёлга номақбул ва шаҳвоний мазмундаги гаплар айтгани, шунингдек, пул эвазига яқин муносабат таклиф қилгани учун маъмурий қамоққа олинди.
Суд маълумотига кўра, воқеа 10 август куни Қизилқиёқ маҳалласидаги мактаб олдида содир бўлган. Йигит қилмишини тан олиб, пушаймонлигини билдирган.
Суд унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси асосида 4 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлаган.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроиллик депутат Фаластин ёдгорлигини вайрон қилди
Исроиллик депутат Зви Суккот Наблус яқинидаги Фаластин қишлоғида ёдгорликни болға билан вайрон қилди.
Исроил парламенти депутати, ўнг радикал Зви Суккот Наблус жанубидаги Мадама қишлоғида Фаластин ёдгорлигини болға билан ургани видеога тушди. Ҳодиса Исроил хавфсизлик кучлари қўриқлови остида содир бўлган.
Исроил армияси Суккотнинг ҳаракатлари келишилган режадан четга чиққанини ва ёдгорликни бузишга рухсат берилмаганини билдирди.

👎2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда овқатланиш шохобчаси ёнди
Андижонда овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Жабрланганлар йўқ.
25 август куни соат 14:42 да Андижон шаҳридаги Бобуршоҳ кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди.
Ёнғин 14:58 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида бинога қарашли шифт ва том қисми ёнган.
500 кв. метр майдон сақлаб қолинган.