EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эронда Баррон Трампнинг ўлими учун $10 млн мукофот ваъда қилингани айтилмоқда

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси билан боғлиқ “Channel 3” телеканалида Баррон Трампга таҳдид қилинган видеолавҳа намойиш этилган.

Унда Баррон таҳсил оладиган университет, АҚШ Махфий хизмати ходимларининг жойлашуви ва уни кузатиб борувчи автомобиллар ҳақида маълумотлар кўрсатилган. Шунингдек, Барронни ўлдирганлик учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилингани айтилган.

Видеода номаълум аёл Баррон билан яширин учрашгани ва у ҳақида маълумотларни видеони тайёрлаганларга етказгани ҳақида даъволар ҳам келтирилган.

“Euronews” ушбу маълумотларни мустақил равишда тасдиқламаган. АҚШ Махфий хизмати эса ҳимоясидаги шахсларга таҳдид сифатида қабул қилиниши мумкин бўлган материалларни текширишини билдирган.

Қайд этилишича, бу Баррон Трампга нисбатан Эрон билан боғлиқ илк таҳдид эмас. Ўтган ой ҳам Баррон ва унинг онаси Мелания Трампга таҳдид қилинган видео тарқалган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Газ улаб беришни ваъда қилганлар пул билан ушланди

Наманган вилояти Поп туманида икки шахс фуқароларга хонадонларига табиий газ тармоғини тортиб бериш ва рухсатнома олиб беришни ваъда қилиб, пул талаб қилган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, «Поп тумангаз» оператори Н.Р. ва муқаддам судланган П.З. икки фуқародан 2100 доллар сўраган.

Улар 200 долларни олганидан сўнг, қолган 1900 долларни қўлга киритаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада Gentra симустун ва дарахтга урилди

Ҳодиса Қувасой кўчасида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, юқори тезликда ҳаракатланган автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди

HOOK: Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси делегацияси билан Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклигини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси конгрессменлари Жейсон Смит, Грег Мерфи, Ронни Жексон ва Эдвард Кейсдан иборат делегацияни қабул қилди.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълум қилинишича, 2026 йил бошидан Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги ўзаро савдо ҳажми 20 фоизга ошган. Энергетика, муҳим минераллар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар ва саноат соҳаларидаги уч йиллик Иқтисодий ҳамкорлик дастури амалга оширилмоқда.

Учрашув якунида ишбилармонлик миссияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандларини кўргани борган эркак калтакланди

Расмий маълумотга кўра, воқеа 9 август куни содир бўлган. 1991 йилда туғилган Б.Р. фарзандларини кўриш мақсадида собиқ турмуш ўртоғи, 1997 йилда туғилган Д.Қ.нинг Сергели туманидаги хонадонига борган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистоннинг давлат қарзи уч ойда 1,33 млрд долларга ошди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йилнинг иккинчи чораги якунида 48,315 миллиард долларга етди. Бу биринчи чорак охиридагидан 1,33 миллиард доллар ёки қарийб 2,8 фоизга кўп.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, давлат қарзининг 40,711 миллиард доллари ташқи қарз ҳисобланади. Бу жами қарзнинг қарийб 84 фоизини ташкил этади. Ташқи қарз бир чоракда 935 миллион долларга ошган.

Давлатнинг ички қарзи ҳам 7,209 миллиард доллардан 7,604 миллиард долларга кўпайган. Унинг жами қарздаги улуши 16 фоизга етган.

Давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбати ҳам ошиб, 27 фоизни ташкил этган.

Қарзнинг асосий қисми узоқ муддатли мажбуриятлардан иборат. Ташқи қарзнинг 39,292 миллиард доллари бир йилдан ортиқ муддатда сўндирилиши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Open Budget»да овоз беришга мажбурлашяптими?

Ходимларни «Open Budget» учун мажбурий равишда овоз йиғиш ёки овоз беришга жалб қилиш меҳнат қонунчилигига зид. Бундай ҳолатга дуч келганлар 1176 қисқа рақамига мурожаат қилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда ер масаласи аёллар ўртасидаги жанжалга сабаб бўлди

Ҳодиса давомида ўзаро ҳақорат ва тан жароҳати етказилгани билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган. Мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилиб, ҳужжатлар судга юборилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сохта ҳужжатлар тақдири нима бўлди?

Аввалги видеомизда Хоразмдаги кўчмас мулк можароси ҳақида сўз юритгандик.

Суд ҳукмлари билан сохта деб топилган кадастр ҳужжатлари ҳамда 4,3 миллиард сўмлик кредит масаласи ҳануз очиқ қолмоқда.

Масалага ойдинлик киритиш мақсадида Effect.uz жамоаси мурожаатчилар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлар палатасига борди.

Энди мурожаатчилар ваколатли идоралардан қонуний ва аниқ ечим кутмоқда.

Effect.uz ҳолатни кузатишда давом этади.

👉🏻Тўлиқ видео 👈🏻 устига босиб кўришингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Сурхондарё поездидаги гавжумликка «талаб юқори» деган изоҳ берилди

Йўловчилар вагонлардаги гавжумликдан норози. «Ўзтемирйўлйўловчи» эса буни йўналишга талаб юқорилиги билан изоҳлади.

Ижтимоий тармоқларда «Сариосиё — Термиз» йўналишидаги поездда йўловчилар ҳаддан ташқари кўпайиб кетгани акс этган видеолар тарқалди.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маълум қилишича, мазкур поезд 4 та йўловчи вагонидан иборат бўлиб, чипталар ўрин рақами кўрсатилмаган ҳолда сотилади. Ҳар бир вагон 81 нафар йўловчини ўтирган ҳолда ташишга мўлжалланган.

Корхонага кўра, йўналишга талаб юқори бўлгани, айниқса дам олиш ва байрам кунларида йўловчилар оқими кескин ошиши сабабли айрим қатновларда гавжумлик кузатилиши мумкин.

Ташкилот тарқалган видеолар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилаётганини ва йўловчиларга қулай ҳамда хавфсиз хизмат кўрсатиш учун чоралар кўрилишини билдирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Арманистон собиқ президенти Роберт Кочарян ва унинг ўғли қўлга олинди

Арманистонда собиқ президент Роберт Кочарян коррупция иши доирасида қўлга олинди.

Арманистон собиқ президенти Роберт Кочарян ва унинг катта ўғли Седрак Кочарян Коррупцияга қарши қўмита тергови доирасида ушланди.

Кочарянлар оиласига алоқадор ўнлаб манзилларда тинтув ўтказилмоқда, айрим объектлар муҳрланган.

Тергов давлат мулкини бозор қийматидан паст нархда ўзлаштириш ва пора билан боғлиқ эҳтимолий схемаларни ўрганмоқда. Иш доирасида жами 6 киши ушланган.

Айбловлар ҳозирча суд томонидан тасдиқланмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Профилактика инспекторларига ҳар чоракда аҳолига ҳисобот бериш мажбурияти юкланиши мумкин

Қонунчилик палатаси 25 август куни «Ички ишлар органлари профилактика инспекторининг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди.

Лойиҳага кўра, профилактика инспекторининг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда хизмат тартиби белгиланади. Шунингдек, уни хизмат вазифасига алоқадор бўлмаган ишларга жалб қилиш ва қўшимча вазифалар юклашга йўл қўйилмайди.

Инспекторлар ҳар чоракда хизмат ҳудудида амалга оширилган ишлар юзасидан аҳоли ва жамоатчилик олдида ҳисобот бериши белгиланмоқда. Шу билан бирга, аҳолининг инспектор фаолиятига нисбатан «ишончсизлик ташаббуси»ни билдириш механизми ҳам жорий этилиши мумкин.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистонда қарийб 9 мингта маҳаллада 10 мингдан ортиқ профилактика инспектори хизмат қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8
«Ярим йилда 506 минг аҳоли доимий ишга жойлаштирилди» — Жамшид Қўчқоров

Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров 25 август куни парламент йиғилишида 2026 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича ҳисобот берди.

Унинг маълум қилишича, олти ойда 506 минг нафар аҳоли доимий ишга жойлаштирилган, 2 млн 616 минг кишининг даромади оширилган. Шунингдек, 546 минг нафар норасмий банд фуқаронинг фаолияти қонунийлаштирилган.

Маҳаллаларда 104 мингта микролойиҳа ишга туширилиб, улар орқали 246 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланган.

Қўчқоровнинг айтишича, мамлакатда ишсизлик даражаси 4,8 фоиздан 4,5 фоизга, камбағаллик даражаси эса 4,5 фоизга тушган. 2 756 та маҳалла камбағалликдан холи ҳудудга айлантирилган.

Ҳисобот даврида қарийб 37,8 мингта янги кичик бизнес субъекти ташкил этилган. 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг реал ўсиш суръати 8,5 фоизни ташкил этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎13🤔2😢1
Исроил ҳаво кучлари Ғазодаги амалиётини якунлади

Исроил ҳарбийлари Ғазода 13 километрлик ерости туннелларини йўқ қилганини маълум қилди.

Исроил ҳаво кучлари бригадаси Ғазо секторидаги уч ойлик амалиётини якунлади.

«SAXAL» маълумотига кўра, операция давомида «сариқ чизиқ» ҳудуди ҲАМАС жангарилари ва инфратузилмасидан тозаланган.

Шунингдек, 13 километр узунликдаги ерости туннеллари йўқ қилинган ёки муҳрланган. Ҳудуддан RPG гранатомётлари, миномёт снарядлари, гранаталар, ракета қурилмалари ва бошқа ўқ-дорилар топилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитой иқтисодий уруш ва максимал босим сиёсатини қоралади

Пекин бир томонлама санкциялар муаммони ҳал қилмаслиги, аксинча, кескинликни кучайтиришини билдирди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги БМТ Хавфсизлик Кенгаши ваколатига асосланмаган бир томонлама санкцияларга қарши эканини яна бир бор маълум қилди.

Вазирликка кўра, иқтисодий уруш ва максимал босим ўтказиш сиёсатлари муаммоларни ҳал қилиш усули эмас. Бундай чоралар кескинлик ва хатарларни янада кучайтириши мумкин.

Пекин халқаро ҳуқуқ ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши ваколатларига асосланмаган санкцияларга қатъий қарши эканини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
50 дан ортиқ қимор сайти блокланди

Ўзбекистонда қимор ва букмекерлик рекламасига қарши чоралар кучайтирилмоқда.

2026 йилнинг биринчи ярмида қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилган 50 дан ортиқ сайт блокланди.

Рақобат қўмитаси маълумотларига кўра, шу даврда реклама соҳасида 13,5 мингдан ортиқ текширув ўтказилиб, қарийб 6 мингта қонунбузилиш аниқланган.

Шунингдек, букмекерлик ва тотализатор рекламаси бўйича 82 та ҳолат қайд этилган. Қонунбузилишлар юзасидан 83 та субъектга чора кўрилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15
Тошкентда Замонавий санъат маркази очилади

Тошкентда 1912 йилда қурилган тарихий бино замонавий санъат марказига айлантирилди.

CCA Tashkent 6 сентябрдан илк ташриф буюрувчиларни қабул қилади.

Марказ пойтахтдаги собиқ дизель электр станциясининг тарихий биносида жойлашган.

Очилиш кунида «Hikmah» кўргазмаси, перформанслар, кинонамойишлар ва болалар учун маҳорат дарслари ўтказилади.

Марказ кўргазмалар, таълим ва тадқиқот лойиҳалари орқали маҳаллий ҳамда халқаро санъат вакилларини бирлаштириши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойда 300 мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган ҳудудни сув босди

Хитойда кучли ёғингарчилик оқибатида бутун туман сув остида қолди.

Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном ҳудудидаги Чунцзо шаҳрининг Нинмин тумани кучли ёғингарчиликдан жиддий зарар кўрди.

Туманнинг айрим ҳудудларини тўлиқ сув босган. Бу ерда 300 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади.

Айрим жойларда сув сатҳи кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватидан ҳам ошган.

Ҳокимият тошқин хавфи ҳақида огоҳлантириб, хавфли ҳудудлардаги аҳолини эвакуация қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Зеленскийга яқин мулозим ҳибсга олинди

Украинада президент офисида юқори лавозимда ишлаган Ирина Мудрая коррупция иши доирасида 60 кунга ҳибсга олинди.

Украина Олий коррупцияга қарши суди Президент офиси раҳбарининг собиқ ўринбосари Ирина Мудраяни 60 кунга ҳибсга олди.

Уни 20 миллион гривна гаров эвазига озод қилиш мумкин. Прокуратура эса 150 миллион гривна гаров сўраган.

Тергов Мудраяни 150 миллион гривна нақд пулни легаллаштиришга алоқадор жиноий гуруҳ билан боғлиқликда гумон қилмоқда.

19 август куни Владимир Зеленский Мудраяни лавозимидан озод қилган.

Айбловлар ҳозирча суднинг якуний қарори билан тасдиқланмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қозоғистонда йирик нефть заводида ёнғин чиқди

Қозоғистондаги учта йирик нефтьни қайта ишлаш заводидан бирида ёнғин содир бўлди.

25 август куни Атирау нефтьни қайта ишлаш заводи ҳудудида ёнғин чиқди. Корхона маълумотига кўра, ёнғин ёпиқ турдаги механик тозалаш иншоотидаги нефть шламида содир бўлган.

Ёнғин 13:42 да локализация қилинган ва кейин тўлиқ ўчирилган. Жабрланганлар йўқ, завод эса штат режимида ишламоқда. Ёнғин сабаби ўрганилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram