This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон–Озарбайжон саммитининг иккинчи куни тадбирларида иштирок этиш учун Бухорога келди.
Давлат раҳбарининг ташрифи Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди. Зиёрат давомида Қуръон оятлари тиловат қилиниб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги учун дуо қилинди.
Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси Бухородаги машҳур зиёратгоҳлардан бири бўлиб, мажмуа таркибида мақбара, хонақоҳ, масжидлар, дахма ҳамда сўфийлик тарихи музейи мавжуд.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍30🔥11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Open Budget’да овоз бериб, "50–100 минг сўм оламиз" деган кўплаб ботлар пайдо бўлган. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ишончли эмас!
❗️Алданиб қолмаслик учун синалган ва ишончли вариантдан фойдаланинг!
Биз тавсия этаётган "Расмий овоз бот орқали" овоз берсангиз:
💰 Дастлабки 5 кун давомида биринчи овозингиз учун "10 000 сўмдан 20 000 сўмгача" пулни ўз пластик картангизга олишингиз мумкин.
⏱ Жараённи амалга ошириш учун тахминан "10–20 дақиқа" кифоя.
🎁 Энг қизиғи — овоз бериб бўлгач, "Iphone 17 Pro Max" ютиб олиш имконияти учун автоматик тарзда ўйинга қўшиласиз!
⚠️ Эҳтиёт бўлинг! 50–100 минг сўм ваъда қилаётган номаълум ботларга ишониб, тез пул топаман деб алданиб қолманг.
✅ Effect.uz синалган ва ишончли вариантни тавсия этади!
👉 Openbudget'га овоз бериш учун ишончли бот

😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Омскдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Омскда қурилаётган бинода юз берган ёнғин оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароси шифохонада вафот этди.
Омск вилояти прокуратураси маълумотига кўра, 2003 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволда махсус самолётда Нижний Новгороддаги тиббиёт муассасасига олиб борилган. Бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Омскда қурилаётган бинода юз берган ёнғин оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароси шифохонада вафот этди.
Омск вилояти прокуратураси маълумотига кўра, 2003 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволда махсус самолётда Нижний Новгороддаги тиббиёт муассасасига олиб борилган. Бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон ва Озарбайжонда ишлаганлар учун пенсияда янги тартиб
Икки давлатда ишлаган фуқароларнинг иш стажи пенсия тайинлашда биргаликда ҳисобланади.
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида пенсия таъминоти соҳасида битим имзоланди.
Унга кўра, фуқаронинг икки давлатда орттирган иш стажи пенсия ҳуқуқини белгилашда ўзаро ҳисобга олинади.
Агар бир давлатдаги стаж етарли бўлмаса, иккинчи давлатдаги стаж ҳам қўшиб ҳисобланиши мумкин. Ҳар бир давлат эса ўз ҳудудидаги иш стажига мос равишда пенсия тайинлайди.

Ўзбекистонда ноқонуний миграция учун 15 йилгача қамоқ таклиф этилмоқда
Ўзбекистонда ноқонуний миграцияни ташкил этганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Лойиҳага кўра, Жиноят кодекси 223-1-модда билан тўлдирилиши мумкин. Унда ноқонуний миграцияни ташкил этиш, унга раҳбарлик қилиш ёки кўмаклашиш учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилмоқда.
Агар жиноят гуруҳ бўлиб, такроран, мансабдор шахслар иштирокида ёки уюшган гуруҳ томонидан содир этилса, 5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.
Инсон ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирган ёки оғир оқибатларга олиб келган ҳолатларда эса жазо 10 йилдан 15 йилгача бўлиши таклиф этилмоқда.
Қонун лойиҳаси муҳокамаси 8 сентябрга қадар давом этади.

🤔1
Россиядан қайта олмаётган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилади
Россияда молиявий ёки бошқа оғир вазият сабаб Ўзбекистонга қайта олмаётган фуқароларга ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.
Агентликнинг Россиядаги ваколатхонаси ва ҳудудий вакиллари мурожаатларни 24/7 режимида қабул қилмоқда. Ҳар бир ҳолат алоҳида ўрганилиб, зарур амалий ёрдам кўрсатилади.
Айрим ҳолатларда Ўзбекистонга қайтиш имконияти бўлмаган фуқароларнинг транспорт харажатларини қоплашда ҳам кўмак берилади.
Мурожаат учун:
📞 Колл-марказ:
+7 (499) 230-00-32
+7 (499) 230-00-76
📞 Ишонч телефони:
+7 (925) 045-47-44
Миграция агентлиги Россияда қийин вазиятга тушган фуқароларни ёрдам сўраб мурожаат қилишга чақирди.

👍2🤔1
Наманганда иккита катер тўқнашиб, икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 23 август куни дам олувчилар бўлган икки катер тўқнашиб кетган.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Сирдарё дарёсида, кўприк остида содир бўлган. Тўқнашув оқибатида икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Тарқалган видеоларда қутқарув нимчасидаги одамлар сувда оқиб кетаётгани ва уларни катердагилар қутқаришга урингани кўринади.
Ҳозирча ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилмаган.

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эгасиз қолган қурилиш: Ҳоким 10 кун ичида муаммони ҳал қилишга ваъда берди
Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида “Iqbol Zamin Servis” МЧЖ томонидан қуриб битказилмаган объект бўйича аҳолининг EFFECT.UZ’га қилган мурожаатидан сўнг, туман ҳокими 10 кун ичида муаммони ижобий ҳал этишга ваъда берди.
Аввалроқ қурилиш компаниясидан зарар кўрган аҳоли ва таҳририят вакиллари Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигига боргани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг, 18 август куни туман ҳокими Баҳодир Ғойибназаров ва бошқа масъуллар қурилиш майдонига борди.
2024 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган ушбу кўп қаватли турар-жой биноси кўздан кечирилганда, унда бир қанча камчиликлар мавжудлиги аниқланди.
Туман ҳокимлигининг ушбу қурилишга бевосита алоқаси бўлмаса-да, объект туман ҳудудида жойлашгани боис, ҳоким фуқароларга ёрдам беришни ўз зиммасига олди. У уй-жойларни тўлиқ қуриб битказиш учун янги қурувчи-тадбиркор топиш ҳамда қурилиш ишларини қисқа вақт ичида якунлаб, фойдаланишга топшириш мақсадида 10 кун ичида махсус ишчи гуруҳ тузиб, барча зарур чораларни кўришга сўз берди.
Туман прокуратураси вакили эса мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини ҳамда жорий йилнинг октябрь ойига қадар тергов ҳаракатлари якунланишини маълум қилди.
Тергов якунлари ва янги инвестор масаласи ҳозирча очиқ қолмоқда. Муаммо тўлиқ ўз ечимини топгунига қадар EFFECT.UZ воқеалар ривожини кузатишда давом этади.
👉 Тўлиқ видео

👍5🔥2🤷♂1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада Gentra симустун ва дарахтга урилди
Фарғона шаҳрида Gentra иштирокида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ҳодиса Қувасой кўчасида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, юқори тезликда ҳаракатланган автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган.
Оқибатда машина йўл четидаги симустунга, сўнг дарахтга бориб урилган.
Ҳодисада жабрланганлар ёки уларнинг ҳолати ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Ер жанжали аёллар муштакига айланди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида ер масаласи сабаб аёллар ўртасида жанжал юзага келди
Туман ҳокимлиги маълум қилишича, ҳолат 2026 йил 13 март куни “Меҳнатобод” маҳалласида М. Н. ва С. Н. ўртасидаги ер можароси ортидан содир бўлган. Жанжалга С. Н.нинг қариндошлари ҳам аралашган.
Ҳодиса давомида ўзаро ҳақорат ва тан жароҳати етказилгани билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган. Мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилиб, ҳужжатлар судга юборилган.
Шунингдек, М. Н.нинг уй-жой қурилиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан унга БҲМнинг 200 баравари миқдорида жарима қўлланган. Ҳужжатлар ижро учун Мажбурий ижро бюросига юборилган.
Ҳозирда низо бўйича суд жараёни давом этмоқда. Ҳокимлик суд қарори чиқмагунча, тарқалган видео ва бошқа материаллар асосида бир томонлама хулоса қилмасликка чақирган.

🤔3👍1
Ўзбекистонда машиналар сони 5 миллионга яқинлашди
2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари сони 4 млн 982 минг 516 тага етди. Уларнинг 4,6 миллиондан зиёди енгил автомобиллардир.
Энг кўп автомобиль Тошкент шаҳрида — 637,7 мингта. Кейинги ўринларда Фарғона ва Самарқанд вилоятлари турибди.
Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатда ҳар 1000 кишига ўртача 129,4 та автомобиль тўғри келади. Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич энг юқори — қарийб 199 та. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (149,3) ва Бухоро вилояти (146,1).
Энг паст кўрсаткич Жиззах вилоятида — 92,1 та. Наманганда 104,8 та, Қорақалпоғистонда 107,1 та автомобиль тўғри келади.
Автомобиллашув даражаси ҳам йил сайин ошиб бормоқда. 2010 йилда ҳар 100 та хонадонга 21 та енгил автомобиль тўғри келган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 61 тага етган.
Шу билан бирга, Ўзбекистондаги автомобиллашув даражаси АҚШ, Европа ва қўшни Қозоғистон каби давлатларга нисбатан анча паст.

КЎЗИ ОЖИЗ УЛУҒБЕКНИНГ УЙИ НЕГА АУКЦИОНДА?
Фарғона шаҳрида яшовчи, кўзи ожиз I гуруҳ ногирони Солиев Улуғбек Валижонович бир саволга жавоб изламоқда: 2018 йилда уй-жой масаласини ҳал қилиш учун ажратилган, унинг айтишича, 12 минг доллар маблағ ҳисобидан олинган хонадон қандай қилиб бугун аукционга етиб келди?
Улуғбекнинг айтишича, 2018 йилда у Президент Администрацияси раҳбари Сайида Шавкатовна билан учрашиб, уй-жойи йўқлигини билдирган. Унинг баёнотига кўра, масалани ҳал қилиш ўша даврдаги Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Мадаминович зиммасига юкланган ва ҳомийлик асосида уй олиш учун 12 000 АҚШ доллари ажратилган.
Унинг сўзларига кўра, ота-онаси ушбу маблағдан 9 минг долларга хонадон сотиб олган, 3 минг доллари эса таъмирга сарфланган. Аммо уй ҳужжатларини расмийлаштириш масаласи охиригача ҳал қилинмаган.

😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарзандларини кўргани борган эркак калтакланди
Ижтимоий тармоқларда фуқарога тан жароҳати етказилаётгани акс этган видео тарқалди.
Расмий маълумотга кўра, воқеа 9 август куни содир бўлган. 1991 йилда туғилган Б.Р. фарзандларини кўриш мақсадида собиқ турмуш ўртоғи, 1997 йилда туғилган Д.Қ.нинг Сергели туманидаги хонадонига борган.
Шу вақтда у ерда оила аъзолари билан ўзаро можаро келиб чиққан. Натижада 1965 йилда туғилган М.Қ. ва 1992 йилда туғилган Е.Қ. Б.Р.ни уриб, унга тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Текширув якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Сирожиддин Одилов иши яна бошидан кўрилади
Блогер Сирожиддин Одиловга оид жиноят иши бўйича суд тергови «нолдан» қайта бошланади. Бунга ишни кўриб келаётган судья Санжар Расуловнинг Навоий вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинлангани сабаб бўлган.
Қизиғи, мазкур иш бўйича музокаралар ва судланувчининг сўнгги сўзи аллақачон тингланган, ҳукм ўқилиши кутилаётган пайтда суд тергови қайта тикланган эди. Энди эса судья алмашгани сабабли жараён яна бошидан бошланиши керак.
Адвокатларга кўра, бу суд жараёнини янада чўзиши, гувоҳ ва мутахассисларни қайта сўроқ қилиш заруратини келтириб чиқариши мумкин. Ҳимоя томони Одиловнинг ярим йилдан бери қамоқда сақланаётгани ва соғлиғи ёмонлашганини инобатга олиб, эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартиришни сўрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, Сирожиддин Одилов Фурқат тумани ИИБ собиқ раҳбари ва бир қатор ходимларининг қамалиши билан якунланган «Гулираъно Қосимова иши»ни фаол ёритиб келган.

😢1
Россиялик шахматчилар Самарқанддаги олимпиададан четлатилди
Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) Президентлар кенгаши Россия шахматчиларига 2026 йил Самарқандда ўтказиладиган Жаҳон шахмат олимпиадасида жамоавий тарзда иштирок этишга рухсат бермади.
Бу ҳақда Россия шахмат федерацияси ижрочи директори Александр Ткачёв маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, қарор FIDE президенти вазифасини бажарувчи Вишванатан Ананд ташаббуси билан қабул қилинган.
46-Жаҳон шахмат олимпиадаси 15–27 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.
Россия терма жамоаси FIDE санкциялари узайтирилгани сабаб мусобақада иштирок этмайди. Шу тариқа, россиялик шахматчилар жамоавий олимпиадани кетма-кет учинчи марта ўтказиб юборади.

👍4👎4