EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Навоий маҳсулотлари Беларус бозорига кириб бормоқда

​Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегациянинг Беларус Республикасига хизмат сафари самарали келишувлар билан якунланди.

​Ташриф доирасида саноат, тиббиёт, ОТМ, касбга ўқитиш, сутни қайта ишлаш, чорвачилик, қишлоқ хўжалиги, қадоқлаш ва спорт соҳаларида янги ҳамкорлик йўналишлари белгиланди.

​Музокараларнинг энг муҳим натижаси сифатида Ўзбекистон маҳсулотлари Беларус бозорига чиқарилиши, Беларуснинг илғор технологиялари ва тажрибаси эса Навоийга олиб келиниши келишиб олинди.

Учрашувлар яқин орада янги қўшма лойиҳалар ва амалий натижаларга айланади.

Openbudget'га овоз бериш учун ишончли бот

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда мигрантларга қарши рейдлар кучайтирилмоқда

Россиянинг айрим ҳудудларида миграция қонунчилигига риоя этилишини текшириш бўйича рейдлар кучайтирилмоқда.

Полиция ходимлари мигрантлар яшайдиган жойлар, ётоқхоналар ва қурилиш объектларида текширувлар ўтказиб, хорижий фуқароларнинг ҳужжатларини текширмоқда.

Сўнгги рейдлар давомида миграция қонунчилигини бузган шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Айрим ҳудудларда эса қочишга уринган мигрантлар ҳам ушлангани хабар қилинган.

Россияда бўлган яқинларингизга паспорт, рўйхатдан ўтиш, меҳнат патенти ва бошқа зарур ҳужжатларининг амал қилиш муддатларини текшириб қўйишни эслатинг.

Openbudget'га овоз бериш учун ишончли бот

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда оммавий муштлашув содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда Паркент ва Муҳаммад Юсуф кўчалари кесишмасида жойлашган автомобилларга хизмат кўрсатиш марказида бир нечта фуқаро ўртасида муштлашув содир бўлгани акс этган видео тарқалди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ортиқхўжаев «Пахтакор»дан кетди: ҳамкорлик тўхтатилди

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Пахтакор» клуби билан ҳамкорликни тўхтатишини маълум қилди.

Бу ҳақда спорт журналисти Алишер Никимбаев клуб ходимларига таяниб хабар берди

Клуб ходимларининг айтишича, қарор ҳақида уларга 24 август куни маълум қилинган. Никимбаевнинг таъкидлашича, Ортиқхўжаевнинг «Пахтакор»дан кетиши кутилган бўлган, бироқ бу қарорнинг бунчалик қисқа муддатда амалга ошиши кутилмаган

Ҳозирча клубнинг кейинги режалари қандай бўлиши номаълум

«Пахтакор»нинг Осиё Чемпионлар лигаси Элит лигасидаги илк учрашувига эса уч ҳафтага яқин вақт қолган. Жамоа 14 сентябрь куни Саудия Арабистонида «Ал-Аҳли»га қарши майдонга тушади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида учта автомобиль тўқнашиб, ёнғин чиқди

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлиб, тўқнашувдан сўнг транспорт воситаларида ёнғин чиққан.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шавкат Мирзиёев Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон–Озарбайжон саммитининг иккинчи куни тадбирларида иштирок этиш учун Бухорога келди.

Давлат раҳбарининг ташрифи Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошланди. Зиёрат давомида Қуръон оятлари тиловат қилиниб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлиги учун дуо қилинди.

Баҳоуддин Нақшбанд мақбараси Бухородаги машҳур зиёратгоҳлардан бири бўлиб, мажмуа таркибида мақбара, хонақоҳ, масжидлар, дахма ҳамда сўфийлик тарихи музейи мавжуд.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Open Budget’да овоз бериб, "50–100 минг сўм оламиз" деган кўплаб ботлар пайдо бўлган. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ишончли эмас!

❗️Алданиб қолмаслик учун синалган ва ишончли вариантдан фойдаланинг!

Биз тавсия этаётган "Расмий овоз бот орқали" овоз берсангиз:

💰 Дастлабки 5 кун давомида биринчи овозингиз учун "10 000 сўмдан 20 000 сўмгача" пулни ўз пластик картангизга олишингиз мумкин.

Жараённи амалга ошириш учун тахминан "10–20 дақиқа" кифоя.

🎁 Энг қизиғи — овоз бериб бўлгач, "Iphone 17 Pro Max" ютиб олиш имконияти учун автоматик тарзда ўйинга қўшиласиз!

⚠️ Эҳтиёт бўлинг! 50–100 минг сўм ваъда қилаётган номаълум ботларга ишониб, тез пул топаман деб алданиб қолманг.

Effect.uz синалган ва ишончли вариантни тавсия этади!

👉 Openbudget'га овоз бериш учун ишончли бот
😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Омскдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Омскда қурилаётган бинода юз берган ёнғин оқибатида жабрланган Ўзбекистон фуқароси шифохонада вафот этди.

Омск вилояти прокуратураси маълумотига кўра, 2003 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси оғир аҳволда махсус самолётда Нижний Новгороддаги тиббиёт муассасасига олиб борилган. Бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон ва Озарбайжонда ишлаганлар учун пенсияда янги тартиб

Икки давлатда ишлаган фуқароларнинг иш стажи пенсия тайинлашда биргаликда ҳисобланади.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида пенсия таъминоти соҳасида битим имзоланди.

Унга кўра, фуқаронинг икки давлатда орттирган иш стажи пенсия ҳуқуқини белгилашда ўзаро ҳисобга олинади.

Агар бир давлатдаги стаж етарли бўлмаса, иккинчи давлатдаги стаж ҳам қўшиб ҳисобланиши мумкин. Ҳар бир давлат эса ўз ҳудудидаги иш стажига мос равишда пенсия тайинлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда ноқонуний миграция учун 15 йилгача қамоқ таклиф этилмоқда

Ўзбекистонда ноқонуний миграцияни ташкил этганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақдаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳага кўра, Жиноят кодекси 223-1-модда билан тўлдирилиши мумкин. Унда ноқонуний миграцияни ташкил этиш, унга раҳбарлик қилиш ёки кўмаклашиш учун 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилмоқда.

Агар жиноят гуруҳ бўлиб, такроран, мансабдор шахслар иштирокида ёки уюшган гуруҳ томонидан содир этилса, 5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазоси қўлланилиши мумкин.

Инсон ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдирган ёки оғир оқибатларга олиб келган ҳолатларда эса жазо 10 йилдан 15 йилгача бўлиши таклиф этилмоқда.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси 8 сентябрга қадар давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Россиядан қайта олмаётган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилади

Россияда молиявий ёки бошқа оғир вазият сабаб Ўзбекистонга қайта олмаётган фуқароларга ёрдам кўрсатилади. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.

Агентликнинг Россиядаги ваколатхонаси ва ҳудудий вакиллари мурожаатларни 24/7 режимида қабул қилмоқда. Ҳар бир ҳолат алоҳида ўрганилиб, зарур амалий ёрдам кўрсатилади.

Айрим ҳолатларда Ўзбекистонга қайтиш имконияти бўлмаган фуқароларнинг транспорт харажатларини қоплашда ҳам кўмак берилади.

Мурожаат учун:
📞 Колл-марказ:
+7 (499) 230-00-32
+7 (499) 230-00-76

📞 Ишонч телефони:
+7 (925) 045-47-44

Миграция агентлиги Россияда қийин вазиятга тушган фуқароларни ёрдам сўраб мурожаат қилишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Наманганда иккита катер тўқнашиб, икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида 23 август куни дам олувчилар бўлган икки катер тўқнашиб кетган.

Маълумотларга кўра, ҳодиса Сирдарё дарёсида, кўприк остида содир бўлган. Тўқнашув оқибатида икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Тарқалган видеоларда қутқарув нимчасидаги одамлар сувда оқиб кетаётгани ва уларни катердагилар қутқаришга урингани кўринади.

Ҳозирча ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эгасиз қолган қурилиш: Ҳоким 10 кун ичида муаммони ҳал қилишга ваъда берди

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида “Iqbol Zamin Servis” МЧЖ томонидан қуриб битказилмаган объект бўйича аҳолининг EFFECT.UZ’га қилган мурожаатидан сўнг, туман ҳокими 10 кун ичида муаммони ижобий ҳал этишга ваъда берди.

Аввалроқ қурилиш компаниясидан зарар кўрган аҳоли ва таҳририят вакиллари Мирзо Улуғбек туман ҳокимлигига боргани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг, 18 август куни туман ҳокими Баҳодир Ғойибназаров ва бошқа масъуллар қурилиш майдонига борди.

2024 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган ушбу кўп қаватли турар-жой биноси кўздан кечирилганда, унда бир қанча камчиликлар мавжудлиги аниқланди.

Туман ҳокимлигининг ушбу қурилишга бевосита алоқаси бўлмаса-да, объект туман ҳудудида жойлашгани боис, ҳоким фуқароларга ёрдам беришни ўз зиммасига олди. У уй-жойларни тўлиқ қуриб битказиш учун янги қурувчи-тадбиркор топиш ҳамда қурилиш ишларини қисқа вақт ичида якунлаб, фойдаланишга топшириш мақсадида 10 кун ичида махсус ишчи гуруҳ тузиб, барча зарур чораларни кўришга сўз берди.

Туман прокуратураси вакили эса мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини ҳамда жорий йилнинг октябрь ойига қадар тергов ҳаракатлари якунланишини маълум қилди.

Тергов якунлари ва янги инвестор масаласи ҳозирча очиқ қолмоқда. Муаммо тўлиқ ўз ечимини топгунига қадар EFFECT.UZ воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥2🤷‍♂1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада Gentra симустун ва дарахтга урилди

Фарғона шаҳрида Gentra иштирокида жиддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Ҳодиса Қувасой кўчасида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, юқори тезликда ҳаракатланган автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган.

Оқибатда машина йўл четидаги симустунга, сўнг дарахтга бориб урилган.

Ҳодисада жабрланганлар ёки уларнинг ҳолати ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ер жанжали аёллар муштакига айланди

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида ер масаласи сабаб аёллар ўртасида жанжал юзага келди


Туман ҳокимлиги маълум қилишича, ҳолат 2026 йил 13 март куни “Меҳнатобод” маҳалласида М. Н. ва С. Н. ўртасидаги ер можароси ортидан содир бўлган. Жанжалга С. Н.нинг қариндошлари ҳам аралашган.

Ҳодиса давомида ўзаро ҳақорат ва тан жароҳати етказилгани билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган. Мазкур ҳолат юзасидан текширув ўтказилиб, ҳужжатлар судга юборилган.

Шунингдек, М. Н.нинг уй-жой қурилиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан унга БҲМнинг 200 баравари миқдорида жарима қўлланган. Ҳужжатлар ижро учун Мажбурий ижро бюросига юборилган.

Ҳозирда низо бўйича суд жараёни давом этмоқда. Ҳокимлик суд қарори чиқмагунча, тарқалган видео ва бошқа материаллар асосида бир томонлама хулоса қилмасликка чақирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍1
Ўзбекистонда машиналар сони 5 миллионга яқинлашди

2026 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари сони 4 млн 982 минг 516 тага етди. Уларнинг 4,6 миллиондан зиёди енгил автомобиллардир.

Энг кўп автомобиль Тошкент шаҳрида — 637,7 мингта. Кейинги ўринларда Фарғона ва Самарқанд вилоятлари турибди.

Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатда ҳар 1000 кишига ўртача 129,4 та автомобиль тўғри келади. Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич энг юқори — қарийб 199 та. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти (149,3) ва Бухоро вилояти (146,1).

Энг паст кўрсаткич Жиззах вилоятида — 92,1 та. Наманганда 104,8 та, Қорақалпоғистонда 107,1 та автомобиль тўғри келади.

Автомобиллашув даражаси ҳам йил сайин ошиб бормоқда. 2010 йилда ҳар 100 та хонадонга 21 та енгил автомобиль тўғри келган бўлса, 2025 йилда бу кўрсаткич 61 тага етган.

Шу билан бирга, Ўзбекистондаги автомобиллашув даражаси АҚШ, Европа ва қўшни Қозоғистон каби давлатларга нисбатан анча паст.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram