EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Янги Тошкентда янги боғ барпо этиш ишларига старт берди.

Лойиҳа Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстона муносабатларни ифодаловчи янги масканлардан бири бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍83🔥20👎3😢1
Мирзиёев Тўқаевни Қозоғистон парламенти сайловлари билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга мактуб йўллаб, мамлакатнинг янгиланган парламенти — Қурултойга сайловлар муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Мирзиёев сайловлар халқаро стандартлар ва демократик тамойиллар асосида ўтказилганини таъкидлади.

Президентга кўра, ушбу тарихий воқеа Қозоғистон сиёсий тизимини такомиллаштириш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва парламент ролини кучайтиришда янги босқични бошлаб берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥13👎2
🇺🇿 Ўзбекистонда хорижий талабаларнинг ярмидан кўпи Ҳиндистонликлар

Ўзбекистон олийгоҳларида 24 мингдан зиёд хорижлик талаба таҳсил олмоқда. Уларнинг ярмидан кўпи — Ҳиндистон фуқаролари.

2025 йилда Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 24 647 нафар хорижий талаба таҳсил олган.

Уларнинг энг катта қисмини Ҳиндистон фуқаролари ташкил этган — 13 060 нафар.

Хорижий талабалар сони бўйича кейинги ўринларда:

🇮🇳 13 060 нафари — Ҳиндистон;
🇹🇲 4 884 нафари — Туркманистон;
🇵🇰 1 165 нафари — Покистон;
🇰🇿 1 129 нафари — Қозоғистон;
🇷🇺 863 нафари — Россия фуқаролари бўлган.

Шунингдек, хорижий талабаларнинг қайси олийгоҳларда кўпроқ таҳсил олаётгани, шунингдек, улар орасида эркаклар ва аёллар улуши бўйича маълумотлар ҳам тақдим этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🇺🇿🇦🇿Янги Тошкентда 4 гектарлик «Озарбайжон» боғи барпо этилади.

Янги Тошкентда икки қардош халқ дўстлигини ифодаловчи янги маскан пайдо бўлади.

Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев боғ қурилишига старт берди.

Боғда Озарбайжоннинг бой маданияти, кўп асрлик тарихи ва миллий анъаналарини акс эттирувчи замонавий жамоат макони ташкил этилади.

Янги маскан Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларининг маданий яқинлиги ҳамда дўстлигини намоён этувчи жойга айланиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍77🔥15👎4
TikTok болалар маълумотлари учун $400 миллион тўлайди.

TikTok болаларнинг шахсий маълумотларини ота-она розилигисиз йиғгани ҳақидаги иш бўйича АҚШ билан $400 миллионлик келишувга борди.

TikTok ва унинг бош компанияси ByteDance АҚШ Адлия вазирлиги билан болалар махфийлиги бўйича ишни якунлаш учун 400 миллион доллар тўлашга келишди.
АҚШ томони TikTok’ни 13 ёшга тўлмаган болаларнинг шахсий маълумотларини ота-она розилигисиз тўплашда айблаган. Иш 2024 йилда қўзғатилган бўлиб, унда компания болалар аккаунтларини ўчириш бўйича ота-оналар сўровларини ҳам тўлиқ бажармагани даъво қилинган.

Келишувга кўра, 300 миллион доллар дарҳол тўланади, қолган 100 миллион доллар эса TikTok’нинг аввалги Musical.ly платформаси билан боғлиқ келишув бекор қилинганидан кейин тўланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
🇺🇿🇦🇿Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева Тошкентдаги шоурмга ташриф буюрди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон биринчи хонимлари Тошкентда миллий ҳунармандчилик ва анъаналар намойиши билан танишди.

Ўзбекистон Президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева ва Озарбайжон Президентининг рафиқаси Меҳрибон Алиева Тошкентдаги «Охун Гузар» шоурмига ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонлар ўзбек ҳунармандчилиги анъаналарини замонавий услубда давом эттираётган маҳаллий брендлар маҳсулотлари билан танишди.

Маданий дастур доирасида Ўзбекистоннинг миллий урф-одат ва анъаналари намойиш этилди. Унда оила қуриш билан боғлиқ қадриятларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥13👎3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги Ўзбекистон–Озарбайжон саммити тарихий воқеа бўлди.

Тошкентдаги саммит икки қардош давлат муносабатларини янги босқичга олиб чиқди.

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон–Озарбайжон саммити икки қардош мамлакат ўртасидаги муносабатларни абадий дўстлик даражасига кўтарган тарихий воқеа сифатида баҳоланди.

Саммит Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21🔥9👎4
Тошкент вилоятида учта автомобиль тўқнашиб, ёнғин чиқди

Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлиб, тўқнашувдан сўнг транспорт воситаларида ёнғин чиққан.

Вилоят ЙҲХБ маълумотига кўра, 24 август куни соат 07:30 атрофида Тошкент—Нурафшон автомобиль йўлининг 9-километрида 1991 йилда туғилган ҳайдовчи «Labo» автомобилида қайрилиш жойидан бурилаётган вақтда ўз йўналишида ҳаракатланаётган «Lacetti» ва «Tracker» билан тўқнашган.

Тўқнашув оқибатида автомобилларда ёнғин чиққан. Ёнғин қутқарувчилар томонидан тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва йўловчилар жароҳатланмаган.

Айни вақтда ҳолат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қурилишдаги ёнғинда ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди

Россиянинг Омск вилояти прокуратураси маълумотига кўра, 2003 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Нижний Новгороддаги тиббиёт муассасасида вафот этган. У оғир аҳволда махсус самолётда ушбу тиббиёт муассасасига олиб борилган.

Ёнғин 15 август куни эрталаб Омск шаҳридаги Крупская ва Архитекторлар кўчалари чорраҳасида қурилаётган бинода содир бўлган. Ёнғин бинонинг биринчи қаватини қамраб олиб, юқори қаватларга ҳам тарқалган.

Ҳодиса оқибатида жами 11 киши жабрланган. Уларнинг уч нафарига тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилган.
Шунингдек, ёнғин оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган. Улар орасида Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бор.

Ҳолат юзасидан Россия Жиноят кодексининг 143-моддаси 2-қисми (меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни бутунлай ўзгартирди” — Илҳом Алиев

Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотларга юқори баҳо берди.

Унинг таъкидлашича, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон раҳбарлигига келганидан кейин мамлакатда катта ўзгаришлар юз берган.
“Бугун биз бутунлай бошқача Ўзбекистонни кўриб турибмиз — жаҳон ҳамжамиятининг ҳурматга сазовор аъзосига айланган Ўзбекистонни. Саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва транспорт инфратузилмаси билан боғлиқ масалалар жуда тезкор ва самарали ҳал этилмоқда”, — деди Алиев.

Озарбайжон раҳбари Ўзбекистондаги ислоҳотлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун муҳим замин яратганини қайд этди.
“Шавкат Мирзиёев ва унинг жамоаси томонидан амалга оширилган ислоҳотлар бўлмаганида, бирорта ҳам ҳамкорлик лойиҳасини амалга оширишнинг имкони бўлмасди”, — деди у.

Айни пайтда Ўзбекистон ва Озарбайжон ўзаро товар айланмасини 1 миллиард долларга етказишни мақсад қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15🔥9👎4😢1
Тадбиркорни алдаган солиқчи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспектори Х.Ш. ушланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, у ЯТТ “Т.М.”нинг 1,4 млн сўмлик солиқ қарзини 17 млн сўм деб кўрсатган. Шундан сўнг тадбиркордан қарздорликни “танишлари орқали” йўқ қилиб бериш учун 9 млн сўм талаб қилган.

У 2 млн сўмни олганидан сўнг, қолган 7 млн сўмни Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси биноси олдида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда автохизмат кўрсатиш марказида оммавий муштлашув содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда Паркент ва Муҳаммад Юсуф кўчалари кесишмасида жойлашган автомобилларга хизмат кўрсатиш марказида бир нечта фуқаро ўртасида муштлашув содир бўлгани акс этган видео тарқалди.

Кадрларда фуқаролар ўртасида жанжал юзага келиб, тортишув муштлашувга айлангани кўринади.

Ҳозирча ҳодисанинг сабаби, иштирокчилар шахси ва уларга нисбатан қандай чора кўрилгани ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Тегишли идораларнинг расмий муносабати кутиб қолинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти билан телефонлашди

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилиб, Қозоғистондаги муҳим сиёсий воқеа — янги бир палатали парламентга сайловлар муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан телефонлашди.

Суҳбатда давлат раҳбари Тоқаевни Қозоғистон тарихида илк бор янги бир палатали парламент — Қурултойга сайловлар муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.

Шунингдек, икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24🔥8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда ЙПХ ходими 6 млрд сўмдан ортиқ зарар етказиб, 8 йилга қамалди

Жабрланувчиларга етказилган зарар миқдори 6 миллиард сўмдан ошган. Ургутда ЙПХ ходими фирибгарликда айбдор деб топилиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди. 

Самарқанд вилоятида ЙПХ ходими фирибгарлик қилгани учун 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Ургут туман суди томонидан унга нисбатан тегишли жазо тайинланган.

Маълум қилинишича, жиноий қилмиш оқибатида жабрланувчиларга етказилган зарар миқдори 6 миллиард сўмдан ошган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Навоий маҳсулотлари Беларус бозорига кириб бормоқда

​Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегациянинг Беларус Республикасига хизмат сафари самарали келишувлар билан якунланди.

​Ташриф доирасида саноат, тиббиёт, ОТМ, касбга ўқитиш, сутни қайта ишлаш, чорвачилик, қишлоқ хўжалиги, қадоқлаш ва спорт соҳаларида янги ҳамкорлик йўналишлари белгиланди.

​Музокараларнинг энг муҳим натижаси сифатида Ўзбекистон маҳсулотлари Беларус бозорига чиқарилиши, Беларуснинг илғор технологиялари ва тажрибаси эса Навоийга олиб келиниши келишиб олинди.

Учрашувлар яқин орада янги қўшма лойиҳалар ва амалий натижаларга айланади.

Openbudget'га овоз бериш учун ишончли бот

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда мигрантларга қарши рейдлар кучайтирилмоқда

Россиянинг айрим ҳудудларида миграция қонунчилигига риоя этилишини текшириш бўйича рейдлар кучайтирилмоқда.

Полиция ходимлари мигрантлар яшайдиган жойлар, ётоқхоналар ва қурилиш объектларида текширувлар ўтказиб, хорижий фуқароларнинг ҳужжатларини текширмоқда.

Сўнгги рейдлар давомида миграция қонунчилигини бузган шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Айрим ҳудудларда эса қочишга уринган мигрантлар ҳам ушлангани хабар қилинган.

Россияда бўлган яқинларингизга паспорт, рўйхатдан ўтиш, меҳнат патенти ва бошқа зарур ҳужжатларининг амал қилиш муддатларини текшириб қўйишни эслатинг.

Openbudget'га овоз бериш учун ишончли бот

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда оммавий муштлашув содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда Паркент ва Муҳаммад Юсуф кўчалари кесишмасида жойлашган автомобилларга хизмат кўрсатиш марказида бир нечта фуқаро ўртасида муштлашув содир бўлгани акс этган видео тарқалди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram