👍100🔥15👎4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ромитанда томорқасида гиёҳвандлик ўсимлиги етиштирган фуқаро аниқланди
Томорқадан полиз экинлари эмас, гиёҳвандлик ўсимлиги аниқланди. Ҳолат профилактика инспекторлари томонидан фош этилди.
Бухоро вилоятининг Ромитан туманида профилактика инспекторлари томонидан томорқасида гиёҳвандлик ўсимлиги етиштирган фуқаро аниқланди.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш масаласи ҳал этилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍53🔥13
Тошкент осмонида Озарбайжон президенти шарафига улкан салют
Пойтахтда ташриф муносабати билан кетма-кет иккинчи кун кенг кўламли байрам тадбирлари ўтказилмоқда.
Кеча Тошкент осмонини катта дрон-шоу ёритган бўлса, бугун шаҳар осмонида улкан салют намойиш этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Пойтахтда ташриф муносабати билан кетма-кет иккинчи кун кенг кўламли байрам тадбирлари ўтказилмоқда.
Кеча Тошкент осмонини катта дрон-шоу ёритган бўлса, бугун шаҳар осмонида улкан салют намойиш этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍98🔥10👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Озарбайжон биринчи хонимлари Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева бир пиёла чой устида суҳбатлашди.
Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥12👎5🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Янги Тошкентда янги боғ барпо этиш ишларига старт берди.
Лойиҳа Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстона муносабатларни ифодаловчи янги масканлардан бири бўлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Лойиҳа Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстона муносабатларни ифодаловчи янги масканлардан бири бўлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍83🔥20👎3😢1
Мирзиёев Тўқаевни Қозоғистон парламенти сайловлари билан табриклади
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевга мактуб йўллаб, мамлакатнинг янгиланган парламенти — Қурултойга сайловлар муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади.
Мирзиёев сайловлар халқаро стандартлар ва демократик тамойиллар асосида ўтказилганини таъкидлади.
Президентга кўра, ушбу тарихий воқеа Қозоғистон сиёсий тизимини такомиллаштириш, давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш ва парламент ролини кучайтиришда янги босқични бошлаб берган.

👍41🔥13👎2
🇺🇿 Ўзбекистонда хорижий талабаларнинг ярмидан кўпи Ҳиндистонликлар
Ўзбекистон олийгоҳларида 24 мингдан зиёд хорижлик талаба таҳсил олмоқда. Уларнинг ярмидан кўпи — Ҳиндистон фуқаролари.
2025 йилда Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 24 647 нафар хорижий талаба таҳсил олган.
Уларнинг энг катта қисмини Ҳиндистон фуқаролари ташкил этган — 13 060 нафар.
Хорижий талабалар сони бўйича кейинги ўринларда:
🇮🇳 13 060 нафари — Ҳиндистон;
🇹🇲 4 884 нафари — Туркманистон;
🇵🇰 1 165 нафари — Покистон;
🇰🇿 1 129 нафари — Қозоғистон;
🇷🇺 863 нафари — Россия фуқаролари бўлган.
Шунингдек, хорижий талабаларнинг қайси олийгоҳларда кўпроқ таҳсил олаётгани, шунингдек, улар орасида эркаклар ва аёллар улуши бўйича маълумотлар ҳам тақдим этилган.

🇺🇿🇦🇿Янги Тошкентда 4 гектарлик «Озарбайжон» боғи барпо этилади.
Янги Тошкентда икки қардош халқ дўстлигини ифодаловчи янги маскан пайдо бўлади.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев боғ қурилишига старт берди.
Боғда Озарбайжоннинг бой маданияти, кўп асрлик тарихи ва миллий анъаналарини акс эттирувчи замонавий жамоат макони ташкил этилади.
Янги маскан Ўзбекистон ва Озарбайжон халқларининг маданий яқинлиги ҳамда дўстлигини намоён этувчи жойга айланиши кутилмоқда.

👍77🔥15👎4
TikTok болалар маълумотлари учун $400 миллион тўлайди.
TikTok болаларнинг шахсий маълумотларини ота-она розилигисиз йиғгани ҳақидаги иш бўйича АҚШ билан $400 миллионлик келишувга борди.
TikTok ва унинг бош компанияси ByteDance АҚШ Адлия вазирлиги билан болалар махфийлиги бўйича ишни якунлаш учун 400 миллион доллар тўлашга келишди.
АҚШ томони TikTok’ни 13 ёшга тўлмаган болаларнинг шахсий маълумотларини ота-она розилигисиз тўплашда айблаган. Иш 2024 йилда қўзғатилган бўлиб, унда компания болалар аккаунтларини ўчириш бўйича ота-оналар сўровларини ҳам тўлиқ бажармагани даъво қилинган.
Келишувга кўра, 300 миллион доллар дарҳол тўланади, қолган 100 миллион доллар эса TikTok’нинг аввалги Musical.ly платформаси билан боғлиқ келишув бекор қилинганидан кейин тўланади.

🤔1
🇺🇿🇦🇿Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева Тошкентдаги шоурмга ташриф буюрди.
Ўзбекистон ва Озарбайжон биринчи хонимлари Тошкентда миллий ҳунармандчилик ва анъаналар намойиши билан танишди.
Ўзбекистон Президентининг рафиқаси Зироат Мирзиёева ва Озарбайжон Президентининг рафиқаси Меҳрибон Алиева Тошкентдаги «Охун Гузар» шоурмига ташриф буюрди.
Ташриф давомида меҳмонлар ўзбек ҳунармандчилиги анъаналарини замонавий услубда давом эттираётган маҳаллий брендлар маҳсулотлари билан танишди.
Маданий дастур доирасида Ўзбекистоннинг миллий урф-одат ва анъаналари намойиш этилди. Унда оила қуриш билан боғлиқ қадриятларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

👍28🔥13👎3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги Ўзбекистон–Озарбайжон саммити тарихий воқеа бўлди.
Тошкентдаги саммит икки қардош давлат муносабатларини янги босқичга олиб чиқди.
Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон–Озарбайжон саммити икки қардош мамлакат ўртасидаги муносабатларни абадий дўстлик даражасига кўтарган тарихий воқеа сифатида баҳоланди.
Саммит Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим қадам бўлди.

👍21🔥9👎4
Тошкент вилоятида учта автомобиль тўқнашиб, ёнғин чиқди
Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида учта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлиб, тўқнашувдан сўнг транспорт воситаларида ёнғин чиққан.
Вилоят ЙҲХБ маълумотига кўра, 24 август куни соат 07:30 атрофида Тошкент—Нурафшон автомобиль йўлининг 9-километрида 1991 йилда туғилган ҳайдовчи «Labo» автомобилида қайрилиш жойидан бурилаётган вақтда ўз йўналишида ҳаракатланаётган «Lacetti» ва «Tracker» билан тўқнашган.
Тўқнашув оқибатида автомобилларда ёнғин чиққан. Ёнғин қутқарувчилар томонидан тўлиқ бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва йўловчилар жароҳатланмаган.
Айни вақтда ҳолат юзасидан Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.