EFFECT.UZ | Расмий канал
17.2K subscribers
70.7K photos
18.1K videos
36 files
71.8K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Сел шундай оқдики, фермерлар кўз олдида далалар вайрон бўлди

Наманган вилояти Поп туманида уч нафар фермернинг даласини баҳорги сел оқизиб кетди. Оқибатда экилган ғалла ва пахта экинлари буткул нобуд бўлган.

Шундай вазиятда давлатдан кредит олиб, меҳнат қилган фермер нима қилади?

Фермерлар «Ҳосил» суғуртасига мурожаат қилгач, нобуд бўлган ҳосил учун суғурта товонлари тўлаб берилди.

Бу селдан катта зарар кўрган фермерлар учун оғир вазиятдан чиқишда муҳим ёрдам бўлди.

👉 https://youtu.be/XqMIOe303kU
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бекор қилинган жарима қайта қўлланди

Қашқадарё вилояти Касби туманида Деҳқон бозорига хизмат кўрсатувчи автотураргоҳ фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркор унга қўлланган 82,4 миллион сўмлик жаримага эътироз билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эр-хотин йўл талашиб, цемент ташувчи машина ҳайдовчиси билан жанжаллашди

Тошкентда йўл талашиш ортидан эр-хотин ва цемент ташувчи махсус техника ҳайдовчилари ўртасида жанжал келиб чиқди. Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чинозда кўп қаватли уй томида ёнғин чиқди

22 август куни соат 08:17 да Тошкент вилояти Чиноз туманидаги кўп қаватли уй томида ёнғин содир бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яккабоғда фуқаро ИИБ ходими томонидан қийноққа солинганини айтмоқда

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи Олим Азимов ИИБ ходими томонидан қийноққа солингани ва калтакланганини билдирилмокда.

Openbudget'га овоз бериш учун ишончли бот

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5🤔2😢2👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада «Ташаббусли бюджет» бўйича муаммо

Ўзбекистонда 2026 йилги «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг иккинчи мавсуми доирасида овоз бериш жараёни бошланди.

Openbudget'га овоз бериш учун ишончли бот

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урганчда уйга зарар етказган қурилиш бўйича расмий муносабат берилди

Effect.uz томонидан Урганч шаҳрида котлован қазилиши оқибатида хонадоннинг бир қисмига зарар етказилгани ҳақидаги видео мурожаат эълон қилинган эди.

Openbudget'га овоз бериш учун ишончли бот

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
«Open budget»да пул ваъдасига ишонманг

Ижтимоий тармоқларда норасмий Telegram-ботлар орқали «Ташаббусли бюджет»да овоз бериш эвазига пул ваъда қилиш ҳолатлари кўпаймоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бу ҳолатлар бўйича фуқароларни огоҳлантирди.

Вазирликка ваъда қилинган маблағлар берилмаётгани бўйича юзлаб мурожаатлар келиб тушган.

Овоз бериш фақат «Очиқ бюджет» портали, расмий мобил иловалар ва Telegram’даги расмий бот орқали амалга оширилади. Овоз учун ҳеч қандай тўлов ёки моддий рағбатлантириш назарда тутилмаган.

Фуқароларга шахсий маълумотларини бегоналарга бермаслик ва фирибгарлар тузоғига тушмаслик тавсия этилди.

Овоз бериш жараёни 31 август соат 23:59 гача давом этади.

Openbudget'га овоз бериш учун ишончли бот

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сурхондарё ИИБга янги бошлиқ тайинланди

Подполковник Бахтиёр Иноков Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Тегишли тайинлов Ички ишлар вазирининг буйруғи билан амалга оширилган.

Бу ҳақда халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди.

Бахтиёр Иноков Ички ишлар вазирлиги Академиясининг магистратура босқичи битирувчиси ҳисобланади.

Сессияда вилоятдаги криминоген вазият ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Қайд этилишича, 723 та маҳалланинг 528 тасида, яъни 73 фоизида жиноят содир этилмаган. Бироқ 28 та маҳалла «қизил» тоифада қолмоқда.

Янги бошлиққа жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш, маҳаллаларда хавфсизликни таъминлаш ва аҳоли билан яқин мулоқот ўрнатиш вазифалари юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, 21 август куни Тимур Исмоилов Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи этиб тайинланган эди.

Openbudget'га овоз бериш учун ишончли бот

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Илҳом Алиев Кўксаройда кутиб олинди

Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни тантанали кутиб олиш маросими бўлди.

Икки давлат байроқлари билан безатилган майдонда Озарбайжон Президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Президент Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олиб, шоҳсупага таклиф қилди. Ўзбекистон ва Озарбайжон давлат мадҳиялари янгради.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.

Openbudget'га овоз бериш учун ишончли бот

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥18
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қизимни сўнги манзилга кузатолмадим, уни нақд 11 марта пичоқлади”

Бу сўзлар Наманган вилояти Косонсой туманидаги мудхиш воқеадан кейин бир ота-онанинг фарёдига айланди.

Ижтимоий тармоқларни портлатган бу мудҳиш воқеа аслида қандай содир бўлган эди? Воқеа ортида қандай сирлар яширинган? Нега бу иш жамоатчиликнинг кескин муҳокамасига сабаб бўлди?

Effect.uz ижодий жамоаси ушбу воқеа юзасидан ўз суриштирувларини олиб боряпти…

Барчаси — тез кунда Effect.uz ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.

Бу видео сиз билган воқеага бошқача нигоҳ билан қарашга мажбур қилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда ЙПХ машинасини уриб қочган ҳайдовчи 15 суткага кесилди
 
Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида ЙПХ ходимларининг қонуний тўхташ ишорасига бўйсунмаган Nexia-2 ҳайдовчиси 15 суткага маъмурий қамоққа олинди.
 
Маълум қилинишича, ушбу ҳодиса жорий йилнинг 12 август куни содир бўлган.
 
Тунги хизматда бўлган ЙПХ инспекторлари Nexia-2 автомашинасини ҳужжатларни текшириш учун тўхтатган. Бироқ ҳайдовчи талабга бўйсунмай, воқеа жойидан қочишга уринган.
 
Кейинги чорраҳада хизмат олиб бораётган бошқа ЙПХ ходими ҳам ҳайдовчига бир неча бор тўхташ ишорасини берган. Аммо у ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабини бажармасдан, ҳаракатни давом эттирган.
 
Шундан сўнг патруль экипажи уни хизмат автомашинаси ёрдамида тўхтатишга уринган. Бироқ ҳайдовчи патруль машинасига урилиб, шундан кейин ҳам воқеа жойидан қочишга ҳаракат қилган.
 
Тезкор чора-тадбирлар натижасида ҳайдовчининг шахси аниқланиб, у ушланган.
 
Openbudget'га овоз бериш учун ишончли бот

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🏗 ТОМ, НАВЕС, ДАРВОЗА — БАРЧАСИ БИР ЖОЙДА

Уйингиз, ҳовлингиз ёки бизнесингиз учун мустаҳкам ва сифатли темир конструкциялар керакми?

Кўп йиллик тажрибага эга андижонлик усталар қуйидаги хизматларни таклиф этади:

🔹 Катта ҳажмдаги том ва навеслар
🔹 Замонавий коттежлар қуриш
🔹 Дарвозахоналарни устунсиз ёпиш
🔹 Барча турдаги пайвандлаш ишлари
🔹 Буюртма асосида турли темир конструкциялар

💎 Нима учун айнан улар?

Кўп йиллик тажриба
Мустаҳкам ва сифатли иш
Ҳамёнбоп нархлар
Темир маҳсулотлари ўзларидан
Нақд ёки пул ўтказиш орқали тўлов
Ўзбекистон бўйлаб хизмат кўрсатиш

📞 Мурожаат учун:

+998 33 580 80 05
+998 88 580 80 05

👉 Telegram канал

Сифатли иш ва мустаҳкам конструкция — тажрибали усталар танлови!

*Реклама
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди Ўзбекистон ва Озарбайжон — абадий дўст

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев тарихий “Абадий дўстлик тўғрисида”ги шартномани имзолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍111🔥17👎1
Швецияда мактабга қилич билан ҳужум қилган йигит қамоққа олинди

Швециянинг Фагерста шаҳрида мактабга қилич билан ҳужум қилган 18 ёшли йигит суд қарори билан қамоққа олинди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳодиса жорий йилнинг 21 август куни содир бўлган.

Қилич билан қуролланган йигит мактабда икки кишини яралаган. Жабрланганлардан бири кейинчалик олган жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳужумчини оёғидан яралаб, зарарсизлантирган ва уни қўлга олган.

Прокурор 21 сентябрга қадар унга айблов эълон қилиши ёки қамоқ муддатини узайтиришни сўраши мумкин.

Openbudget'га овоз бериш учун ишончли бот

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиева Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонларга марказнинг фаолияти, экспозициялари ҳамда ислом цивилизацияси тарихи ва маданий меросига бағишланган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍100🔥15👎4🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ромитанда томорқасида гиёҳвандлик ўсимлиги етиштирган фуқаро аниқланди

Томорқадан полиз экинлари эмас, гиёҳвандлик ўсимлиги аниқланди. Ҳолат профилактика инспекторлари томонидан фош этилди.

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида профилактика инспекторлари томонидан томорқасида гиёҳвандлик ўсимлиги етиштирган фуқаро аниқланди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш масаласи ҳал этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥13
Тошкент осмонида Озарбайжон президенти шарафига улкан салют

Пойтахтда ташриф муносабати билан кетма-кет иккинчи кун кенг кўламли байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Кеча Тошкент осмонини катта дрон-шоу ёритган бўлса, бугун шаҳар осмонида улкан салют намойиш этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍98🔥10👎3